Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
МЕЛОКСИКАМ ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

МЕЛОКСИКАМ ТАБЛЕТКА 7,5МГ №20

10 000 so'mdan
(3467)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
МЕДОКЕМИ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Нестероидные противосполительные препараты
Dori tafsilotlari
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дори шакли: 
Таркиби:
Таърифи: 
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • препаратнинг бирон-бир компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚП га ўта юқори сезувчанлик;
  • “аспиринли” бронхиал астма;
  • яқинда ўтказилган шу жумладан ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан илгари даволаниш билан боғлиқ зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги/ярани перфорацияси,;
  • меъда-ичакдан (ўткир ва анамнезда), цереброваскуляр ёки бошқа қон кетишлари;
  • оғир буйрак етишмовчилиги (агар диализ ўтказилмаса);
  • оғир жигар етишмовчилиги;
  • оғир юрак етишмовчилиги;
  • болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирлар;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг касалликларида, сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилигида, юрак ишемик касаллигида (ЮИК), цереброваскуляр касалликларда, дислипидемия/гиперлипидемияда, қандли диабетда, периферик артерияларнинг касаллигида, кекса ёшдаги пациентларда, НЯҚП узоқ муддат қўлланганда, чекканда, тез-тез алкогол истеъмол қилинганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Дори шакли: 

таблеткалар

 

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 7,5 мг ёки 15 мг мелоксикам;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий цитрати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, повидон, кросповидон, магний стеарати.

 

Таърифи: 

ясси цилиндрик, фаскали, сариқ рангли таблеткалар.

15 мг дозали таблеткалар бир томонида рискасига эга.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП).

 

 

Қўлланилиши

Фаоллашган артритларни симптоматик қисқа муддатли даволаш.

Ревматоид артритни (сурункали полиартрит) ёки анкилозланувчи спондилоартритни симптоматик узоқ муддатли даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, кунига бир марта овқат қабул қилиш вақтида бир стакан сув ёки бошқа суюқлик билан қабул қилинади.

Ножўя реакциялар пайдо бўлиш эҳтимоли Мелоксикамнинг дозасини ва қабул қилиш давомийлигини ошириш оқибатида ошиши туфайли, препаратнинг энг кичик самарали суткалик дозасини энг қисқа вақт давомида буюриш тавсия этилади.

Максимал суткалик доза 15 мг дан ошмаслиги керак.

Фаоллашган артрозларда: суткада 7,5 мг (7,5 мг ли 1 таблетка ёки 15 мг ли ½ таблетка) дан буюрилади. Терапевтик самара бўлмаганида дозани суткада 15 мг гача ошириш мумкин (7,5 мг ли 2 таблетка ёки 15 мг ли 1 таблетка).

Ревматоид артрит, анкилозланувчи спондилоартритда: суткада 15 мг (7,5 мг ли 2 таблетка ёки 15 мг ли 1 таблетка) дан буюрилади. Терапевтик самарага қараб дозани суткада 7,5 мг гача камайтириш мумкин.

Алоҳида гуруҳ пациентлари

Кекса ёшдаги пациентларга ва ножўя реакцияларнинг юқори хавфи бўлган пациентларда ревматоид артрит ёки анкилозланувчи спондилоартритни узоқ муддат даволашда тавсия қилинадиган доза кунига 7,5 мг дан ошмаслиги керак.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган гемодилиздаги пациентларда  кундалик доза 7,5 мг дан ошмаслиги керак.

Жигар функциясини енгил ва ўртача даражадаги чекланишлари бўлган пациентларда дозани камайтириш талаб қилинмайди.

Болалар ва 16 ёшдан кичик ўсмирларда: мелоксикамни қўллаш мумкин эмас.

 

 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал қон босимини ошиши, “қизиб  кетишлар” ҳисси.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, дезориентация, онгни чалкашиши, уйқуни бузилиши, эмоционал лабиллик.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, кекириш, қоринда оғриқ, диарея, қабзият, метеоризм, меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг эрозив-ярали шикастланиши, меъда ёки ичак перфорацияси, меъда-ичакдан қон кетиши (яширин ёки яққол), “жигар ферментлари” фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, гепатит, колит, стоматит, оғизни қуриши, эзофагит.

Нафас тизими томонидан: бронхиал астма хуружлари, йўтал.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: шишлар, интерстициал нефрит, буйрак медулляр некрози, протеинурия, гематурия, буйрак етишмовчилиги, гиперкреатинемия ва/ёки қон зардобида мочевинани ошиши.

Кўз аъзолари: конъюнктивит, кўришни ноаниқлиги.

Аллергик реакциялар: анафилактоид реакциялар (шу жумладан анафилактик шок), лаблар ва тилни шиши, аллергик васкулит.

Қон яратиш тизими томонидан: анемия, лейкопения, тромбоцитопения.

Дерматологик реакциялар: қичишиш, тери тошмаси, эшакеми, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), юқори фотосезувчанлик.

