Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Мексибел РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Мексибел РАСТВОР ДЛЯ ИНЕКЦИИ 50мг/мл 2мл №10

116 000 so'mdan
(4590)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
ethylmethylhydroxypyridine succinate
Ishlab chiqaruvchi
БЕЛМЕДПРЕПАРАТЫ
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИН
Farma. Guruh
Антиоксидантный препарат
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

инъекция учун эритма  

Фармакологик хусусиятлари

Антиоксидант, антигипоксик, мембранопротектор таъсир кўрсатади. Организмни кислородга боғлиқ патологик ҳолатлар (шок, гипоксия, ишемия, мияда қон айланишини бузилиши, алкоголь ва антипсихотик препаратлар билан заҳарланиш) га чидамлилигини оширади.

Калла суяги- мия жароҳатларида бош мияда тикланиш-адаптация жараёнларини рағбатлантиради. Ўткир панкреатит ва перитонитда интоксикацияни камайтиради. 

Фармакокинетикаси

Вена ичига 400-500 мг дозада юборилганда 0,45-0,5 соатдан кейин қон плазмасида Cmax 3,5-4,0 мкг/мл ташкил қилади, препарат қон плазмасида 4 соат давомида аниқланади. Аъзо ва тўқималарга қон оқимидан тез тақсимланади. Организмда препаратни ушлаб қолинишини ўртача вақти – 0,7-1,3 соатни ташкил қилади. Асосан глюкуронконъюгатлар кўринишида сийдик билан, кам миқдорда ўзгармаган кўринишда чиқарилади. 

Қўлланилиши

Қуйидаги патологияларда пациентларни мажмуавий даволаш таркибида:

  • мияда қон айланишини ўткир бузилишлари;
  • бош-мия жароҳати, бош-мия жароҳатларининг оқибатлари;
  • цереброваскуляр касаллликнинг сурункали шакли;
  • вегетатив нерв тизимининг бузилишлари;
  • енгил когнитив бузилишлар;
  • вегетатив нерв тизимининг соматошаклли дисфункцияси ва невротик бузилишлар;
  • турли босқичлардаги бирламчи очиқ бурчакли глаукома;
  • неврозга ўхшаш ҳолатлар ва вегетатив-томир бузилишларининг устунлиги билан кечувчи алкоголизмда абстинент синдромни бартараф қилиш;
  • антипсихотик воситалр билан ўткир заҳарланиш;
  • қорин бўшлиғининг ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) қўлланилади. 
Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига ёки мушак ичига юборилади. Вена ичига юбориш аста-секин 5-7 минут давомида, томчилаб – минутига 40-60 томчи тезликда юборилади. Инфузион юбориш усулида препарат натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтирилади. Дозалаш тартиби шахсий, касалликнинг оғирлик даражасига қараб белгиланади. Тавсия этилган доза – суткада 5-10 мг/кг, бироқ суткада 800 мг дан кўп эмас. Препарат билан  даволашни суткада 50-100 дозадан 1-3 марта, терапевтик самарага эришиш учун аста-секин ошириб юборилади.

Мияда қон айланишини ўткир бузилишларини даволашда препарат мажмуавий даволаш таркибида биринчи 5-7 кунда вена ичига 200-300 мг дозада, кейин – мушак ичига 200 мг дан суткада 2 марта қўлланилади. Касалликни оғир кечишида доза 500 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги 10-14 кунни ташкил қилади.

Бош мия жароҳати ва бош мия жароҳатларининг оқибатларида препарат мажмуавий даволаш таркибида 10-15 кун давомида вена ичига  томчилаб 200-400 мг дозада суткада 1-2 марта қўлланади.

Декомпенсация босқичидаги дисциркулятор энцефалопатияда препаратни 14 кун давомида вена ичига оқим билан ёки томчилаб 100-200 мг дозада суткада 2 марта буюриш лозим, сўнгра – кейинги 2 ҳафта давомида мушак ичига суткада 200 мг дан буюрилади.

Дисциркулятор энцефалопатиянинг курслик профилактикаси учун препарат 10-14 кун давомида мушак ичига 100 мг дозада суткада 2 марта юборилади.

