Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Линкас Плющ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Линкас Плющ ПАСТИЛКА №16

12 000 so'mdan
(2776)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
ХЕРБИОН
Chiqarilish shakli
ПАСТИЛКА
Farma. Guruh
Отхаркивающие препараты, комбинации
Dori tafsilotlari
Nojo'ya samaralari
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Nojo'ya samaralari
Препарат хавфсиз деб тан олинган ва яхши ўзлаштирилади.
 
Dori shakli
8 пастилкалар алюмин/ПВХ блистерда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан ёпиладиган конвертда.

 

8 пастилкалар алюмин/ПВХ блистерда, 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон ўрамда.

9 пастилкалар алюмин/ПВХ блистерда, 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон ўрамда.

 
Farmakodinamikasi
Йўталга қарши Линкас Плющ пастилкалари – ўсимликлардан олинган препарат, печак баргларининг қуруқ экстракти кукунини сақлайди, нафас йўллари катарини ва бронхит, астма, бронхоэктазлар ва пневмония каби бронхиал сурункали яллиғланиш касалликларни симптомларини даволашда исботланган самарага эга. Печак барглари муколитик ва спазмолитик таъсир кўрсатувчи ингредиентларни сақлайди.
 
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: қандсиз пастилкалар

 

 

Таркиби:

Ҳар бир пастилка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: печак барглари экстракти кукуни - 5 мг;

ёрдамчи моддалар: изомальт, лимон кислотаси, аскорбин кислотаси, ментол, маноаммоний глийирризинати, ялпиз хушбўйи, қизил бўёвчи, асал ароматизатори, эвкалипт мойи.

 
Maxsus shartlar

·    ҳомиладор ва эмизикли аёллар препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашишлари керак.

 

·    хансираш, иситма ёки йирингли балғам пайдо бўлганда, дархол шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.

·    қабул қилаётган доза ўтказиб юборилган ҳолларда, дозани икки баробар ошириб қабул қилманг.

Печак баргларидан тайёрланган йўталга қарши пастилкаларни даволаш схемаси бўйича қабул қилишни давом эттиринг.

Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига

таъсир қилмайди.

Qo'llanilishi
·    томоқ оғриғи;

·    бронхларнинг сурункали яллиғланиш касалликларини симптоматик даволаш учун;

·    махсулотли (балғамли) йўтал билан бирга кечувчи нафас йўлларининг ўткир катарал касалликларида қўлланади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- Таркибидаги хар қандай ингредиентларига юқори сезувчанлик

 

-3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Аниқланмаган.

 

 
Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ, салқин жойда, 30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Dozirovkasi
Катталар ва болаларга (12 ёшли ва ундан катта): бир ёки икки пастилкадан кунига 3-4 марта;

болаларга (6 ёшдан 12 ёшгача): бир пастилкадан кунига 4 марта;

болаларга (3 ёшдан 6 ёшгача): бир пастилкадан кунига 3 марта; ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

Даволашнинг давомийлиги: даволаш курсининг давомийлиги бир ҳафтани ташкил қилади ва яллиғланиш касалликларини симптомлари енгиллашганидан кейин шу дозада даволашни яна 2-3 кун давом эттириш мумкин.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Тавсия этилган суткалик дозани ошириш, кўнгил айниши, қусиш ва диарея чақириши мумкин. Бундай ҳолларда дархол шифокорга мурожаат қилинг.

 

 

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

·    ҳомиладор ва эмизикли аёллар препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашишлари керак.