Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
НОВОКАИН АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

НОВОКАИН АМПУЛЫ 0,5% 5МЛ №10

2 500 so'mdan
(3547)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
PROCAINE
Ishlab chiqaruvchi
РАДИКС
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инъекция учун эритма

 

Такиби:

ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: прокаин – 20,0 г;

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси эритмаси 0,1 М, рН 3,8-4,5 гача; инъекция учун сув – 1000 мл гача.

 
 
Dori shakli
Препарат шиша ампулаларда ёки полипропилендан бўлган ёки тиббиёт полиэтиленидан бўлган ампулаларда 2 мл дан. 10 ампуладан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутида ёки 10, 20, ёки 40 ампуладан яхлит блоклар кўринишда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
 
 
Farmakodinamikasi
Ўртача оғриқсизлантирувчи фаолликка ва катта терапевтик таъсир тенглигига эга маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. Бош мия пўстлоғининг мотор соҳасини, миокард ва периферик холинореактив тизимларни қўзғалишини пасайтиради, ганглияблокловчи, шу жумладан силлиқ мушакларга спазмолитик таъсир кўрсатади, ацетилхолинни ҳосил бўлишини камайтиради.

 

Кучсиз асос ҳисобланиб, Na+ каналларини блоклайди, сезувчан нерв охирларида импульсларни генерациясига ва нерв толалари бўйлаб импульсларни ўтказилишига тўсқинлик қилади. Нерв ҳужайраларини мемебраналарида тинч ҳолат потенциалига сезиларли таъсир қилмай, ҳаракат потенциалини ўзгартиради. Нафақат оғриқ, балки бошқа модалликдаги импульсларни ўтказилишини сусайтиради. Лидокаин ва бупивакаинга нисбатан, прокаин камроқ даражадаги оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади ва шу боисдан, нисбатан кичик токсикликка ва катта терапевтик таъсир кенглигига эга.

 
Farmakokinetikasi
Шиллиқ қаватлари орқали ёмон сўрилади. Парентерал юборилганда яхши сўрилади, плазма ва тўқималарнинг эстеразалари томонидан тез гидролизга учрайди ва иккита асосий фармакологик фаол метаболитлар: диэтиламинэтанол (ўртача қон томир кенгайтирувчи таъсирга эга) ва ПАБК (сульфаниламид кимётерапевтик ДВ рақобатли антагонисти ҳисобланади ва уларни микробга қарши таъсирини сусайтириши мумкин) ҳосил бўлади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2)- 0,7 минут. Асосан буйрак орқали 80% метаболитлар кўринишида чиқарилади.
 
Nojo'ya samaralari
 
Юрак-қон томир тизими томонидан: дори воситасининг қон плазмасидаги концентрацияси ошганида, одатда Новокаинни мусбат инотроп ва мусбат хронотроп самараларини таъсири остида артериал босими бироз ошади. Новокаин ЭКГ да ўзгаришларни: Т тишчасини зичлашишини ва ST сегментини қисқаришини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

 

Артериал босимини тушиб кетиши дозани ошириб юборилишининг биринчи белгиси, яъни дори воситасининг кардиотоксик таъсири ҳисобланади.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан : периорал парестезиялар, безовталаниш, делирий, клонико-тоник тиришишлар.

Аллергик реакциялар: эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм, қон айланиши тизимининг реакцияси сифатида нафас синдроми (кам ҳолларда 0,01% дан кам ҳолларда) таърифланган. Эритема билан кечувчи контактни дерматит, эритма билан муомала қилинганда хатто пуфакчаларни ҳосил бўлиши билан кечувчи қичишиш кўринишидаги маҳаллий аллергик ва сохта аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

 
Maxsus shartlar
Новокаинни антикоагулянтлар (масалан, гепарин), ностероид яллиғланишга қарши воситалари ёки плазма ўрнини босувчилар билан бирга оғриқ синдромини даволашда қўлланиши, нафақат қон кетишини ошишига, балки қон томирларни шикастланишига ва катта қон кетишларига олиб келиши мумкин. Хавф гуруҳига мансуб пациентларда Новокаинни қўллашдан олдин (хатто профилактика мақсадида гепаринни кичик дозаларда буюрилган ҳолларда ҳам) қон ивиш вақти ва фаол қисман тромбопластин вақти (ФҚТВ) аниқланиши керак. Новокаин ва фракцияланмаган гепаринни тромбозни профилактика қилиш учун бир вақтда буюрилганда инъекцияларни айниыса диққат билан бажариш керак. Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқаришда ва бошқа юқори диққат концентрациясини ва тезкор психомотор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

 

 

Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланиши:

Ҳомиладорлик ва лактация даврида дори воситасини, фақат агар она учун бўлган фойда, ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 
 
Qo'llanilishi
Ўтказувчи ва инфильтрацион анестезия учун қўлланилади.