Кекса ёшдаги беморлардаги атеросклеротик генезли енгил когнитив бузилишларда, нерв тизимининг вегетатив бузилишларида ва невротик бузилишларда препарат 14-30 кун давомида мушак ичига суткада 100-300 мг ли дозада қўлланади.

Очиқ бурчакли глаукомада мажмуавий даволаш таркибида препарат мушак ичига суткада 100-300 мг дан суткада 1-3 марта 14 кун давомида юборилади.

Алкоголли абстинент синдромида препарат мушак ичига 100-200 мг дозада суткада 2-3 марта ёки 200-300 мг доза 16 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида суюлтириб, 5-7 кун давомида вена ичига  томчилаб юборилади.

Антипсихотик воситалар билан ўткир заҳарланишда препарат 7-14 кун давомида вена ичига суткада 100-300 мг дозада юборилади.

Қорин бўшлиғининг ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) препаратнинг дозаси касалликнинг шакли ва оғирлигига, жараённинг тарқалганлигига, клиник кечишининг вариантларига боғлиқ. Препаратни бекор қилиниши аста-секин, барқарор ижобий клиник-лаборатор самарадан сўнг ўтказилиши лозим.

Ўткир шишли (интерстициал) панкреатитда препарат 100 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб  ва мушак ичига буюрилади.

Некротик панкреатитнинг енгил оғирлик даражасида – препарат 100-200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб;  некротик панкреатитнинг ўртача оғирлик даражасида – 200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб юборилади. Оғир некротик панкреатитда – пульс – дозалашда биринчи суткада 800 мг, икки марта юбориш тартибида; кейинчалик – суткалик дозани аста-секин пасайтириш билан 300 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Некротик панкреатитнинг ўта оғир кечишида – бошланғич доза суткада 800 мг ли бошланғич дозада панкреатик шокни кўринишлари барқарорлашганидан кейин – суткалик дозани аста-секин пасайтирилиши билан 300-
400 мг дан суткада 2 марта вена ичига томчилаб  юборилади. Препаратни бекор қилиниши аста-секин, фақат барқарор ижобий клиник-лаборатор самарадан сўнг ўтказилиши лозим. 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши ва “металл” таъмини ҳис қилиш, кўнгил айниши, метеоризм, диарея.

Бошқалар: аллергик реакциялар, бутун танада “иссиқликни қуйилиши” ҳисси, томоқни қичиши, кўкрак қафасида дискомфорт, ҳаво етишмовчилиги ҳисси (юқори тезликда юборилиши билан боғлиқ), уйқуни бузилиши (уйқучанлик ёки ухлаб қолиш) кузатилади. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори шахсий сезувчанлик. Ўткир жигар ва буйрак етишмовчилиги, 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик. Лактация даврида қўллаш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тутқаноққа қарши воситалар (шу жумладан карбамазепин), бензодиазепин анксиолитиклари ва паркинсонизмга қарши дори воситалари (леводопа) нинг таъсирини кучайтиради. Этил спиртининг заҳарли таъсирини камайтиради. 

Махсус кўрсатмалар

Артериал босими 180/100 мм сим.уст. юқори бўлган, артериал гипертензиянинг криз даврида бўлган пациентларга артериал гипертензияни тахминий тўғрилаш, шунингдек даволашни ўтказиш даврида артериал босимини назорат қилиш талаб этилади.

Алоҳида ҳолларда, бронхиал астмаси бўлган мойил пациентларда, сульфитларга юқори сезувчанликда ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари ривожланиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўланилиши. Мексибел дори воситасини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Даволаниш вақтида автотарнспортни ҳайдаш ва эътиборнинг юқори концентрациясини ва тез психомотор реакцияларни талаб этадиган потенциал хавфли турдаги фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқуни бузилиши (уйқусизлик, уйқучанлик); артериал босимини аҳамиятсиз ва қисқа муддатга ошиши кузатилади.

Даволаш: одатда, даволаш талаб этилмайди, чунки симптомлар сутка давомида ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Зарурати бўлса, симптоматик даволаш ўтказиш кўрсатилган. 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.