Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Милдронат АМПУЛЫ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Милдронат АМПУЛЫ 100мг/мл 5мл №10

75 040 so'mdan
(1649)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ГРИНДЕКС
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Сақлаш шароити
Дорихоналардан бериш тартиби
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича. 

Дори шакли

инъекция учун эритма 0,5 г/5 мл. 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мельдоний карнитиннинг ўтмишдоши бўлган гамма бутиробетаиннинг (ГББ) структур аналоги ҳисобланади, унда углерод атомларидан бири азот атомига алмашган. Унинг организмга таъсирини икки томонлама тушунтириш мумкин.

  • Карнитиннинг биосинтезига таъсири

Мельдоний, гамма бутиробетаингидроксилазани қайтувчан ингибиция қилиб, карнитинни биосинтезини камайтиради ва шу боисдан хужайра қобиқлари орқали узун занжирли ёғ кислоталарининг ташилишига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, ёғ кислоталарини оксидланмаган фаолланган шакли, кучли детергентни хужайраларда тўпланишига тўсқинлик қилади. Шундай қилиб хужайра мембраналарини шикастланиши бартараф этилади.

Ишемия шароитларида карнитиннинг концентрацияси камайганида ёғ кислоталарининг β-оксидланиши кечикади ва хужайраларда кислородни истемол қилиниши оптималлашади, глюкозани оксидланиши рағбатлантирилади ва АТФ ни, уни биосинтези жойларидан (митохондриялардан) истемол қилиниш жойларига (цитолизда) ташилиши қайта тикланади. Аслида хужайралар озуқа моддалари ва кислород билан таъминланади, шунингдек бу моддаларни ишлатилиши оптималлашади.

Ўз навбатида, карнитиннинг ўтмишдоши, яъни ГББ биосинтезини ошишида, NO-синтетаза фаоллашади, бунинг натижасида қоннинг реологик хусусиятлари яхшиланади ва қон томирларнинг периферик қаршилиги камаяди.

Мельдонийнинг концентрацияси камайганида карнитиннинг биосинтези яна кучаяди ва хужайраларда ёғ кислоталарининг миқдори бироз тикланади.

Мельдонийнинг таъсир самарадорлигининг асосида хужайра юкламасига (ёғ кислоталарининг миқдорини ўзгаришида) бўлган толерантликни ошиши ётади деб ҳисобланади.

  • Гипотетик ГББ-ергик тизимида медиаторнинг функцияси

Организмда нейронли сигналларни ўтказувчи тизим – ГББ-тизими мавжудлиги ҳақида гипотеза олдинга сурилади, у соматик хужайралар орасида нерв импульсларини ўтказилишини таъминлайди. Бу тизимнинг медиатори карнитиннинг ўтмишдоши – ГББ эфири ҳисобланади. ГББ-эстеразанинг таъсири натижасида медиатр хужайрага электорон беради, шундай қилиб электр импульс олиб ўтилади, ўзи эса ГББ га айланади. Кейин  ГББ нинг гидролизланган шакли  жигарга, буйракларга ва уруғдонларга фаол ташилади, у ерда у карнитинга айланади. Соматик хужайра, таъсирланишга жавоб бериб, сигнални тарқалишини таъминлаб, яна  ГББ нинг янги молекулаларини синтез қилади.

Карнитиннинг концентрацияси камайганида ГББ нинг синтези рағбатлантирилади, бунинг натижасида ГББ эфирининг концентрацияси ошади.

Мельдоний, илгари кўрсатилганидек, ГББ нинг структур аналоги ҳисобланади ва “медиатор” вазифасини бажариши мумкин. Бунга қарама-қарши тарзда ГББ-гидроксилаза мельдонийни “танимайди”, шунинг учун карнитиннинг концентрацияси ошмайди, балки камаяди. Шундай қилиб, мельдонийнинг ўзи ҳам, “медиатор” ўрнини босиб, ГББ концентрациясини ошишига ёрдам бериб, организмнинг жавоб реакциясини ривожланишига ёрдам беради. Натижада умумий метаболик фаоллик, шунингдек бошқа тизимларда ҳам, масалан марказий нерв тизимида (МНТ) ошади.

Юрак-қон томир тизимига таъсири

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда мельдонийни миокарднинг қисқарувчанлик фаоллигига ижобий таъсири аниқланган, унга миокрдиопротектив таъсир хос бўлиб (шу жумладан катехоламинлар ва алкоголга қарши), у юрак ритмини бузилишларини олдини олиш, миокард инфаркти соҳасини камайтириш қобилиятига эга.

