Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Мед-Агра ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Мед-Агра ТАБЛЕТКА 100мг №4

9 500 so'mdan
(3769)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Sildenafil
Ishlab chiqaruvchi
ИНДИЯ
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Средства улучшающее эректильную функцию.
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

 

 

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: силденафил цитрати – 100 мг силденафилга эквивалент.

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, дикальций фосфати, маккажўхори крахмали, поливинилпирролидон К-30, изопропил спирти, метилпарабен натрий, пропилпарабен натрий, тозаланган сув, тозаланган тальк, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, натрий кроскармеллоза, натрий крахмал гликоляти.

плёнка қобиғи: Ultra Coat U Witch 30 Blue, метилен хлориди, изопропил спирти, Novomix White Glow, поливинилпирролидон К-30.

Farmakodinamikasi
Силденафил цитрати специфик фосфодиэстеразанинг 5 турини (ФДЭ 5) кучли ва селектив ингибитори ҳисобланади.

 

Жинсий олат эрекциясини физиологик механизми жинсий рағбатланиш вақтида ғовак танада азот оксидини (NO) ажралиб чиқиши билан ифодаланади. NO гуанилатциклаза ферментини фаоллаштиради, бу эса циклик гуанозин монофосфат (цГМФ) нинг даражасини ошишига ва мувофиқ равишда, ғовак тананинг силлиқ мушакларини бўшашишига олиб келади, бунинг оқибатида жинсий олатда қон оқими кучаяди.

Силденафил изоляцияланган ғовак танага тўғридан-тўғри бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, балки ғовак танадаги цГМФни парчаланишига масъул бўлган ФДЭ 5 ни ингибиция қилиши орқали, шу тўқимага NO нинг бўшаштирувчи таъсирини фаол равишда кучайтиради. Бу цГМФ нинг даражасини ошишига олиб келади, натижада силлиқ мушаклар бўшашиши ва ғовак танадаги қон оқими кучайиши кузатилади.

Шунинг учун жинсий рағбатлантириш бўлмаганида силденафилни тавсия этилган дозаларда қўллаш самарасиздир.

 
Farmakokinetikasi

Силденафилнинг фармакокинетикаси ичга қабул қилинадиган дозалар диапазонига боғлиқ.

 

Препаратнинг метаболизми асосан жигарда (асосан цитохром Р450 3А4 изоферменти ёрдамида) амалга оширилади, ва хусусиятлари бўйича силденафилга ўхшаш бўлган фаол метаболитини ҳосил қилади.

Препарат меъда-ичак йўллари орқали тез сўрилади. Препарат ичга, оч қоринга қабул қилинганидан кейин максимал концентрация Сmах га 30-120 минутдан (ўртача 60 минут) давомида эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги ўртача 41% (23-63%) ни ташкил этади. Силденафил ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида унинг сўрилиш тезлиги пасаяди; Тmах 60 минутга узаяди, Сmах эса 29% га пасаяди.

Силденафилнинг тақсимланиш ҳажми (Vd) мувозанат ҳолатида ўртача 105 л ни ташкил этади, бу унинг тўқималарга тақсимланишини кўрсатади. Силденафил ва унинг қонда айланиб юрувчи асосий N-десметил метаболити плазма оқсиллари билан тахминан 96% га боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас. Силденафил қабул қилган соғлом кўнгиллиларда дозанинг 0,002% дан камроқ (ўртача 188 нг) қисми спермада қабул қилинганидан сўнг 90 минутдан кейин аниқланган.

Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари цитохром Р450 3А4 (асосий йўли) ва цитохром Р450 2С9 (қўшимча йўл) таъсири остида метаболизмга учрайди. Силденафилни N-деметилланиш йўли орқали ҳосил бўлувчи асосий айланиб юрувчи метаболити кейинчалик яна метаболизмга учрайди. ФДЭ га таъсирининг селективлиги бўйича метаболити силденафил билан деярли бир хил, ФДЭ 5 га нисбатан фаоллиги эса in vitro шароитларида силденафилнинг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил этади. Метаболитининг плазмадаги концентрацияси силденафилнинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил этади. Силденафилни организмдан умумий клиренси соатига 41 л га тенг, ярим чиқарилиш даври (Т½) эса терминал босқичида 3-5 соатга тенг. Метаболитлари кўринишида асосан ахлат билан (ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 80%) ва камроқ даражада сийдик билан (ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 13%) чиқарилади.

Махсус клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси.

Қон плазмасида силденафилнинг даражасини ошишига (AUC) қуйидаги омиллар:

-      65 ёшдан катталар (AUC даражаси 40% га ошади);

-      жигар функциясини етишмовчилиги (масалан, жигар циррози, 84%);

-      оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) <30 мл/мин, 100%);

-      цитохром Р450 3А4 ингибиторлари (масалан, эритромицин 182%, саквинавир 210%) ни ёндош қабул қилиш таъсир кўрсатади.

-      сопутствующий приём препаратов – ингибиторов цитохрома Р450 3А4 (например, эритромицина 182 %, саквинавира 210 %).

