Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Несопин СПРЕЙ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Несопин СПРЕЙ НАЗАЛЬНЫЙ 0,05% 10МЛ №1

9 500 so'mdan
(3715)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Oxymetazoline
Ishlab chiqaruvchi
СИНТЕЗ
Chiqarilish shakli
спрей наз
Farma. Guruh
Средства для лечения заболеваний ЛОР органов
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакодинамикаси
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли

назал спрей

Фармакодинамикаси

Маҳаллий қўллаш учун антиконгестив воситадир (альфа-адреностимуляцияловчи восита). Оксиметазолин гидрохлориди бурун, ёндош бўшлиқлар ва евстахиев найининг шиллиқ қавати қон томирларини торайишини чақиради, бу уларни шишини юмшоқ ва узоқ муддатли камайишини чақиради ва бурун орқали нафас олишни енгиллашишига олиб келади. Тумовни даволаш учун воситадир.

Ментол, эвкалипт мойи маҳаллий шишга қарши, яллиғланишга қарши ва антисептик таъсир кўрсатади, қуюқ шиллиқни суюлтиради ва уни бурун атрофидаги бўшлиқлардан чиқарилишини енгиллаштиради, шунингдек препаратнинг таъсири давомийлигини ошишига ёрдам беради.

Бурун орқали нафас олиш пуркалгандан 15 минутдан кейин намоён бўлади ва 8-12 соат давомида давом этади.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланилганида тизимли сўрилиши паст.

Қўлланилиши

Аллергик ва инфекцион-яллиғланиш этиологияли ринит, синусит, евстахиит, пичан иситмасида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Интраназал қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – ҳар бир бурун йўлига      2-3 пуркашдан 10-12 соат интервал билан буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан буюрилади.

3-5 кундан кўпроқ даволаш зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ножўя таъсирлари

Бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини ўткинчи қуруқлиги ва ачишиши, оғиз ва томоқни қуриши, аксириш; артериал босимни ошиши, юқори хавотирлик, кўнгил айниши, бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, юрак уриб кетиши, уйқуни бузилиши.

Узоқ муддат қўлланилганида – тахифилаксия, шиллиқ қават реактив гиперемияси ва бурун бўшлиғи шиллиқ қавати атрофияси.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, атрофик ринит, ҳомиладорлик, лактация даври, болаларда            (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан – сурункали юрак етишмовчилиги, аритмиялар, яққол атеросклероз, артериал гипертензия, тиреотоксикоз, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, ёпиқ бурчакли глаукомада эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи дори воситаларини сўрилишини секинлаштиради, уларнинг таъсирини сусайтиради.

Қон томирларни торайтирувчи бошқа дори воситалари билан бирга буюриш ножўя самаралар ривожланиши хавфини оширади.

Моноаминоксидаза блокаторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда буюрилганда – артериал босим ошади.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган дозада шифокор билан маслаҳатлашмасдан 3 кунгача қўллаш мумкин. Интраназал юбориш учун мўлжалланган препаратни кўзларга тушишидан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш, потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсири

Препарат кўришга таъсир кўрсатганлиги туфайли, реакция тезлиги пасайиши мумкин, шунинг учун даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва тезкор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.