Юракнинг коронар касаллиги (стабил зўриқиш стенокардияси)

Клиник маълумотларнинг таҳлили, стабил зўриқиш стенокардиясини даволашда бошқа антиангинал воситалар билан мажмуада мельдонийни курсли қўллаш, стенокардия хуружлари сони ва жадаллигини, шунингдек қўлланаётган глицерилтринитратнинг миқдорини камайтиради. Препарат юракнинг коронар касаллиги (ЮКК) ва қоринча экстрасистолалари бўлган беморларда яққол антиаритмик таъсир намоён қилади, у суправентрикуляр экстрасистолалари бўлган пациентларда камроқ самаралидир. Препаратни тинчлик холатида кислородни истеъмол қилинишини камайтириш хусусияти алоҳида аҳамиятга эга, бу ЮКК ни антиангинал даволашни самарали мезони ҳисобланади.

Мельдоний қон зардобида холестериннинг умумий даражасини ва атероген индексни камайтириб, коронар ва периферик қон томирлардаги атеросклеротик жараёнларга ижобий таъсир кўрсатади.

Сурункали юрак етишмовчилиги

Нисбатан кўп сонли клиник тадқиқотларда ЮКК натижасидаги сурункали юрак етишмовчилигини даволашда мельдонийнинг роли таҳлил қилинган ва жисмоний юкламаларга толерантликни ошириш, шунингдек юрак етишмовчилиги бўлган беморлар томонидан бажарилган иш ҳажмини ошириш хусусияти аниқланган.

Латвия ва Томск кардиология институтларидаги алоҳида тадқиқотда ўртача оғирлик даражасидаги (NYHA II функционал синфи) юрак етишмовчилигида мельдонийнинг самарадорлиги текширилган. Мельдоний билан даволаш натижасида, бошида II функционал синфи юрак етишмовчилиги бўлган 59-78% пациентлар, I функционал синфи гурухига ўтказилган. Мельдонийни қўллаш оғир ножўя таъсирларни чақирмай, миокарднинг инотроп фаолиятини яхшилаши ва жимоний юкламага толерантликни ошириши, пациентларнинг ҳаёт сифатини яхшилаши аниқланган.

МНТ га таъсири

Ҳайвонларда ўтказилган экспериментларда мельдонийнинг антигипоксик таъсири ва мияда қон айланишига ёрдам берувчи таъсири аниқланган. Мельдоний мияда қон айланиш ҳажмини ишемик ўчоқлар фойдасига қайта тақсимланишини оптималлаштиради, гипоксия шароитларида нейронларнинг мустаҳкамлигини оширади.

Препарат МНТ га рағбатлантирувчи таъсирга эга – ҳаракат фаоллиги ва жисмоний чидамлиликни оширади, хатти-ҳаракат реакцияларини рағбатлантиради, шунингдек антистрессор таъсир намоён қилади – симпатоадренал тизимини рағбатлантирилиши, бош мия ва буйрак усти безларида катехоламинларни тўпланиши, стресс чақирган ўзгаришлардан ички аъзоларни ҳимоясини таъминлайди.

 

 

Мияда қон айланишини бузилишлари ҳолларида ва неврологик касалликларда самарадорлиги

Мельдонийни мияда қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (ишемик инсульт, мияда қон айланишини сурункали етишмовчилиги) мажмуавий даволашда самарали восита эканлиги исботланган. Мельдоний мия капиллярлари ва артериолаларининг тонуси ва қаршилигини нормаллаштиради, уларнинг реактивлигини қайта яхшилайди.

Неврологик характерга эга бузилишлари (мия қон томирларининг ўтказилган касалликлари, бош миядаги операциялар, травмалардан, ўтказилган кана энцефалитидан кейинги ҳолат) бўлган пациентларда реабилитация жараёнига мельдонийнинг таъсири ўрганилган.

Мельдонийнинг терапевтик фаоллигини текшириш натижалари, соғайиши даврида пациентнинг жисмоний чидамлилигига ва функционал мустақиллигини тикланишига унинг дозага боғлиқ ижобий таъсир кўрсатишидан далолат беради.

Препарат қўлланганидан кейин алоҳида ва йиғинди интеллектуал функцияларнинг ўзгаришларини таҳлилида, тузалиш даврида интеллектуал функцияларни тикланиш жараёнига ижобий таъсири аниқланган.

Мельдонийни реконвалесцент яшаш сифатини яхшилаши аниқланган (асосан организмнинг жисмоний фаолиятларини янгиланиши ҳисобига), шу билан бирга препарат пациентдаги ментал бузилишларни бартараф қилинишига ёрдам беради.

