Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Нео-пенотран СВЕЧИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Нео-пенотран СВЕЧИ ВАГИНАЛЬНЫЕ №14

71 400 so'mdan
(3374)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ЭМБИЛ ИЛАЧ САН
Chiqarilish shakli
СУПП ВАГИН
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли: 
Таркиби:
Таърифи:
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири.
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли: 

вагинал суппозиторийлар

 

Таркиби:

Бир суппозиторий сақлайди:

Фаол моддалар: 750 мг метронидазол, 200 мг миконазол нитрати,

Ёрдамчи модда: 1550 мг витепсол

 

Таърифи:

 оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган эллипс шаклли суппозиторийлар.

 

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси истисно қилинади). Имидазо

Фармакологик хусусиятлари

Нео-Пенотран® Форте суппозиторийлари замбуруғларга қарши самарага эга миконазол ва антибактериал ва трихомонадаларга қарши таъсир кўрсатувчи метронидазол сақлайди. Миконазол нитрати кенг таъсир доирасига эга, айниқса патоген замбуруғларга (шу жумладан C.albicans) нисбатан, шунингдек граммусбат бактериаларга нисбатан фаолдир.

Метронидазол – антибактериал ва антипротозой восита, Gardnerella vaginalis га ва анаэроб бактерияларга (шу жумладан анаэроб Streptococcus ва Trichomonas vaginalis) нисбатан фаолдир.

Фармакокинетикаси

Қин ичига (интравагинал) киритилганидан кейин миконазол нитратининг сўрилиши паст (дозанинг тахминан 1,4%). Бу юбориш усулида метронидазолнинг биокираолишлиги перорал қабул қилиш билан қиёсланганида 20% ни ташкил қилади. Нео-Пенотран® Форте препарати қин ичига қўлланганидан кейин, миконазол нитрати плазмада аниқланмайди; мувозанатли концентрациясига эришилганида метронидазолнинг плазмадаги даражаси 1,6-7,2 мкг/мл ни ташкил қилган. Метронидазол жигарда метаболизмга учрайди. Гидроксил метаболити фаол ҳисобланади. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатга тенг. Дозанинг тахминан 20% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

л ҳосилаларининг мажмуалари.

Фармакологик хусусиятлари

Нео-Пенотран® Форте суппозиторийлари замбуруғларга қарши самарага эга миконазол ва антибактериал ва трихомонадаларга қарши таъсир кўрсатувчи метронидазол сақлайди. Миконазол нитрати кенг таъсир доирасига эга, айниқса патоген замбуруғларга (шу жумладан C.albicans) нисбатан, шунингдек граммусбат бактериаларга нисбатан фаолдир.

Метронидазол – антибактериал ва антипротозой восита, Gardnerella vaginalis га ва анаэроб бактерияларга (шу жумладан анаэроб Streptococcus ва Trichomonas vaginalis) нисбатан фаолдир.

Фармакокинетикаси

Қин ичига (интравагинал) киритилганидан кейин миконазол нитратининг сўрилиши паст (дозанинг тахминан 1,4%). Бу юбориш усулида метронидазолнинг биокираолишлиги перорал қабул қилиш билан қиёсланганида 20% ни ташкил қилади. Нео-Пенотран® Форте препарати қин ичига қўлланганидан кейин, миконазол нитрати плазмада аниқланмайди; мувозанатли концентрациясига эришилганида метронидазолнинг плазмадаги даражаси 1,6-7,2 мкг/мл ни ташкил қилган. Метронидазол жигарда метаболизмга учрайди. Гидроксил метаболити фаол ҳисобланади. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатга тенг. Дозанинг тахминан 20% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

 

 

Қўлланилиши

– вагинал кандидози

– бактериал вагиноз (шунингдек носпецифик вагинит, анаэроб вагиноз ёки гарднереллёз вагинит деб номланувчи вагиноз)

– трихомонадали вагинит

– аралаш инфекциялар томонидан чақирилган вагинитлар.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Агарда шифокор томонидан ўзгача қўллаш усули тавсия қилинмаган бўлса, 1 суппозиторийдан 7 кун давомида кечқурун қинга чуқур қилиб киритилади.

Қайталанувчи вагинитда ёки даволашнинг бошқа турларига резистент вагинитларда, Нео-Пенотран® Фортени 14 кун давомида қўллаш керак.

Суппозиторийлар ўрамида берилган бир марталик бармоқча-учлик ёрдамида қинга чуқур киритилиши керак.

Кекса (65 ёшдан ошган) пациенткалар: ёшроқ катта пациенткалар учун бўлгани каби тавсиялар.

