Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Метринал РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Метринал РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 5мг/мл 100мл №1

14 000 so'mdan
(2620)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
БКРС ФАРМА
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Противопротозойные препараты
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Хар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метронидазол - 500 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, инъекция учун сув.
 
Dori shakli
100 мл дан инфузия учун эритма бир марталик пластик флаконларда.
Бир флакондан тиббиётда қўлланилишига доир йуриқномаси билан бирга картон қутида.
 
 
Farmakodinamikasi
Метронидазол антибактериал синтетик восита ҳисобланади. Препарат Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolytica, Lamblia intestinalis, ҳамда (спора ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган) анаэроб облигатларга Bacteroides spp., (B.fragilis, В. ovatis, В. distasоnis, В. Thetaiotaomicron, В. Vulgatus). Fusobaсterium spp., Clostridium spp,, Peptostreptococcuc spp., Peptococcus spp., нисбатан юқори фаоллик намоён қилади., Eubacterium штамплари ҳам препаратга сезгир. Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар сезгир эмас, аммо аралаш флора мавжудлигида (аэроблар ва анаэроблар), метронидазол оддий аэробларга қарши самарали бўлган антибиотиклар билан синергетик таъсир қилади.
Метронидазолнииг таъсир механизми метронидазолни 5-нитро гуруҳини анаэроб микроорганизмлар ва соддаларнинг ҳужайра ичи ўтказувчи (транспорти) протеинини биокимёвий тикланишига боғлиқ. Метронидазолнинг тикланган 5-нитро rypyҳи микроорганизм ҳужайраси ДНК си билан ўзаро таъсирлашиб уларнинг нуклеин кислоталари синтезини ингибиция қилиш бактериялар ўлимига олиб келади.
 
Farmakokinetikasi
500 мг метронидазолни вена ичига юборилганда, 20 минут давомида анаэроб инфекция бўлган беморларда препаратнинг қон зардобидаги концентрацияси 1 соатдан кейин 35,2 мкг/мл ни, 4 соатдан кейин 33.9 мкг/мл ни, 8 соатдан кейин - 25,7 мкг/мл ни ташкил қилади. Препарат юқори ўта олиш қобилиятига эга бўлиб, организмнинг кўпгина тўқима ва суюқликларида, ўпка, буйрак, жигар, тери, орка мия суюқлиги, мия, ўт-сафро, сўлак, амниотик суюқлик, абсцесс бўшлиғи, қин суюқлиги, уруғ суюқлиги, кўкрак сути кабиларни ҳам қўшганда бактерицид концентрацияга эришади. Қон оқсиллари билан боғланиши суст бўлиб, 10 - 20% дан ошмайди. Меъёрий сафро ишлаб чиқаришда метронидазолнинг вена ичига юборилгандан кейинги сафродаги концентрацияси унинг қон плазмасидаги концентрациясидан кўп даражада ошиб кетиши мумкин.
Метронидазол дозасининг 63% буйраклар орқали чиқарилади, (препаратнинг 20% ўзгармаган ҳолда). Метронидазолни ярим чиқарилиш даври 6 - 7 соатни ташкил қилади. Буйрак клиренси 10,2 мл/мин ни ташкил қилади.
Буйрак функцияси бузилишлари бўлган беморларда препарат қайта юборилгандан кейин метронидазолни қон зардобида тўпланиб қолиши кузатилиши мумкин. Щунинг учун оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда метронидазолни қабул килиш тез-тезлигини камайтириш лозим.
 
Nojo'ya samaralari
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, иштаҳани йуқолиши, оғизда нохуш металлсимон таьм, эпигастрал соҳада оғриқлар;
Марказий нерв тизими томонидан: узоқ қўлланганда бош оғриғи, бош айланиши, юқори қўзғалувчанлик, депрессия, уйқуни бузилиши, холсизлик, айрим ҳолларда - онгни чалкашуви, галлюцинация, тиришишлар.
Сийдик - таносил тизими томонидан: сийдик чиқарув каналида ачишиш ҳисси, қинда ҳаддан кўп замбуруғлар флорасининг ривожланиши (кандидозлар).
Дерматологик реакциялар: аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишищ, эшакеми).
Суяк - мушак тизими томонидан: артралгия
Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения.
Метронидазолни қабул қилиш вақтида сийдик қизил-жигар рангга бўялиши мумкин.
 
Maxsus shartlar
Буйрак, жигар касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Қабул қилиш вақтида алкогол истьемол қилиш мумкин эмас, чунки метронидазол спиртли ичимликларга нисбатан ижирғаниш чақириш хусусиятига эга. Препаратни узоқ қабул қилишни периферик қон кўрсаткичларини назорати остида олиб бориш керак.
10% декстроза, G калий пенициллин ва Рингер эритмасини метронидазол билан бирга вена ичига юбориш мумкин эмас, чунки бу моддалар химиявий номутаносиб.
Транспортировка вактида ёки сақлаш вақтида кўзга кўринмас бутилкани шикастланиши хам препаратни ифлосланишига олиб келиши мумкин. Агар бутилкага босганда сизиб оқиб чиқиб кетадиган ёки суюқлик тиниқ бўлмагани аниқланса препаратни қўллаш мумкин эмас.
 
