Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Оксолин МАЗЬ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Оксолин МАЗЬ 0,25% 10г №1

2 889 so'mdan
(2720)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
РАДИКС
Chiqarilish shakli
МАЗЬ
Farma. Guruh
Противовирусные препараты
Dori tafsilotlari
Dori shakli
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Эҳтиёткорлик чоралари
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Dori shakli

маҳаллий қўллаш учун суртма 2,5 мг/г 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кенг таъсир доирали вирусларга қарши фаолликка эга даволовчи таъсири 1,2,3,4-тетраоксо-1,2,3,4-тетрагидронафталин дигидратини сақланиши билан боғлиқ. Вирус сақловчи материал билан бевосита контактда бўлганда грипп вирусига қарши вирулицид таъсир кўрсатади, вирусни хужайрага репликациясига тўсқинлик қилади. Оксолиннинг таъсирига Herpes simplex, Herpes zoster, аденовируслар сезувчан. Шиллиқ қаватга 0,25% ли суртма суртилганда токсик резорбтив ва махаллий қитиқловчи таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Терига суртилганида препаратнинг 5% яқини, шиллиқ қаватда – 20% сўрилади. Организмда тўпланмайди ва асосан буйраклар орқали сутка давомида чиқарилади. 

Қўлланилиши

Суртма гриппнинг олдини олиш, шунингдек вирус этиологияли ринитларни даволаш учун қўлланади.  

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий. Гриппнинг олдини олиш мақсадида, гриппнинг эпидемик тарқалиши даврида (25 кун давомида) ёки грипп билан касалланган бемор билан мулоқатда буруннинг шиллиқ қаватига ҳар куни кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) суртиш йўли билан қўлланади.

Вирусли ринитни даволаш учун бурун шиллиқ қаватига суртма 3-4 кун давомида кунига 2-3 марта суртилади. 

Ножўя таъсирлари

Айрим ҳолларда суртма суртилган жойда шиллиқ қаватларининг гиперемияси ва қичишиши, тез ўтиб кетувчи ачишиш ҳисси, ринорея бўлиши мумкин. Бу кўринишлар қўшимча даволашсиз ёки дори воситасини бекор қилмасдан тезда мустақил ўтиб кетади. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори воситасига шахсий юқори сезувчанлик. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганида салбий кўринишлар аниқланмаган.  

Эҳтиёткорлик чоралари

Суртма кўзнинг вирусли шикастланишларида қўллаш учун мўлжалланмаган.

Болаларда қўлланиши. 2 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланилиши. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Дори воситаси қўллашда дозани ошириб юборилиш ҳоллари қайд этилмаган. 

Сақлаш шароити

2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.