Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Нейрокобал ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Нейрокобал ТАБЛЕТКА 500мкг №90

63 500 so'mdan
(1498)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
КУСУМ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Витамины и родственные препараты
Dori tafsilotlari
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Неомицин, аминосалицил кислотаси, гистаминнинг H2-антагонистлари, омепразол ва колхицин қабул қилинганида B12 витаминининг меъда-ичак йўлларидан сўрилиши пасайиши мумкин.
Перорал контрацептивлардан фойдаланилганда қон зардобидаги концентрация пасайиши мумкин.
Ушбу ўзаро таъсирлардан аксарияти клиник аҳамиятга эга эмас, бироқ қонда препарат концентрацияси юзасидан таҳлиллар ўтказилганида ҳисобга олиниши керак.

Dozirovkasi

Катта ёшдаги пациентлар
Одатдаги катта ёшдаги пациентларга перорал қўлланиш учун доза бир кунда уч марта қабул қилишга бўлинган 3 таблеткани (1500 мкг метилкобаламинни) ташкил этади. Дозалашга пациентнинг ёшига ва симптомларига қараб тузатиш киритилиши мумкин.
Қўллаш усули: перорал қабул қилинади.

Dozani oshirib yuborilishi
Адабиётда метилкобаламин дозасининг ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар қайд этилмаган.
 
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метилкобаламин 500 мкг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (PH101, PH102), желатинланган крахмал, повидон К-30, кремний коллоидли диоксиди, тозаланган тальк, стеарин кислотаси (Micronised), этилцеллюлоза 7 cps, титан диоксиди, полиэтиленгликоль (PEG 400), Opadry жигар ранг 03F565012, изопропил спирти ва дихлорметан.

10 та таблеткадан қизил ранг ПВХ/ПВДХ блистерда.
3 тадан ёки 10 тадан блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон ўрамда.
30 та таблеткадан қизил ранг ПВХ/ПВДХ блистерда.
3 тадан блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон ўрамда.

Farmakodinamikasi

Метилкобаламин – B12 эндоген коэнзим тури бўлиб, метионинсинтетаз коферменти сифатида метилкобаламин гомоцистеиндан метионин синтезида трансметилланишда муҳим роль ўйнайди.
Метилкобаламин нерв ҳужайралари органелларига яхши транспортировка қилинади ҳамда нуклеин кислоталари ва оқсиллар синтезига кўмаклашади.
Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда метилкобаламин нерв ҳужайралари органелларига цианокобаламинга нисбатан яхшироқ ўтиши ҳамда нуклеин кислоталари ва оқсиллар синтезига кобамамидга нисбатан кўпроқ даражада кўмаклашиши тасдиқланган.
Каламушларда бош мия ҳужайралари ва орқа мия ҳужайралари билан ўтказилган тадқиқотларда ҳам метилкобаламиннинг дезоксиуридиндан тимидин синтезида, сақланган фолат кислотаси утилизация қилинишини рағбатлантиришда ва нуклеин кислотаси метаболизмида иштирок қилиши намойиш этилган.
Метилкобаламин аксонларнинг аксонал транспортировка қилинишига ва қайта тикланишига кўмаклашади.
Стрептозотоцин билан қўзғатилган қандли диабет бўлган каламушлардаги моделларда метилкобаламин қуймуч нерви ҳужайраларида аксонал скелет оқсили транспортини меъёрлаштиради.
Метилкобаламин адриамицин, акриламид ва винкристин каби препаратлари билан қўзғатилган нейропатияларда (каламушлар ва қуёнларда), сичқонларда аксонал қайта тикланиш моделларида ва спонтан қандли диабет бўлган каламушлардаги нейропатияларда нервлар қайта тикланишига нейропатик ва электрофизиологик сусайтирувчи таъсир этади.
Метилкобаламин миелинизацияга (фосфолипидлар синтезига), медулляр қаватнинг асосий липидли компоненти ҳисобланган лецитин синтезига кўмаклашади. Каламушлар тўқималари микроорганизмида нейронлар миелинизациясини кобамамидга нисбатан кўпроқ даражада оширади.
Метилкобаламин секинлашган синаптик узатилишни тиклайди ва нейротрансмиттерлар миқдорини меъёргача камайтиради.
Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда метилкобаламин шикастланган қуймуч нервидаги сўнгги пластиналар потенциаллари индукциясини нерв толалари қўзғалувчанлигини ошириш ҳисобига эрта босқичда тиклайди. Бундан ташқари, метилкобаламин холин танқислиги билан парҳез олган каламушлар мия тўқимасидаги ацетилхолиннинг пасайган даражаларини меъёрлаштиради.

