Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Наридон Форте

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Наридон Форте КАПСУЛА №20

118 000 so'mdan
(2981)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
Bless Laboratories
Chiqarilish shakli
КАПС
Farma. Guruh
Иммуномодуляторы
Dori tafsilotlari
Dori shakli
Tarkibi
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Maxsus saqlash sharoitlari
Dori shakli
800 мг массали 20 та капсула, ҳар бир блистерда 10 та капсула.
 
Tarkibi

Биокимёвий таркиби ва хусусиятлари
Рейша замбуруғи экстрактининг ноёб таркиби асосан тўйинтирилмаган ёғ кислоталари, углеводлар, оқсиллар, тритерпеноидлар, ганодер кислоталар ва витаминлар (В3, В5, С ва Д), минераллар (кальций, фосфор,темир, рух магнийи) билан ифодаланган. Замбуруғ шунингдек, деярли барча ўзгарувчан ва алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, ҳамда гликозидлар, эфир мойлари ва полисахаридларни ўз ичига олади.
Шиитаке замбуруғи экстракти бой озуқавий қийматидан ташқари, кальций, фосфор, йод, калий, рух, углеводлар, В гуруҳи витаминлари, микро- ва макроэлементлар, шунингдек бета-глюканлар ва тритерпенодларга бойлиги билан ажралиб туради.
Майтаке экстракти кўплаб миқдордаги оқсиллар, тўқима, углеводлар, В гуруҳи витаминлари (В1, В2, В3, РР, В9), D витамини, полисахаридлар, аминокислоталар, Zn, Se, P, Na, Mg, Ca микроэлементларини ўз ичига олади.
Юқоридаги кўрсатиб ўтилган замбуруғларнинг экстрактив моддалари иммунитет шаклланиши, аллергия, яллиғланиш омиллари синтези ва фаоллигини бостиришга бир томонлама таъсир кўрсатади, уларнинг антиоксидант хусусиятлари энергия ҳосил қилиш жараёнларини фаоллаштириш ва ҳужайра ва тўқималар томонидан кислороддан самарали фойдаланишга ёрдам беради, органлардаги қон оқимини яхшилайди.
Грейпфрут экстракти токоферол, ретинол, Р, РР, В2, В5, В6, С витаминлари, фолий кислотасига бой. Бундан ташқари, тўқ сариқ рангли мевалар фитонцидлар, озиқ-овқат толалари, хусусан тўқималар, минерал тузлар, эфир мойлари, пектин, сахароза ва фруктозани ўзида тўплаган.
Нарингин – бу ўсимлик флавоноиди бўлиб, у грейпфрут ва бошқа цитрус мевалар пўсти таркибида бўлади ва уларга аччиқ таъм беради. Грейпфрут ва нарингиннинг биоактив компонентлари организмдан ортиқча суюқликни чиқариб ташлашга ёрдам беради, шишни камайтиради ва буйрак ишини яхшилайди.
Хусусиятлари ва қўлланиши бўйича тавсиялар:
Биоактив фаол моддаларнинг ноёб таркиби туфайли, Наридон форте дастлаб организмнинг ўз ҳимоя кучларини (иммунитетни) кучайтириш қобилиятига эга бўлган самарали умумий мустаҳкамловчи восита сифатида тавсия этилади, турли ёмон ташқи ва ички салбий омиллар (стресс – қаттиқ ҳаяжон, жуда совиб кетиш, қизиб кетиш, аллергенлар, бактериал ва вирусли агрессия ва ҳоказолар) таъсирига чидамлилигини оширади .
Наридон форте қуйидагилар учун муваффақиятли равишда тавсия этилиши мумкин:
- қон томирлари деворлари ва эластиклигини мустаҳкамлаш. Бу тромблар ва холестеринли тошмалар ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтиради, қон айланиши ва органларнинг кислород билан таъминланишини яхшилайди, асаб ва юрак-қон томир тизимлари функцияларини яхшилайди;
Грейпфрут экстракти хусусиятлари ва нарингин ёғларни самарали парчалайди ва тўқималардан ортиқча сувни чиқариб ташлайди, Наридон фортедан вазнни яхшилаш бўйича турли дастурларда биоқўшимча сифатида қўллаш имкониятини таклиф қилади. Бунга, шунингдек овқат ҳазм қилиш органларини шлак ва чиқиндилардан тозалашда кўмаклашувчи маҳсулот таркибидаги тўқима ва бошқа озиқ-овқат толаларининг мавжудлиги ёрдам беради.
Наридон форте ўзига хос ёшартирувчи таъсирга эга деб ҳисобланади, организмни ҳаддан ташқари чарчаш, толиқиш, хотиранинг пасайиши каби қариликнинг муддатидан олдин пайдо бўладиган белгиларидан ҳимоя қилади. Бунда тери қопламларининг эластиклиги – эгилувчанлиги яхшиланади, жисмоний фаоллиги ортади, либидо яхшиланиши ва эркаклик потенцияси мустаҳкамланганлиги сезилади.

Maxsus shartlar
Қўшимча таъсири ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга фойдаланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. БАД - Озиқ-овқатга қўшимча биологик фаол моддалар дори воситаси ҳисобланмайди. Таркибида ГМО мавжуд эмас.
 
Qo'llanilishi
12 ёшдан катта болалар ва катталарга 1 капсуладан кунига 2-3 маҳал овқатдан сўнг берилади. Қабул қилиш курс 2 ой. Препаратни қўллашдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
препарат компонентларини индивидуал ўтказа олмаслик. 12 ёшдан кичик болалар учун.
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ жойда, хона ҳарорати температурасида сақланг, тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушишидан эҳтиёт қилинг. Болалар қўли етмайдиган жойда сақланг.