Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
НИТРОКСОЛИН ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

НИТРОКСОЛИН ТАБЛЕТКА 50МГ №50

16 000 so'mdan
(1076)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
NITROXOLINE
Ishlab chiqaruvchi
БОРЩАГОВСКИЙ ХФЗ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Препараты при заболеваниях почек и мочевыводящих путей
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

қобиқ билан қопланган таблетка. 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нитроксолин – хелат бирикмалар ҳосил қилиш механизми бўйича таъсир этувчи синтетик уроантисептикдир. У микроорганизмларнинг ферментларидаги металл ионларини боғлаб, фермент функциясини блоклайди, шундай қилиб, ушбу ферментларни специфик субстратлар билан боғланишини бартараф этади. Бу бактериостатик, бактерицид ва фунгицид самарага олиб келади. Сийдикда кам ингибиция қилувчи концентрацияларда нитроксолин ҳам ўзининг дастлабки ҳолатида, ҳам глюкуронид шаклида уропатоген бактерия бўлган Escherichia coli ни сийдик-жинсий йўлларининг эпителийсида фиксациясини сусайтиради.

Нитроксолин граммусбат, грамманфий бактерияларнинг кенг доирасига ва замбуруғларга нисбатан самаралидир. Унинг антибактериал ва замбуруғларга қарши фаоллик доираси сийдик чиқариш йўлларининг инфекциясини чақирувчи кўпчилик микроорганизмларга тааллуқли.

Нитроксолинга сезгир микроорганизмларга Escherichia coli, Ureaplasma ureafyticum, Mycoplasma hominis, Candida spp., Torulopsis spp. киради.

Нитроксолинга қисман сезгир микроорганизмларга Proteus spp., Staphylococcus spp. киради.

Нитроксолинга сезгир бўлмаган микроорганизмларга Pseudomonas spp., Providencia spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Serratia spp., анаэроб бактериялар киради.

Нитроксолинга шунингдек стрептококклар, Corynebacterium diphteriae, Enterococcus spp., Salmonella spp., Shigella spp., Neisseria gonorrhoeae ва Hemophilias influenzae ларнинг сезгирлиги аниқланган.

 

Фармакокинетикаси

Нитроксолин перорал қўлланганидан кейин меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ (90%) сўрилади. Бир марталик перорал 200 мг дозадан кейин ўртача чўққи концентрациясига 1,5-2 соатдан кейин эришилади ва у 4-4,7 мг/л ни ташкил қилади. Қон зардобидан ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади. Нитроксолин ичга қабул қилинганидан кейин конъюгация бўлган ва конъюгация бўлмаган нитроксолиннинг сийдикдаги юқори концентрацияларига эришилади. Нитроксолин жигарда метаболизмга учрайди, у ерда у глюкурон ва сульфат кислотаси билан бирикади. Нитроксолин глюкурониди кўринишида асосан сийдик билан (55-60%) ва кам миқдорда сафро билан чиқарилади. Фақат 5% конъюгация бўлмаган фаол шаклда сийдик билан чиқарилади. 

Қўлланилиши

Нитроксолинга сезгир граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар ва замбуруғлар томонидан чақирилган сийдик чиқариш йўлларининг ўткир, сурункали ва қайталанувчи инфекциялари.

Сийдик чиқариш йўлларининг қайталанувчи инфекцияларини профилактикаси учун қўлланилади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар: тавсия қилинган суткалик доза – 400-800 мг ни ташкил этади, 4 марта қабул қилишга бўлинади. Ўртача суткалик доза 400 мг ни (2 таблеткадан суткада 4 марта овқатдан олдин) ташкил қилади. Оғир касалликларда суткалик дозани 800 мг гача (4 таблеткадан суткада 4 марта) ошириш мумкин.

Катталар учун максимал суткалик доза 800 мг ни ташкил этади.