Nojo'ya samaralari

Нохуш кўринишлари одатда ўткинчи характерга эга ва енгил ёки ўртача даражада ифодаланган бўлади.

 

Тадқиқотларда дозани танлаш билан боғлиқ бўлган нохуш кўринишларни характери фиксацияланган дозалар билан ўтказилган тадқиқотлардаги нохуш кўринишлар билан ўхшаш бўлган, чунки бундай тадқиқотлар тавсия этиладиган қўллаш схемасини яхшироқ акс эттиради.

Умуман организм томонидан: астения, оғриқлар, қоринда оғриқ, инфекция, гриппсимон синдром.

Юрак-қон томир тизими томонидан: вазодилатация симптомлари.

Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: белда оғриқ, артралгиялар, миалгиялар.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, мушак тонусини ошиши, уйқусизлик.

Нафас тизими томонидан: бурунни битиши, фарингит, ринит, синусит, нафас йўлларининг инфекциялари, нафас олишни бузилиши.

Аллергик реакциялар: тошма.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни ўзгариши (енгил ва ўткинчи; асосан жисмлар рангини ўзгариши, шунингдек ёруғлик қабул қилишни кучайиши ва кўриш ўткирлигини бузилиши), конъюнктивит.

Сийдик-таносил тизими томонидан: сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, простата безининг функциясини бузилиши.

Постмаркетинг кузатишларда давомли эрекция ва/ёки приапизм ҳолларини учраганлиги ҳақида хабар берилган.

Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar

Жинсий фаоллик юрак касалликларида маълум даражада хавф туғдиради; силденафил билан даволашни бошлашдан олдин юрак-қон томир тизимини текширувдан ўтказиш лозим.

 

Клиник тадқиқотларда силденафил қон-томирларини тизимли кенгайтирувчи таъсир кўрсатиб, артериал босимни ўткинчи пасайишига олиб келган. Шифокор препаратни буюришдан олдин турли ёндош касалликлари бўлган пациентларда, айниқса, жинсий фаоллик фонида, уни қон-томирларни кенгайтирувчи таъсиридан келиб чиқувчи нохуш кўринишларни ривожланиш ҳавфини яхшилаб баҳолаш керак.

Вазодилататорларга юқори сезувчанлик чап қоринчани обструкцияси (масалан, аортал стеноз, гипертрофик кардиомиопатия), шунингдек артериал босим (АБ) ни автоном назоратини оғир бузилишлари билан намоён бўладиган, кам учрайдиган турли тизимларнинг кўпсонли атрофияси бўлган беморларда кузатилади.

            Силденафилни қўллаш хавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни қуйидаги гуруҳ пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим:

-      сўнгги 6 ой давомида миокард инфарктини ўтказган, бош мияда қон айланишини бузилишлари бўлган, шунингдек ҳаётига хавф туғдирувчи аритмияси бўлган пациентлар;

-      ортостатик гипотензия (АБ 90/50), ёки гипертензия (АБ170/110) билан хасталанган пациентлар.

-      ностабил стенокардия билан боғлиқ бўлган юрак етишмовчилиги ёки юрак ишемик касаллиги билан хасталанган пациентлар.

-      кўзнинг тўр пардасини фосфодиэстеразани синтези билан боғлиқ, наслий бузилишларга эга бўлган наслий пигментли ретинити бўлган пациентлар.

-      жинсий олатнинг анатомик деформацияси бўлган беморлар (масалан, ангуляция, ғоваксимон фиброз ёки Пейрони касаллиги) ва приапизмни ривожланишига олиб келувчи (ўроқсимон-ҳужайрали анемия, кўп сонли миелома ёки лейкемия) касалликлари бўлган пациентлар.

Эрекцияни бузилишини даволаш учун мўлжалланган препаратларни, жинсий фаоллик мумкин бўлмаган эркакларга буюриш тавсия қилинмайди. Бундан ташқари силденафилни эрекцияни бузилишини даволаш учун мўлжалланган дори воситалари билан мажмуада қўлланганида силденафилнинг қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган, шунинг учун, бундай мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат 65 ёшдан ошган беморларда, жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, шунингдек цитохром Р450 3А4 ингибиторларини (масалан, эритромицин, саквинавир) бир вақтда қабул қилаётган пациентларда қўлланганида, силденафилнинг плазмадаги даражасини ошиши юз беради. Бу препаратнинг самарасини оширибгина қолмай, балки ножўя самараларни ҳам пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай гуруҳ беморларга препаратни суткада 25 мг дозада буюриш мақсадга мувофиқдир.

Qo'llanilishi
Атеросклероз, қон-томир касалликлари, диабет, буйрак касалликлари, гормонал бузилишлар, неврологик касалликлар, оғир депрессия ёки бошқа руҳий муаммолар билан бирга кузатилиши мумкин бўлган эрекцияни бузилишини даволаш учун қўлланади.

