Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Новэкс Ибупрофен

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Новэкс Ибупрофен СИРОП 100мг/5мл 120мл №1

12 000 so'mdan
(1237)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ХЕРБИОН
Chiqarilish shakli
СИРОП
Farma. Guruh
Нестероидные противосполительные препараты
Dori tafsilotlari
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Новэкс Ибупрофенни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

 

Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида қўлланиши фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина оқланган.

Новэкс Ибупрофен кўкрак сути билан оз миқдорда чиқарилади. Лактация даврида оғриқларда ва сиситмада (суткада 800 мг дан ортиқ) қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш лозим.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

 

фаол модда: 100 мг ибупрофен (БФ);

ёрдамчи моддалар: сахароза, метилпарабен, пропилинпарабен, натрий бензоати, лимон кислотаси, ксантин камеди, натрий сахарин, аэросил 200, твин 80, сорбитол эритмаси, сариқ бўёвчиси, аспартам, апельсин ароматизатори, тозаланган сув.

Farmakodinamikasi
НЯҚВ, фенилпропион кислотасини ҳосиласи. Яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми яллиғланиш, оғриқ ва иситмани патогенезида бош ролни ўйнайдиган простагландинларнинг ўтмишдоши ҳисобланган арахидон кислотасининг метаболизмини асосий ферменти-ЦОГ фаоллигини сусайтириши билан боғлиқдир. Оғриқ қолдирувчи таъсири ҳам периферик (билвосита, простагландинларни синтезини сусайтирилиши орқали), ҳам марказий механизм (марказий ва периферик нерв тизимида простагландинларни синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ) билан боғлиқ. Тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради.

 

 

 
Farmakokinetikasi

Ичга қабул қилинганда НОВЭКС Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Овқатни бир вақтда қабул қилиш сўрилишни секинлаштиради.

Препарат жигарда метаболизмга учрайди (90%). Т1/2 2-3 соатни ташкил қилади. Дозанинг 80% сийдик билан асосан метаболитлар (70%), 10% - ўзгармаган ҳолда, 20% ичак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Nojo'ya samaralari

Ножўя таъсирлар кам кузатилади, аммо қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин:

 

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, анорексия, қусиш, эпигастрияда дискомфортни ҳис қилиш, диарея, меъда-ичак йўлларининг эрозив ярали шикастланишлари ривожланиши мумкин; узоқ муддат қўлланганда жигар фаолиятини бузилишлари бўлиши мумкин.

МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез - бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, қўзғалиш, кўришни бузилиши.

Қон яратиш тизими томонидан: узоқ вақт қўлланганда анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз бўлиши мумкин.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: узоқ вақт қўлланганда буйрак фаолиятини бузилишлари бўлиши мумкин.

Аллергик реакциялар: тез-тез - терида тошма, Квинке шиши, кам ҳолларда-асептик менингит (кўпинча аутоиммун касалликлари бўлган пациентларда), бронхоспастик синдром.

Sotish shartlari
Шифокор рецептсиз берилади.

 

 

 
Maxsus shartlar
Жигар ва буйракнинг ёндош касалликларида, сурункали юрак етишмовчилигида, даволашни бошлашдан олдин диспептик симптомларда, бевосита жарроҳлик аралашувларини ўтказишдан олдин, анамнезида меъда ичак йўлларидан қон кетишига ва меъда ичак йўлларидан қон кетишига ва меъда ичак касалликларига кўрсатма бўлганида, НЯҚВ ни қабул қилиш билан боғлиқ аллергик реакцияларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш жараёнида жигар ва буйрак фаолиятини, периферик қон манзирасини мунтазам назорат қилиш зарур.

 

 

 
Qo'llanilishi

НОВЭКС Ибупрофен кенг хавфсизлик профили билан бирга кучли иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга.

 

Препарат қуйидаги касалликларда:

-       юқори нафас йўлларининг инфекциялари ва бошқа бузилишлар билан боғлиқ иситма;

-       ювенил ревматоид артрит;

-       юмшоқ тўқималарни яллиғланиши;

-       травматик яллиғланиш ва носпецифик оғриқларда қўлланади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

-    Меъда-ичак йўлларининг зўрайиш босқичидаги эрозив ярали шикастланишлари;

-    кўриш нерви касалликлари;

-    аспирин триадаси;

-    қон яратилишини бузилиши;

-    буйрак ва/ёки жигар фаолиятини яққол бузилишлари;

-    ибупрофенга юқори сезувчанлик.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

НОВЭКС Ибупрофен препарати ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганда охиргиларнинг таъсири кучайиши мумкин.

 

НОВЭКС Ибупрофенни бирга қўллаганда қонда диоксид, фенитоин, метатрексат ва литийнинг концентрациясини оширади.

НОВЭКС Ибупрофен препаратини диуретиклар ва антигипертензив воситалари билан бир вақтда қўлланганда охиргиларнинг самараси сусайиши мумкин. НОВЭКС Ибупрофен бирга қўлланганда минерал кортикостероидлар ва глюкортикоидларнинг ножўя самараларини кучайтиради.

Dozirovkasi

Препарат ичга қабул қилинади.

 

Доза бола тана вазнига боғлиқ.

Иситма ва оғриқ синдромида препаратни 1 кг тана вазнига 5-10 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади.

Максимал суткалик доза кг тана вазнига 30 мг дан ошмаслиги керак.

 

Ёши

Тана вазни

Дозаси

Максимал суткалик доза

3-6 ойликдан бошлаб

6-12 ойликдан бошлаб

1-4 ёшдан бошлаб

4-7 ёшдан бошлаб

7-10 ёшдан бошлаб

10-12 ёшдан бошлаб

5 кг дан кам

6-10 кг

10-15 кг

15-20 кг

21-29 кг

30-40 кг

50 мг (2,5 мл) кунига 3 марта

50 мг (2,5 мл) кунига 3-4 марта

100 мг (5 мл) кунига  3 марта

150 мг (7,5) кунига 3 марта

200 мг (10 мл) кунига 3 марта

300 мг (15 мл) кунига 3 марта

150 мг

200 мг

300 мг

450 мг

600 мг

900 мг

 

Кўрсатилган дозадан оширилмасин.

Иммунизациядан кейинги иситмада:

1 ёшгача бўлган болаларга: препаратни 50 мг (2,5 мл) дозада буюрилади.

1 ёшдан катта болаларга: зарурат бўлганида 6 соатдан кейин препаратни худди шу дозада қайта буюриш мумкин. 24 соат давомида 5 мл дан ортиқ қўлланмасин.

Даволашни давомийлиги: препаратни иситма туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ, оғриқ қолдирувчи сифатида - 5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Агар иситма (тана ҳароратини ошиши) сақланиб турса, у ҳолда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Препаратни ишлатиш қоидаси

Суспензияни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак. Суспензияни аниқ дозалаш учун флакон билан бирга ўлчов стаканчаси илова қилинади.

Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, қулоқларни шанғиллаши, метаболик ацедоз, кома, ўткир буйрак етишмовчилиги, артериал босимини пасайиши, брадикардия, тахикардия.

 

Даволаш: меъдани ювиш (фақат қабул қилингандан кейин 1 соат давомида) фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, ишқорий суюқлик, жадаллаштирилган диурез симптоматик даволаш ўтказилади.