Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Нафтизин КАПЛИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Нафтизин КАПЛИ 0.1% 5мл №1

405 so'mdan
(3708)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ДЕНТАФИЛ
Chiqarilish shakli
КАПЛИ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: назал томчилар 0,05% ёки 0,1%.

 

Таркиби:

Фаол модда: Нафазолин нитрати – 0,5 мг ёки 1 мг;

Ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, инъекция учун сув 1 мл гача.

 
 
Dori shakli
0,05% ва 0,1% назал томчилар. Полиэтилен ёки полипропилендан тайёрланган томизишга мўлжалланган флаконларда 5 мл ёки 10 мл дан.
 
Farmakodinamikasi
 
Нафазолин α-адренорецепторларга таъсири туфайли периферик қон томирларга сезиларли қон томир торайтирувчи таъсир кўрсатади. Шиллиқ қаватларга қўлланганда шиш, гиперемия, эксудацияни камайтиради, ринитларда бурундан нафас олишни енгиллаштиради. Нафазолин бурунни қўшимча бўшлиқлари чиқариш йўллари ҳамда евстахий найчалари очилиши ва кенгайишига ёрдам беради, бу бўшлиқлардан секрет оқиб тушишини яхшилайди ва бактериялар ўтириб қолишига тўсқинлик қилади.
 
Farmakokinetikasi
Нафазолин махаллий қўлланганда тўлиқ сингиб кетади.

 

Интраназал  қўлланганда даволаш таъсири 5 минут давомида бошланади ва 4-6 соат давом этади.

 
Nojo'ya samaralari
Нафтизин тавсия этилган дозаларга риоя этилганда, одатда, беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Ножўя таъсирлар кам ҳолатларда пайдо бўлади.

 

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс  оралиғи аъолари томонидан: бурун шиллиқ қавати қуруши ва ачишиши. Препаратнинг таъсири тугагандан кийин бурун кучли битиб қолиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин.

Симпатик нервлар қўзғатилиши билан юзага келадиган ва кўпроқ парепаратни  дозаси ошириб юборилишида  пайдо бўладиган қуйидаги  тизимли ножўя таъсирлар кузатилади:

- нерв  тизими томонидан: асабийлашиш, бош оғриши, тремор;

- юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, юрак уришини сезиш, артериал гипертензия;

- тери ва тери ости клетчатка  томонидан: кўп терлаш.

Катталарда 5 кундан ва болаларда 3 кундан кўпроқ вақт қўлланилганда ёки жуда тез-тез қўлланилган ҳолатларда нафтизинга кўникиб қолишнинг юзага келиши мумкин, ва  бу навбатдаги қўлланишдан сўнг бурун шиллиқ пардаси шишиши билан намоён бўлади.

Узоқ вақт қўлланиши цилиар фаоллик бўшашишига ва бурун шиллиқ пардаси қайтмас шикастланишига, бурун шиллиқ пардаси қуруқ яллиғланишига олиб келиши мумкин.

 
Sotish shartlari
Рецептсиз.
 
Maxsus shartlar

Препаратни оғир юрак-қон томир тизими касалликлари (артериал гипертензия, юрак ишемия касаллиги), қандли диабет, гепертиреоз, феохромоцитома, бронхиал астмада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. МАО ингибиторлари ва артериал босимни потенциал ошириши мумкин бўлган бошқа препаратлар билан бир вақтда  эҳтиёткорлик билан қўллаш керак; миокарднинг симпатомиметикларга сезувчанлигини кучайтирадиган анестетиклар (масалан, галотан) қўлланганда, шунингдек препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

Катталар ва болаларга узоқ вақт қўлланишидан сақланиш керак.  Препаратнинг узоқ вақт қўлланиши сурункали бурун битиб қолишига ва шиллиқ парда атрофиясига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни она учун фойдаси, ҳомила (бола) учун юзага келадиган хавфдан устун булганда шифокор тавсиясига кўра қўлланиши мумкин. Нафазолин нитратнинг йўлдош орқали ёки она сутига сингиб киришига оид маълумотлар йўқ.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда қобилиятига

таъсири

Даволаш дозаларда қўлланганда транспорт воситаларини  ва  механизмлар бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди, тавсия этилган дозалар ошириб юборилганда бош айланиши ва уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин.

