Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
МЕТОТРЕКСАТ-ЭБЕВЕ РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

МЕТОТРЕКСАТ-ЭБЕВЕ РАСТВОР ДЛЯ ИНЕКЦИИ 50мг/10мл №1

42 000 so'mdan
(3554)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ЭБЕВЕ
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИН
Farma. Guruh
Противоопухлевые препараты
Dori tafsilotlari
Таркиби:
Таърифи:
Фармакотерапевтик гурухи:
Фармакологик хусусиятлари
Дори шакли:
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Утилизацияда ва бошқа иш турларида махсус эҳтиёткорлик чоралари
Таркиби:

1 мл инъекция учун эритмада, 20 мг метотрексат сақланади,

0,5 мл инъекция учун эритма сақловчи 1 шприцда, 10 мг метотрексат сақланади,

0,75 мл инъекция учун эритма сақловчи 1 шприцда, 15 мг метотрексат сақланади,

1 мл инъекция учун эритма сақловчи 1 шприцда, 20 мг метотрексат сақланади;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий гидроксиди эритмаси (8%), инъекция учун сув.

 

Таърифи:

 тиниқ сариқ рангли эритма.

 

Фармакотерапевтик гурухи:

 ўсмаларга қарши воситалар; антиметаболитлар, фолат кислотасининг аналоглари.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Метотрексат антиметаболитлар деб номланувчи, цитотоксик препаратлар синфига кирувчи фолат кислотасининг антагонисти ҳисобланади. Унинг самараси дигидрофолатредуктаза ферментини рақобатли ингибиция қилиши ва, шундай қилиб, ДНК синтезини ингибиция қилиши билан боғлиқ. Метотрексатнинг псориазда, псориатик артритда ва сурункали полиартритдаги самараси унинг яллиғланишга қарши ёки иммуносупрессив таъсири билан боғлиқлиги, шунингдек яллиғланиш ўчоғида аденозиннинг хужайрадан ташқари концентрациясини метотрексат томонидан қай даражада индукцияланган ошиши бу самараларининг амалга ошишига ёрдам бериши ҳозирги вақтда аниқ эмас.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганидан сўнг метотрексат меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Паст дозаларда (тана юзаси майдонига 7,5-80 мг/м2) ишлатилганида метотрексатнинг ўртача биокираолиши, гарчи аҳамиятли шахслар орасида ва шахс ичидаги вариабиллик (25-100%) мумкин бўлсада, тахминан 70% ни ташкил қилади.

Қон плазмасидаги препаратнинг максимал концентрациясига 1-2 соатдан кейин эришилади. Тери остига, вена ичига ва мушак ичига юбориш қиёсий биокираолишлиги билан характерланади. Метотрексатнинг тахминан 50% қон зардобидаги оқсиллар билан боғланган. Организм тўқималарига тақсимлангандан сўнг препаратнинг юқори концентрациялари жигарда, буйракларда ва талоқда ҳосил бўлади, препарат у ерда полиглутаматлар кўринишида бўлади ва бир неча ҳафтадан бир неча ойларгача бўлган муддатга тутилиши мумкин. Паст дозаларда ишлатилганда метотрексат орқа мия суюқлигига минимал миқдорларда киради, бироқ юқори дозаларда (тана вазнига 300 мг/кг) орқа мия суюқлигидаги метотрексатнинг концентрацияси 4-7 мкг/мл ни ташкил қилади. Препаратнинг ярим чиқарилишини ўртача терминал даври  6-7 соатни ташкил қилади ва  аҳамиятли ўзгарувчанлик (3-17 соат) билан характерланади. Учинчи бўшлиқда (плевра бўшлиғида суюқликни тўпланиши, асцит) суюқликка эга бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври одатдаги қийматларга нисбатан ≤ 4 марта узайиши мумкин.

Метотрексатнинг юборилган дозасини тахминан 10% жигарда метаболизмга учрайди. Препаратнинг асосий метаболити – 7-гидроксиметотрексат.

Метотрексат кўпроқ ўзгармаган холда, асосан буйраклар орқали калавалар фильтрацияси ва проксимал букилган найчаларда фаол секреция йўли билан чиқарилади.  Метотрексатнинг тахминан 5-20% ва 7-гидроксиметотрексатнинг 1-5% сафро билан чиқарилади. Яққол ичак-жигарда циркуляциясига эга.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда метотрексатнинг чиқарилиши аҳамиятли даражада секинлашади. Жигар етишмовчилигида чиқарилишини секинлашиши мумкинлиги юзасидан маълумотлар йўқ.

Каламушлар ва маймунларда метотрексат йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

 

Дори шакли:

 инъекция учун эритма шприцда.

 

Қўлланилиши

Катта ёшдаги пациентлардаги фаол ревматоид артрит (РА).

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан даволаш фонида адекват жавоб реакциясига эришиш мумкин бўлмаган оғир даражадаги фаол ювенил идиопатик артритнинг (ЮИА) полиартикуляр шакллари.

Катта ёшдаги пациентларда даволаб бўлмайдиган, стандарт даволашга (фототерапия, ПУВФ-терапия, ретиноидлар билан даволаш) адекват жавоб реакциясига эришиб бўлмайдиган, ногиронликка олиб келувчи оғир псорbаз шунингдек оғир псориатик артрит.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Метотрексат Сандозни фақат ушбу препаратни ишлатиш тажрибасига эга ва унинг хусусиятлари ҳамда таъсир механизми билан яхши таниш бўлган шифокорлар буюришлари керак.

Метотрексатни дозалашга тааллуқли муҳим огоҳлантириш.

Ревматологик патология ва тери касалликларини даволашда метотрексат ҳафтада 1 мартадан кўп юборилмаслиги керак. Метотрексатни нотўғри дозалаш, хатто ўлимга олиб келувчи оғир ножўя самаралар ривожланишига олиб келиши мумкин.

Препаратни ҳафтанинг айнан бир кунда (“инъекция куни” деб аталувчи) юбориш тавсия этилади.

Ревматоид артритда препаратни дозалаш тартиби

Метотрексатнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 7,5 мг ни ташкил этади. Ҳафтада 1 марта тери остига, мушак ичига ёки вена ичига юборилади. Касалликнинг фаоллиги ва препаратни пациент томонидан ўзлаштирилишига қараб, бошланғич доза оширилиши мумкин. Одатда, ҳафталик доза 25 мг дан ошмаслиги керак. Лекин препаратни ҳафтада 20 мг дан юқори дозада қўллаш, токсикликни аҳамиятли даражада ошишига, айниқса, суяк кўмиги фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин. Даволашга жавоб реакциясини тахминан 4-8 ҳафтадан кейин кутиш мумкин. Кутилган терапевтик натижага эришилгандан сўнг препаратнинг дозасини аста-секин минимал самарали тутиб турувчи дозагача пасайтириш керак.