Болалар 3 ёшдан бошлаб: тавсия қилинган суткалик доза 200-400 мг ни ташкил қилади (1-2 таблеткадан суткада 4 марта овқатдан олдин).

Даволаш муддатини шифокор касалликнинг оғирлиги ва кечишига қараб белгилайди.

Сурункали инфекцияларда препарат икки хафталик танаффус билан 2 ҳафта давомидаги такрорий курслар билан буюрилади (даволаш курси бир неча ой давом этиши мумкин).

Буйрак функциясини бузилиши

Ўртача буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси секундига 0,33 мл дан ортиқ) бўлган пациентларда одатдаги дозани икки марта камайтириш керак.

Жигар функциясини бузилиши

Жигар функциясини бузилишларида одатдаги доза икки марта камайтириш керак.

Кекса ёшдаги пациентлар

Дозага тузатиш киритиш керак эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: якка ҳолларда диспептик кўринишлар (кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши) бўлиши мумкин, уларни препаратни овқатланиш вақтида қўллаш билан бартараф қилиш мумкин.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: трансаминазалар фаоллигини пасайиши, жигар функциясини бузилиши.

Иммун тизими томонидан: препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин тезда ўтиб кетувчи тери тошмалари, қичишиш бўлиши мумкин; жуда кам ҳолларда – тромбоцитопенияни ривожланиши билан кечувчи аллергик реакциялар.

Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, атаксия, парестезиялар, полинейропатия.

Буйрак томонидан: қон плазмасида сийдик кислотаси миқдорини камайиши.

Нитроксолин буйрак орқали чиқарилиши туфайли, сийдик тўқ сариқ рангга бўялади.

Бошқалар: умумий ҳолсизлик, тахикардия.

Препарат аллергик реакцияларни, шу жумладан астмани қўзғатиши мумкин бўлган сариқ шафақ FCF (Е110) бўёвчисини сақлайди. Айниқса бу ацетилсалицил кислотасига юқори сезувчан пациентларга тааллуқлидир 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Нитроксолинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига, шунингдек хинолинларга юқори сезувчанлик; оғир жигар ёки буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси секундига 0,33 мл дан кам)да қўллаш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нитроксоллинни гидроксихинолинлар ва унинг ҳосилаларини сақловчи препаратлар билан қўллаш мумкин эмас.

Магний сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўлланганида Нитроксолинни сўрилиши секинлашади.

Нитроксолин налидикс кислотасининг самарадорлигини пасайтиради.

Тетрациклин гуруҳи препаратлари билан бирга қўлланганида ҳар бир препаратнинг самарасини қўшилиши кузатилади.

Нистатин ва леворин билан қўлланганида таъсирини потенцияланиши кузатилади.

Нитроксолиннинг салбий нейротроп самарани қўшилишидан сақланиш учун нитрофуранлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. 

Махсус кўрсатмалар

Нитроксолинни тўпланиши мумкинлиги туфайли препарат буйраклар функциясини бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препарат оғир жигар ва буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси секундига 0,33 мл дан паст) ва катарактаси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан ва ўта зарур ҳолатларда буюрилади. Гидроксихинолиннинг галоген ҳосилалари билан юқори дозаларда такрор ва узоқ муддат даволашда периферик неврит ва кўрув нервининг невритини ривожланиши ҳоллари таърифланган. Нитроксолин хинолиннинг нитроҳосиласи ҳисобланади ва унда бундай ножўя кўринишлар кузатилмаган, аммо нитроксолин билан даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади – бундай пациентлар шифокорнинг синчков назорати остида бўлишлари керак. Даволаш қўшимча тиббий текширувисиз 4 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун галактозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган наслий шакллари, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани мальабсорбцияси синдроми бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун нитроксолинни бу даврларда буюриш мумкин эмас.

Болалар

3 ёшгача бўлган болаларда препаратни қобиқ билан қопланган таблеткалар шаклида қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Препаратни автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Нитроксолиннинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Даволаш симптоматик. 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.