Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Некпим ПОРОШОК

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Некпим ПОРОШОК ДЛЯ ИНЪЕКЦИИ 1г №1

34 000 so'mdan
(1609)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Cefepime
Ishlab chiqaruvchi
NECTAR LIFESCIENCES LIMITED
Chiqarilish shakli
ПОР Д/ИН
Farma. Guruh
Антибиотики
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик ҳусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити ps://medu.uz/instruksiya/nekpim/
Дори шакли

инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун. 

Фармакологик ҳусусиятлари

Цефепим бактериянинг ҳужайра деворини ингибиция қилиш йўли билан таъсир этадиган бактерицид восита ҳисобланади. Цефепим тўртинчи авлод цефалоспорини ҳисобланади ва қатор граммусбат ва грамманфий аэроб микроорганизмларга нисбатан фаол, кенг таъсир доирасига эга. Цефепим бета-лактамазаларга яқинлиги кам. Цефепим кўпчилик бета-лактамазаларнинг гидролизига нисбатан юқори чидамлиликка эга ва грамманфий бактерияларнинг ҳужайраларига тез киради. Бактерияларнинг ҳужайраларида цефепимни молекуляр нишони бўлиб пенициллинни боғловчи оқсил ҳисобланади. Цефепим қуйидаги микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол:

Аэроб грамманфий микроорганизмлар:

EnterobacterEscherichia coliKlebsiella pneumoniaeProteus mirabilisPseudomonas aeruginosa.

Аэроб граммусбат микроорганизмлар:

Staphylococcus aureus (фақат метициллинга сезувчан изолятлари), Streptococcus pneumoniaeStreptococcus pyogenes (А гуруҳи стрептококклар), Streptococcus viridans.

Staphylococcus epidermidis (фақат метициллинга сезувчан изолятлари), Staphylococcus saprophyticusStreptococcus agalactiae (В гуруҳ стрептококклар).

Изоҳ: Энтерококкларнинг кўпчилик изолятлари, масалан, Enterococcus faecalis ва метициллинга резистент стафилококклар цефепимга чидамли.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар:

Acinetobacter calcoaceticus, Citrobacter diversusCitrobacter freundiiEnterobacter agglomeransHaemophilus influenzae (шу жумладан, бета-лактамазалар ишлаб чиқарадиган изолятлари), Hafnia alveiKlebsiella oxytocaMoraxella catarrhalis (шу жумладан, бета-лактамазалар ишлаб чиқарадиган изолятлари), Morganella morganiiProteus vulgarisProvidencia rettgeriProvidencia stuartiiSerratia marcescens.

Изоҳ: Цефепим Stenotrophomonas кўпчилик изолятларига (илгари Xanthomonas maltophilia ва Pseudomonas maltophilia деб номланган) нисбатан фаол эмас.

Анаэроб микроорганизмлар:

Изоҳ: Цефепим Clostridium difficile нинг кўпчилик изолятларига нисбатан фаол эмас.

 

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Цефепим мушак ичига юборилгандан сўнг деярли тўлиқ сўрилади. Катта ёшдаги соғлом эркакларга препарат 500 мг, 1000 мг ва 2000 мг дозаларда мушак ичига бир марта юборилганда плазмада препарат максимал концентрациясига 1,4-1,6 соат давомида эришган ва мувофиқ равишда ўртача 13,9; 29,6 ёки 57,5 мкг/мл ни ташкил қилган; дозалари юборилгандан сўнг 8 соатдан кейин мувофиқ равишда ўртача 1,9; 4,5 ёки
8,7 мкг/мл ни ташкил этган.

Тана вазнига 50 мг/кг дозада мушак ичига юборилган 2 ойликдан 16 ёшгача бўлган болаларда, плазмадаги цефепимнинг концентрацияси дозалари юборилгандан сўнг 0,5; 0,75; 1 ва 8 соатдан кейин ўртача 76; 75,2; 64 ва 4,8 мкг/мл ни ташкил этган. Педиатрик пациентларда тана вазнига 50 мг/кг дозада мушак ичига бир марта юборилгандан сўнг цефепимнинг мутлоқ биокираолишлиги 82,3% ни ташкил этганлиги тўғрисида хабарлар берилган.

