Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Магний В6

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Магний В6 ТАБЛЕТКА №50

21 800 so'mdan
(4683)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
УЗБЕКИСТАН
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

капсулалар 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг терапевтик таъсири магний ва пиридоксин гидрохлоридининг фармокологик хусусиятлари билан боғлиқ.

Магний ҳаётий муҳим элемент ҳисобланади, у организмнинг ҳамма тўқималарида бўлади ва ҳужайраларнинг нормал фаолияти учун зарур, кўпчилик модда алмашинуви реакцияларида, хусусан нерв импульсларининг ўтказилишини ва мушакларнинг қисқари-шини бошқарилишида иштирок этади. Кўпчилик ферментатив реакцияларнинг кофак-тори; Na+ – K+ – АТФази фосфат гуруҳини, Са2+ – АТФази ва протон насосини гидролизи ва ташилиши, ДНК репликациясида ва ДНК транскрипциясида иштирок этади. Организм магнийни овқат билан бирга олади. Организмда магнийнинг танқислиги овқатланиш тартибининг бузилишида (шу жумладан редукционал парҳезга риоя қилинганида) ёки магнийга бўлган эҳтиёж ошганида (юқори жисмоний ва ақлий юкламада, стрессда, ҳомиладорлик, диуретиклар қўлланганида) кузатилиши мумкин.

Организмда магнийнинг танқислиги мушак кучсизлиги, тремор, тетания, атаксия, юқори рефлектор қўзғалувчанлик, таъсирчанлик, уйқунинг бузилишлари, юрак ритмининг бузилишлари, шунингдек диарея билан намоён бўлади.

Магнийнинг зардобдаги 12 дан 17 мг/л (0,5-0,7 ммоль/л) бўлган миқдори ўртача магний танқислигини намоён қилади; 12 мг/л (0,5 ммоль/л) кам бўлган миқдори оғир магний танқислигини кўрсатади.

Пиридоксин гидрохлориди (Bвитамини) – кўпчилик метаболик жараёнларда, нерв тизимининг метаболизмини бошқаришда иштирок этади, атеросклерозда липид алмашинувини яхшилайди. Фосфорилазанинг фаоллашуви, нейромедиаторларни, гамма- аминомой кислотасини, глицин, серотонинни ҳосил бўлиши учун керак.

Магний цитрати ва Bвитаминини сақловчи мажмуавий препаратни қўллаш қуйидаги маълумотлар билан асосланган:

  • Bвитамини ва магний бир-бирининг фармокологик таъсирларини тўлдиради;
  • Bвитамини магнийнинг плазмада ва эритроцитларда концентрациясини оширади ва организмдан чиқариладиган магнийнинг миқдорини камайтиради;
  • Bвитамини магнийни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини ва унинг ҳужайраларга ўтишини яхшилайди;
  • магний жигарда пиридоксинни фаол метаболити пиридоксин-5 фосфатига трансформация бўлиш жараёнини фаоллаштиради;
  • Bвитамини ҳужайра ички магний миқдорини ошишига ёрдам беради.

Препаратнинг таркибига кирувчи магнийнинг сувда эрувчи органик тузи (магний   цитрати) яхши сўрилади, пиридоксин магнийнинг сўрилишини ва ҳужайрага киришини янада кўпроқ оширади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан тахминан 50% магний сўрилади.

Магний организмда асосан ҳужайра ички бўшлиғида (99% атрофида) тақсимланади, улардан тахминан 2/3 суяк тўқималарида, 1/3 силлиқ ва кўндаланг – тарғил мушак тўқималарида тақсимланади.

Магнийнинг асосий чиқарилиш йўли бўлиб сийдик чиқариш тизими ҳисобланади. Плазмада бўлган магнийнинг 70% калавали фильтрацияларга дуч келади, улардан 95-97% кейин буйрак найчаларида қайта сўрилади. Сийдикда бўлган магний, қабул қилинган магнийнинг ўртача 1/3 ташкил қилади.

Пиридоксин ингичка ичакда сўрилади, қон оқими билан тўқималарга тарқалади ва ҳужайраларга ўтади, АТФ ва пиридоксалькиназа иштирокида фосфат кислотасини қолдиғини органик моддалар молекуласига қўшилиши. Пиридоксиннинг катаболизлизмни асосий махсулоти 4- пиридоксил кислотасидир, у сийдик билан чиқарилади. 