Болалар ва ўсмирларда (16 ёшдан кичик) ювtнил идиопатик артритнинг полиартритли шаклларида дозалаш тартиби

Тавсия этилган доза ҳафтада тана 1 мг юзасининг майдонига 10-15 мг ни ташкил этади. Касаллик рефрактер кечганида препаратнинг ҳафталик дозасини ҳафтада 1 мл тана юзасига 20 мг гача ошириш мумкин. Лекин бунда пациентда назоратли текширишларнинг сонини ошириш керак.

Болалар ва ўсмирларда препаратни вена ичига юбориш мумкинлиги юзасидан маълумотлар чекланганлиги туфайли, ушбу пациентларга препаратни фақат тери остига ёки мушак ичига юбориш керак.

ЮИА бўлган беморларни ҳамма ҳолларда ҳам болалар ва ўсмирларни даволашга ихтисослаштирилган ревматологик йўналишли ихтисослашган даволаш муассасасига жўнатиш керак.

3 ёшдан кичик болаларда ушбу препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотларнинг етарли эмаслиги туфайли, бу ёшдаги гурухда уни қўллаш тавсия этилмайди.

Одатдаги псориаз ва псориатик артритнинг оғир шаклларида препаратни дозалаш тартиби

Даволашни бошлашдан  бир ҳафта олдин, кузатилиши мумкин бўлган идиосинкрастик ножўя самараларини аниқлаш мақсадида препаратнинг тест дозасини (5-10 мг) парентерал юбориш тавсия этилади. Метотрексатнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 7,5 мг ни ташкил этади; препарат ҳафтада 1 марта тери остига, мушак ичига ёки вена ичига юборилади. Сўнгра метотрексатнинг дозасини аста-секин ошириш мумкин, у одатда 25 мг дан ошмаслиги керак. Препаратни ҳафтада 20 мг дан юқори дозада қўллаш, токсикликни аҳамиятли даражада ошишига, айниқса, суяк кўмиги фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин. Даволашга жавоб реакциясини одатда тахминан 2-6 ҳафтадан кейин кутиш мумкин. Кутилган терапевтик натижага эришилгандан сўнг, препаратнинг дозасини аста-секин минимал самарали сақлаб турувчи дозагача пасайтириш керак.

Зарурати бўлганида препаратнинг дозасини максимал тавсия этилган дозагача (ҳафтада 25 мг) ошириш мумкин. Айрим истисно ҳолатларда, мувофиқ клиник асослаш бўлганида метотрексатни юқорироқ дозада қўллаш мумкин, лекин бунда токсиклик аҳамиятли даражада ошиши туфайли, максимал ҳафталик дозани 30 мг га оширишга йўл қўйилмайди.

Буйраклар ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар:

Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Дозага қуйидагича тузатиш киритиш керак:

                          Керакли доза %                       Креатинин клиренси (мл/мин)

                           > 50                                          100%

  • 50%

                           < 20                                           метотрексатни қўллаш мумкин эмас.

Жигарнинг оғир даражадаги касалликлари бўлган (анамнезда ёки ҳозирги вақтда) пациентларда, айниқса алкоголни кўп истеъмол қилиш оқибатидаги, метотрексатни қўллаш мумкин эмас ёки алохида эҳтиёткорлик билан қўллаши керак. Билирубиннинг концентрацияси > 5 мг/дл (85,5 мкмоль/л) бўлганда метотрексатни қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги пациентлар: жигар ва буйрак фаолиятини, шунингдек организмда фолатнинг миқдорини пасайиши, бу ёш ўтган сари аниқланади, туфайли дозани пасайтириш масаласини кўриб чиқиш керак.

Учинчи бўшлиқда суюқлик (плевра бўшлиғига суюқлик йиғилган плеврит, асцит) бўлган пациентларда ишлатилиши: метотрексатнинг ярим чиқарилиш даври одатдаги қийматларга нисбатан 4 мартагача узайиши мумкин, бу айрим ҳолларда ушбу препаратни бекор қилишни талаб қилиши мумкин.

Даволашнинг давомийлиги ва юбориш усули

Метотрексат мушак ичига, вена ичига ёки тери остига (болалар ва ўсмирларга фақат тери остига ёки мушак ичига) юборилади. Алохида таъкидлаш керакки, Метотрексат Сандозни ҳафтада 1 мартадан ортиқ юбориш мумкин эмас.

Катталарга препарат вена ичига болюс холида юборилади.

Ишлатишдан олдин эритманинг ҳолатини визуал баҳолаш керак.

Фақат тиниқ, кўринадиган заррачаларни сақламаган эритмани ишлатиш керак.

Даволашнинг давомийлигини даволовчи шифокор белгилайди.

Ревматоид артрит

Ревматоид артритда одатда даволашга нисбатан жавоб реакциясини 4-8 ҳафта ўтганидан кейин баҳолаш мумкин. Даволаш тугаганидан сўнг касалликнинг кўринишлари қайталаниши мумкин.

Одатдаги псориаз ва псориатик артритни оғир шакллари

Даволашга нисбатан жавоб реакциясини одатда 2-6 ҳафтадан кейин кутиш мумкин. Сўнгра, касалликнинг клиник манзараси ва лаборатория тахлилларининг натижаларига қараб, даволаш давом эттирилади ёки бекор қилинади.

Изоҳ:

Пациентларни перорал даволашдан парентерал даволашга ўтказилганида, метотрексат перорал қабул қилинганида унинг биокираолишлиги  ўзгарувчанлиги туфайли, дозани пасайтириш талаб қилиниши мумкин.

Замонавий тавсияларга мувофиқ, фолат ва фолинат кислоталари препаратлари билан қўшимча даволаш масаласини кўриб чиқиш мумкин.

Метотрексатни тери ва шиллиқ қаватлар билан контакт бўлишидан сақланиш керак!

 

Ножўя таъсирлари

Нохуш самараларини учраш тез-тезлиги ва оғирлик даражаси препаратнинг дозаси ва юборишлар сонига боғлиқ. Лекин препарат хатто паст дозаларда ишлатилганида ҳам оғир даражадаги нохуш реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, қисқа муддатлар оралиғида пациентларни мунтазам тиббий кузатувини амалга ошириш керак.