Цефепимнинг 500 мг, 1000 мг ёки 2000 мг бир марталик дозалари вена ичига 30 минут давомида инфузия қилингандан сўнг катта ёшдаги соғлом эркакларда плазмада препаратнинг максимал концентрацияси ўртача 31,6-39,1; 65,9-81,7 ёки 126-163,9 мкг/мл ни ташкил этган.

Цефепим тана вазнига 50 мг/кг дозада ҳар 8 соатда, вена ичига 15-20 минут давомида юборилган, бактериал менингити бўлган 2 ойликдан 15 ёшгача болаларда плазмадаги концентрацияси учинчи дозаси юборилгандан сўнг 0,5; 1; 2; 4 ва 8 соатдан кейин мувофиқ равишда 67,1; 44,1; 23,9; 11,7 ва 4,9 мкг/мл ни ташкил этган.

Тақсимланиши

Цефепимни ўртача тақсимланиш ҳажми мувозанатли ҳолатда 18,0 (± 2,0) л ташкил этади. Цефепимни зардоб оқсиллари билан боғланиши тахминан 20% ни ташкил этади ва қон зардобидаги концентрациясига боғлиқ эмас. Цефепим она сутига ажралади. Тахминан 1000 мл она сутини истеъмол қилган гўдак кунига тахминан 0,5 мг цефепим олади.

Цефепим яллиғланган гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши хақида далиллар мавжуд.

Метаболизми ва чиқарилиши

Цефепим N-оксид (NMP-N-оксид) га тез айланадиган N-метилпирролидон (N-methylpyrrolidine – NMP) га метаболизмга учрайди. Цефепимни ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилиши юборилган дозанинг тахминан 85% ни ташкил этади. Юборилган дозасининг 1% дан камроғи сийдик билан NMP ҳолида, 6,8% NMP-N-оксид ҳолида ва 2,5% цефепимнинг эпимери ҳолида чиқарилади. Буйраклар орқали чиқарилиши асосий чиқарилиш йўли эканлиги сабабли буйраклар фаолияти бузилган пациентларга ва гемодиализдаги пациентларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинади.

Махсус папуляциялар

Педиатрия: вена ичига бир марталик дозаси юборилгандан сўнг организмнинг умумий клиренси ва тақсимланиш ҳажми мувозанатли ҳолатда мувофиқ равишда тана вазнига ўртача 3,3 (±1,0) мл/мин/кг ва 0,3 (±0,1) л/кг ни ташкил қилган. Цефепимни ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилиши юборилган дозасининг 60,4% (±30,4) ни ташкил этган, ўртача буйрак клиренси эса тана вазнига 2,0 (±1,1) мл/мин/кг бўлган. Тана вазнига
50 мг/кг дозада мушак ичига юборилгандан сўнг цефепимни мутлоқ биокираолишлиги 82,3% (±15) бўлган.

Гериатрия: кекса ёшдагиларда цефепимнинг дозаси мувофиқ тарзда тўғриланиши керак: агар креатинин клиренси минутига 60 мл ёки ундан кам бўлса, тузатиш киритилади.

Буйрак етишмовчилиги: гемодиализга муҳтож бўлган пациентларда ўртача ярим чиқарилиш даври 13,5 (± 2,7) соат бўлган, узлуксиз перитонеал диализга муҳтож бўлган пациентларда эса 19,0 (± 2,0) соат бўлган. Цефепимни умумий клиренси буйрак фаолияти бузилган пациентларда пропорционал равишда пасайган, бу гуруҳдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш бўйича тавсиялар учун асос ҳисобланади.


 

Қўлланилиши

Цефепим сезувчан бактериялар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган:

  • касалхона ичи ва касалхонадан ташқари пневмония;
  • сурункали ва ўткир бронхитни ўткир бактериал ҳуружи;
  • сийдик чиқариш йўлларини асоратланган инфекциялари;
  • сийдик чиқариш йўлларини асоратланмаган инфекциялари;
  • тери ва терининг тузилмаларини асоратланмаган инфекциялари;
  • асоратланган интраабдоминал инфекциялар;
  • цефепим метронидазол билан бирга асоратланган интраабдоминал инфекцияларни даволаш учун қўлланади;
  • фебрил нейтропенияси бўлган пациентларни эмпирик даволаш;
  • бундан ташқари, цефепим оғир даражадаги инфекцияни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларни, шу жумладан яқинда суяк кўмиги кўчириб ўтказилган пациентларни, гемобластоз (гематологик хавфли ўсмалар) ёки оғир даражадаги ёки узоқ вақт давом этган нейтропения фонида операциядан олдин гипотонияси бўлган пациентларни даволаш учун қўлланади. 
Қўллаш усули ва дозалари

