Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
МАГНИЯ СУЛЬФАТ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

МАГНИЯ СУЛЬФАТ АМПУЛЫ 25% 5МЛ №5

1 201 so'mdan
(3685)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
MAGNESIUM SULFATE
Ishlab chiqaruvchi
ДЕНТАФИЛ
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Tarkibi
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Dozani oshirib yuborilishi
Maxsus saqlash sharoitlari
Ta'rifi
Dozirovkasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Таъсир этувчи модда (ХПН): магний сульфат

 

Дори шакли: инъекция учун эритма

 
 
Dori shakli
25% ли инъекция учун эритма 5 мл ва 10 мл дан шиша ампулаларда ёки тиббий полипропилен ёки полиэтилен ампулаларда.
 
 
Tarkibi
фаол модда: магний сульфат – 250,0 мг;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув – 1 мл гача.
 
Farmakodinamikasi
Парентерал юборилганида препарат тиришишга қарши, антиаритмик, қон-томирларни кенгайтирувчи (артерияларга), марказий нерв тизимига тинчлантирувчи (дозага боғлиқ ҳолда - седатив, ухлатувчи ёки наркотик), юқори дозаларда сусайтирувчи (нерв-мушак ўтказувчанлигига) гипотензив (артериал босимни пасайтиради), диуретик (диурезни кучайтиради) таъсир кўрсатади ва нафас марказини бостиради.
 
Farmakokinetikasi
 
Парентерал юборилганидан кейин қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 25-30% ни ташкил қилади. Барча аъзолар ва тўқималарга ўтади, гемотоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлар орқали ўтади. Асосан буйраклар орқали, шунингдек аҳлат, сўлак ва сут билан чиқарилади.
 
Dozani oshirib yuborilishi

Дозани ошириб юборилганда гипермагниемия юзага келади, унинг белгилари “Ножўя таъсирлари” бўлимида таърифланган.

 

Нафасни сусайиши 5-10 мл 10% ли кальций хлоридининг эритмасини в/и юбориш, кислород ёки карбоген билан нафас олиш, сунъий нафас олиш орқали бартараф қилинади. Агар буйракларнинг функцияси меъёрида бўлса, физиологик эритма в/и томчилаб юборилади ва диурез маннитол билан кучайтирилади.

Буйрак функциясининг етишмовчилиги ёки оғир гипермагниемияда гемодиализ ўтказиш зарур.

Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Эритма хиралашганда ёки чўкма ҳосил бўлганида қўлланилмасин.

 
Ta'rifi
Рангсиз, тиниқ суюқлик.
 
Dozirovkasi
Вена ичига(оқим билан секин ёки томчилаб). Пациент ётган ҳолатда бўлиши керак.

 

Магний сульфати эритмасини 0.9% натрий хлорид эритмаси ёки 5% декстроза (глюкоза) эритмаси билан эритиш мумкин.

Мушак ичи терапия фақат препаратни вена ичига юбориш мумкин бўлмаганда, масалан, периферик томирларга юбориш имкони бўлмаганда ишлатилиши керак

Преэклампсия ва эклампсия: доза клиник ҳолатга қараб шахсий белгиланади. Туйиниш дозаси: 2-4 г (8-16 мл) 5-20 минут давомида (в/и инфузия). Ушлаб турувчи доза: соатига. 1-2 г (4-8 мл).

Бачадон тетанияси: Туйиниш дозаси 20 минут ичида(инфузия) 4 г (16 мл). Тутиб Ушлаб турувчи доза дастлаб соатига 1-2 г (4-8 мл), сўнгра соатига 1 г (4 мл) (24-72 соат давомида в/и томчилаб юбориш ҳам мумкин).

Гипомагниемия:

Гипомагниемия катталарда, енгил. Магний сульфат эритмаси, оғиз орқали магний препаратларини юбориш мумкин бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ бўлмаса (кўнгил айниши, қусиш, меъдада сўрилишнинг бузилиши ва бошқалар туфайли), парентерал равишда ишлатилади. Суткалик  доза - 1-2 г (250 мг/мл вена ичига ва мушак орасига юбориш учун 4-8 мл эритма). Бу доза бир марта ёки 2-3 қабулда юборилади. Юбориш жойларини алмаштириб туриш керак.

Катталардаги оғир гипомагниемия - Бошланғич доза – 5 г  (250 мг/мл вена ичига ва мушак орасига юбориш учун 20 мл эритма) вена ичига секин 1 л инфузион эритмада(0.9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% декстроза (глюкоза) эритмаси). Доза қон зардобидаги магний ионларининг таркибига қараб белгиланади.