Болалар: болаларга тавсия қилинмайди

Ичга қабул қилиш мумкин эмас. Фақат интравагинал қўллаш учун

 

Ножўя таъсирлари

қоринда оғриқ, бош оғриғи, қинни таъсирланиши (ачишиш, қичишиш) кузатилиши мумкин. Тизимли ножўя таъсирлари жуда кам пайдо бўлади, чунки вагинал сўрилишда плазмада метронидазолнинг даражаси жуда паст (перорал қабул қилинганида аниқланувчи даражасига нисбатан 2-12% ни ташкил қилади). Миконазол нитрати имидазол ҳосилаларининг асосидаги ҳар қандай бошқа замбуруғларга қарши препаратлар қин ичига қўлланганида бўлгани каби (2-6%) қиннинг таъсирланишини (ачишиш, қичишиш) чақириши мумкин. Кучли таъсирланишда даволашни тўхтатиш керак. Метронидазолни тизимли (хусусан, перорал) қўллаш билан боғлиқ ножўя таъсирларига қуйидагилар киради: аллергик реакциялар (кам), лейкопения, атаксия, рухиятни ўзгариши, доза ошириб юборилганида ёки давомли қўлланганидан кейин периферик нейропатия, тиришишлар, кам ҳолларда: диарея, қабзият, бош айланиши, бош оғриғи, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар ёки спазмлар, таъм сезишни ўзгариши (кам), оғизни қуриши, металл ёки нохуш таъм сезиш, кучли толиқиш. Бу ножўя таъсирлар препарат қин ичига ишлатилганида қонда метронидазолнинг паст даражаси туфайли, жуда кам қайд этилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кам ҳолларда аллергик реакциялар (тери тошмаси) ва ножўя таъсирлари, хусусан фаол компонентларга ёки унинг ҳосилаларига аниқланган ўта юқори сезувчанлик

  • ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги
  • порфирия, тутқаноқ ва жигарнинг жиддий бузилишларининг мавжудлиги.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири.

Метронидазолни сўрилиши натижасида қуйида келтирилган препаратлар билан ўзаро таъсирлари қайд этилиши мумкин.

Алкоголь. Метронидазолнинг алкоголь билан ўзаро таъсири дисульфирамга ўхшаш реакцияларни чақиради.

Перорал антикоагулянтлар. Билвосита антикоагулянтларнинг самараси кучаяди.

Фенитоин. Қонда фенитоиннинг даражаси ошади, метронидазолнинг қондаги даражаси эса пасаяди.

Фенобарбитал. Фенобарбитал қонда метронидазолнинг даражасини пасайтиради.

Дисульфирам. Марказий нерв тизими томонидан ўзгаришлар (рухий реакциялар) аниқланиши мумкин.

Циметидин. Қонда метронидазолнинг даражаси ошиши мумкин, натижада неврологик ножўя таъсирларининг хавфи ошади.

Литий. Литийнинг заҳарлилигини ошиши кузатилиши мумкин.

Астемизол ва терфенадин. Метронидазол ва миконазол бу препаратларнинг метаболизмини ингибирлайди ва қон плазмасидаги концентрациясини оширади.

Қонда жигар ферментлари, глюкоза (у гексокиназали усул билан аниқланганида), теофиллин ва прокаинамиднинг даражасига таъсири кузатилади.

 

Махсус кўрсатмалар

Хавфисизлиги, фармакологияси, кўп марталик дозаларнинг заҳарлилиги, генотоксиклик, канцероген потенциали, репродуктив тизим учун заҳарлилигини ўрганиш бўйича стандарт текширишларнинг натижаларидан келиб чиқиб, клиникагача бўлган маълумотлар одам учун хавф йўқлигидан далолат беради. Даволаниш вақтида пациент аёлларни алкоголни қабул қилишдан, дисульфирамга ўхшаш реакцияларни бўлишини назарда тутиб, даволаниш вақтида ва курс тугаганидан кейин, ҳеч бўлмаганида 24-48 соат давомида сақлаб туриш керак.

Суппозиторийлар контрацептив диафрагмалар ва презервативлар билан бир вақтда ишлатилганида, резинани суппозиторийларнинг асоси билан ўзаро таъсири бўлишини назарда тутиб, эҳтиёткорлик намоён қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация. Биринчи уч ойликдан кейин Нео-Пенотран® Форте шамчаларини фақат қатъий тиббий кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг синчков кузатуви остида қўллаш мумкин. Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак, чунки метронидазол кўкрак сутига ўтади. Эмизишни курс тугаганидан кейин 24-48 соат ўтгач қайта бошлаш мумкин.

Болалар. Болаларга тавсия этилмайди.

Ичга қабул қилиш мумкин эмас.

Автомобиль ва техникани бошқариш қобилиятига таъсири. Нео-Пенотран® Форте суппозиторийлари автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Метронидазол интравагинал қўлланганда одамда дозани ошириб юборилиши хусусида маълумотлар йўқ. Қинга киритилганидан кейин метронидазол тизимли самаралар чақириши учун етарли миқдорларда сўрилиши мумкин.

Метронидазолнинг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, қичишиш, оғизда металл таъми, ҳаракат бузилишлари (атаксия), бош айланиши, парестезиялар, тиришишлар, лейкопения, сийдикни тўқ рангга бўялиши.

Миконазол нитратнинг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, томоқ ва оғиз бўшлиғини яллиғланиши, иштаҳани пасайиши, бош оғриғи, диарея.

Модданинг катта дозалари ичга тасодифан қабул қилинганида меъдани ювишни ўтказиш мумкин. Ичга 12 г метронидазолни қабул қилган шахсларда аҳволни яхшиланишига эришиш мумкин. Махсус антидоти йўқ. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия қилинади.

 

Чиқарилиш шакли

7 суппозиторийдан PVC/PE пластик стрипда. 1 стрип бармоқ учлик ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Совутгичда сақлашга йўл қўйилмайди.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.