Катталар учун тавсия этилган дозалари

Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари:

Сийдик чиқариш йўлларининг енгилдан ўртача даражагача ёки асоратланган (шу жумладан пиелонефрит ва/ёки ёндош бактериемия билан боғлиқ бўлган ҳолатлар) инфекцияларини даволаш учун цефепимнинг катталар учун тавсия этилган дозаси 500-1000 мг ни ташкил этади, ҳар 12 соатда 7-10 кун давомида юборилади. Сийдик чиқариш йўлларининг оғир даражадаги, асоратланмаган ёки асоратланган (шу жумладан пиелонефрит ва/ёки ёндош бактериемия билан боғлиқ бўлган ҳолатлар) инфекцияларини даволаш учун катталар 2000 мг цефепимни вена ичига ҳар 12 соатда 10 кун давомида олишлари керак.

Тери ва тери тузилмаларининг инфекциялари:

Тери ва тери тузилмаларининг ўртачадан оғир даражагача бўлган асоратланмаган инфекцияларини даволаш учун цефепимнинг катталар учун тавсия этилган одатдаги дозаси 2000 мг ни ташкил этади, вена ичига ҳар 12 соатда 10 кун давомида юборилади.

Ўртачадан оғир даражагача бўлган пневмония:

Ўртачадан оғир даражагача бўлган пневмонияни даволаш учун цефепимнинг катталар учун тавсия этилган одатдаги дозаси 1000-2000 мг ни ташкил этади, ҳар 12 соатда 10 кун давомида юборилади.

Интраабдоминал инфекциялар

Асоратланган интраабдоминал инфекцияларни даволаш учун (вена ичига юбориладиган метронидазол билан бирга) цефепимнинг катталар учун тавсия этилган одатдаги дозаси 2000 мг ни ташкил этади, ҳар 12 соатда 7-10 кун давомида юборилади.

Фебрил нейтропенияси бўлган пациентларни эмпирик даволаш

Фебрил нейтропенияси бўлган пациентларни эмпирик даволаш учун цефепим монотерапия ҳолида ишлатилганида, катталар 2000 мг дозани, вена ичига, ҳар 8 соатда 7 кун давомида ёки нейтропения бартараф бўлгунича олишлари керак.

Болалар учун тавсия этилган дозаси

Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган ва асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит), тери ва тери тузилмаларининг асоратланмаган инфекциялари ёки пневмонияни даволаш учун тана вазни 40 кг дан кам бўлган педиатрик пациентларга цефепим тана вазнига 50 мг/кг дозада, вена ичига ҳар 12 соатда юбориш тавсия этилади. Цефепим тана вазни 40 кг дан кам, фебрил нейтропенияси бўлган педиатрик пациентларни эмпирик антиинфекцион даволаш учун монотерапия сифатида ишлатилганида тавсия этилган дозаси 50 мг/кг ни ташкил этади, вена ичига ҳар 8 соатда юборилади.

Буйрак ва жигар етишмовчилигида тавсия этилган дозаси

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (масалан, креатинин клиренси минутига
60 мл ёки ундан кам) цефепимнинг дозаси ва юборилиши тез-тезлиги буйрак етишмовчилигининг даражаси, инфекциянинг оғирлиги ва патоген микроорганизмнинг сезувчанлигига мувофиқ равишда ўзгартириш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар цефепимнинг бошланғич дозасини буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлар оладиган дозаларда олишлари тавсия этилади. Шундай бўлишига қарамасдан, цефепимнинг тутиб турувчи дозаси пациентнинг ўлчанган ёки ҳисобланган креатинин клиренсига асосланган бўлиши керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган болаларда цефепимни ишлатиш бўйича маълумотлар йўқ.