Эрта аниқланганида кўпчилик нохуш самаралари қайтувчан бўлади. Бундай нохуш реакциялар ривожланганида препаратнинг дозасини пасайтириш ёки даволашни вақтинчалик тўхтатиб тузатиш киритувчи чораларни бошлаш керак. Шундан кейин метотрексат билан даволашни қайта тиклаш, унинг зарурлиги синчиклаб баҳолангандан сўнг ва токсикликнинг кўринишларини мумкин бўлган қайталанишини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак.

Қуйида учраш тез-тезлигини қуйидаги мезонлари ишлатилган: жуда тез-тез (10 тадан ≥1), тез-тез (100 тадан, лекин  10 тадан ≥1), тез-тез эмас (1000 тадан ≥1, лекин  100 тадан ≤1), кам ҳолларда (10000 тадан ≥1, лекин 100 тадан ≥ 1 жуда кам ҳолларда (10000 тадан ≤1), тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).

Учраш тез-тезлигини хар бир мезонида нохуш самаралар жиддийлик даражасини пасайиши тартибида берилган.

Қуйидаги нохуш реакциялар ривожланиши мумкин:

Инфекциялар ва инвазиялар:

Тез-тез эмас: ўраб олувчи герпес.

Кам ҳолларда: сепсис.

Жуда кам ҳолларда: оддий герес, гепатит.

Тез-тезлиги номаълум: оппортунистик инфекциялар (айрим ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин), летал сепсис, гистоплазмоз ва криптококкли микоз, нокардиаз диссеминацияланган оддий герпес, цитомегаловирус чақирган инфекциялар, шу жумладан пневмония, В гепатити вирусини қайта фаоллашиши ва вирусли С гепатитининг кечишини ёмонлашиши.

Ўсмалар (шу жумладан, кисталар ва полиплар)

Тез-тез эмас: лимфомаларнинг айрим ҳоллари1.

Қон яратиш ва лимфа тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Тез-тез: лейкопения, тромбоцитопения, анемия.

Тез-тез эмас: панцитопения, агранулоцитоз, гемопоэзни бузилиши.

Кам ҳолларда: мегалобласт анемия.

Жуда кам ҳолларда: оғир миелосупрессия, апластик анемия.

Тез-тезлиги номаълум: лимфаденопатия, лимфопролифератив бузилишлар (қисман қайтувчан), эозинофилия ва нейтропения2.

Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Тез-тез эмас: оғир аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок.

Жуда кам ҳолларда: гипогаммоглобулинемия.

Тез-тезлиги номаълум: иммуносупрессия, тана хароратини ошиши3, аллергик васкулит.

Овқатланиш ва моддалар алмашинувини бузилишлари:

Тез-тез эмас: қандли диабет.

Рухий бузилишлар:

Тез-тез эмас: депрессия.

Кам ҳолларда: кайфиятни ўзгариши, сезишни ўткинчи бузилишлари.

Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Тез-тез: бош оғриғи, толиқиш, уйқучанлик, парестезия.

Тез-тез эмас: гемипарез, бош айланиши, онгни чалкашиши, тиришиш хуружлари, лейкоэнцефалопатия/энцефалопатия (парентерал юборилганида).

Кам ҳолларда: парез, нутқни бузилиши, шу жумладан, дизартрия ва афазия.

Жуда кам ҳолларда: оғриқ, қўл-оёқлар миастенияси, дисгевзия (оғизда металл таъми), ўткир асептик менингит, менингизм (фалаж, қусиш).

Кўриш аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Кам ҳолларда: кўришни оғир бузилишлари (кўриш аниқлигини пасайиши), номаълум этиологияли оғир дизопия.

Жуда кам ҳолларда: конъюнктивит.

Юрак томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Кам ҳолларда: артериал гипотензия.

Жуда кам ҳолларда: перикардит, перикард бўшлиғида суюқликни тўпланиши, перикард тампонадаси.

Қон томирлар тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Тез-тез эмас: васкулит (оғир токсикликни симптоми ҳисобланади).

Кам ҳолларда: тромбоэмболия4.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Тез-тез: ўпкалар томонидан интерстициал альвеолит/пневмонит оқибатидаги асоратлар, шу жумладан ўлим билан якунланган асоратлар.

Тез-тез эмас: ўпка фибрози, плевра бўшлиғида  суюқлик тўпланиши.

Кам ҳолларда: фарингит, нафас фаолиятини тўхташи.

Жуда кам ҳолларда: пневмоцит пневмония, ўпкаларни сурункали обструктив касаллиги, бронхиал астма.

Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар6:

Жуда тез-тез: иштахани йўқолиши, кўнгил айниши,қусиш, қоринда оғриқ, оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шиллиқ қаватини яллиғланиши ва яраланиши7.

Тез-тез: диарея7.

Тез-тез эмас: меъда-ичак йўлларидан яраларни ҳосил бўлиши ва қон кетиши, панкреатит.

Кам ҳолларда: энтерит, мелена, гингивит.

Жуда кам ҳолларда: қонли қусиш.

Тез-тезлиги номаълум: ноинфекцион перитонит.

Гепатобилиар тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Жуда тез-тез: жигар ферментлари (АЛТ, АСТ, ишқорий фосфатаза ва билирубин концентрацияси) фаоллигини ошиши.

Тез-тез эмас: стеатоз, жигар фибрози ва циррози8; қон зардобида альбуминнинг концентрациясини пасайиши.

Кам ҳолларда: ўткир гепатит ва гепатотоксиклик.

Жуда кам ҳолларда: жигарни ўткир некрози.

Тез-тезлиги номаълум: жигар етишмовчилиги.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Тез-тез: экзантема, эритема, қичишиш.

Тез-тез эмас: эшакеми, фотосенсибилизация, тери пигментациясини кучайиши, алопеция, тугунлар ҳосил бўлиши, псориатик бляшкаларни оғриқли ўзгаришлари, оғир даражадаги токсик реакциялар: герпетиформ тери тошмалари, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Кам ҳолларда: тирноқлар пигментациясини кучайиши, онихолизис, акне, петехиялар, экхимозлар, кўп шаклли эритема, терини эритематоз тошмалари.

Жуда кам ҳолларда: ўткир паронихия, фурункулёз, телеангиоэктазиялар.

Тез-тезлиги номаълум: жарохатларнинг битишини бузилиши.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Тез-тез эмас: артралгия, миалгия, остеопороз.

Кам: стресс оқибатида синиш.

Сийдик чиқариш тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Тез-тез эмас: қовуқнинг шиллиқ қавтини яллиғланиши ва яраларни ҳосил бўлиши (гематурия билан бўлиши мумкин), дизурия.

Кам ҳолларда: азотемия.

Жуда кам ҳолларда: протеинурия.

Ҳомиладорлик, туғуруқдан кейинги ва перинатал даврда кузатиладиган асоратлари:

Тез-тез эмас: ҳомилада ривожланиш нуқсонлари.

