Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Оксиум АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Оксиум АМПУЛЫ 5мл №10

29 000 so'mdan
(1245)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Meldonium
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Стимуляторы метаболических процессов
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: мушак ичига, вена ичига ва парабульбар юбориш учун эритма.

 

Таркиби:

фаол модда: мельдоний – 500 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув – 5 мл.

Farmakodinamikasi

Мельдоний (Оксиум) – гипоксия ёки ишемияга дучор бўлган ҳужайралар энергетик метаболизмини нормаллаштирувчи метаболик воситадир.

 

Юқори юклама шароитида Оксиум ҳужайраларни кислородга эҳтиёжи ва етказилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларни шикастланишидан ҳимоя қилиб, уларда модда алмашинувини токсик маҳсулотларини тўпланишини олдини олади; шунингдек тонусни оширувчи таъсир кўрсатади.

Уни қўллаш натижасида организм юкламага чидаш ва энергия заҳираларини тез тиклаш қобилиятига эга бўлади. Шу хусусиятлари туфайли Оксиум юрак-қон томир тизими фаолиятининг, мия қон айланишининг турли бузилишларини даволаш учун, шунингдек жисмоний ва ақлий иш қобилиятини ошириш учун қўлланилади.

Мельдонийни қўлланилганда организмда вазодилататорлик хусусиятларига эга бўлган – гамма-бутиробетаинни миқдори ошади.

Миокардни ўткир ишемик шикастланишида Оксиум некротик соҳани ҳосил бўлишини секинлаштиради, тикланиш даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини кучайтиради, жисмоний юкламага чидамлилигини оширади, стенокардия хуружлари тез-тезлигини камайтиради.

Мияда қон айланишининг ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемияланган соҳалар фойдасига қайта тақсимланишига ёрдам беради.

Кўз тубининг васкуляр ва дистрофик патологиясида самаралидир.

Препарат сурукали алкоголизмга бўлган беморларда абстиненция синдромида марказий нерв тизимининг функциясини бузилишларини йўқотади.

Farmakokinetikasi

Препаратни вена ичига юборилганда биокираолиши 100% тенг. Оксиумни қон плазмасига максимал концентрацияси уни юборилгандан кейин дархол етиш боради.

 

Организмда иккта асосий метаболитларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди, ҳамда буйраклар билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 3-6 соатни ташкил этади.

Nojo'ya samaralari

Кам холларда - аллергик реакциялар (терини қизариши, тошма, қичишиш, шишлар), шунингдек диспептик холатлар, тахикардия, АБ ўзгариши, қўзғалиш. Жуда кам холларда – эозинофилия, умумий холсизлик.

 

Maxsus shartlar

Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияси кўп йиллик даволаш тажрибаси, ўткир коронар синдромида мельдоний биринчи қатор препаратлари эмаслигини кўрсатади ва унинг қўлланилиши зарур деб ҳисобланмайди.

 

Транспорт воситаларига ва механизмларга ҳизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Психомотор реакциялар тезлигига препаратнинг ноҳуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. 

Qo'llanilishi

·               Юрак ишемик касаллиги (стенокардия, миокард инфаркти); сурукали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатия;

 

·               Мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишлари (мияни инсульти ва цереброваскуляр етишмовчилиги);

·               Гемофтальм ва тўр пардага турли этиологияли қон қуйилишлари; тўр парданинг марказий венаси ва уни шохларини тромбози; турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник).

·               Ақлий ва жисмоний зўриқишлар иш қобилиятини пасайиши (шу жумладан спортчилар).

·               Сурукали алкоголизмдаги асбтиненция синдроми, алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада).

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

·               Препаратнинг компонентларига ўта сезувчанлик;

·               Бош-мия босимини ошиши (веноз оқимини бузилиши, бош мия ичики ўсмалари);

·               18 ёшгача бўлганлар (самараси ва хавфсизлиги аниқланмаган)

·               Ҳомиладорлик ва лактация даврида (хавфсизлиги аниқланмаган)

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Антиангинал воситалар, антикоагулянтлари, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин.

 

Юрак гликозидлари таъсирини кучайтиради.

Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар,гитпотензив воситалар ва периферик вазодилалаторлар билан мажмуавий қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки Оксиум унинг таъсирини оширади.

Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Dozirovkasi

Оксиум мушак ичига (м/и), вена ичига (в/и) ва парабульбар буюрилади.

 

Қўзғатувчи самарани ривожланиши мумкинлиги туфайли, биринчи кунни яримида тавсия этилади.

Дозани юборилиш усули ва даволаш курсини давомийлигини индивидуал, ҳолларини оғирлиги ва бошқа кўрсататкичлардан қатъий назар белгиланади.

Юрак-қон томирлари касалликлари (даволаш мажмуаси билан бирга):

-               юракнинг ишемик касаллиги (инфаркт миокарди): вена ичига (в/и) 5-10 мл дан инъекция учун эритмани суткада (0,5-1,0 г) оқим билан, ҳамма дозани бирданига ёки 2 марта юборишга бўлиб;

-               юракнинг ишемик касаллиги (барқарор стенокардия), сурункали юрак етишмовчилиги, дисгормонал кардиомиопатия: вена ичига (в/и) 5-10 мл дан инъекция учун эритмани суткада (0,5-1,0 г) оқим билан, ҳамма дозани бирданига ёки 2 марта юборишга бўлиб, ёки мушак ичига (м/и) 5 мл дан (0,5 г) дан суткада 1-2 марта, даволаш курси 10-14 кун, кейинчалик ичга қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси 4-6 ҳафта.

Мия қон айланиши бузилиши (даволаш мажмуаси билан бирга):

-               ўткир фазасида – вена ичига (в/и), 5 мл дан (0,5 г) инъекция учун эритмани суткада 1 марта 10 кун давомида, кейинчалик ичга қабул қилишга ўтилади.

-               мия қон айланишини сурункали етишмовчилигида (дисциркуляр энцефалопатия) 5 мл дан (0,5 г) мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) суткада 1 марта, 10 кун давомида, кейинчалик ичга қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси 4-6 ҳафта.

-               Такрорий курс (одатда йилига 2-3 марта) шифокорнинг маслахатидан кейин давом эттириш мумкин.

Офтальмология 0,5 мл эритмани 10 кун давомида (0,05 г) парабульбар буюрилади. Шу жумладан мажмуавий даволаш таркибида қўлланилади.

Ақлий ва жисмоний зўриқишларда шу жумладан спорчиларда: 5 млдан (0,5 г) мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) суткада 1 марта. Даволаш курси – 10-14 кун. Даволашни керак бўлса 2-3 ҳафтадан кейин такрорланади.

Сурункали алкоголизм: мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и/), 5 мл дан (0,5 г)суткада 2 марта. Даволаш курси - 7-10 кун.

Dozani oshirib yuborilishi

Симтомлари: бош оғриғи билан кечувчи артериал босимни пасайиши, тахикардия, бош айланиши ва умумий холсизлик.

 

Даволаш: симптоматик.