 

 

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни азот оксиди донаторларини, органик нитратларни ёки нитратларнинг ҳар қандай шаклларини, доимий равишда ёки танаффуслар билан қабул қиладиган беморларда қўллаш мумкин эмас, чунки силденафил нитратларни доимо ёки шошилинч ҳолатларда қўлланганидаги гипотензив таъсирини кучайтиради.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Цитохром Р450 3А4 нинг носпецифик ингибитори ҳисобланган циметидин (800 мг) in vivo шароитида ўтказилган тадқиқотларда силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида соғлом кўнгиллилар плазмасида силденафилнинг концентрациясини 56 % га оширган.

 

Силденафилни 100 мг дозада цитохром Р450 3А4 нинг специфик ингибитори эритромицин (эритромицин 500 мг дан суткада 2 марта 5 кун давомида қабул қилинганида) билан бир вақтда қабул қилинганида, эритромициннинг қондаги доимий концентрацияга эришиши фонида, силденафилнинг (AUC) ни 182% ошишига олиб келган.

Шунингдек силденафил 100 мг дозада ва ОИТВ-протеаза ингибитори ва цитохром Р450 3А4 изоферментининг ингибитори бўлган саквинавир (саквинавир 1200 мг дан суткада 3 марта қабул килинганида) бир вақтда қабул қилинганида, саквинавирнинг қондаги доимий концентрацияга эришиши фонида, силденафилнинг қондаги максимал концентрацияси 140% га ошган, AUC эса 120% га ошган. Силденафил саквинавирнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмаган.

Силденафилни (100 мг доза бир марта) ва ОИТВ-протеаза ингибитори ва цитохром Р450 нинг етарлича кучли ингибитори ҳисобланган Ритонавирни (500 мг дан суткада 2 марта) бир вақтда қабул қилиш, ритонавирнинг қондаги доимий концентрациясига эришиши фонида Сmах 300% (4 марта) га, AUC эса 1000% (11 марта) га ошган. 24 соатдан кейин силденафилнинг қон плазмасидаги концентрацияси 200 нг/мл ни (фақат силденафил бир марта қўлланганидан кейин қиёсий концентрацияси 24 соатдан кейин 5 нг/мл ни ташкил этган) ташкил этган. Бу цитохром Р450 субстратлари ҳисобланган бир қатор препаратларга ритонавирнинг таъсири билан ифодаланади. Силденафил ритонавирнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмаган.

Клиник тадқиқотларнинг натижаларини популяцион фармакокинетик таҳлили, цитохром Р450 3А4 изоферментининг ингибиторлари (кетоконазол, итраконазол, эритромицин кабилар) бир вақтда қабул қилинганида силденафилнинг клиренсини пасайтиришини кўрсатган.

Антацидлар (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) ни бир марта қабул қилиш, силденафилнинг биокираолишлигига таъсир қилмаган.

Силденафилнинг клиник тадқиқотларида иштирок этган пациентларни фармакокинетик кўрсаткичларининг натижалари, цитохром Р450 2С9 ингибиторлари (толбутамид, варфарин кабилар), цитохром Р450 2D6 нинг ингибиторлари (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар), тиазидлар ва тиазидсимон диуретиклар, ҳалқали ва калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва кальцийни антагонистлари препаратнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир қилмаслигини кўрсатди.

Артериал гипертензияси бўлган беморларда силденафилни (100 мг) амлодипин билан ўзаро таъсир қилиш белгилари аниқланмаган.

Ацетилсалицил кислотаси (150 мг) қабул қилинганида силденафил (50 мг) қон кетиш вақтини қўшимча узайишини чақирмаган.

Силденафил (50 мг) соғлом кўнгиллиларда этанолнинг қондаги максимал даражаси ўртача 80 мг/мл бўлганида, этанолнинг гипотензив таъсирини кучайтирмаган.

 

Maxsus saqlash sharoitlari

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Dozirovkasi

Ичга, жинсий алоқадан тахминан 1 соат олдин 50 мг қабул қилинади. Препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб дозаси 100 мг гача оширилиши ёки 25 мг гача камайтирилиши мумкин. Максимал суткалик доза 100 мг ни ташкил этади, тавсия этилган максимал қабул қилишлар сони – суткада 1 марта.

Кекса ёшдаги одамларда ва буйрак ёки жигар функцияси бузилган беморларда қўлланиши

Кекса ёшдаги одамларда ва буйрак ёки жигар функциясини бузилиши бўлган беморларда тавсия этиладиган қўллаш схемаси ўхшашдир.

Болаларда қўлланиши

Препаратни болаларга қўллаш мумкин эмас.

Dozani oshirib yuborilishi

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотларда препарат 800 мг гача бўлган дозада бир марта қабул қилинганида нохуш кўринишлар силденафил кичикроқ дозаларда қабул қилинганида кузатилган нохуш кўринишлар билан ўхшаш бўлган, аммо нисбатан кўпроқ кузатилган.

Даволаш: зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ силденафилнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки у плазма оқсиллари билан фаол боғланади ва сийдик билан чиқарилмайди.