Бошқалар: иситма.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалари (шу жумладан салицилатлар) ва кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганда меъда-ичак йўлларида эрозив-ярали шикастланишлар ва қон кетишларни пайдо бўлиш хавфи ошади.

Гипотензив препаратлар (бета-блокаторлар, диуретиклар, ААФ ингибиторлари) билан бир вақтда қўлланганда гипотензив препаратларнинг самарадорлиги камайиши мумкин.

Литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганда плазмада литийнинг даражаси ошиши мумкин (қонда литийни концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади).

Метотрексат (ҳафтада 15 мг дан юқори дозада) билан бир вақтда қўлланганда метотрексатнинг гематотоксик таъсири кучаяди (умумий қон таҳлилини вақти-вақти билан назорат қилиш керак).

Диуретиклар ва циклоспорин билан бир вақтда қўлланганда дегидратацияси бўлган пациентларда ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишининг потенциал хавфи мавжуд.

Бачадон ички контрацептив воситалари билан бир вақтда қўлланганда бачадон ички контрацептив воситаларининг самародорлигини камайиши мумкин.

Антикоагулянтлар (гепарин, тилопидин, варфарин), шунингдек жумладан тромболитик препаратлар билан бир вақтда қўлланганда қон кетишларни ривожланиш хавфи ошади (қон ивиш кўрсаткичларини  вақти-вақти билан назорат қилиш керак).

 

Махсус кўрсатмалар

Анамнезида меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларда, шунингдек антикоагуляцион даво қабул қилаётган пациентларда меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали касалликларини пайдо бўлиш хавфи юқоридир. Ярали шикастланишлар пайдо бўлганида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш лозим.

Кекса ёшдаги пациентларда, қон айланишини етишмовчилиги билан кечувчи сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, диуретик воситаларни, ангиотензин айланувчи фермент (ААФ) ингибитори ва ангиотензин рецепторлари блокаторларини қабул қилаётган пациентларда, жигар циррози бўлган пациентларда, шунингдек жарроҳлик аралашувларини натижасидаги гиповолемия аниқланган пациентларда препаратни қўлланганда суюқликни етарли миқдорда тушишини таъминлаш лозим ва эҳтиёткорликка риоя қилиш ва буйрак функцияси кўрсаткичларини назорат қилиш лозим.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда агар креатинин клиренси минутига 25 мл дан юқори бўлса, дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Диализдаги пациентлар учун доза суткада 7,5 мг дан ошмаслиги керак.

Агар даволаш жараёнида аллергик реакциялар (қичишиш, тери тошмаси, эшакеми, фотосенсибилизация) пайдо бўлган бўлса, препаратни қабул қилишни тўхташиш масаласи юзасидан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Дори воситаси лактоза сақлайди, шунинг учун камдан-кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, Lapp-лактаза танқислиги ёки глюкоза/галактозани сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар бу дори воситасини қабул қилмасликлари керак.

Анамнезида гипертонияси енгилдан декомпенсацияланган даражасигача ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга мувофиқ назорат ва шифокор маслаҳати талаб қилинади, чунки мелоксикамни диуретиклар билан бирга қўллаш натрий, калий ва сувни ушланиб қолишига олиб келиши, шунингдек сийдик ҳайдовчи воситаларни натрийуретик таъсирини камайтириши мумкин. Бунинг натижасида бунга мойил пациентларда юрак етишмовчилиги ёки гипертензия белгилари кучайиши мумкин. Шунинг учун мелоксикамни қабул қилишдан олдин артериал босимни назорат қилиш керак.

Мелоксикам бошқа НЯҚП каби, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган жиддий юрак-қон томир тромбозлари, миокард инфаркти, стенокардия хуружларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Бундай хавф, юқори дозаларни қўллаганда ва узоқ вақт даволанганда, шунингдек анамнезида юқорида кўрсатилган касалликлар бўлган ва бундай касалликларга (гиперлипидемия, қандли диабет, чеқиш) мойилиги бўлган пациентларда ошади.

Текширилмаган юқори артериал қон босими, юрак етишмовчилиги, мавжуд ЮИК, периферик артериал касаллиги ва/ёки цереброваскуляр касаллиги бўлган пациентларда фойда/хавф нисбатини синчков баҳолангандан кейин мелоксикамни буюриш ҳақида қарор қабул қилиш лозим.

Ҳомиладор бўлишни ҳоҳлаган аёлларга мелоксикамни қўллаш тавсия қилинмайди чунки препарат фертилликка таъсир қилиши мумкин. Аёлларда уруғланиш қобилиятини бузилишида ёки бепуштлик юзасидан текширувлар ўтказилганда мелоксикамни бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.   

Мелоксикамни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Сиптомлари: таърифланган ножўя самаралар кучайиши мумкин.

Даволаш: специфик антидот йўқ. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш (яқин соатлар ичида), симптоматик даволашни ўтқазиш лозим. Холестирамин препаратни организмдан чиқарилишини тезлаштиради.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ўрамда, ўрамда №10х2, №10х3.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25ºС юқори  бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

 

2 йил.

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.