Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Маннитол РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Маннитол РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 15% 200мл №1

5 200 so'mdan
(2874)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ДЕНТАФИЛ
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Диуретические препараты
Dori tafsilotlari
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Bolalar uchun qo'llanilishi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
препаратнинг бирон-бир ташкил қилувчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

 

•оғир дегидратация;

•гиперосмоляр ҳолат;

•декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;

• чап қоринчани ўткир етишмовчилиги фонида ўпка шиши;

•бош мия ичига қон кетиши;

•субарахноидал қон қуйилишлари (бош мия суягини трепанация қилиш ватидаги қон кетишдан ташқари);

•геморрагик инсульт;

•гематоэнцефалик тўсиқни бутунлигини бузилиши билан кечадиган бош миянинг шикастланиши;

•буйракни фильтрацион фаолиятини бузилиши билан кечувчи буйрак етшмовчилиги;

•12 соатдан кўп давомийликдаги анурия билан кечадиган ўткир буйрак етишмовчилиги, каналчаларни ўткир некрози фонидаги анурия;

•кома ҳолатларида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

•сурункали юрак етишмовчилигида;

•гиперволемияси;

•гипонатриемияси;

•гиперхлоремияси;

•гиперкалиемияси бўлган пациентларда;

•кекса ёшда;

•ҳомиладорликда ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади;

 
Dori shakli
10%, 15%, 20% 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан флаконларда.
 
Farmakodinamikasi
Осмотик диуретик. Яққол диуретик самара чақиради, бунда калийни чиқарилишига сезиларли таъсир кўрсатмасдан осмотик эркин сувни, (бошқа осмотик диуретиклардан фарқли равишда), шунингдек натрийни, хлорни кўп миқдорда чиқарилиши кузатилади. Маннитол таъсирининг асосий моҳияти препаратни сувни қайта сўрилишига тўсқинлик қилиб (маннитол буйрак найчаларидан қайта сўрилмайди) плазмани осмотик босимини ва фильтрацияни оширишдан иборат, найчаларда осмотик босимни оширади, бу найчаларда сувни тутилишига ва сийдик ҳажмини ошишига олиб келади. Маннитол нефронни қуйи ҳалқасида ва тўпланувчи найчаларда аҳамиятсиз даражада сақланишига қарамай асосан проксимал найчаларда таъсир қилади.

 

Плазмани осмолярлигини ошириб айланиб юрувчи қон ҳажмини ошишини чақиради, суюқликни тўқималардан (хусусан, кўз соққаси, бош мия) қон томирлари тармоғига силжишини олиб келади, натижада бош мия ички босими ва кўз ички босими пасаяди. Ҳужайра ва тўқима тўсиқлари (масалан, гематоэнцефалик тўсиқ) орқали ўтмайди, қонда қолдиқ азот миқдорини оширмайди. Калавалар фильтрацияга таъсир қилмайди.

Қон томирлари тармоғидан суюқликни тезда чиқарилишига ёрдам беради, буйрак қон томирларини қаршилигини пасайтиради ва уларда қон оқимини кучайтиради, буни натижасида буйрак тўқимасида гипоксия камаяди ва нефротоксикларни чиқарилиши яхшиланади.

Маннитол кислота-асос ҳолатига сезиларли таъсир қилмайди. Концентрация қанчалик юқори бўлса (доза), препаратни диуретик самараси шунчалик юқори бўлади ва у юборилган ва буйракларда фильтрация қилинган препаратни миқдори ва тезлиги билан аниқланади, шунинг учун буйракларнинг фильтрацион фаолиятини бузилишида, шунингдек жигар циррози ва асцити бўлган беморларда диуретик самара бўлмаслиги мумкин.

 
Farmakokinetikasi
Тақсимланиш ҳажми (VD) экстрацеллюлар суюқликнинг ҳажмига мос келади, чунки у фақат ҳужайрадан ташқари секторда тақсимланади. Препарат нормал ҳолларда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Аммо агар қон плазмасида препаратни жуда юқори концентрацияси юзага келса ёки беморда ацидоз аниқланса, маннитолни гемтоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши ва бош мия ички босимини реактив ошишини чақириши мумкин. Маннитол йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Маннитолни кўкрак сутига кириши номаълум.