Кам ҳолларда: бола ташлаш.

Жуда кам ҳолларда: ҳомилани она қорнида ўлими.

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан кузатиладиган бузилишлар:

Тез-тез эмас: қин шиллиқ қаватини яллиғланиши ва яраларни ҳосил бўлиши.

Кам ҳолларда: олигоспермия, хайз кўриш циклини даволаш тугаганидан сўнг орқага қайтувчи бузилиши.

Жуда кам ҳолларда: овогенез, сперматогенезни бузилиши, либидони йўқлиги, импотенция, қиндан ажралмаларни ажралиши, бепуштлик.

Тизимли бузилишлар ва юборилган жойдаги асоратлар:

Тез-тез эмас: мушак ичига юборилганидан сўнг – махаллий нохуш реакциялар (ачишишни хис қилиш) ёки инъекция жойида тўқимани шикастланиши (стерил абсцесс ҳосил бўлиши, ёғ клетчаткасини деструкцияси).

Жуда кам ҳолларда: тана хароратини ошиши бўлиши мумкин9.

1 Қатор ҳолларда метотрексат билан даволаш тугаганидан сўнг ўтиб кетади.

2 Бу хаётга хавф туғдирувчи асоратларнинг биринчи белгилари қуйидагилар бўлиши мумкин: тана хароратини ошиши, томоқни қирилиши, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида яраларни ҳосил бўлиши, гриппсимон синдром, яққол ҳолсизлик, бурундан қон кетиши ва дерматоррагия. Қоннинг шаклли элементлари миқдорини аҳамиятли даражада пасайганида метотрексат билан даволашни дархол тўхтатиш керак.

3 Бактериал ва замбуруғли сепсисни истисно қилиш керак!

4 Шу жумладан, артериал ва церебрал тромбоз, тромбофлебит, чуқур веналар тромбози, буйрак венаси тромбози, ўпка артериясини тромбоэмболияси.

5 Эҳтимоллиги метотрексатнинг дозаси ва даволашнинг давомийлигига боғлиқ эмас.

6 Диарея ёки оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шиллиқ қаватида яралар ҳосил бўлганида, меъда-ичак йўлларининг перфорацияси ва геморрагик энтеритни ривожланиши хавфи оқибатида даволашни вақтинчалик тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.

7 Айниқса юборилганидан сўнг биринчи 24-48 соат давомида.

8 Жигар ферментлари фаоллигини мунтазам мониторинги ва нормал қийматига қарамасдан, тез-тез учрайди.

9 Метотрексатни тери остига юбориш махаллий ўзлаштирилиши яхшилиги билан характерланади. Ҳозирги вақтгача фақат енгил даражадаги тери реакциялари аниқланган, уларнинг миқдори даволаш давом эттирилган сари пасайган.

Одатда хавфли ўсмаларда метотрексатнинг юқорироқ дозалари ишлатилганда аниқланадиган нохуш реакциялар:

Тез-тез эмас: оғир нефропатия, буйрак етишмовчилиги.

Жуда кам ҳолларда: бошда одатда кузатилмайдиган сезгилар, ўткинчи кўрлик/кўришни йўқолиши бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Қуйидаги вазиятларда препаратни қўллаш мумкин эмас:

  • Метотрексатга ёки бу препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда
  • Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишида (билирубиннинг концентрацияси > 5 мг/дл (85,5 мкмоль/л) га ошганида).
  • Алкоголни хаддан ташқари кўп истеъмол қилинганида.
  • Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишида (креатинин клиренсини ≤ 20 мг/мл пасайганида ёки креатининнинг концентрацияси 2 мг/дл дан юқори қийматга ошиши).
  • Қоннинг мавжуд бўлган дискразияларида, хусусан суяк кўмигини гипоплазиясида, лейкопенияда, тромбоцитопения ва яққол ифодаланган анемияда.
  • Иммун танқисликда.
  • Жиддий, ўткир ёки сурункали инфекцияларда (масалан, туберкулёзда, ОИТВ-инфекциясида).
  • Стоматитда, оғиз бўшлиғини ярали ҳолатларида ва меъда-ичак йўлларининг маълум бўлган фаол яраларида.
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида.
  • Тирик вакциналар билан иммунизация қилиш билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

Эҳтиёткорлимк чоралари:

Пациентлар, препарат ҳар куни эмас, балки ҳафтада 1 марта юборилиши кераклиги ҳақида аниқ маълумот олган бўлишлари керак.

Метотрексатни нотўғри дозалаш тартиби оғир ва потенциал летал ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақида ҳам тиббий ходимлар ҳам пациентлар аниқ маълумот олган бўлишлари керак.

Кекса пациентларда препаратнинг ҳафталик дозаси тасодифан хар куни юборилганида, ўлим билан якунланиш айниқса тез-тез кузатилган.

Метотрексат билан даволаш даврида гепатотоксикликни ривожланишини потенциал хавфи борлиги туфайли, аниқ зарурати бўлган ҳоллардан ташқари, қўшимча гепатотоксик воситаларни ишлатиш мумкин эмас, ва алкогол истеъмол қилишдан сақланиш ёки аҳамиятли даражада пасайтириш керак.

Буйрак фаолияти

Хавф омиллари мавжуд бўлганида (масалан, хатто буйрак фаолиятини чегаравий бузилишида) токсиклигини ошиши мумкинлиги туфайли, даволаш бир вақтда НЯҚВ қўллаш тавсия этилмайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда метотрексат билан даволашни алохида эҳтиёткорлик билан ўтказиш ва организмдан чиқарилиши секин бўлиши туфайли,  пасайтирилган дозаларда қўллаш керак.

Метотрексат асосан буйраклар орқали чиқарилганлиги туфайли, бу аъзонинг фаолияти оғир даражада бузилганида унинг концентрациясини ошишини кутиш керак, бу ҳолат оғир нохуш реакцияларни ривожланишига, хусусан буйрак фаолиятини бузилишини ёмонлашишига ёки буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Препарат НЯҚВ билан мажмуада қўлланганида, оғир даражадаги ножўя самаралари, шу жумладан ўлим билан якунланган ҳолатлари таърифланган.

Метотрексат билан даволаш даврида қон зардобида мувофиқ лаборатория кўрсатгичлари (креатинин, мочевина ва сийдик кислотанинг) қийматларини ошиши билан буйрак фаолиятини бузилишлари ривожланиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган токсиклик

Дегидратацияга олиб келувчи ҳолатлар (қусиш, диарея, стоматит), метотрексатнинг концентрациясини ошиши туфайли унинг токсиклигини кучайишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда симптомлари ўтиб кетгунича метотрексатни бекор қилиш керак.