Фақат парэнтерал озиқланувчи пациентларда гипомагниемиянинг олдини олиш: агарда озуқа эритмаларида магний бўлмаса, уни қўшимча қўшилади. Суткалик доза 1.5-4 г (6-16 мл)0, одатда 1 л парэнтерал озиқланиш эритмаси учун 1 г магний сульфати қўшилади.

Гипертоник кризда магний сульфатини вена ичига 1,25-5 г (5-20 мл) (секин!) юборилади.

Аритмияни бартараф этиш учун вена ичига 1-2 г (4-8 мл)  тахминан 5 минут давомида юборилади, такрор юбориш мумкин.

Тиришиш ҳолатида 5-10-20 мл 25 % эритмаси мушак орасига юборилади(тиришиш синдроминининг ифодаланишига кўра).

Магний сульфатини антидот сифатида қўлланилади: симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан заҳарланишда – 5 мл дан 25% эритмани вена ичига оқим билан.   

Болалар

Янги туғилган даврдаги болаларда мушак ичига ва томир ичига томизилади.

Магний препаратларини гипермагниемия ва нафас, юрак тўхташи, артериал гипотензия ривожланиши эҳтимоли туфайли янги туғилган чақалоқларга вена ичига юбориш тавсия этилмайди.

Болаларга тутқаноқни бартараф этиш учун препарат мушак ичига 20-40 мг/кг (0.08-0.16 мл/кг 25% ли эритма) миқдорида буюрилади.

Янги туғилган чақалоқ организмидан магний танқислигини бартараф этиш учун суткалик доза - 0,5-0,8 мл/кг тана вазнига, томир ичига аста-секин, кунига бир марта 5-8 кун давомида. Туғруқда оғир гипоксия бўлган болаларга 0,2 мл/кг тана вазнига, дозани 0,8 мл/кг гача ошириб, 3-4 кун давомида юборила бошланади.

Фақат парентерал озиқланишни олган чақалоқларда ва болаларда гипомагниемиянинг олдини олишда ушлаб турувчи дозалари оралиғи кунига 0.25 г дан 1.25 г гача (1-5 мл эритма) тагкил қилади, бу дозани юбориладиган эритманинг бутун ҳажмида бир хил эритилади(0.9% натрий хлорид эритмаси ёки 5% декстроза(глюкоза) эритмаси.

Магний сульфатни қайта инъекция қилишдан олдин тизза рефлексини текшириш лозим. Агарда рефлекс йўқолган бўлса, препаратни юбориш мумкин эмас!  

Магний сульфатининг юқори суткалик дозаси катталар учун – 40 г(буйракларнинг нормал функциясида 160 мл).

Буйракларнинг функцияси бузилишларида катталар учун магний сульфатининг максимал суткалик дозаси 48 соат давомида 20 г(80 мл) дан кўп эмас.

 
Nojo'ya samaralari
Терида нуқта-нуқта тошмалар кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик реакцияси. Гипермагниемия: кўнгил айниши, қусиш, ҳолсизлик, брадикардия, диплопия, юзга бирдан қонни оқиб келиши, бош оғриғи, АБ ни пасайиши, тери қопламаларини қизариши, чанқоқлик, уйқучанлик, онгни чалкашиши, гипотензия, гипотермия, мушак тонусини сусайиши, пай рефлексларининг сусайиши, ЭКГ да РQ оралиғини узайиши ва QRS комплексини кенгайиши (2,5-5 ммоль/л), нафас тез-тезлигининг секинлашиши, юрак уриши тез-тезлигини камайиши ва юрак аритмияси, юракни тўхташи, полиурия, бачадон атонияси, гипергидроз, хавотирлик, яққол седатив самара.
 
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
 
Maxsus shartlar
Нафас марказининг фалажига осонликча олиб келадиган заҳарли концентрация ҳосил бўлмаслиги учун, препаратни эҳтиеткорлик билан қўллаш керак.

 

Узоқ муддат қўлланганда қон босими, юрак функцияси, пай рефлекслари, буйрак функцияси ва нафас олиш тезлигини кузатиш тавсия этилади. Керак  бўлганда, кальций ва магний тузларини бир вақтнинг ўзида юбориш керак, дориларни турли томирларда қўлланилиши юбориш керак.