 

Маннитол жигарда бироз метаболизмга учрайди, натижада гликоген ҳосил бўлади. Препарат буйраклар орқали чиқарилади. Маннитолни чиқарилиши найчаларда сезиларли даражада қайта сўрилмасдан ва ишлаб чиқарилмасдан калавалар фильтрация билан бошқарилади. 100 г маннитолни тахминан 80% сийдик билан 3 кун давомида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 100 минутни ташкил қилади. Диуретик самара юборилгандан кейин 1-3 соатдан сўнг намоён бўлади, орқа мия суюқлигида босимни пасайиши ва кўз ички босимини пасайиши - инфузия бошлангандан кейин 15 минут давомидаюз беради. Кўзни ички босимини максимал пасайиши юбориш бошлангандан кейин 30-60 минутдан сўнг аниқланади. Орқа мия суюқлигидаги босимни пасайиши 3-8 соат давомида сақланади, кўз ички босимни пасайиши инфузия тугагандан кейин 4-8 соат давомида пасаяди.

Алоҳида клиник ҳолатларда фармакокинетикаси

Буйрак етишмовчилигида препаратни ярим чиқарилиш даври 36 соатгача ошиши мумкин.

 
Nojo'ya samaralari
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: ринит, ангионевротик шиш, этни увишиши, иситма, аллергик реакциялар, анафилактик шок.

 

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия (кўнгил айниши, қусиш).

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, бош мия ички хиралашуви, оғир ҳолатларда тиришилар, онгни бузилиши, галлюцинациялар.

Юрак ва қон томирлар томонидан: тахикардия, артериал гипотензия (АБ пасайиши), артериал гипертензия (АБ ошиши), аритмия, тўш ортида оғриқ, димланган юрак етишмовчилиги, ўпка шиши ривожланиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийишни тутилиши, полиурия, юқори дозаларда-ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши.

Моддалар алмашинуви томонидан: сув-электролит мувозанатини бузилиши, сувсизланиш (чанқаш, терини қуриши, оғиз қуриши, мушак заифлиги), гипонатриемия, кам ҳолларда–гиперкалиемия.

Маҳаллий реакциялар: тромбофлебитни ривожланиши, тери тошмаси, юбориш жойида оғриқ, тери некрози.

Изоҳ: маннитолни қон томирлар атрофидаги тўқималарга тушиши терини шишини ва некрозини чақириши мумкин.

 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar
Маннитолни қўлланганда АБ, диурезни, конни осмотик ҳолатини қон зардобида электролитларни концентрациясини (калий натрий), сув -электролит мувозанатини ва марказий гемодинамикани назорат қилиш керак.

 

Препаратни сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Синама дозани юборилгандан кейин диурезни кузатиш зарур. Сийдикни солиштирма оғирлигига кўра хулоса қилиш керак эмас.

Юборилганда бош оғриғи, қусиш, бош айланиши, кўришни бузилиши кабилар пайдо бўлган ҳолларда препаратни юборишни тўхтатишни ва субдурал ва субарахноидал қон кетиши каби асоратларни ривожланишини истисно қилиши лозим.

Паст ҳароратда сақланганда препаратда кристалл ҳосил бўлиши ҳоллари бўлиши мумкин. Кристаллар чўкмага тушган ҳолларда флаконни 50-70 оС гача (сув ҳаммомида) қиздириш, кристаллар тўлиқ эриб кетгунича вақти–вақтида чайқатиб туриш керак. Препаратни қўллашдан олдин 36-38оС гача бўлган ҳароратда совитиш ва агар кристаллар яна чўкмага тушмаса, уни қўллаш мумкин.