Мельдонийга неврологик танқислиги бўлган пациентларда тузалиш даврида нерв тизимининг бузилган фаолиятларини регрессиясига ижобий таъсир кўрсатиши хосдир. Пациентларнинг умумий неврологик ҳолати яхшиланади (бош мия нервларининг шикастланишини ва патологик рефлексларни камайиши, парезларни регрессияси, ҳаракат координацияси ва вегетатив фаолиятларни яхшиланиши кузатилади.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетикаси соғлом шахсларда мельдонийни вена ичига ва перорал қўлланганида ўрганилган.

Сўрилиши

Вена ичига кўп марталик дозалари юборилганидан кейин қон плазмасидаги мельдонийнинг максимал концентрацияси (Cmax) 25,50±3,63 мкг/мл га етган.

Биокираолишлиги Cmax, “концентрация-вақт” эгри чизиғи ости майдони (AUC) ва ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ошган шахсларда, жигар циррози бўлган пациентларда ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ошган. Вена ичига қўлланганида мельдоний бир марта ва дозалар такроран юборилганидан кейин AUC фарқ қилади. Бу натижалар мельдонийни қон плазмасида тўпланиши мумкинлигидан далолат беради.

Тақсимланиши

Мельдоний қон оқимидан тўқималарга тез тарқалади; юрак тўқималарига юқори аффинликка эга. Плазма оқсиллари билан боғланиши доза қўлланганидан кейинги вақтга қараб ошади. Мельдоний ва унинг метаболитлари йўлдош тўсиғидан қисман ўтади.

Ҳайвонлардаги тадқиқотларда мельдонийни она сутига ажралиб чиқиши исботланган.

Метаболизми

Экспериментал ҳайвонлардаги тадқиқотларда, мельдонийни асосан жигарда метаболизмга учраши аниқланган.

Чиқарилиши

Мельдоний ва унинг метаболитларини чиқарилишида аҳамиятли ролни жигар экскрецияси ўйнайди. Мельдоний 250 мг, 500 мг ва 1000 мг дозаларда бир марта вена ияига юборилганидан кейин мельдонийнинг эрта чиқарилишини ярим даври 5,56-6,55 соатни, чиқарилишини якуний ярим даври – 15,34 соатни ташкил қилади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Кекса пациентлар

Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишлари, пропорционал биокираолишлиги юқори  бўлган кекса пациентларда мельдонийнинг дозасини камайтириш керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолияти сусайган, биокираолишлиги юқори бўлган пациентларда, дозани камайтириш керак. Мельдоний ёки унинг метаболитлари (масалан, 3-гидроксимельдоний) ва карнитиннинг буйрак реабсорбциясида ўзаро таъсирлар мавжуд, унинг натижасида карнитиннинг буйрак клиренси ошади. Мельдонийни, ГББ ва мельдоний/ГББ мажмуасини ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига бевосита таъсири йўқ.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган биокираолишлиги ошган пациентларда, мельдонийнинг дозасини камайтириш керак. Мельдонийнинг каламушлардаги токсиклик бўйича текширишларда мельдоний 100 мг/кг дан катта дозада, жигарни сариқ рангга бўялишини ва ёғларни денатурациясини чақиради. Мельдонийнинг катта дозалари
(400 мг/кг ва 1600 мг/кг) қўлланганидан кейин ҳайвонлардаги гистопатологик текширишларда, жигар хужайраларида липидларни тўпланиши кузатилган. 400-800 мг ни ташкил қилувчи дозалар қўлланганидан кейин одамларда жигар фаолиятининг кўрсаткичларини ўзгариши кузатилмаган. Жигар хужайралариги ёғларнинг мумкин бўлган инфильтрациясини истисно қилиш мумкин эмас. 

Қўлланилиши

Қуйидагиларни мажмуавий даволашда қўлланади:

  • юрак ишемик касаллиги (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатия, шунингдек мия қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (мия инсультлари ва цереброваскуляр етишмовчилик) мажмуавий даволаш;
  • гемофтальм ва тўр пардага турли этиологияли қон қуйилиши, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник);
  • ишлаш қобилиятини пастлиги; жисмоний ўта зўриқиш, шу жумладан спортчилардаги;
  • сурункали алкоголизмдаги абстиненция синдроми (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада);
  • бронхиал астма ва сурункали обструктив бронхит (мажмуавий даволашда иммуномодулятор сифатида). 
Қўллаш усули ва дозалари

Қўзғатувчи самараси ривожланиши мумкинлиги туфайли, куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия этилади. Препаратни қўллаш, юбориш олдидан махсус тайёргарликни кўзда тутмайди.

Юрак-қон томир касалликлари

Мажмуавий даволаш таркибида кунига 0,5-1 г дан вена ичига (инъекция учун 5-10 мл
0,5 г/5 мл эритма), бутун доза бир йўла ёки уни 2 марта қабулга бўлиб, 10-14 кун давомида қўлланади, кейин ичга қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта.

Миокарднинг дисгормонал дистрофияси фонидаги кардиалгияда – перорал дори шакли буюрилади.

Мияда қон айланишини бузилиши

Ўткир фазаси – 0,5 г дан кунига 1 марта 10 кун давомида, сўнгра ичга қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта.

Сурункали бузилишлар – перорал дори шакли қўлланади.

Такрорий курсларни (одатда йилига 2-3 марта) шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ўтказиш мумкин.

Қон томир патологияси ва тўр парданинг дистрофик касалликлари

Парабульбар 0,5 мл 0,5 г/5 мл эритма 10 кун давомида қўллаш буюрилади.

Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар

0,5 г дан вена ичига кунига 1 марта буюрилади. Даволаш курси – 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади.

Спортчиларга перорал шакли буюрилади.

Сурункали алкоголизм

Вена ичига 0,5 г дан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш курси – 7-10 кун.

Бронхиал астма

Перорал дори шакли буюрилади.

Агар Сиз препаратнинг навбатдаги қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дархол қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини босиш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Қабул қилишни шифокорнинг тавсияси бўйича давом эттиринг. 

Ножўя таъсирлари

Қуйида аъзолар тизимига мувофиқ таснифланган ножўя самаралари санаб ўтилган; учраш тез-тезлигини кўрсатишда қуйидаги тасниф ишлатилади: тез-тез (>1/100, <1/10), кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000).

Иммун тизими  бузилишлари

Тез-тез – аллергик реакциялар*.

Кам ҳолларда – юқори сезувчанлик, аллергик дерматит, эшакеми, ангионевротик шиши, анафилактик реакциялар.

Рухий бузилишлар

Кам ҳолларда – қўзғалиш, қўрқув хисси, шилқимлик, уйқуни бузилиши.

Нерв тизимининг бузилишлари

Тез-тез – бош оғриғи*.

Кам ҳолларда – парестезиялар, эт увишиши, гипестезия, қулоқлар шанғиллаши, вертигао, бош айланиши, юришни бузилиши,  хушдан кетиш олди холати, хушдан кетиш.

Юрак фаолиятини бузилиши

Кам ҳолларда – аритмия, юракни уриб кетиши, тахикардия/синусли тахикардия, юрак бўлмачалари фибрилляцияси, кўкракда дискомфорт хисси/кўкракда оғриқ.

Қон томирлар тизимини бузилишлари

Кам ҳолларда – артериал босимни ошиши/пасайиши, гипертензив криз, гиперемия, оқариш.

Респиратор касалликлар ва кўкрак қафаси касалликлари

Кам ҳолларда – томоқни яллиғланиши, йўтал, диспноэ, апноэ.

МИЙ фаолиятини  бузилишлари

Тез-тез – диспепсия*

Кам ҳолларда – дисгевзия (оғизда металл таъми), иштаҳани йўқолиши, қусишга қистовлар, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, ич кетиши, қоринда оғриқлар.

Тери ва тери ости тўқимларини шикастланишлари

Кам ҳолларда – тошмалар, умумий/макулез/папулез тошмалар, қичишиш.

Скелет-мушак ва ёндош тизимининг шикастланишлари

Кам ҳолларда – белда оғриқ, мушак кучсизлиги, мушак спазмлари.

Буйрак фаолиятини ва сийдик чиқариш йўлларини бузилишлари

Кам ҳолларда – поллакиурия (кучли қистовлар ва оғриқ билан бирга кечувчи тез-тез сийиш).

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар

Кам ҳолларда – умумий кучсизлик, қалтираш, астения, шиш, юзни шиши, оёқларни шиши, қизиш ҳисси, совуқни ҳис қилиш, совуқ тер.

Текширишлар

Кам ҳолларда – электрокардиограммада (ЭКГ) ўзгаришлар, юрак ишини тезлашиши, эозинофилия*.

* Илгари ўтказилган назорат қилинмаган клиник синовларда кузатилган ножўя таъсирлари.