Танқислик ҳолатларини даволашда магнийнинг буйрак орқали чиқариш кучини ортиши ва гипермагниемиянинг юзага келишидан қочиш учун эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Буйракларнинг функцияси бузилган пациентлар, хусусан кексаларда препаратни камроқ дозаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Магний сульфати қўлланганида технецийни юбориб ўтказиладиган радиологик тадқиқотларнинг натижалари ўзгариши мумкин.

Юрак блокадасида, миокарднинг шикастланишида, нафас аъзоларининг касалликларда, ОИТ ўткир яллиғланиш касалликларида, ҳомидорликда эҳтиётирлик билан қўлланади.

Препаратни туғруқнинг сўнгги икки соати давомида юбориш тавсия этилмайди (бошқа воситалар билан тиришишни тўхтата олмайдиган ҳоллар бундан мустасно).

Тутқаноқ ҳолатини йўқ қилиш учун (комплекс даво таркибида) қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик даврида магний сульфат фақат кутилган терапевтик таъсир ҳомила учун потенциал хавфдан ортиқ бўлган ҳолларда эҳтиёткорлик билан ишлатилади.

Туғруқдаги оғриқсизлантиришда бачадон мушакларининг қисқарувчанлик қобилиятини пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш керак, бу туғруқни рағбатлантирадиган воситаларни қўллашни талаб қилади. Эмизиш пайтида фойдаланиш керак бўлганда, эмизишни тўхтатиш керак.

 
Qo'llanilishi
·      Артериал гипертензия( шунингдек, мия шиши белгилари билан гипертоник криз);

 

·      Полиморф қоринчалар тахикардияси(«пирует» типида);

·      Тиришиш синдроми;

·      Экламсиядаги тиришиш синдроми(тиришишни йўқотиш учун), оғир экламсиядаги(тиришини олдини олиш учун);

·      Бачадонни кучли қисқаришини бартараф этиш учун(бачадон тетануси);

·      Гипомагниемия( шунингдек, фақат парентерал озиқланаётган пациентларда) ва оғир гипомагниемия-тетания

·      Оғир металл тузлари билан захарланганда(симоб, маргумуш, тетраэтил қўрғошин)- мажмуавий даволаш таркибида қўлланилади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
·      Препаратга юқори сезувчанлик;

 

·      Атриовентикуляр блокада;

·      Брадикардия;

·      Ифодаланган артерриал гипотензия;

·      Кальций етишмовчилиги ва нафас марказини сусайиши билан боғлик бўлган ҳолатлар;

·      Туғриқдан олдинги давр(туғишдан 2 соат олдин);

Эҳтиёткорлик билан:

·      Миастения;

·      Сурункали буйрак етишмовчилиги( агар креатинин клирренси 20мл/мин юқори бўлса);

·      Нафас аъзолари касалликлари;

·      Меъда-ичак йўллари ўткир яллиғланиш касалликлари;

·      Кекса ёш;

·      Ҳомиладорлик, эмизиш даври;

·      Болаларда қўллаш мумкин эмас.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препарат бирга юборилганида седатив воситалар, наркотиклар, анальгетиклар ва миорелаксантларнинг таъсирини кучайтиради, кальций тузларининг таъсирини сусайтиради.

 

Нифедипин билан бирга қўллаш оғир гипотензия ва нерв –мушак ўтказувчанлигини блокадасига олиб келиши мумкин.

Қон плазмасида магнийнинг концентрацияси юқори бўлган эмизикли болада магний сульфати билан даволаш фонида гентамицин қўлланганда нафасни тўхтаб қолиши таърифланган.

Перорал антикоагулянтларнинг (шу жумладан кумарин ҳосилаларн ёки индандион дериваталари), юрак гликозидлари, фенотиазинларнинг (айниқса хлорпромазинни) самарасини камайтиради. Ципрофлоксацин, этидрон кислотасининг сўрилишини пасайтиради, стрептомицин ва тебромициннинг таъсирини сусайтиради.

Магний сульфатнинг дозаси ошириб юборилганида антидот сифатида кальций препаратлари – кальций хлориди ёки кальций глюконати қўлланади.

Фармацевтик номутаносиблик(чўкма ҳосил бўлади): кальций препаратлари, этанол (юқори концентрацияларда) карбонатлар, ишқорий металларнинг гидрокарбонатлари ва фосфатлари, маргумуш кислотаси тузлари, барий, стронций тузлари, клиндамицин фосфати, гидрокортизон, натрий сукцинати, полимиксин В сульфати, прокаин гидрохлориди, салицилат ва тартратлар билан (чўкма ҳосил бўлади).