Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Бальзам по

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Бальзам по Вишневскому ЛИНИМЕНТ 30Г №1

4 000 so'mdan
(2921)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
PIX LIQUIDA,XEROFORMIUM,OIL RICINUM
Ishlab chiqaruvchi
АЛТАЙВИТАМИНЫ
Chiqarilish shakli
ШТ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Таркиби:
Таърифи: 
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Чиқарилиш шакли
Сақлаш шароити
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Таркиби:

100 г линимент қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: оқ қайин қатрони – 3 г, висмут трибромфеноляти ва висмут оксиднинг мажмуаси [ксероформ] – 3 г;

ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди [аэросил], канакунжут мойи.

Таърифи: 

оч-сариқдан то жигарранг ранглигача бўлган ўзига хос ҳидли линимент.

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун мажмуавий препарат. Антисептик ва махаллий таъсирловчи самара кўрсатади, регенерация жараёнларини тезлаштиради.

Қўлланилиши

Инфекцияланмаган, узоқ вақт битмаётган тери ва юмшоқ тўқималарнинг операциядан кейинги, посттравматик жароҳатларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга, шикастланган соҳага юпқа қават қилиб қўйилади ёки линимент билан шимдирилган дока боғлов қўйилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар. Узоқ муддат қўлланганида терининг таъсирланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, тери ва юмшоқ тўқималарнинг ўткир йирингли касалликлари (шу жумладан абсцессланувчи фурункул, карбункул, флегмона, абсцесс, гидраденит, лимфаденит, йиринглаган атерома, липома, парапроктит, плевра эмпиемаси) да қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Линимент.

30 г дан бушонли алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

15ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.