 

Спинал ва эпидурал анестезия учун қўллаш мумкин эмас.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
-дори воситасининг компонентларига (шу жумладан ПАБК ва бошқа маҳаллий анестетикларга-эфирга) ўта юқори сезувчанлик; 

 

-миастения;

-сульфаниламидлар билан даволаш;

-15 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди;

Спинал ва эпидурал анестезия учун ишлатилмасин!

Эҳтиёткорлик билан:

- юрак-қон томири тизими функциясини бузилиши;

-юрак етишмовчилигида.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Қуйидаги ўзаро таъсирлар мавжуд:

 

- антикоагулянтлар қон кетишини ривожланиш хавфини оширади;

- новокаин қутбланмайдиган миорелаксантларнинг таъсири давомийлигини оширади;

- новокаин физостигминнинг таъсирини кучайтиради;

- новокаиннинг метаболити (ПАБК) сульфаниламидларнинг антагонисти ҳисобланади.

Новокаинни холинэстераза ингибиторлари билан новокаинни метаболизмда токсикликни ошиши сабабли бир вақтда қўлланмаслиги керак. Атропинни кичик дозаси новокаин билан бажарилган анестезияни узайтиради. Маҳаллий анестетик билан инъекция қилинган жойни оғир металл тузларини сақлаган антисептик эритмалар билан ишлов берилганда оғриқ ва шиш кўринишидаги маҳаллий реакцияларни ривожланиш хавфи ошади.

 

Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Dozirovkasi
Қўллаш усули анестезиянинг турига, юбориш йўлига, кўрсатмаларга кўра индивидуалдир. 15 ёшдан катта ўсмирларда ва катталарда қўлланади, доза ўртача тана вазнига нисбатан ҳисобланади. Асосан, қўлланганда ўтказувчи анестезия учун дори воситасининг минимал дозалари етарли ҳисобланади.

 

Ўтказувчи анестезия учун – 25 мл гача бўлган эритма қўлланади.

Инфильтрацион анестезия учун дори воситасини 25-50 мл натрий хлоридининг 9 г/л эритмасида суюлтирилган ҳолда 25 мл дозада тўқима қаватларига шимилиб таъсир қилиши учун қўлланади.

Қон томирларини окклюзион шикастланиши, атериосклерози ёки иннервацияни бузилиши, қандли диабети бўлган пациентларда дозани учдан бирига камайтириш керак.

Жигар ёки буйрак функциясини бузилишида, айниқса дори воситасини қайта қўлланганда дозани камайтириш тавсия қилинади.

Болалар: ушбу дори воситасини болаларда қўллаш тажрибаси йўқ. Болаларда қўллаш учун максимал доза 15 мг/кг гача.

Кекса одамлар: пациентларнинг умумий ҳолатига мувофиқ, дозага тузатиш киритиш тавсия қилинади.

Дори воситасини қайта қўллаш тахифилаксияни ривожланишини (дори воситасига толерантликни тезда ривожланиши) ёки самарадорликни қайтувчан йўқотилишини чақириши мумкин.

Дори воситаси ампула очилгандан кейин дарҳол қўлланиши лозим. Ишлатилмай қолган эритманинг қолдиғини ташлаб юбориш керак.

 
Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: тери қопламаларини ва шиллиқ қаватини оқариши, бош айланиши, қусиш, “совуқ” тер, оғиз атрофида парестезиялар, тилни карахтланиш ҳисси, нафасни тезлашиши, тахикардия, артериал босимини пасайиши, хатто коллапсгача , апноэ, метгемоглобинемия. Марказий нерв тизимига таъсири қўрқув ҳисси, галлюцинациялар, тиришишлар, харакат қўзғалишлари билан намоён бўлади

 

Даволаш: кислород билан ингаляцияни ўтказиш билан ўпканинг адекват вентиляцияни тутиб туриш, умумий анестезия учун қисқа таъсир қилувчи дори воситаларини вена ичига юбориш, оғир ҳолатларда – дезинтоксикацион ва симптоматик даволаш ўтказилади.