Юрак етишмовчилигида айниқса чап қоринчанинг етишмовчилигида (ўпка шишини ривожланиш хавфи сабабли), маннитолни тез таъсир этувчи ҳалқали диуретиклар билан бирга қўллаш керак. Маннитолни энцефалопатия билан кечадиган гипертоник кризда ҳам (фақат ҳалқали диуретиклар билан мажмуавий) қўллаш мумкин.

Буйракнинг органик касалликлари чақирган анурияда маннитолни юбориш ўпка шишини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Эритемани биринчи марта юборилганда хужайрадан ташқари суюқлик ҳажмини ошишини ва гипонатриемияни ривожланишни ҳисобга олиш лозим. Диуретик самара ривожланганда пайдо бўладиган натрийурез ҳажми бўйича сувлига қараганда камлигини, бу баъзида гипернатриемияга олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Сувсизланиш белгилари пайдо бўлганда организмга суюқликни юбориш зарур. Препаратни қайта юборишни қонда сув-электролит мувозанатини назорати остида ўтказиш керак.

Препарат фақат стационар шароитида қўлланади.

 
 
Qo'llanilishi
•       Бош мия шиши;

 

•       Бош мия ички (церебрал) босимини ошиши (гипертензияси);

•       Ўткир жигар ва буйракларнинг фильтрацион фаолияти сақланган ҳолдаги ўткир буйрак етишмовчилигида олигурия (мажмуавий даволаш таркибида);

•       Тутқаноқ ҳолати;

•       Кўз ички босимини ошишини (гипертензиясини) (жароҳатдан, операциядан кейинги глаукоманинг ўткир хуружлари);

•       Юрак-ўпка тизимида шунтлашни бажаришда гемолиз ва гемоглобинемияни профилактика қилиш;

•       Экстракорпорал қон айланиши билан ўтказиладиган операцияларда буйракларнинг ишемиясини ва у билан боғлиқ ўткир буйрак етишмовчилигини олдини олиш мақсадида гемолизни профилактика қилиш;

•       Барбитуратлар, салицилатлар, бромидлар, литий препаратлари, сульфаниламидлар, психотроплар, гемолитик заҳарлар, метгемоглобин ҳосил қилувчилар, спиртлар, ис гази ва бошқалар билан заҳарланишда кучайтирилган диурез;

•       номутаносиб қонни юборилгандан кейинги пострансфузион асоратларда қўлланади.

 

 
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Маннитолни юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганда уларни гипокалиемия билан боғлиқ токсик таъсири кучайиши мумкин.

 

Салуретиклар, карбонангидраза ингибиторлари ва бошқа диуретик воситаларни сийдик хайдовчи таъсирини кучайтиради. Маннитолни аминогликозидлар билан бирга қўлланганда ототоксик ва нефротоксик реакцияларни ривожланиш хавфи ошади.

Маннитол кураресимон миорелаксантларни таъсирини кучайтиради.

Маннитолни литий препаратлари ёки метотрексат билан бир вақтда ишлатилмайди, ушбу препаратларни сийдик билан чиқарилишини ошиши сабабли таъсирини камайтиради.

Маннитолни циклоспоринлар билан бир вақтда қўллаш нефротоксик реакцияларни намоён бўлиш хавфини оширади. Маннитол перорал антикоагулянтлар самарасини (дегидратация оқибатида қон ивиши омилларининг концентрациясини ошиши ҳисобига) пасайтиради.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроклилик муддати:

2 йил

 
Dozirovkasi
Вена ичига томчилаб ёки секин юборилади. Юборишдан олдин эритмани тана ҳароратигача илитилади.

 

Умумий доза ва юбориш тезлиги кўрсатмага ва пациентни клиник ҳолатига боғлиқ.

Катталарга диуретик восита сифатида 50-100 г маннитолни 10-20% ли эритма шаклида диурезни соатига 30-50 мл дан кам бўлмаган даражасини таъминлайдиган тезликда юборилади.