Келтирилган ножўя реакциялар, шунингдек йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилиш керак. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Мельдоний дигидратига юқори сезувчанлик.
  • Бош мия ички босимини ошиши (веноз оқиб чиқиш бузилганида, бош мия ички ўсмаларда),
  • Оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги.
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.
  • Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар (қўллаш хавфсизлиги текширилмаган). 
Дориларнинг ўзаро таъсири

Коронародилятацияловчи воситалар, айрим гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради.

Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин.

Мельдоний глицерилтринитрат сақловчи препаратлар, нифедепин, бета-адреноблокаторлар, бошқа гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Симптомларини камайтириш учун бир вақтда Мельдоний ва лизиноприлни қабул қилаётган сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, мажмуавий даволашнинг ижобий таъсири аниқланган (асосий артерияларнинг вазодилатацияси, периферик қон айланишини ва яшаш сифатини яхшиланиши, рухий ва жисмоний стрессни камайиши кузатилган).

Темир танқислиги анемияси бўлган пациентларда Сорбифер ва мельдонийни бир вақтда қўллаш натижасида, ёғ кислоталари ва қизил қон хужайралари таркиби яхшиланган.

Ишемия/перфузия оқибатидаги шикастланишларни бартараф қилиш учун оротат кислотаси билан мажмуада мельдоний қўлланганда, қўшимча фармакологик самара кузатилади.

Мельдоний азидотимидин (АЗТ) чақирган юракнинг патологик ўзгаришларини йўқотишга ёрдам беради, ва митохондрияларнинг дисфункциясига олиб келувчи АЗТ томонидан чақирилган оксидланишли стресс реакцияларига билвосита таъсир кўрсатади. Мельдонийни АЗТ ёки орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) ни даволаш учун бошқа препаратлар билан мажмуада қўллаш, ОИТС ни даволашга ижобий таъсир кўрсатади.

Этанол чақирган мувозанат рефлексини йўқотилиш тестида, мельдоний уйқу давомийлигини камайтирган. Пентилентетразол томонидан чақирилган тиришилар вақтида мельдонийни яққол тиришишга қарши таъсири аниқланган. Ўз навбатида,  мельдоний билан даволаш олдидан ά2-адреноблокатор йохимбин 2 мг/кг дозада ва азот оксиди синтезини (АОС) ингибитори N-(G)-нитро-L-аргинин 10 мг/кг дозада қўлланганида, мельдонийнинг тиришишга қарши таъсири бутунлай блокланади.

Мельдонийнинг дозасини ошириб юборилиши, циклофосфамид томонидан чақирилган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин.

D-карнитин (фармакологик нофаол изогмер)-мельдоний қўлланганида ҳосил бўлувчи карнитиннинг танқислиги, ифосфамид чақирган кардиотоксикликни кучайтириши мумкин.

Мельдоний индинавир чақирган кардиотоксиклик ва эфавиренз чақирган нейротоксиклик ҳолларида ҳимоявий таъсир кўрсатади.

Ножўя таъсирлари пайдо бўлиши хавфини ошиши мумкин бўлганлиги туфайли, мельдоний сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. 

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва/ёки буйракнинг сурункали касалликлари бўлган пациентларда препарат узоқ муддат қўлланганида, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (жигар ва/ёки буйрак фаолиятини назорати керак).

Болаларда мельдонийни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Мельдонийни ҳомиладорликка, эмбрион ва ҳомилани ривожланишига, туғруқ ва туғруқдан кейинги ривожланишга таъсирини бахолаш учун ҳайвонлардаги тадқиқотлар етарли эмас. Одам учун потенциал хавфи номаълум. Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳайвонлардаги бор бўлган маълумотлар мельдонийни она сутига чиқарилишидан далолат беради. Препаратни одам она сутига чиқиш-чиқмаслиги номаълум. Янги туғилган чақалоқлар/гўдаклар учун хавфни истисно қилиш мумкин эмас, шунинг учун эмизиш вақтида бу препаратни қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири хақида маълумотлар йўқ. 

Дозани ошириб юборилиши

Мельдонийнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари номаълум, препарат кам заҳарли ва пациентларнинг соғлиғи учун хавфли ножўя таъсирлар чақирмайди.

Симптомлари: қон босими пасайган ҳолларда бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, умумий кучсизлик бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик. Доза оғир ошириб юборилган ҳолларда жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак. Препаратни оқсиллар билан яққол боғланиши туфайли, гемодиализ аҳамиятли қимматга эга эмас.