Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Монопоуз Эссел

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Монопоуз Эссел КАПС №30

40 800 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Монопоуз Эссел КАПС №30
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
SOY ISOFLAVONE 40%,ESSENTIAL PHOSPHOLIPIDS
Ishlab chiqaruvchi
(Nabros Pharma , Индия)
Chiqarilish shakli
капсулы
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Таркиби:
Таърифи: 
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Таркиби:

Ҳар бир желатин капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Эссенциал фосфолипидлар – 200 мг;

Соя изофлавони 40% – 75 мг;

Ёрдамчи моддалар: етарли миқдорда

Таърифи: 

оч сариқ-оқ рангли кукун сақловчи, танаси қопқоқчаси яшил рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

климаксга қарши восита.

Фармакологик хусусиятлари

Менопауза тиббий нуктаи назардан ҳайз кўришни микдорий камайишига олиб келувчи тухумдонлар фаолиятини сусайиши билан ифодаланади. Бундай ўзгаришлар эстроген ва прогестерон ишлаб чиқарилишини пасайиши ва ФСГ (фолликулостимулловчи гормон) ва ЛГ (лютеин гормон) концентрациясини ошиши билан чақирилган.

Изофлавон:

Изофлавон менопаузадаги қизиб кетиш ҳиссини камайтиради ёки бутунлай бартараф этади. Изофлавонлар кучсиз эстроген самарага эга бўлган ўсимлик моддалари синфига киради, шу боисдан улар фитоэстрогенлар дейилади Изофлавонлар дуккаклилар оиласи ўсимликларида бўлади ва соя дони изофлавонларнинг энг бой манбаидир. Икки соя флавонлари – генистеин ва диадзеин катта аҳамиятга эга. Изофлавонлар ракка қарши таъсирга эга, чунки эстрогенлар рецепторлари билан боғланади. Шундай қилиб, изофлавонлар, кўпчилик аёлларда намоён бўладиган эстрогенга боғлиқ рак касалликларидан ҳимоя қилади.

Изофлавонлар эстогенсимон самара намоён қилиб, қизиб кетишларни йўқотади, остеопороз, хавфли ўсмаларни ривожланишини олдини олади, бу айниқса вазни ошиқча пост-менопаузадаги аёллар учун айниқса муҳимдир, уларда эстрогенларнинг юқори концентрациялари кузатилади. Монопоуз Эссел 40% умумий изофлавонларни табиий нисбатларда сақловчи соя изофлавон экстрактини сақлайди. Изофлавонлар генистеинларнинг 60% соя изофлавонларининг жуда фаол шакли – генистин/генистеин кўринишида бўлади.

Генистеин кўкрак бези тўқмасини ҳимоя қилади, хужайраларнинг мувофиқ фаолиятини ва фермент фаоллигини тутиб туради. Соя иэофлавонлари  эстрогенларнииг  мувозанатини ва кўкрак безининг тўқимаси фаолиятини тутиб туриб, 2-гидрокенэстерон метаболизмини оширади ва 16- гидроксиэстерон метаболизмини ўзгартиради.

Аёлларда менопаузадан олдин ва кейинги даврда изофлавонлар юрак-қон томир касалликларини олдини олиб, липидлар метаболизмини оптималлаштиради.

Изофлавонларга бой овқат аёлларда суяк тўқимасини минерализациясини тутиб туриш имконини беради.

Эссенициал фосфолипидлар – бу хужайра мембранасининг таркибига кирувчи юқори тозаланган фосфолипидларнинг йиғиндисидир. Эссенциал фосфолипидлар фосфатидилхолин, фосфатидил инозитол ва фосфатидил этаноламин, шунингдек линол ва линолен кислоталарини ўз ичига олади. Фосфолипидлар ичак йўлларидан тўлиқ сўрилиши учун нано-липосомаларга капсулаланган.

Эссенциал фосфолипидлар хужайраларнинг энергетик балансида, хужайра ички боғланишларда, хужайра мембранасини тургори ва ўтказмаслигини ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди. Эссенциал фосфолипидлар холестерини ташилиши ва чиқарилишида ва ферментларни метоболизмида иштирок этади. Клиник тадқиқотларга мувофиқ, холестерин қоннинг липидларини балансини тутиб туради. Эссенциал фосфолипидлар тромбоцитлар агрегациясида, юрак-қон томир тизимининг фаолияти ва периферик қон айланиш тизимида потенциал иштироқ этади.

 

 

Қўлланилиши
  • климакс;
  • ҳайз кўриш циклини бузилиши;
  • ҳайз кўришдан олдинги синдром;
  • аёллар жинсий соҳалари касалликларини комплекс даволаш;
  • кўкрак бези ракини профилактикаси;
  • оёқларда веналарни варикоз кенгайиши;
  • суяклар остеопорози;
  • артериал гипертония;
  • атеросклероз ва унинг асоратлари, ЮИК ва бошқалар.;
  • эндокрин тизими касалликларида қўлланилади.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: Бир капсуладан кунига 2 марта овқатланиш олдидан ёки овқатланиш вақтида қабул қилинади. Препарат болаларда, ҳомиладор аёлларда ёки лактация даврида ишлатиш учун тавсия қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда – кўнгил айниши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий ўзлаштираолмаслик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат 100% табиий изофлавонларни эссенциал фосфолипидлар билан бирга сақлайди, дориларнинг ўзаро тасири ҳақида маълумот тушмаган

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

10 та капсула блистерда. 1, 3 ёки 6 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.