Катталар учун даволовчи доза тана вазнига 1,0-2,0 г дан (кг тана вазнига 3 г дан кўп эмас) 30-90 минут давомидани ташкил қилади. Катталар учун максимал суткалик доза-140-180 г. Бош мия шишида, бош мия ички босими ошганда ёки глаукомада тана вазнига 0,25 -1 г ёки 1 м2 тана вазнига 15-30 г ҳисобидан 15-20% эритма кўринишида 30-60 минут давомида инфузия қилиб юборилади.

Катталарда захарланишда 50-200 г маннитолни 10-20% ли эритма кўринишида диурезни соатига 100-500 мл даражасини таъминлайдиган тезликда инфузия қилиб юборилади.

Тана вазни кичик бўлган пациентлардаёки холсизланган беморларда тана вазнига 0,5 г етарли доза ҳисобланади.

Юрак-ўпка тизимида шунтлашни бажаришда ёки экстракорпорал қон айланиши билан кечувчи операцияларда гемолиз ва гемоглобинемияни профилактика қилиш учун 10-20% ли эритма кўринишидаги маннитол дозаси тана вазнига 500 мг ни ташкил қилади.

Экстракорпорал қон айланиши билан бўлган операцияларда бевосита инфузияни бошлашдан олдин препаратни 20-40 г дозада юборилади.

Олигоурияли пациентларга осмотик диуретикларга бўлган реакцияни аниқлаш мақсадида олдиндан маннитолни 20% ли эритма кўринишида синама 200 мг/кг ли дозасини в/и томчилаб 3-5 минут давомида юборилиши лозим. Агар бундан кейин 2-3 соат давомида диурезни тезлигини соатига 30-50 мл ошиши аниқланмаса, у ҳолда маннитолни кейинги юборишдан сақланиш лозим. Агар тест-дозага нисбатан реакция бўлса, (диурез соатига 30 мл дан кўп ёки у 50% га ошса), у ҳолда диурезни соатига 40 мл дан юқори даражада тутиб туриш учун эритмани юборишнии (12,5-25 г маннитолни) 1-2 соатдан кейин қайтариш лозим.

Болалар.

Препаратни болаларда диуретик восита сифатида 15-20% ли эритмаси кўринишида қўлланади, бунда болалар учун 0,25-1,5 г/кг 1м2 тана юзасига 30 г ҳисобидан ташкил қилади.

Бош мия шишида бош мия ички босимини ошишида ёки глаукомада 15-20% ли эритма кўринишида 0,5-1,5 г/кг ҳисобидан 30-60 минут давомида инфузия ўтказилади. Тана вазни етарли бўлмаган болаларда ёки холсизланган пациентларда 0,5 г/кг доза етарли бўлиши мумкин. Болалар учун максимал суткалик доза 2,0 г/кг ёки 1 м2 тана юзасига 60 г ни ташкил қилади. Болаларда заҳарланишда препаратни 10% ли эритма кўринишида 2 г/к ёки 1м2 тана юзасига 60 г доза бўлган дозада вена ичига инфузия қилинади. Болаларда буйрак фаолиятини баҳолаш учун доза 100-200 мг/кг. Назорат дозасини 3-5 минут давомида юборилади.

Маннитол эритмасини узоқ қўллаш тавсия қилинмайди.

 
Bolalar uchun qo'llanilishi
Препаратни педиатрияда самарадорлиги ва хавфсизлиги етарли даражада ўрганилмаган.

 

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратни юқори дозаларда тез юбориш сувсизланишга, электролит алмашинувини бузилишига (гипернатриемияга, гипонатриемияга ва гиперкалиемияга), ҳужайрадан ташқари суюқлик ҳажмини ошишига, ўпкани шишига, юрак олд юкламасига (айниқса ўткир ёки сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда) олиб келиши мумкин.

 

Симптомлари: мушак заифлиги, тиришишлар, ҳушни йўқотиш, ножўя таъсирларни кучайиши.

Даволаш: симптоматик.

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Одамда адекват ва қатъий назорат қилинадиган тақиқотлар ўтказилмаган. Маннитолни кўкрак сутига кириши аниқланмаган.

 

Ҳомиладорликда ва лактацияда фақат она учун тахмин қилинадиган фойда ҳомилага ёки болага бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.