Гемодиализдаги пациентларда диализ бошланишидан олдин организмда мавжуд бўлган цефепимнинг умумий миқдорини тахминан 68% 3 соатлик диализ давомида чиқарилади. Гемодиализдаги пациентлар фебрил нейтропениядан ташқари барча инфекцияларни даволаш учун кунига 1000 мг, сўнгра 500 мг дан ҳар 24 соатда олишлари керак. Сурункали амбулатор перитонеал диализ олаётган пациентлар ҳар 48 соатда одатдаги дозасини олишлари керак.

Цефепимнинг фармакокинетикаси жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ўзгариши мумкин эмаслиги сабабли, бундай пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Қўллаш усули

Мушак ичига юбориш: цефепимни мушак ичига юбориш учун қуйидаги эритувчилардан бири билан эритиш керак:

  • инъекция учун стерил сув;
  • 0,9% натрий хлориди эритмаси;
  • 5% декстроза эритмаси;
  • 0,5% ёки 1,0% лидокаин эритмаси.

Вена ичига юбориш: вена ичига юбориш учун 1000 мг флаконни вена ичига юбориладиган мутаносиб суюқликларни тегишли миқдори билан суюлтириш ва олинган эритмани тахминан 30 минут давомида юбориш керак.

Цефепим вена ичига юбориладиган қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносибдир:

  • 0,9% натрий хлорид эритмаси;
  • 5% ва 10% декстроза эритмаси;
  • М/6 лактат натрий эритмаси;
  • 5% декстроза ва 0,9% натрий хлорид эритмаси;
  • Рингер-лактат эритмаси ва 5% декстроза эритмаси;
  • 5% декстроза эритмасидаги Нормосол-R ва Нормосол-М

Номутаносиблиги

Цефепим ванкомицин гидрохлорид, гентамицин, нетимицин ва аминофиллин билан аралаштирилганида физикавий ва кимёвий номутаносиблик намоён қилади. 

Ножўя таъсирлари

Цефепим ишлатилганидаги ножўя самаралар бошқа парентерал цефалоспоринлар ишлатилганидаги самаралар билан ўхшашдир.

Цефепим одатда яхши ўзлаштирилади. Кўпчилик ножўя самаралари ўткинчи ҳисобланади ва оғирлик даражасига қараб енгилдан ўртача даражагача ўзгаради. 3% пациентларда ножўя самаралари дори препаратини юборишни тўхтатиш учун етарли даражада оғир бўлади. 0,5-2 г цефепимни ҳар 12 соатда олаётган пациентларнинг деярли 2% да бош оғриғи, тошма, кўнгил айниши ва қусиш, деярли 3% эса маҳаллий реакциялар, жумладан, флебит, оғриқ ва/ёки яллиғланиш ва тошма кузатилиши мумкин. Цефепим олаётган пациентларда, кам ҳолларда, нейтропения кузатилиши мумкин. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Цефепим ёки цефалоспорин синфи антибиотиклари, пенициллинлар ёки бошқа бета-лактам антибиотикларга юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар цефепим билан аминогликозидларнинг юқори дозаларини юбориш зарурати бўлса, аминогликозид антибиотикларнинг нефротоксик ва ототоксик таъсир юқорилиги сабабли, буйраклар фаолиятини синчковлаб назорат қилиш керак.

Бошқа цефалоспоринлар фуросемид каби кучли таъсир қилувчи диуретиклар билан бир вақтда қўллангандан сўнг нефротоксик таъсири хақида маълумотлар берилган.

Дори препаратларини текшириш/лаборатор текширув натижаларига цефепимни таъсири сийдикдаги глюкозани Бенедик реактиви ёрдамида аниқлашни сохта мусбат реакциясига олиб келиши мумкин. Глюкозанинг даражасини аниқлаш учун глюкозооксидазани мавжуд бўлиши реакциясига асосланган таҳлилларни ишлатиш тавсия этилади 