 

Qo'llanilishi
Ўткир ринит, аллергик ринит, синусит, евстахиит, ларингит, томоқнинг аллергик шиш, юқори нафас йўллари операциясидан кейин хосил бўлган шиллиқ қаватнинг гиперемиясида ёрдамчи дори воситаси сифатида қўлланилади.

 

Бурундан қон кетишини тўхтатишда, риноскопия муолажасини енгиллаштиришда, юзаки анестезияда махаллий оғриқ қолдирувчи дори воситаларининг таъсирини узайтиришда қўлланади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
-Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

 

-Артериал гипертензия;

-Яққол атеросклероз;

-Тиреотоксикоз;

-Ёпиқ бурчакли глаукома;

-Суренкали ринит;

-Атрофик  ринит;

-3 ёшгача бўлган болаларда (0,05% ли эритмаси учун);

-15 ёшгача бўлган болаларда (0,1% ли эритмаси учун);

-Қандли диабет;

-Тахикардия;

-МАО ингибиторлари билан даволаш олиб борилаётганда ва уларнинг кўлланилиши тугаганидан сўнг 14 ичида;

-бурун шиллиқ қаватини қуруқ яллиғланишида қўллаш мумкин эмас.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Нафтизиннинг МАО ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар ва мапротилин билан бир вақтда қўлланиши ёки даволаш бекор қилингандан сўнг бир неча кун мобайнида қўлланиши артериал босим ошишига олиб келиши мумкин.
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Флакон очилгандан сўнг  1 ой. Идишида қайд этилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг препарат  ишлатилмасин.

 
Dozirovkasi
Нафтизин бошни бироз орқага ташлаб ва буруннинг чап тешигига томизишда ўнг томонга оғдирган, буруннинг ўнг тешигига томизишда чап томонга оғдирган ҳолда ҳар бир бурун йўлига томизилади.

 

Даволаш мақсадида.

Катталар ва 15 ёшдан катта ёшдаги болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1-3 томчидан 0,05%-0,1% эритма.

3 ёшдан 6 ёшгача болаларга ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан 0,05% эритма, 6 ёшдан

15 ёшгача болаларга ҳар бир бурун йўлига 2 томчидан эритма қўлланади.

Нафтизин кунига 3 марта, бироқ энг камида 4 соат оралиқ вақт билан қўлланади.

Нафтизин катталарга 5 суткадан кўп ва болаларга 3 суткадан кўп қўлланиши мумкин эмас!

Нафтизин фақат бир неча суткадан кейингина такроран қўлланиши мумкин.

Бурундан қон кетиш ҳолатида дори воситасининг 0,05% эритмаси билан намланган тампонлардан фойдаланиш керак.

Ташхислаш мақсадида.

Бурун бўшлиғи тозалангандан сўнг, ҳар бир бурун йўлига 3-4 томчидан 0,05%-0,1% эритма томизилади ёки 1-2 дақиқага 0,05%-0,1% эритмада намланган тампон қўйилади.

Товуш найчалари  шишган ҳолатда махсус шприц билан 1-2 мл дори воситаси пуркалади.

Болалар

3 ёш ва ундан катта ёшдаги болаларга 0,05% Нафтизин қўлланилади.

15 ёш ва ундан катта ёшдаги болаларга 0,1% Нафтизин қўлланилади.

 
Dozani oshirib yuborilishi

Препаратни  дозаси ошириб юборилиши ёки тасодифан ютиб юбориш препаратни тизимли таъсир қилиш симптомлари кузатилиши мумкин: асабийлашиш, кўп терлаш, бош оғриши, тремор, юрак уришини сезиш, тахикардия, гипертензи. Тери рангпарлиги, цианоз, иситма, кўнгил айниши, спазмлар, юрак хуружи, юрак тўхтаб қолиши, ўпка шиши, нафасни бузилиши, руҳий  бузилишлар пайдо бўлиши мумкин. Марказий нерв тизимига ножўя таъсири қуйидаги симптомлар билан намоён бўлади: тана ҳарорати пасайиши, брадикардия, кўп терлаш, уйқучанлик, шок ҳолати, апноэ, кома.

 

Тасодифан  доза ошириб юборилганда  препаратни  қўллашни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш симптоматик.

Болаларда дозани ошириб юбориш хавфи ошади, чунки ножўя таъсирга катталарга қараганда кўпроқ сезувчан.