Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Нейроблок лиоф

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Нейроблок лиоф д/ин №5

215 000 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Нейроблок лиоф д/ин №5
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Diclofenac,betamethasone,cyanocobalamin
Ishlab chiqaruvchi
(Spey Medical , Великобритания)
Chiqarilish shakli
штука
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Dozirovkasi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dozani oshirib yuborilishi
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi

Препарат катталарга мушак ичига юборилади

 

1 доза препарат 1 ампула лиофилизат (ампула В) 1 ампула эритувчи (ампула

А) ичидагисида эритиб тайёрланади.

Суткада 1 ёки 2 доза препарат 12-соатлик интервал билане юборилади. Хар бир пациент учун доза шахсий белгиланади. Препарат узун игна билан думбага чуқур қилиб юборилади, хар бир кейинги инъекция бошқа думбага қилинади. Инъекциядан кейин, юбориш жойини 3-5 минут давомида доирали уқалаш тавсия этилади.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун эритувчиси билан.

 

Таркиби

Ҳар бир ампула эритувчи (ампула А) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: диклофенак натрий – 75,0 мг; бетаметазон натрий фосфати – 2,7 мг.

ёрдамчи моддалар: бензил спирти – 120,0 мг; пропиленгликоль – 600,0 мг; маннитол – 18,0 мг; метабисульфит натрий – 9,0 мг; натрий гидроксиди рн 8,4 гача; инъекция учун сув 3 мл хажмгача.

Ҳар бир ампула (ампула В) лиофилизат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гидроксикобаламин ацетати – 10,0 мг.

ёрдамчи моддалар: маннитол – 35,0 мг.

Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: дозани ошириб юборилишини типик клиник манзараси мавжуд эмас. Дозани ошириб юборилишининг қуйидаги симптомлари бўлиши

 

мумкин: қусиш, гастроинтестинал қон кетиши, диарея, бош айланиши, қулоқларда шовқин, тиришишлар. Оғир захарланиш холида, оғир жигар етишмовчилиги ёки жигарнинг етишмовчилиги кузатилиши мумкин.

Даволаш: ўткир захарланиш препаратнинг қайси компоненти томонидан чақирилганига қараб, даволаш чоралари қуйидагича:

Диклофенак – биринчи навбатда умумий тутиб турувчи чоралар ва симптоматик даволаш.

Бетаметазон – дозани ошириб юборилиши хаёт учун хавфли холатлар ривожланишини чақирмайди, лекин қатъий тиббий назоратни талаб қилади. Қонда (зардобда) ва сийдикда электролитларни назорат қилиш, организмда натрий/калий балансини қатъий назорат қилиш керак, дисбаланс кузатилганда мувофиқ даволаш ўтказилади.

Конвульсиялар пайдо бўлганда, диазепам ёки бошқа бензодиазепинлар вена ичига буюрилади. Қон қуйилиши ёки меъда яраси эътиборга олиниши керак. Гипопротромбинемия холида К витамини буюрилади.

Farmakodinamikasi

Препарат, унинг фармакологик хусусиятларини белгиловчи уч фаол моддаларнинг мажмуаси хисобланади.

 

Фармакодинамикаси:

Диклофенак – ностероид яллиғланишга қарши препарат, анальгетик, ревматизмга қарши восита. Таъсир механизми циклооксигеназани тескари блоклаш йўли билан простагландинлар биосинтезини сусайтириши, кининлар ва оғриқнинг бошқа медиаторлари хосил бўлишини камайиши, лизосомал мембраналарга барқарорлаштирувчи таъсири билан боғлиқ. Ревматик касалликларда шиш, гиперемия ва оғриқни тинч холатда ва харакатда, бўғимларнинг эрталабки танглиги ва шишини камайтиради, шикастланган бўғимларда харакат хажмини ошишига ёрдам беради. Жарохатдан кейинги ва операциядан кейинги даврларда оғриқ (тинч холатда хам, ва жисмоний фаоллик вақтида хам), шишларни самарали камайтиради.

Бетаметазон – глюкокортикоид, у яллиғланишни бир неча механизмлар орқали сусайтиради: яллиғланиш реакциясининг турли омиллари, уларнинг ичида вазофаол ва хемотактик омилларни хам хосил бўлишини ингибиция қилади. У липофиль ва протеолитик ферментлар секрециясини камайтиради, шикастланиш сохаларига лейкоцитларнинг чиқариб ташланишларини     камайтиради ва фиброзни камайтиради; нихоят, у шунингдек лимфоцитларга боғлиқ бўлган миқдори ва иммун реакцияларга хам таъсир қилади.