Қўлланилиши

Препарат организмда магний танқислигини даволаш ва олдини олишда мажмуавий даволаш таркибида қўлланиши мумкин:

  • юрак-қон томир тизимининг касалликлари (артериал гипертензия, стенокордия, димланган юрак етишмовчилиги, юрак аритмиялари);
  • юрак қоринчалари экстрасистолияси, «пируэт» тури юрак қоринчалар тахикардияси;
  • ҳомиладорликнинг асоратлари (гестоз, ҳомиладорликнинг узилишини хавфи, бачадон-йўлдош қон айланишининг бузилиши, ҳомила гипотрофияси);
  • гинекологияда (хайз кўриш олди синдроми, орал контрацептивларни қабул қилиш, организмда эстрогенларнинг танқислиги);
  • неврология амалиётида (минимал мия дисфункцияси бўлган болаларда магний танқислигини тузатиш учун дисциркулятор энцефалопатияни даволаш);
  • қандли диабетни;
  • дис- ва гиполипидемия. 
Қўллаш усули ва дозалари

Капсулалар овқат қабул қилиш вақтида, 1 стакан сув билан бирга қабул қилинади.

Организмда магний танқислигини мажмуавий даволашда препарат катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан кунига 2-3 марта буюрилади. Даволашни магнийнинг қондаги концентрацияси нормалашганидан кейин тўхтатиш лозим. Даволаш курсининг давомийлиги 1-2 ойни ташкил қилади.

Олдини олиш мақсадида препарат 1 капсуладан суткада 1 марта 1-2 ой давомида буюрилади. 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо:

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, қабзият, диарея бўлиши мумкин.

Бошқалар: аллергик реакциялар. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • препарат компонентларига юқори сезувчанлик;
  • яққол буйрак етишмовчилиги (КК 30 мл/миндан кам);
  • фенилкетонурия;
  • гипермагниемия;
  • 6 ёшгача бўлган болалар;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: буйраклар функциясининг ўрта даражадаги етишмовчилигида  гипермагниемиянинг ривожланиш хавфи мавжуд. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат фосфатларини ва кальций тузларини сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, магнийнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилиши ахамиятли камаяди.

Препарат темирнинг ўзлаштирилишини, тетрациклиннинг сўрилишини камайтиради. Препарат бирга қўлланганида тромболитик воситаларнинг таъсирини сусайтиради.

Пиридоксин диуретикларнинг таъсирини кучайтиради; леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини сезиларли пасайтиради, юрак гликозидлари билан яхши қушилади (миокардда қисқартирувчи оқсилларнинг синтезини ошишига ёрдам беради), глутамин кислотаси ва аспаркам билан (гипоксияга чидамлилик ошади) яхши мос тушади.

 

Махсус кўрсатмалар

Йўлдош кальций танқислигида организмдаги магний танқислигини кальций препаратларини қабул қилишни бошлашдан олдин бартараф қилиш лозим.

Тетрациклин ва препарат бирга қўлланганида бу  препаратларни қабуллари орасидаги       3 соатлик интервалга риоя қилиш лозим.

Сурги воситалари, этанол тез-тез қўлланганида, руҳий ва жисмоний юкламаларда магнийга бўлган эҳтиёж ошади ва магний танқислигининг ривожланишини хавфи ошади.

Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин.

Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ва перитонеал диализўтқазиш лозим.

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Буйракларнинг нормал функциясида магнийни қабул қилиш токсик реакцияларни чақирмайди. Магний билан заҳарланиш буйрак етишмовчилигида ривожланиши мумкин. Токсик самаралари асосан магнийнинг қанддаги миқдорига боғлиқ.

Симптомлари: АБ ни тўшиши, кўнгил айниши, қусиш, рефлексларнинг секинлашиши, нафаснинг сусайиши, кома, юракни тўхташи ва нафас фалажи, анурия.

Даволаш: регидратация, жадаллаштирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ а перитонеал диализ щтыазиш лозим. 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин