Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
МИОМЕКС ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

МИОМЕКС ТАБЛЕТКА №60

370 000 so'mdan
(4059)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
SENSILAB Polska
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
БАД (биологически активные добавки)
Dori tafsilotlari
Farmakodinamikasi
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi

Кўк чой экстракти моддалар алмашинувига, жумладан аёлларнинг жинсий соҳасига, ижобий таъсир кўрсатадиган, ўзининг яққол кўринишга эга бўлган антиоксидант хусусиятлари билан таснифланувчи кўк чой катехинини (эпигаллакто-3 катехина) сақлайди, эндометрия ҳужайраларининг яллиғланиши ва пролиферацияси омилларининг фаоллашишига тўсқинлик қилади. Кўк чойнингэпигаллокатехин-3-галлати миометрияда томирларнинг ҳосил бўлишини ва уларнинг ҳаддан зиёд ўсишини секинлаштиради, бу у ерда патологик жараёнларнинг ривожланишидан сақлаб туради. Шу билан ўсмаларнинг ўсишини чеклайди, эндометриал ҳужайраларнинг инвазив фаоллигини ингибиция қилади. Эпигалло катехин-3-галлата ЦОГ-2, простогландинларга таъсир этиши ҳисобига яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Индол-3 карбинол бу брокколи карами, редис, шолгом, рангли, брюсселлик ва оқ карамлардан олинадиган биологик фаол фитокимёвий моддадир. Унинг асосий самаралари иммун тизимга, жигарнинг ишига, эстрогенлар алмашинувига таъсир билан боғлиқ, ҳужайраларни шакллантириш жараёнида иштирок этади. У бачадон бўйинчасининг шиллик қаватини ўзгартирилган ҳужайраларининг (вирус-инфекцияланган) бўлинишини блоклайди ва бунда организмнинг соғлом ҳужайраларига таъсир этмасдан уларнинг мақсадли йўналтирилган нобуд бўлишини чақиради.

Maxsus shartlar
тавсия этилувчи дозани ошириш керак эмас. Қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

 

 

 
Qo'llanilishi

Миомекс биологик фаол қўшимча, аёллар жинсий гормонларининг метаболизмига ёрдам берувчи ўсимлик моддаларидан ногормонал омил ҳисобланади.

 

 

Биоқўшимча аёлнинг организмида моддалар алмашинуви ва унинг умумий функционал ҳолатини яхшилаш, аёллар жинсий гормонларининг
даражасига тўғирловчи таъсир кўрсатиб, уларнинг мувозанатини меъёрлаштириш учун тавсия этилган.

Миомексни қўллаш вақтида қуйидаги функционал бузилишларнинг хавфини пасайиши қайд этилган: эндометриоз ҳайздан олдинги синдром; бачадон миомаси ва сут безларининг гиперплазияси.

Препаратнинг соғломломлаштирувчи таъсирини асосий механизми унинг яққол намоён бўлган антиэстроген фаоллигидан иборат. Миомекс аёллар репродуктив тизимининг эстроген-тобе ва эстроген-тобе бўлмаган ўсмаларини ўсишини сусайтиради, сут безларининг ўсмаларини ривожланишини рағбатлантирувчи ўсиш омилларини таъсирини меъёрлаштиради. Тухумдонларнинг мастопатияси, дисплазияси, бачадон фибромиомалари, бачадон миомаси, ўткир учли кондиломанинг эндометриози, одам папилломаси вируси, аёллар жинсий тизими органларининг папилломатози, эндометриоз, ҳайздан аввални синдром каби касалликларда пациентларни анъанавий даволашда ёрдамчи восита сифатида қўлланилади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

БФҚнинг компонентларини шахсий кўтараолмаслик.

Меъда шираси кислоталилигини пасайтирувчи препаратларни қабул қилувчи шахслар. Ҳомиладорлик ва лактация даври.

Maxsus saqlash sharoitlari

25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати:

2 йил. Яроқлилик муддати якунлангандан кейин қабул қилинмасин.

Dozirovkasi

Перорал. Аёлларга кунига 2 марта ёки шифокорнинг тавсияси бўйича овқат қабул қилиш вақтида 2 таблеткадан.

Мастопатия: кунига 3 марта 1 таблеткадан. Даволаш курсининг давомийлиги 3 ой.

Гиперплазия эндометрия, бачадон миомаси ва эндометриоз: кунига 3 марта 2 таблеткадан. Давомийлиги 6 ой.

Одам папилломаси вируси: кунига 3 марта 2 таблеткадан. Давомийлиги 3 ой.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Фаол моддалар:

 

Кўк чой экстракта 16,7% катехина 650 мг,

Индол-3-карбинол                             100 мг,

Ердамчи моддалар: кальций фосфата Е341, уч ўлчамли карбоксиметилцеллюлоза натрий тузи, целлюлоза муми Е468, целлюлоза Е460, тальк E553b, ёғли кислоталарнинг магний тузлари Е470Ь, кремний диоксиди Е551.