Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Натуровис Бэби

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Натуровис Бэби СИРОП 100мл №1

23 000 so'mdan
(2599)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
MAX PHARM SERVICE
Chiqarilish shakli
СИРОП
Farma. Guruh
Стимуляторы метаболических процессов
Dori tafsilotlari
Таъсири
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсири
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дозанинг меъёридан ортиқ қабул қилиниши
Бошқа препаратлар билан ўзора таъсири
Сақлаш шароити ва яроқлилик муддатлари
Таъсири

-         Метаболик ва антиоксидант таъсир хусусиятига эга;

-         Организмнинг асаб ва қувват омилларини тиклашда ёрдам беради;

-         Чарчоқ ва серуйқуликни бартараф этади

-         Ҳаётий тонусни оширади;

-         Эркаклик қувватини кучайтиради;

-         Ички аъзолар фаолиятини яхшилайди (юрак, жигар, буйрак).

Қўлланилиши

-         Чақалоқларда туғруқ жараёнидаги жароҳат ва асфиксия ҳолатларида;

-         Чақалоқлар гипотрофияси ва гипотониясида;

-         Миядаги қон айланишнинг сурункали ва ўткир бузилишларида;

-         Мушаклардаги ҳолсизлик ёки миопатия;

-         Болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда бўй ўсишининг кечикиши ва вазн танқислигида;

-         Тиреотоксикознинг енгил турларида;

-         Сурункали гастрит;

-         Миокард метаболизмининг бузилишлари;

-         Пўстлоқли темиратки, экзема, склеродермия.

Қўллаш усули ва дозалари

Якка тарзда белгиланади.

Истеъмол қилишдан аввал чайқатилсин.

6 ёшгача 1,25- 2,5 мл дан кунига 3 маҳал овқат истеъмол қилишдан 5-10 дақиқа олдин.

6-12 ёшда 2,5-5мл дан кунига 3 маҳал овқат истеъмол қилишдан 5-10 дақиқа олдин.

12-16 ёшда 5 мл  дан кунига 3 маҳал овқат истеъмол қилишдан 5-10 дақиқа олдин.

Катталарга 5-10 мл дан кунига 3 маҳал овқат истеъмол қилишдан 5-10 дақиқа олдин.

Даволаш курсини давомийлиги 30 кун.

Зарурат туғилганда даволаш курси қайтарилиши мумкин.(1 ҳафтадан сўнг.)

Ножўя таъсири

Айрим ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин (препарат таркибий қисмларига бўлган юқори сезувчанлик ҳолатларида).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни бир ёки бир нечта таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.

Дозанинг меъёридан ортиқ қабул қилиниши

Препаратни меъёридан ортиқ ортиқ қабул қилиниши ҳолатлари ҳақида хабар қилинмаган.

Бошқа препаратлар билан ўзора таъсири

Бошқа дори воситалари билан қўлланилганда ножўя таъсири кузатилмаган.

Сақлаш шароити ва яроқлилик муддатлари

Препарат болалар қўли етмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган жойда +25ºС гача ҳароратда сақланиши керак.

Сақланиш муддати-24 ой