Плевра бўшлиғида суюқликни йиғилиши билан кечувчи плеврит ва асцитда метотрексатни қўллаш

Тан бўшлиқларида (“учинчи бўшлиқда”) патологик суюқликлари бўлган пациентларда, хусусан плевра бўшлиғидаги суюқлик ва асцит, метотрексатнинг ярим чиқарилиш даври узайиши мумкин, бу кутилмаган токсикликни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Метотрексат билан даволашни бошлашдан олдин плевра бўшлиғидаги суюқлик ва асцит суюқлигини чиқариб ташлаш керак.

Ўпка фаолиятини бузилиши билан кечувчи инсулинга қарам қандли диабет билан хасталанган пациентларда препарат қўлланганида, алохида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Инфекциялар ва иммунологик патология

Иммун тизимига таъсир қилиши мумкинлиги туфайли, метотрексат вакцинация ва мувофиқ текширишларнинг (яъни иммун реакцияни баҳолаш учун ўтказиладиган иммунологик муолажалар) натижаларини издан чиқариши мумкин.

Шунинг учун метотрексат билан даволаш даврида тирик вакциналар билан иммунизация ўтказишдан сақланиш керак. Хусусан, метотрексат олаётган пациентларда, сувчечакка қарши вакцинациядан сўнг сигир чечаги вируси билан диссеминацияланган инфекцияни ривожланиши ҳоллари таърифланган.

Шунингдек вирусли В гепатитини қайта фаоллашиш ва ўлим билан якунланган вирусли С гепатитини ёмонлашиш ҳоллари ҳам таърифланган. Метотрексат бекор қилинганидан сўнг вирусли В гепатитини қайта фаоллашишини айрим ҳоллари аниқланган. Анамнезида вирусли В ёки С гепатити бўлган пациентларда жигарнинг ҳолатини баҳолаш учун, мувофиқ лаборатория тахлилларини ўтказиш керак. Метотрексатни қўллаш натижасида бундай пациентларнинг айримларида бу иложи бўлмай қолиши мумкин.

Бундан ташқари, нофаол сурункали инфекцияларда, масалан, ўраб олувчи герпес ёки туберкулёзда, уларни қайта фаоллашиши мумкинлигини ривожланиши хавфи борлиги туфайли, метотрексат ишлатилганида алохида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Метотрексат билан даволаш жараёнида оппортунистик, шу жумладан Pneumocystis carinii чақирган инфекциялар ривожланиши мумкин, улар ўлимга олиб келиши мумкин.

Ўпкаларга токсиклиги

Метотрексат билан даволаниш жараёнида ўпкалар томонидан симптомлари умумий кучсизлик, қуруқ таъсирловчи йўтал, диспноэ, шу жумладан тинч ҳолатда, йўтал, кўкрак қафасида оғриқ, тана хароратини ошиши, гипоксемия ва кўкрак қафаси аъзоларининг рентгенографиясида инфильтратив ўзгаришлар бўлиши мумкин бўлган асоратларни, плевра бўшлиқда суюқлик, альвеолит ёки пневмонитни ривожланиши, , кўрсатилган аъзоларнинг хавфли ва потенциал летал шикастланишида далолат бериши мумкин.

Метотрексат билан даволаниш фонида ўпкаларни шикастланиши (пневмонит), даволашнинг хар қандай муддатларида, препаратнинг хар қандай дозалари (ҳафтада хатто 7,5 мг дан паст дозада ҳам) ишлатилганида ривожланиши ва бутунлай қайтувчи бўлмаслиги мумкин.

Ушбу асоратлар ривожланишига гумон қилинганида метотрексат билан даволашни тўхтатиш ва инфекциялар билан (шу жумладан пневмония билан) дифференциал ташхис ўтказиш керак.

Терига токсиклиги

Оғир, қатор ҳолларда летал, тери реакциялари, хусусан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ривожланиши таърифланган.

Метотрексат билан даволаниш фонида нур таъсиридаги дерматит ва қуёш нурлари таъсиридаги куйишларни қайталаниши мумкин (анамнестик реакциялар). Метотрексат билан даволаниш фонида УБ-нурланишда шунингдек терини псориатик шикастланишини ёмонлашиши ҳам мумкин.

Метотрексатни паст дозаларда олаётган пациентларда хавфли лимфомаларни ривожланиш ҳоллари таърифланган, қатор ҳолларда улар метотрексат бекор қилинганидан сўнг орқага қайтган. Лекин лимфомани спонтан орқага қайтиши бўлмаса цитостатик даволашни бошлаш керак. Яқинда ўтказилган текширишда метотрексат билан даволаниш фонида лимфомаларни ривожланиш тез-тезлигини ошиши қайд қилинмаган.

Метотрексатни вена ичига юбориш ўткир энцефалит ва ўлим билан якунланувчи ўткир энцефалопатияни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши

Препаратнинг ҳафталик дозаси тасодифан ҳар куни юборилганда кекса пациентларда ўлим билан якунланиш ҳоллари айниқса кўпроқ кузатилган. Шунинг учун кекса ёшдаги пациентларда препаратнинг мумкин бўлган токсик самараларини иложи борича эрта аниқлаш мақсадида пациентлар қисқа вақтларда айниқса синчков тиббий кузатув остида бўлишлари керак. Пациентнинг ёши, шунингдек буйрак ва жигар фаолиятига мувофиқ равишда метотрексатнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Болаларда қўлланиши

Болалар ва ўсмирларда метотрексат фақат мувофиқ патологияга ташхис қуйиш ва етарли даволаш тажрибасига эга бўлган мутахассислар томонидан ишлатилиши керак.

Метотрексат ва фертиллик

Одамда метотрексатни даволаш жараёнида ҳам, у тугаганидан сўнг қисқа вақт давомида ҳам, фертилликни бузилиши, олигоспермия, ҳайз кўриш фаолиятини бузилиши ва аменореяни чақириши мумкинлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, метотрексат эмбриотоксик бўлиб, одамда абортлар ва ривожланиш нуқсонларини индукция қилади. Шунинг учун репродуктив потенциалига эга бўлган ҳар иккала жинсга мансуб пациентлари билан, репродуктив тизими томонидан препаратнинг кузатилиши мумкин бўлган хавфлари ва самараларини мухокама қилиш керак.

Тавсия этиладиган таҳлиллар ва хавфсизлик чоралари

Метотрексат билан даволаш жараёнида токсикликнинг симптомларини ўз вақтида аниқлаш имконини берувчи пациентни синчиклаб кузатиш керак.

Даволаш бошлангунича

Лейкоцитар формула ва тромбоцитлар акс эттирилган қонни клиник тахлили,

Жигар ферментлари (АЛТ, АСТ), билирубин.

