Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
НАТРИЯ ХЛОРИД

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

НАТРИЯ ХЛОРИД РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 0,9% 500МЛ №1

1 758 so'mdan
(4509)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
SODIUM CHLORIDE
Ishlab chiqaruvchi
РАДИКС
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Солевые растворы
Dori tafsilotlari
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dori shakli
Препарат 5 мл ёки 10 мл дан шиша ампула ёки полипропилен, ёки тиббиёт полиэтиленларда 5 ампуладан контур уяли ўрамларда. 1 еки 2 контур уяли ўрамда ёки 5, 10, 20, 30, 40 ёки 50 ампула яхлит блоклар кўринишида тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутили каробкаларга жойланган.
 
Farmakodinamikasi
 
Натрий ва хлор ионлари қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг мувофиқ осмотик босимини тутиб турувчи, ҳужайрадан ташқари суюқликнинг мухим ноорганик таркибий қисми ҳисобланади. Одам қон плазмасида изотоник.
 
Dozani oshirib yuborilishi

Натрий хлорид эритмасини тавсия этилган ҳажмда юборилганда дозани ошириб юборилиши эхтимоли кам. Катта миқдора қўлланганда хлорид ацидозини, гипокалиемияни, гипергидратацияни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
фаол модда:натрий хлорид – 9,0 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1000 мл гача.

 
 
Farmakokinetikasi
Натрий хлор эритмасини вена ичига, мушак ичига ва тери остига юборилганда томирлар тармоғидан тез чиқарилади ва интерстициал майдонига ўтади. Ярим чиқарилиш даври – тахминан 1 соатни ташкил этади. Натрий, хлор ионлари, шунингдек сув буйраклар орқали чиқарилади.

Чиқариладиган натрий миқдори учун буйрак найчаларида қайта сўрилиш (реабсорбция) самараси билан бошқарилади.

Натрийнинг оз миқдори тер ва ахлат билан чиқарилади.

 
Nojo'ya samaralari
Натрий хлориднинг изотоник эритмасини дори воситалари учун эритувчи ва суюлтирувчи сифатида қўлланганда, ножўя таъсирлари кам учрайди.

 

Дори воситасини катта миқдорда қўлланганда хлорид ацидозини, гипергидратацияни, гипокалиемияни ривожланиши мумкин.

Натрий хлорид эритмасини ўйламасдан вена ичига (масалан, операциядан кейинги пациентларга ва юрак ёки буйрак функциясининг бузилишлари бўлган пациентларга) юбориш гипернатриемияга олиб келиши мумкин, бу ўз навбатида ҳужайраичи ҳажмини камайишига ва буни натижасида – ички аъзоларни, айниқса мияни сувсизланишига олиб келади, бу эса тромбоз ва қон кетишига олиб келиши мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, чанқаш, сўлак ва ёш суюқлиги секрециясини пасайиши, кўп терлаш, иситма, артериал гипотензия, тахикардия, буйрак функциясини бузилиши, периферик ва ўпка шиши, нафасни тўхташи, бош оғриғи, бош айланиши, безовталаниш, таъсирчанлик, кучсизлик, мушакни тортиши ва ригидлиги, тиришишлар, кома ва ўлим,организмда хаддан зиёд натрий хлоридини умумий ножўя самаралари бўлиб ҳисобланади. Хлоридлар даражасини ошиши нордонлашиш самаралари билан бўлган бикарбонатларни йўқолишига олиб келиши мумкин.

Тери остига юбориш: изотоник эритмага ҳар қандай қўшимча уни гипертоник қилиши мумкин, бу оқибатда инъекция жойида оғриқни сабаби бўлиши мумкин. Маҳаллий қўлланганда ножўя реакциялар ҳозирги вақтгача аниқланмаган.

 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Qo'llanilishi
Дори воситаларини эритиш ва суюлтиришда, жарохатларни, кўз, бурун шиллиқ қаватини ювиш учун қўлланилади.

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Асосий дори воситасини ва натрий хлориднинг 9 мг /мл изотоник эритмасини номутаносиблиги, гипернатриемия, ацидоз, гиперхлоремия, гипокалиемия, гипергидратация ҳолатлари, ўпка, мия шиши, циркулятор бузилишлар, ўткир чап қоринчаларини етишмовчилиги, ГКС ни катта дозаларда ёндош буюришда қўлланмайди.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
 
Асосий дори воситасини тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномасига мувофиқ қўлланилади. Бошқа дори воситалари билан аралаштирганда ўзаро номутаносибликни визуаль назорат қилиш зарур (шунга қармай кўзга кўринмас ва терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин).
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Препарат яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 
Dozirovkasi
Дори воситаларини эритилгандан кейин вена ичига, мушак ичига, тери остига юборилади. Вена ичига 5-10 мл ҳажмда юборилади. Мушак ичига ва тери остига юборишда натрий хлорид эритмасини ҳажмини эриган дори воситасига юбориш усулига кўра (1-5 мл) ўзгаради. Натрий хлорид эритмасини қўллашдан олдин 360-380С ҳароратгача иситиш тавсия қилинади. Шунингдек сирга ва маҳаллий қўлланилади.

 

Жарохатларни, кўзларни шиллиқ қаватини ювишда препарат бевосита ювилаётган юзага қўйилади ёки препарат билан ҳўлланган стерил салфеткаларни ишлатилади.