Qo'llanilishi
Метронидазол, инфузия учун препаратига сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинади:
‒ асосан қорин бушлиғи, сийдик чиқариш йўллари аъзоларидаги жарроҳлик аралашувларида анаэроб инфекциясини олдини олиш ва даволаш;
‒ оғир аралаш аэроб-анаэроб инфекцияларининг мажмуавий даъвосида;
‒ ичак ва жигар амёбиазининг оғир шаклида;
‒ сепсис;
‒ перитонит;
‒ остеомиелит;
‒ гинекологик инфекциялари;
‒ кичик чаноқ ва бош мия абсцесси;
‒ абсцесс ҳосил бўлган пневмония;
‒ газли гангрена;
‒ тери ва юмшоқ тўқима, суяк ва бўғимлар инфекциясида қўлланилади.
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
метронидазол ёки бошқа нитроимидазол ҳосилаларига юқори сезувчанлик;
‒ марказий нерв тизимининг органик зарарланишлари;
‒ қон касалликлари;
‒ ҳомиладорликнинг I уч ойлигида;
‒ ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида фақат ҳаётий кўрсатмаларга мувофиқ;
‒ эмизикли оналарда бир вактда эмизишни тухтаганда кўллаш мумкин эмас.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Метронидазолни инфузия учун эритмасини бошқа дори воситалари билан қўлланилганда ўзаро кам таъсирлашади, аммо баъзи дори препаратлари билан бир вақтда буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Варфарин ва бошқа билвосита таъсир этувчи антикоагулянтлар. Метронидазол билвосита таъсир этувчи антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради, бу эса протромбин ҳосил булиш вақтини узайтиради.
Дисульфирам (эспераль). Бир вақтда қўллаш турли невралогик белгиларни ривожланишига олиб келиши мумкин, шунинг учун метронидазолни дисулъфирамни охирги 2 ҳафта давомида қабул қилган касалларда буюрилмайди.
Циметидин. Метронидазол метаболизмини сусайтиради, бу эса қон зардобидаги унинг концентрациясини ошишига олиб келиши ва ножўя таъсирлар ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.
Жигарда микросомал оксидланиш ферментларини рағбатлантирувчи препаратлар (фенобарбитал, фенитоин) билан бир вақтда қўллаш метронидазол элиминациясини тезлаштириши мумкин ва натижада унинг қон плазмасидаги концентрацияси пасаяди.
Литий препаратларининг юқори дозалари билан узоқ даволанаётган пациентларда метронидазолни қабул қилганда литийнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши ва интоксикация белгилари ривожланиши мумкин.
Метронидазолнинг антимикроб таъсири сульфаниламидлар ва антибиотиклар билан бирга қўлланганда кучаяди.
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
 
Dozirovkasi
Катталар ва 12 ёшдан катта болалар учун доза 500 (100 мл) 20 минут давомида 5 мл нормада минутига хар 8 соатда юборилади;
12 ёшгача бўлган болаларга даволаш давомийлиги клиник текширувлар натижасига боғлиқ холда шифокор томонидан белгиланади.
Бола вазнига боғлиқ холда юбориладиган суюқлик миқдори 7,5 мг/кг норма бўйича аниқланади. Юбориш тез-тезлиги ва тартиби катталардаги каби бўлиб қолади. 20 минут давомида 5 мл/минут дан хар 8 соатда.
Биринчиликдаги шароитда вена ичига юборишда оғиз орқали қабул қилишга ўтиш керак (200-400 мг дан кунига уч марта).
 
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборишлиши симптомлари пайдо бўлганда (кўнгил айниш, қусиш, атаксия) симптоматик даволаш ўтказилади (меъдани бвиш, фаоллаштирилган кўмир, гемодиализни ўтказиш), чунки метронидазолнинг махсус антидоти йўқ. Метронидазол ва унинг метоболитлари гемодиализдан яхши чиқарилади.
 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Кўкрак сутига метронидазолнинг юқори миқдордаги концентрацияси тушиши аниқланганлиги сабабли лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Метронидазолнинг ҳомила ривожланишига таъсири етарли даражада ўрганилмаганлиги сабабли ҳомиладорликнинг I – уч ойлигида қўллаш тавсия этилмайди.
Дори воситасининг таркибига нитроимидазол кирганлиги сабабли, айрим беморларда метронидазол қўлланилгандан кейин енгил турдаги лейкопения аниқланган. Шу сабабли, Метронидазол билан узоқ муддатли даволаниш зарурияти туғилганда даволашдан олдин, даволаш давомида ва кейин лейкоцитлар миқдорини умумий ва дифференцияланган ҳисоблаш текширувини ўтказиш тавсия қилинади.