Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
НИКОТИНОВАЯ КИСЛОТА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

НИКОТИНОВАЯ КИСЛОТА АМПУЛЫ 1% 1МЛ №10

1 600 so'mdan
(4978)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
NICOTINIC ACID
Ishlab chiqaruvchi
РАДИКС
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Витамины и родственные препараты
Dori tafsilotlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Sotish shartlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi

Никотин кислотасини катталарга тери остига, мушак ичига ёки вена ичига аста-секин юборилади.

 

Вена ичига оқим билан юбориш учун препаратнинг бир марталик дозасини 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 10 мл да суюлтирилади, камида 5 минут давомида (2 мг никотин кислотаси 1 минутдан кам бўлмаган вақтда) юборилади.

Вена ичига томчилаб юборилганда препаратнинг бир марталик дозасини 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 100-200 мл да суюлтирилади, юбориш тезлиги минутига 30-40 томчини ташкил этади.

Препаратни тери остига ва мушак ичига юборилиши оғриқлидир.

Пеллаграда вена ичига ва мушак ичига 1% ли 1 мл эритма кунига 1-2 марта 10-15 кун давомида юборилади.

Ишемик инсультда вена ичига (аста-секин) 1% ли 1 мл эритма юборилади.

Бошқа кўрсатмаларда  тери остига ёки мушак ичига 10 мг (1 мл) дан кунига 1 марта  10-15 кун давомида буюрилади. Инфузион эритмаларга: 10 мг (1 мл) никотин кислотаси 100-200 мл инфузион эритмасига қўшилилиши мумкин.

Максимал дозалар вена ичига юборилганда: бир марталик доза – 100 мг (10 мл), суткалик – 300 мг (30 мл).

Максимальные дозы  при внутривенном введении: разовая – 100 мг (10 мл), суточная – 300 мг (30 мл).

Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: юрак-қон томир тизими томонидан ножўя таъсирларни кучайиши – артериал гипотензия, бош оғриғи, хушдан кетиши мумкин, бош айланиши, бошга қон оқиб келишини ҳис қилиш.

 

Даволаш: препаратни бекор қилиш, дезинтоксикацион даволаш, симптоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ.

Sotish shartlari

Рецепт бўйича.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: инъекция учун эритма

 

Таркиби:

фаол модда: никотин кислотаси – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, инъекция учун сув- 1 мл гача.

Farmakodinamikasi

Никотин кислотаси тузилиши бўйича никотинамидга яқин.

 

Никотин кислотаси ва унинг амидлари организмнинг ҳаёт фаолияти учун муҳим роль ўйнайди: улар водородни ташувчи ва оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини амалга оширувчи ферментлар – кодегидраза I (дифосфопиридиннуклеотид - НАД) ва кодегидраза II (трифосфопиридиннуклеотид - НАДФ) нинг простетик гуруҳи ҳисобланади. Кодегидраза II шунингдек, фосфорни ўтказилишида иштирок этади.

Никотин кислотаси витамин РР танқислигини ўрнини тўлдиради, қон томирларга кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Тўқималарни нафас олишини, углевод ва ёғлар алмашинувини бошқаришда иштирок этади, детоксикация қилувчи ва гипогликемик фаолликка эга, холестеринни ва паст зичликдаги липопротеидларнинг(айниқса триглицеридлар)умумий даражасини пасайтиради, қон томирларни кенгайтиради.

Farmakokinetikasi
Никотин кислотасини парентерал юборилганда тез сўрилади. Организмнинг аъзо ва тўқималари бўйлаб бир текис тақсимланади. Асосан метил гуруҳини қўшилиш йўли билан ва кам даражада конъюгация йўли билан фаолсизланади. Қисман жигарда биотрансформацияга учраб, N-метилникотинамид, метилпиридон карбоксамид, глюкуронид ва глицин билан комплекс ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 45 минут. Асосан буйрак орқали ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар кўринишида чиқарилади. Буйрак клиренси қон плазмасидаги никотин кислотасининг миқдорига боғлиқ ва плазмада унинг концентрацияси юқори бўлганида пасайиши мумкин.

 

 

 
Nojo'ya samaralari

-       юз ва тананинг юқори қисмини санчиш ва ачишиш билан кечувчи гиперемияси (юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда);

 

-       эшакеми, қичишиш ҳисси, тошмалар;

-       бош айланиши, бошга қон оқиб келиш ҳисси, бош оғриғи;

-       ортостатик гипотензия (вена ичига тез юборилганда ва юқори сезувчанликда).