В12 витамини хужайранинг ўсиши ва репродукция учун зарур. Унинг хосиласи, метилкобаламин, гемоцистеиндан метионин ва S-аденозилметиониннинг шакилланиши учун талаб қилинади. В12 витаминининг танқислиги, нейроннинг ривожланиб борувчи ўсмаси, демиелонизация ва нерв заминида ўлим билан, нерв тизимига қайтмас зарар етказиши мумкин.

Farmakokinetikasi

Диклофенак жигарда метаболизми йўли билан чиқарилади. Сийдик (65%) ва ўт-сафро (35%) билан, олтингугурт ёки глюкуронид билан боғланган метаболитлари сифатида чиқарилади. Гериатрияда ёки жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда фармакокинетикасининг хеч қандай ўзгаришлари аниқланмаган.

 

Бетаметазон плазма оқсиллари билан боғланган (64%) холда айланиб юради, ва унинг ярим парчаланиш даври – 5,6 соат. В12 витамини асосан жигар паренхимаси хужайраларида тақсимланади, улар унинг сақланишини асосий жойи хисобланади.

Nojo'ya samaralari

Меъда-ичак йўллари томонидан: эпигастрал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин дистензияси, меъда қон кетишлари, қон кетиши ёки перфорация билан меъда ёки дуоденал яра.

 

Нерв тизими томонидан: конувульсиялар, бош суяги ички босимини ошиши, бош айланиши, мигрень ва уйқуччанлик.

Юрак-томир тизими томонидан: артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ва қалтираши.

Жигар: баъзида трансаминазаларнинг ошиши ва кам сариқлик билан ёки усиз гнепатит.

Буйраклар: ўткир буйрак етишмовчилигининг ажралган холлари,гематурия ва протеинурия.

Қон хосилқилиш тизими: лейкопения, гемолитик анемия ва агранулоцитознинг ажралган холлари.

Суяк-мушак тизими: мушак кучсизлиги, стероид миопатия, мушак массасини йўқотилиши, остеопароз, умуртқа поғонасининг компрессион синишлари, сон суяги бошининг некрози ва/ёки узун суякларнинг патологик синишлари.

Тери қопламаси томонидан: баъзида эритема ва тери тошмаси. Кам эшакеми. Жарохатларни чандиқланишини кечикиши, терининг мўртлиги, петехиялар ва экхимозлар, юзнинг қизариши. Гиперпигментация ёки гипопигментация, тери ва тери ости атрофияси, абсцессю

Эндокрин тизии: хайз кўриш циклининг бузилиши, Иценко-Кушинг касаллиги, буйрак усти безларининг етишмовчилиги, айниқса травматизм, операциялар, тизимли касалликлар холларида. Карбонсувларга толерантликни камайиши ва диабетикларда инсулин ва орал қандни пасайтирувчи препаратларга эхтиёжни ошиши.

Сув-электролит бузилишлари: натрийни тутилиши, шиш, калийни йўқотилиши ва гипокалиемик алкалоз.

Сезги аъзолари: субкапсуляр катаракта, кўз ички босимини ошиши, глаукома, ёрқин ёритилишда оғриқ ва қулоқларда жаранглаш.

Метаболизм: оқсил катаболизми туфайли салбий азот баланси.

Maxsus shartlar

Нейроблок диклофенак сақлайди, шунинг учун уни юрак-томир тизимининг, буйраклар ва жигарнинг бузилишлари бўлган пациентларга, жаррохлик аралашувлар ўтказилган пациентларга ёки томир ички хажми камайган пациентларга эхтиёткорлик билан буюрилиши керак. Диклофенак жигар порфирияси бўлган ва бронхиал астмаси бўлган пациентларда касалликнинг зўрайишини чақириши мумкин.

 

Дуоденал яраси, ярали колити ёки Крон касаллиги бўлган пациентлар препарат қабул қилганда назорат остида бўлишлари керак. Қоннинг ивиш тизимининг бузилишлари бўлган ёки, орал антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентлар хам назорат остида бўлишлари керак.

Нейроблок (бетаметазон сақлайди), дивертикулити, ичак анастомози, меъда яраси, ярали колити, чипқонлари ёки бошқа йирингли касалликлари,

гипертонияси, остеопорози ва Гравис миастенияси бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Препарат билан узоқ муддатли даволашда қон тахлилини, буйраклар ва жигар функциясини текшириш керак.

Qo'llanilishi
Ўткир яллиғланишли ревматизм (ревматик иситма); ревматик артритлар; люмбоишалгия (ишиас); полирадикулонейропатия; бўйин бўлими невралгияяси; остеоартроз; миозит; травмалар (маиший ва спортдаги) да қўлланилади.

