Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Нистатин СУПП.ВАГ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Нистатин СУПП.ВАГ 500 000ЕД №10

3 000 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Нистатин СУПП.ВАГ 500 000ЕД №10
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Nystatin
Ishlab chiqaruvchi
(Dentafill , Узбекистан)
Chiqarilish shakli
штука
Farma. Guruh
Противогрибковые средства
Dori tafsilotlari
Чиқарилиш шакли
Таркиби
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари 
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Чиқарилиш шакли

500000 ТБ нистатин сақловчи вагинал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан №5 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

 

Таркиби

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: нистатин  500000 ТБ;

Ёрдамчи моддалар: бутилгидроксианизол, бутилгидрокситолуол, лимон кислотаси, суюқ парафин, қаттиқ ёғ.

 

Фармакологик хусусиятлари

Candida тури ачитқисимон замбуруғларга қарши юқори фаолликка эга замбуруғларга қарши полиен антибиотикдир.

Фунгистатик, катта дозаларда эса – фунгицид таъсир кўрсатади.

Таъсир механизми замбуруғларнинг стероллари билан боғланиб, хужайра мембранасига тизилиб олиб кўп сонли каналларни ҳосил қилиши билан боғлиқ бўлиб, бу цитоплазматик мембранани ўтказувчанлигини бузилишига, электролитларни назоратсиз ташилишига, замбуруғ хужайрасидаги моддаларни йўқотилишига ва уни нобуд бўлишига олиб келади. Толерантлик жуда секин ривожланади.

 

Фармакокинетикаси

Интравагинал қўлланганда шиллиқ қаватлари орқали деярли сўрилмайди.

 

 

Қўлланилиши

– вагинал кандидоз;

– узоқ муддатли микробларга қарши даволашда (шу жумладан интравагинал) замбуруғли асоратларни олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари 

Интравагинал қўлланади.

500000 ТБ дан кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун, гигиеник муолажалардан кейин) қўлланади. Даволаш курси давомийлиги 10-14 кун.

Даволаш давомийлиги ва такрорий курсларни ўтказиш заруратини касалликнинг оғирлик даражасига қараб, шифокор белгилайди.

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда – қин шиллиқ қаватини таъсирланиши, аллергик реакциялар.



Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нистатин ва клотримазол бир вақтда қўлланганда, клотримазолнинг фаоллиги пасаяди.

 

Махсус кўрсатмалар

Педиатрияда ишлатилишипрепаратни қиз болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида ва лактация даврида, фақат она учун потенциал фойда, ҳомила ва бола учун бўлиши муикн бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш автотранспортни ҳайдаш ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Даволаниш даврида жинсий алоқалардан сақланиш тавсия қилинади.

Реинфекцияни бартараф этиш мақсадида бир вақтнинг ўзида жинсий шерикни хам даволаш тавсия қилинади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.