Зардоб альбумини.

Зарурати бўлганида – кўкрак қафасини рентгенографияси.

Буйрак синамалари (зарурати бўлганида – креатинин клиренсини ҳисоблаш билан).

Вирусли гепатитлар (А, В, С) борлигига серологик тахлиллар.

Зарурати бўлганида – туберкулёзни истисно қилиш.

Даволаш вақтида (ҳар ҳафтада – даволашни биринчи икки ҳафтаси давомида, навбатдаги ойда – 2 ҳафтада 1 марта, сўнгра, лейкоцитларнинг миқдори ва пациентнинг ҳолатига қараб – навбатдаги 6 ой давомида ойига камида 1 марта ва кейинчалик 3 ойда камида 1 марта). Кузатувлар тез-тезлигини ошириш масаласини шунингдек препаратнинг дозаси оширилганда ҳам кўриб чиқиш керак (реакция ривожланиши туфайли, масалан, дегидратация ва токсикликни ошиши).

  1. Шиллиқ қаватининг ўзгаришларини аниқлаш учун оғиз бўшлиғи ва томоқни текшириш.
  2. Лейкоцитар формула ва тромбоцитлар акс эттирилган қоннинг клиник тахлили.
  3. Қон зардобидаги жигар ферментларининг фаоллигини мониторинги: 13-20% пациентларда трансаминазаларнинг фаоллигини нормал диапазоннинг юқори чегарасидан 2-3 марта юқори бўлган ўткинчи ошиши кузатилган. Жигар ферментлари фаоллигини вақти вақти билан ўзгаришлари ва/ёки зардоб альбуминини пасайиши, оғир даражадаги гепатотоксиклик ривожланганлигидан далолат бериши мумкин.

Айни вақтда жигар ферментларининг фаоллигини баҳолаш морфологик аниқланадиган гепатотоксикликни ривожланиш хавфини, яъни гистологик текширишларнинг маълумотлари бўйича ва трансаминазаларнинг нормал фаоллигида жигар фибрози ёки, камроқ, жигар циррози ривожланишини олдиндан ишончли айтиб беришни кўрсатмайди. Лекин, жигар ферментлари фаоллигини вақти-вақти билан ошишида, даволашни вақтинча тўхтатиш ёки препаратнинг дозасини пасайтириш масаласини кўриб чиқиш керак. Псориазнинг оғир шаклларида шунингдек 6 банд “Жигар биопсияси” га қаранг.

  1. Буйраклар фаолиятини ёки қон зардобида креатининнинг концентрациясини мониторинги. Қон зардобида креатининнинг концентрацияси ошганида препаратнинг дозасини пасайтириш керак. Қон зардобида креатининнинг концентрациясини 2 мг/дл дан кўпроқ қийматга етганида метотрексатни ишлатиш мумкин эмас.

Буйраклар фаолиятини чегаравий бузилишида (масалан, кекса ёшли пациентларда) мувофиқ мониторингни тез-тез ўтказиш керак. Бу айниқса, метотрексатнинг чиқарилишини издан чиқариб нефротоксикликни ривожланишига олиб келадиган ёки гемопоэзнинг бузилишини потенциал индукция қилиш хусусиятига эга бўлган қўшимча дори воситалари (масалан, НЯҚВ), ишлатилган вазиятларга тааллуқли ҳисобланади.

  1. Ўпкалар фаолиятини кузатилиши мумкин бўлган бузилишларини аниқлашга пациентларни сўров ўтказиш; зарурат бўлганда – ўпкалар фаолиятининг кўрсаткичларини баҳолаш.
  2. Жигар биопсияси.

Ревматологик патология бўйича метотрексат олаётган пациентларда гепатотоксикликни аниқлаш учун мониторинг ўтказиш мақсадида жигар биопсиясини бажариш кераклиги юзасидан далиллар мавжуд эмас. Псориази бўлган беморларда метотрексат билан даволашгача ва даволаш давомида жигар биопсиясини бажариш зарурати юзасидан маълумотлар қарама-қаршидир. Жигар фаолиятининг биокимёвий кўрсаткичларини ёки III тур коллаген пропептидларини динамик баҳолаш ёрдамида гепатотоксикликни аниқлашга етарли даражада сезувчан бўлиши мумкинлигини аниқлаш учун қўшимча текширишлар ўтказиш керак. Бу кўрсаткичлар хавф омилларига эга бўлмаган, ва уларга эга бўлган (масалан, илгари алкоголни суиистеъмол қилган, жигар ферментларининг фаоллигига турғун юқори бўлган, анамнезида жигар касалликлари бўлган, оилавий анамнезида жигарни туғма касалликлари бўлган, қандли диабет билан хасталанган, семизлик билан хасталанган ва илгари гепатотоксик дори воситалари ёки кимёвий моддалар билан контактда бўлган, шунингдек узоқ вақт давомида ёки 1,5 г ёки ундан кўпроқ умумий дозада метотрексат олган пациентлар) пациентларни дифференциация қилишни таъминлаши керак.

Жигар ферментларининг фаоллиги турғун ошганида, препаратнинг дозасини пасайтириш ёки уни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш керак.

Изоҳ:

Оғир даражадаги ёки хатто летал токсик реакцияларни ривожланиш хавфи борлиги туфайли, шифокор ушбу хавфлар (шу жумладан токсикликнинг эрта белгилари ва симптомлари) ва тавсия этиладиган хавфсизлик чоралари ҳақида батафсил хабар бериши керак. У шунингдек интоксикация симптомлари ривожланганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклиги, шунингдек кейинчалик бу симптомларнинг назоратини (шу жумладан лаборатория таҳлилларини мунтазам равишда бажариш) амалга ошириш кераклиги ҳақида маълумот бериши керак.

Препаратни ҳафтада 20 мг дан юқори дозада қўллаш, токсикликни аҳамиятли даражада ошишига, айниқса суяк кўмиги фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳайвонларда ўтказилган текширишларда бир вақтда НЯҚВ, шу жумладан салицил кислотасини қўллаш, метотрексатнинг найчалар секрециясини пасайишига ва унинг токсиклигини кучайишига олиб келган. Лекин клиник тадқиқотларда, метотрексат олган ревматоид артрит билан хасталанган беморларда, НЯҚВ ва салицил кислотасини бир вақтда ишлатилганида, ножўя реакцияларни ривожланиши тез-тезлигини ошиши аниқланмаган. Шунинг учун ревматоид артритни метотрексатнинг паст дозаси билан даволаш жараёнида бу препаратлар билан даволаш давом эттирилиши мумкин, аммо фақат синчков тиббий кузатув остида бўлиши керак.