Махсус кўрсатмалар

Цефепим билан даволашни бошлашдан олдин илгари пациентда цефепим, цефалоспоринлар, пенициллинлар ва бошқа дори препаратларига юқори сезувчанлик реакциялари бўлганлигига синчков текширув ўтказиш керак. Агар цефепимга аллергик реакция кузатилган бўлса, дори препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак. Оғир даражадаги ўткир юқори сезувчанлик реакциялари бўлган ҳолда адреналин билан даволаш ва бошқа шошилинч чоралар, шу жумладан кислород, кортикостероидлар, вена ичига юбориладиган суюқликлар, антигистамин препаратлар, прессор аминларни юбориш ва клиник кўрсатмаларга қараб нафас йўлларини даволаш талаб қилиниши мумкин.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда (креатинин клиренси минутига
60 мл), сийдик билан чиқариш тезлигини секинлигини компенсация қилиш учун дозасига тузатиш киритиш керак. Дозасини қабул қилиш давомийлиги буйрак етишмовчилигини даражаси бўйича аниқланиши керак, инфекцияни оғирлик даражаси ва патоген микроорганизмларнинг сезувчанлиги дозасини қабул қилиш давомийлигини аниқлаши керак. Энцефалопатияни баъзи ҳоллари дозасига буйрак фаолияти ҳисобга олиниб тузатиш киритилган пациентларда кузатилган. Кўпчилик ҳолларда нейротоксикознинг симптомлари қайтувчан бўлган ва цефепимни юбориш тўхтатилгандан сўнг ва/ёки гемодиализдан сўнг бартараф бўлган.

Сохта мембраноз колит деярли барча антибактериал воситалар қўлланганида кузатилиши мумкин ва оғирлик даражасига қараб, енгил даражадан ҳаётга ҳавф туғдирувчи даражагача бўлиши мумкин. Шунинг учун бу ташхисни антибактериал воситалар қўллангандан сўнг диарея кузатилган пациентларда ҳисобга олиш муҳимдир.

Бошқа микробларга қарши препаратлари билан бўлгани каби цефепимни узоқ вақт қўллаш сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайишига олиб келиши мумкин. Агар даволаш вақтида суперинфекция кузатилса, тегишли чораларни кўриш керак. Кўпчилик цефалоспоринлар, жумладан цефепим протромбин фаоллигини пасайиши билан боғлиқ бўлган. Хавф гуруҳидаги пациентларда протромбинни назорат қилиш ва кўрсатилгандек К витаминини юбориш керак.

Цефепим билан даволаниш вақтида мусбат Кумбс синамалари (бевосита антиглобулин синамалари) хақида маълумотлар берилган. Илгари меъда-ичак йўллари, айниқса колитни ўтказган шахсларга цефепимни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Цефепимни одам учун максимал тавсия этилган дозасидан 33 марта ортиқ миқдорда юборилганда, L-аргинин глюкозанинг метаболизмини ўзгартириши ва зардобдаги калийнинг даражасини вақтинчалик ошириши кўрсатилган.

 

 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Цефепимни ҳомиладор аёлларда ўтказилган ҳеч қандай адекват ва яхши назоратли тадқиқотлари мавжуд эмас. Ҳайвонларнинг репродуктив фаолиятини ўрганиш ҳар доим ҳам одамлардаги реакцияларни тўғри кўрсатиш имконини бермаслиги сабабли, бу препаратни ҳомиладорлик вақтида жуда зарур бўлган ҳолда қўллаш керак.

Цефепим она сутига жуда кичик концентрацияларда (0,5 мг/мл) ажралади. Цефепим эмизикли аёлга юборилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Маълумотлар берилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Дозаси ошириб юборилган пациентларни синчковлаб кузатиш ва уларга тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак. Буйрак етишмовчилигида организмдан цефепимни чиқариб юбориш учун перитонеал диализ эмас, балки гемодиализ тавсия этилади. Буйраклар фаолияти бузилган пациентларга препаратнинг катта дозалари юборилганида дозани бехосдан ошириб юборилиши кузатилган. Дозани ошириб юборилиш симптомларига энцефалопатия (онгни бузилиши, жумладан онгни чалкашиши, галлюцинациялар, хушни йўқолиши ва коматоз ҳолат), миоклония (мушакларни тортишишлари), тутқаноқ ҳуружлари ва нерв-мушак қўзғалувчанлик киради. 

Сақлаш шароити ps://medu.uz/instruksiya/nekpim/

Қоронғи ва қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тайёрланган эритма 15оС-25оС ҳароратда 24 соат давомида, 2оС-8оС ҳароратда 7 кун давомида барқарор бўлади.