Farmakokinetikasi

Сўрилиши
B12 витаминининг компонентлари ички фактор, меъда шиллиқ қавати томонидан секрецияланадиган гликопротеин билан боғланади, сўнгра меъда-ичак йўлларидан фаол сўрилади.
Ички фактор бўлмаган пациентларда, мальабсорбция синдромида ёки ичаклар касалликлари ва патологияларида, шунингдек гастрэктомиядан сўнг абсорбция бузилади.
Меъда-ичак йўлларидан абсорбция ҳам пассив диффузия орқали юз бериши мумкин, бунда озиқ-овқатдаги витаминнинг кам миқдори сўрилади. Шунга қарамай, бу катта миқдорларда, масалан терапевтик буюрилган ҳолатларда айниқса муҳимдир.
Бир мартали дозалар
Метилкобаламин соғлом кўнгилли катта ёшдаги эркаклар томонидан очлик вақтида бир мартали дозаларда (120 мкг ва 1500 мкг) перорал қабул қилинганида, қон зардобида умумий B12 витаминининг максимал концентрациясига ҳар икки дозалар учун 3 соатдан кейин эришилган ва дозага боғлиқ бўлган. Қайд этиш керакки, 1500 мкг бир мартали доза қўлланилиш учун тавсия этилмаган.
Кўп мартали дозалар
Метилкобаламин соғлом кўнгилли катта ёшдаги эркаклар томонидан кетма-кет 12 ҳафта давомида ҳар куни 1500 мкг дозада перорал қабул қилинганида, қон зардобидаги концентрация қабул қилингандан сўнг дастлабки 4 ҳафта давомида ошган, дастлабки миқдорга нисбатан тахминан икки баравар юқорилашиб борган.
Шундан сўнг аста-секин кўпайиб бориши кузатилган, у қабул қилингандан сўнг 12 ҳафтадан кейинги дастлабки миқдордан тахминан 2,8 баравар чўққига етган.
Сўнгги (12 ҳафта) қабул қилингандан сўнг қон зардобидаги концентрация пасайган, бироқ охирги марта қабул қилинганидан сўнг 4 ҳафтадан кейин дастлабки миқдордан тахминан 1,8 баравар сақланиб қолган.
Тақсимланиши
B12 витамини транскобаламинлар деб номланадиган специфик плазма оқсиллари билан интенсив боғланади. Транскобаламин II, эҳтимол, тўқималарга кобаламинларнинг тез транспортировка қилинишида қатнашади. B12 витамини жигар тўқималарида сақланади. B12 витамини йўлдош орқали киради, шунингдек она сутига ўтади.
Чиқарилиши
B12 витамини ўт билан чиқарилади ва интенсив энтерогепатик метаболизмга учрайди. Қабул қилинган дозанинг бир қисми сийдик билан чиқарилади, бунда унинг катта қисми – дастлабки 8 соат давомида чиқарилади. Бироқ, сийдик билан экскреция организмда озиқ-овқат билан олинган умумий сақланган миқдори қисқаришида кичик улушнигина ташкил қилади.
B12 витаминининг бир мартали дозаси қабул қилингандан сўнг 24 соатдан кейин сийдик билан чиқариладиган умумий миқдоридан 40-80 фоизи дастлабки 8 соат давомида чиқарилади.
Ярим чиқарилиш даври 12,5 соатни ташкил этади (бир мартали перорал қабул қилинганида, бу 24-48 соат ўртача миқдордан ҳисоблаб чиқилган).

Nojo'ya samaralari

Дерматологик реакциялар: тошма. Бундай симптомлар пайдо бўлган ҳолатда даволашни тўхтатиш керак.
Меъда-ичак реакциялари: анорексия, кўнгил айниши/қусиш ва диарея.
Неврологик реакциялар (марказий нерв тизими): бош оғриши.
Бошқа реакциялар
Анафилактоид реакция: артериал босим пасайиши ёки нафас сиқилиши пайдо бўлиши мумкин. Пациентлар пухта кузатилиши керак. Бундай симптомлар пайдо бўлган ҳолатда даволашни дарҳол тўхтатиш ва тегишли чоралар кўриш керак.
Исиб кетиш ҳисси. Юқори терлаш.

Maxsus shartlar

Препарат, агар у самарасиз бўлса, бир ойдан кўпроқ вақт давомида қўлланилмаслиги керак.
Имкон қадар, препарат олдиндан ташхис тасдиқланмаган ҳолда B12 витамини танқислигига шубҳа бўлган пациентларга буюрилиши керак.
Терапияни кечиктирилмаган ҳолда бошлаш талаб қилинган ҳолатларда танқисликни ташхислаш учун керакли анализлар олингандан сўнг ҳар икки танқисликни комбинацияланган тарзда даволашни бошлаш ва анемиянинг сабаблари аниқлангандан сўнг пациентга тегишли даволаш тайинланиши мумкин. Мунтазам равишда қон мониторингини ўтказиш тавсия этилади.
B12 витамини танқислиги ва фолат кислотаси танқислигининг гематологик симптомлари ўхшашлигига қарамай, улар ўртасидаги фарқни ажратиш муҳим, чунки B12 витамини танқислиги билан мегалобластли анемияда биргина фолат кислотасининг қўлланилиши фақат гематологик симптомларни яхшилаши мумкин, бироқ бирга кечадиган неврологик симптомлар зўрайиши олдини олмайди, бу эса орқа миянинг ўткир даражали комбинацияланган дегенерацияси каби нерв тизими томонидан оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Фолат кислотаси танқислиги бўлган пациентларда бир кунда 10 мкг дан юқори дозалар қўлланилиши ижобий гематологик клиник самарага эга бўлиши мумкин, бироқ номунтазам равишда қўлланиши аниқ ташхис қўйилишини қийинлаштиришга олиб келади. Аксинча, фолат кислотаси B12 витамини танқислигини ниқоблаши мумкин.
Фойдаланишда эҳтиёткорлик чоралари
Метилкобаламин фотолизга мойилдир. Ёруғлик таъсири таблеткада метилкобаламин таркибини камайтиради, намлик таъсирида эса таблеткалар рангини ўзгартириши (масалан, қизариши) мумкин. Шу туфайли препарат ўрами очилганидан сўнг дарҳол қўлланилиши керак, шунингдек таблеткалар ёруғлик/намлик таъсирига учрамаслиги юзасидан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиниши шарт.
Фаолияти симоб ёки унинг бирикмалари билан боғлиқ пациентларга метилкобаламиннинг катта дозаларда узоқ вақт қўлланилиши тавсия этилмайди.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларидан бирига юқори сезувчанлик.