Протон помпаси ингибиторларини (омепразол, пантопразол, лансопразол) бир вақтда юбориш, метотрексатнинг буйрак орқали чиқарилишини секинлашишига ёки ингибиция бўлишига ва метотрексатнинг токсиклик белгилари ва симптомларини ривожланиши билан қон плазмасида унинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Препарати буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланганида, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Алкоголни мунтазам истеъмол қилиш ва гепатотоксик дори воситаларини бир вақтда қўллаш, метотрексатнинг гепатотоксиклигини ривожланиши хавфини оширади.

Шунинг учун метотрексат билан даволаш жараёнида, бир вақтда потенциал гепатотоксик дори воситаларни (масалан, лефлуномид, азатиоприн, сульфасалазин ва ретиноидлар) олаётган пациентларда, гепатотоксикликни потенциал ривожланиши хавфини синчиклаб кузатиш керак. Метотрексат билан даволаниш вақтида ҳам алкогол истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Салицилатлар, фенилбутазон, фенитоин, барбитуратлар, транквилизаторлар, перорал контрацептивлар, тетрациклинлар, амидопирин ҳосилалари ва п-аминобензой кислотаси метотрексатни қон зардобидаги альбумини билан боғланган боғлардан сиқиб чиқарадилар ва, шундай қилиб, унинг биокираолишини оширадилар (унинг дозасини бевосита ошишини таъминлайди).

Пробенецид ва кучсиз органик кислоталар ҳам метотрексатнинг буйрак найчалари секрециясини пасайтириши ва, шундай қилиб, унинг дозасини билвосита  ошишига олиб келиши мумкин.

Антибиотиклар, хусусан пенициллинлар, гликопептидлар, сульфаниламидлар ва цефалотин, бу метотрексатнинг буйрак клиренсини пасайтириши мумкин, айрим ҳолларда қон зардобида унинг концентрациясини ошишига олиб келиб, метотрексатнинг гематологик ва меъда-ичак токсиклиги ривожланиши мумкин.

Ципрофлоксацин буйракларда найчалар секрециясини пасайтиради. Шунинг учун метотрексатни шу дори воситаси билан мажмуада олаётган пациентлар, синчков кузатув остида бўлишлари керак.

Перорал антибиотиклар, хусусан тетрациклинлар, хлорамфеникол ва сўрилмайдиган кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотиклар, метотрексатнинг ичакдан сўрилишини пасайтириши ёки ичак флорасини ингибиция бўлиши ёки бактериал метаболизмни сусайиши оқибатида унинг ичак-жигар циркуляциясига таъсир қилиши мумкин.

Суяк кўмиги томонидан нохуш самараларни чақириш хусусиятига эга бўлган препаратлар (масалан, сульфонамидлар, триметоприм ва сульфометаксазол мажмуаси, хлорамфеникол, пириметамин) бир вақтда ёки илгари қабул қилинганда, гемопоэзнинг яққол бузилишлари ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Организмда фолат танқислигини чақирувчи дори воситалари (масалан, сульфонамидлар, триметоприм ва сульфометаксазол мажмуаси), мажмуада қўллаш метотрексатнинг токсиклигини кучайтириши мумкин. Организмида фолат кислотаси танқислиги билан хасталанган пациентларда метотрексат қўлланганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бошқа томондан, фолеин кислотаси, фолат кислотаси ёки уларнинг ҳосилаларини сақловчи препаратлар ёки витаминларни бир вақтда ишлатиш, метотрексатнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Ревматизмга қарши бошқа воситалар (хусусан, олтин препаратлари, пеницилламин, гидроксихлорохин, сульфасалазин, азатиоприн, циклоспорин) билан метотрексат бирга, ишлатилганида, одатда унинг токсиклигини ошиши кутилмайди.

Бундан ташқари, метотрексат ва сульфасалазинни мажмуада қўллаш, сульфасалазин томонидан фолат кислотасининг синтезини ингибиция бўлиши ҳисобига биринчисининг самарадорлигини ошириши мумкин, ва шундай қилиб ривожланиши ножўя самараларини хавфини ошишига олиб келиши мумкин, бу бир неча текширишларда, айрим пациентларда аниқланган.

Метотрексат теофиллиннинг клиренсини пасайтириши мумкин. Шунинг учун у метотрексат билан бирга қўлланганда, қонда теофиллиннинг концентрациясини назорат қилиш керак.

Метотрексат билан даволаш жараёнида кофеин ёки теофиллин сақловчи ичимликларни (кофе, кофеин сақловчи ичимликлар, қора чой) ортиқча истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки бундай вазиятда аденозинли рецепторлар даражасида метотрексат ва метилксантинлар орасида кузатилиши мумкин бўлган ўзаро таъсир туфайли, унинг самарадорлиги пасайиши мумкин.

Метотрексат ва лефлуномиднинг мажмуаси панцитопения хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Метотрексат қон плазмасида меркаптопуринларнинг концентрациясини оширади. Шунинг учун бундай мажмуада қўлланганида препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб талаб қилиниши мумкин.

Метотрексат билан даволаш жараёнида тирик вакциналар билан иммунизация қилишга рухсат этилмайди.

Номутаносиблик. Метотрексат Сандоз препаратини бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Метотрексатни тери ва/ёки шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак. Бундай холда тери ва/ёки шиллиқ қаватининг ифлосланган соҳаларини кўп миқдордаги сув билан ювиш керак.

Бу препарат ҳар бир дозада 1 ммоль (23 мг) дан камроқ даражада натрий сақлайди ва шунинг учун бу элементни деярли сақламайдиган восита сифатида баҳоланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик давомида метотрексатни қўллаш мумкин эмас. Хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг репродуктив токсиклиги, айниқса биринчи уч ойлиги давомида намойиш қилинган. Шунингдек одамда метотрексатни тератогенлиги кўрсатилган; уни она қорнида ҳомиланинг ўлимини ва туғма ривожланиш нуқсонларини индукцияси ҳоллари таърифланган. Метотрексат олган ҳомиладорларнинг чекланган миқдори (42) кузатилганда, ривожланиш нуқсонлари (бош, юрак-қон томир тизими ва оёқ-қўллар нуқсонларини) ривожланиш тез-тезлигини (1:14) ошиши аниқланган. Лекин уруғланишгача метотрексат бекор қилинганида ҳомиладорлик нормал кечган. Репродуктив потенциалига эга бўлган аёлларда, даволашни бошлашдан олдин адекват усуллар, масалан, мувофиқ таҳлилларни бажариш йўли билан ҳомиладорликни истисно қилиш керак.