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

препаратнинг компоненларига ўта юқори сезувчанлик;

 

• фаол гастродуаденал яра, меъда-ичак қон кетиши ёки перфорация;

• оғир буйрак ёки жигар етишмовчилиги;

• декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, жиддий гипертония;

• тизимли микоз;

• фаол туберкулез;

• подагра;

• остеопароз;

• қандли диабет;

• аспирин ёки бошқа НЯҚВ ўта юқори сезувчанлик: гепатит А, В ва на-А на-В ва бошқа вирусли касалликлар; антикоагулянтлар билан даволашда қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Нейроблок препарати бошқа НЯҚВ билан бирга қўлланганда, ножўя таъсирлари пайдо бўлишининг тез-тезлиги ошади. Перорал антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентларда коагуляцияни қатъий назорат қилиш тавсия этилади, чунки кортикостероидлар ва диклофенак геморрагия хавфини оширади.

 

Нейроблок диуретикларнинг фармакологик таъсирини ингибиция қилиш, шунингдек диуретикларнинг ингибиция қилиш туфайли калийнинг тутилишини ошириши мумкин.

Препарат метотрексат қабул қилишдан 24 соат олдин ва кейин эхтиёткорлик билан буюрилади, чунки охиргисининг қондаги даражаси ва унинг токсиклиги ошиши мумкин.

Нейроблок препарати ва литий тузларини бирга қўллаш, охиргисининг дозасини ошириб юборилиш белгиларисиз қондаги даражасини ошириши мумкин.

Нейроблок препарати ўзининг таркибида стероид гормон (бетаметазон) сақлаши туфайли, қуйдагиларни эътиборга олиш керак:

Препарат эритромицин, астемизол, бепридил, галофантрин, пентамидин, терфенадин, сультоприд, винкамин, амиодарон, бретилиум, диспопирамид, гуанитдин, солатолол билан бир вақтда қабул қилинганда, икки йўналишли урчуқсимон қоринча тахикардияси ривожланишининг хавфи пайдо бўлади (гипокалиемия, брадикардия ва QT-интервалини узайиши аритмиялар ривожланиши хавфини оширади),

Қўллашда эхтиёткорликни талаб қилувчи ўзаро таъсирлар:

Қоринчаларнинг қалтираши , жимиллаши ривожланишига мойиллик қилувчи антиаритмик препаратлар: амиодарон, брителий, дизопирамид, квинидин, соталол. Дигиталлар  гипокалиемия  холида токсик  кўринишлар хавфини

оширади. Вена ичига юборилганда гипокалиемияга олиб келувчи моддалар – булар амфотерицин В, тиазид диуретиклар ва сурги воситалари.

Ацетилсалицил кислотаси: кортикостероидлар салицилатларнинг элиминациясини тезлаштиради, шунинг учун кортикостероидлар билан даволашдаги танаффусдан кейин салицилатларнинг дозасини ошириб юбориш хавфи мавжуд бўлади. Кортикостероидлар билан даволаш тўхтатилганда, салицилатларнинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади.

Қонда глюкозанинг даражасини пасайтирувчи инсулин, метформин, сульфаниламидлар: бундай холларда пациентда глюкозанинг даражасини кузатишни кучайтириш ва котрикостероидлар билан даволаш вақтида ва кейин антидиабетик препаратларнинг дозасини бошқариш керак.

Изониазид: ГКС билан бир вақтда қўлланганда қон плазмасида изониазиднинг даражаси пасаяди, шунинг учун клиник ва микробиологик назорат керак.

Фенобарбитал, фенитоин, примидон, карбамазепин, рифабутин, рифампицин: уларнинг барчаси – энзимларнинг индукторлари, улар кортикостероидларнинг самарадорлигини камайтиради. Шунинг учун, бу дорилар билан даволаш давомида ва кейин препаратнинг дозасини бошқариш тавсия этилади.

Эътиборга олиш керак бўлган ўзаро таъсирлар:

Антигипертензив препаратлар: кортикостероидлар уларнинг терапевтик таъсирини камайтиради.

Альфа интерферон: кортикостероидлар унинг терапевтик таъсирини узиши мумкин.

Кучсизланган микроорганизмларли вакциналар: тизимли касалликлар ривожланишини хавфи мавжуд, улар ўлим билан якунланишга олиб келиши мумкин. Хавф асосан иммунодепрессив холатлари бўлган пациентларда ошади. Таъсир қилмайдиган микроорганизмлар вакцинасини ишлатиш афзалроқ.

Maxsus saqlash sharoitlari

Болалар ололмайдиган, ёруғликдан химояланган жойди, +15оС дан +25оС гача хароратда сақлансин.

 

Изох: Эритувчи ампулаларни (ампула А) сақлашнинг ҳарорат режими бузилганда (нормадан юқори совушида) қайтувчи кристаллар хосил бўлиши мумкин, улар эритма 35о – 45оС хароратгача иситилганда йўқолиши керак. Агар кристаллар йўқолмаса эритувчини ишлатиш мумкин эмас!

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.