Узоқ муддат юқори дозаларда қўллаганда:

-       терини қуриши, эксфолиатив дерматит;

-       анорексия, қусиш, диарея;

-       жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан жигар дистрофияси, сариқлик;

-       аритмиялар;

-       парестезиялар;

-       гиперурикемия;

-       гиперпигментация, гиперкератоз;

-       глюкозага толерантликни камайиши;

-       гипергликемия;

-       аспартатаминотрансфераза, лактатадегидрогеназа, ишқорий фосфатаза фаоллигини транзитор ошиши;

-       меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши.

Вена ичига тез юборилганда:

-       коллапс;

-       тери остига ва мушак ичига инъекция қилинган жойларда оғриқ.

Maxsus shartlar

Препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

 

Узоқ вақт қўллаш жигарнинг ёғли дистрофиясига олиб келиши мумкинлиги туфайли, унинг олдини олиш учун беморларнинг парҳезига метионинга бой маҳсулотлар киритилади ёки метионин, липоат кислотаси буюрилади. Даволаш жараёнида жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Препаратга юқори сезувчанлик пайдо бўлганида (қон томирларни кенгайтирувчи воситалар сифатида қўлланган ҳоллардан ташқари) никотинамидга алмаштириш мумкин.

Препарат гиперацид гастритда, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида (хуруж давридан ташқари) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препаратни қўллаш қандли диабети бўлган беморларда инсулинга эҳтиёжни ошишига олиб келиши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларда дислипидемияни мувофиқлаштириш учун қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

Глюкозага толерантликни пасайиши туфайли, шунингдек даволашни узоқ муддатга чўзилиши мумкинлиги сабабли, қон зардобдаги глюкоза, сийдик кислотасининг даражасини мониторингини мунтазам ўтказиш керак.

Глаукомада, қон кетишда, артериал гипотензияда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситаси таъсирининг ўзига хослиги

Дори препаратининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, автотранспортни ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Qo'llanilishi
Никотин кислотасини парентерал юборилганда тез сўрилади. Организмнинг аъзо ва тўқималари бўйлаб бир текис тақсимланади. Асосан метил гуруҳини қўшилиш йўли билан ва кам даражада конъюгация йўли билан фаолсизланади. Қисман жигарда биотрансформацияга учраб, N-метилникотинамид, метилпиридон карбоксамид, глюкуронид ва глицин билан комплекс ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 45 минут. Асосан буйрак орқали ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар кўринишида чиқарилади. Буйрак клиренси қон плазмасидаги никотин кислотасининг миқдорига боғлиқ ва плазмада унинг концентрацияси юқори бўлганида пасайиши мумкин.

 

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

-       никотин кислотасига юқори сезувчанлик

 

-       артериал гипертензия ва атеросклерознинг оғир шакллари (вена ичига инъекция учун)

-       меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (хуруж даврида)

-       жигар фаолиятини яққол бузилишлари

-       яқинда ўтказилган миокард инфаркти

-       декомпенсацияланган қандли диабет

-       подагра ва гиперурекемия

-       ҳомиладорлик ва лактация даври

-       18 ёшгача бўлган болалар.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Перорал ҳомилага қарши воситалар ва изониазид триптофанни никотин кислотасига айланишини пасайтиради, шундай қилиб, никотин кислотасига бўлган эҳтиёжни оширади.

 

Никотин кислотаси барбитуратлар, туберкулёзга қарши воситалар, сульфаниламидларнинг самарадорлиги ва заҳарлилигини пасайтиради. Сульфанилмочевина препаратлари билан бирга қўлланганда қонда глюкоза миқдорини оширади. Шунингдек, никотин кислотаси неомициннинг токсиклигини пасайтиради ва у томондан индукция қилинган холестерин ва юқори зичликдаги липопротеидларнинг концентрациясини камайтиради.

Антибиотиклар никотин кислотаси томонидан чақирилган терини қизаришини кучайтириши мумкин.

Ацетилсалицил кислотаси никотин кислотасининг таъсири остида пайдо бўладиган терини қизариш самарасини камайтиради.

Ципрофибратни никотин кислотаси билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди.

Ловастатин, правастатин ножўя реакцияларини ривожланиши хавфини ошишини назарда тутиб, никотин кислотаси билан мажмуада қўлланиши тавсия қилинмайди.

Гипотензив воситалар (гипотензив таъсири кучайиши мумкин), антикоагулянтлар, ацетилсалицил кислотаси билан (геморрагияларни ривожланиш хавфини назарда тутиб) бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат фибринолитик воситалар, спазмолитиклар ва юрак гликозидларининг таъсирини, алкоголнинг жигарга заҳарли таъсирини рағбатлантиради.

Тиамин хлоридининг эритмаси билан аралаштириш мумкин эмас (тиаминни парчаланиши юз беради).

Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг фойдаланилмасин.

Эритмани хиралошуви ёки чўкма тушиши ҳолатида фойдаланилмасин