Эркаклар ва аёллардаги контрацепция

Метотрексат билан даволаниш даврида аёллар ҳомиладорлик юз беришидан сақланишлари керак; жинсий ҳаёт кечирувчи иккала жинс пациентлари даволаниш вақтида ва у тугаганидан сўнг камида 6 ой давомида контрацепциянинг самарали усулларини ишлатишлари керак. Шунга қарамасдан, агар шу давр давомида ҳомиладорлик юз берса, ўтказилаётган даволаш фонида ҳомила томонидан кузатиладиган нохуш самаралар хавфини ҳисобга олиб, маслаҳат олишлари керак.

Жинсий шериклардан бирида метотрексат билан даволашни тугаши ва ҳомиладорликни юз бериши ўрасидаги оптимал даврни номаълумлигини таъкидлаш керак. Адабиётларда чоп этилган маълумотлар,  у 3 ойдан 1 йилгача ўзгариши мумкинлигидан далолат беради.

Эмизиш даврида қўлланиши

Метотрексатни кўкрак сутига ўтиши ва эмизикли болада токсикликнинг кўринишларини чақириши мумкинлиги туфайли, уни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Агар бу препаратни эмизиш даврида қўллаш керак бўлса, даволашни бошлашдан олдин эмизишни тўхтатиш керак.

Фертилликка таъсири

Метотрексат генотоксик бўлиши мумкинлиги туфайли, келажакда бола туғишни режалаштираётган аёлларга, иложи борича даволашни бошлашдан олдин генетик маслахат марказларида маслахат олиш тавсия этилади; эркак пациентлар даволашни бошлашдан олдин, спермани консервация қилиш мумкинлигига тааллуқли маслахат олишлари керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Метотрексат билан даволаниш жараёнида марказий нерв тизими томонидан ножўя самаралар (хусусан, толиқиш ва бош айланиши) ривожланиши мумкинлиги туфайли, айрим ҳолларда транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилияти бузилиши мумкин. Бу кўпроқ бир вақтда алкоголь истеъмол қилган вазиятларга тааллуқлидир.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш симптомлари

Қўллаш жараёнида метотрексатнинг дозасини ошириб юборилиши одатда у перорал (ичга) қабул қилинганда пайдо бўлганлиги амалиётда қайд қилинган, лекин шунингдек вена ичига ва мушак ичига юборилганида ҳам бўлиши мумкин. Ичга қабул қилинганида дозани ошириб юборилиши ҳақидаги хабарларда, пациентлар ҳафталик дозани хар куни қабул қилганлар. У ичга қабул қилинганида аниқланган дозани ошириб юборилиши симптомлари қон яратиш тизими ва меъда-ичак йўлларини шикастланишидан далолат беради.

Улар лейкопения, тромбоцитопения, анемия, панцитопения, нейтропения, суяк кўмигини сусайиши, мукозит, стоматит, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида яраларни ҳосил бўлиши, кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватида яраларни ҳосил бўлиши ва меъда-ичакдан қон кетишидан иборат. Баъзи пациентларда дозани ошириб юборилиши симптомсиз кечиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши натижасидаги ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Бундай ҳолларда шунингдек сепсис, септик шок, буйрак етишмовчилиги ва апластик анемия ривожланиши аниқланган.

Дозани ошириб юборилишини даволаш

Метотрексатнинг специфик антидоти, унинг нохуш токсик самараларини нейтраллайдиган, кальций фолинати ҳисобланади.

Метотрексат билан кичик дозада (масалан, 6-12 мг) даволаниш фонида лейкоцитларнинг миқдори пасайганида, иложи борича қисқа муддатларда кальций фолинатининг биринчи дозаси вена ичига ёки мушак ичига юборилиши мумкин, сўнгра юборишлар шу дозада 3-4 соатлик интерваллар билан такрорланади.

Доза ҳаддан ташқари ошириб юборилганида пациентга гидратация ўтказиш ва буйрак найчаларида метотрексатни ва/ёки унинг метаболитларини преципитациясини олдини олиш мақсадида сийдикни ишқорийлаштириш талаб этилиши мумкин. На гемодиализ, на перитонеал диализ метотрексатнинг элиминациясини яхшиланишида самара намойиш қилмаган. Юқори жадалликдаги оқимли диализаторда ўткир интермитацияловчи  гемодиализ ўтказилганида, метотрексатни самарали чиқарилиши ҳақида хабар берилган.

Ревматоид артрит, ювенил идиопатик артритнинг полиартритли шакллари, псориатик артрит ёки оддий псориази бўлган беморларга, фолат ёки фолин кислотасини юбориш метотрексатнинг токсиклигини (меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган симптомлар, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши, алопеция ва жигар ферментлари фаоллигини ошиши) пасайтириши мумкин. Фолат кислотаси препаратларини ишлатишдан олдин В12 витаминининг концентрациясини баҳолаш тавсия этилади, чунки фолат кислотасини юбориш, айниқса 50 ёшдан ошган катталарда В12 витаминининг танқислигини ниқоблаши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

10 мг/0,5 мл; 15 мг/0,75 мл; 20 мг/1 мл дан инъекция учун эритма, эластономерли қалпоқча ва поршени бўлган рангсиз шишадан (1 тур) тайёрланган шприцларда.

1 шприцдан инъекцион игна ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Ўрам ўлчами: 1 шприц ва 4 х 1 шприц.

Бозорда барча ҳажмдаги шприцлар бўлмаслиги мумкин.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан химоя қилиш мақсадида оригинал ўрамида сақлансин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Шприц очилганидан сўнг дарҳол ишлатилиши керак.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Стационар шароитларида қўллансин. Рецепт бўйича.

 

Утилизацияда ва бошқа иш турларида махсус эҳтиёткорлик чоралари

Фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган.

Препарат токсик ҳисобланади, бу ишлашда ва утилизацияда махсус эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни талаб этади.

Ходимлар цитостатиклар билан ишлаш қоидаларига ўргатилган бўлишлари ва препарат билан ҳимоя кийимида, кўзойнакда, бир марталик қўлқоплар ва ниқобда ишлашлари керак. Ҳомиладор аёллар метотрексат билан мулоқатда бўлмасликлари керак.

Препарат тери ёки кўзга тасодифан тушганда ифлосланган жойни дархол совунлаб катта миқдордаги сув билан ёки натрий бикарбонати эритмаси билан ювиш керак. Тиббий ёрдамга мурожаат қилиш лозим.

Препаратнинг ҳамма ишлатилмаган қолдиғи ва у билан ифлосланган материалларни, цитостатикларга тегишли махаллий меъёрий хужжатларнинг талабларига мувофиқ утилизация қилиш керак.