Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Лифезол-100 РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Лифезол-100 РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 250МЛ №1

49 400 so'mdan
(2580)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
CISEN PHARMACEUTICAL CO LTD
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Плазмозамещающее средство
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

инфузия учун эритма. 

Фармакологик ҳусусиятлари

ЛИФЕЗОЛ – парентерал озиклантириш учун L-аминокислоталарнинг инфузион эритмасидир. Аминокислоталар – бу оксиллар синтези учун зарур булган компонентлардир. Препаратда сакланувчи аминокислоталар L – шаклда булади, бу оксил биосинтезида уларнинг тугридан-тугри иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Аминокислоталарни сакловчи эритмалар, энергияни ташувчилар, электролитлар ва суюклик билан бир вактда организмнинг холатини яхшилаш ёки тутиб туриш ёки тана вазнининг йукотилишини минимумга камайтириш максадида парентерал озиклантириш учун кулланади. Патологик холатларда аминокислоталар экзоген юборилмаганида, кон плазмасидаги аминокислоталарнинг тупламини, айрим кон плазмасидагц алохида аминокислоталарнинг мутлок концентрациясини хам уларнинг фоиз нисбатини хам типик яккол узгариши ривожланади. 1 литр ЛИФЕЗОЛ эритмасида 50 г аминокислоталар, 8 г умумий азот сакланади. ЛИФЕЗОЛ барча саккиз алмаштириб булмайдиган аминокислоталарни, шунингдек шартли алмаштириш мумкин булган L-аргинин ва L-гистидин саклайди. L-аргинин аммиакнинг мочевинага айланишига ёрдам беради, жигарда оксилларнинг катаболизмида косил буладиган аммонийнинг захарли ионларини боглаб олади. L-аминокислоталар анаболик жараёнларда (оксиллар синтези) катнашади, катаболик жараёнларни секинлаштиради, репарация жараёнларини тезлаштиради, организмнинг экстра- ва интрацеллюляр суюкликларининг гемостазини бошкарувчи буфер тизимининг бир кисми хисобпанади. Сорбит энергия ташувчидир, жигарда фруктоза-6-фосфатга фосфорланади. Сорбит глюкозага нисбатан аминокислоталарнинг энг яхши эритувчисидир, чунки альдегид ва кетон гурухларини сакламайди, шунинг учун аминокислоталарнинг таъсирини сусайтирувчи уларни аминокислоталарнинг аминогурухпари билан мажмуалари йук. 

Фармакокинетикаси

ЛИФЕЗОЛНИНГ биокираолишлиги 100%. Плазмадаги эркин аминокислоталарнинг концентрацияси ахамиятли тебранишларга дучор булган, бу алохида аминокислоталарга хам, уларнинг умумий концентрациясига хам таалукли. Препарат юборилганидан кейин аминокислоталар оксил синтезига киришадилар. Протеинлар ва бошка биомолекулаларнинг синтезига киришмаган аминокислоталарнинг ортикча микдори тупланмайди (ёг кислоталари ва глюкозадан фаркпи равишда), балки а-аминогурухни дезаминланиши билан парчаланадилар, у мочевинани хосил булиши билан метаболизмга учрайди. Охиргиси буйраклар оркали чикарилади. Аминокислоталарнинг озгина кисми (5%) узгармаган холда чикарилади. 

Қўлланилиши

Куйидагиларда парентерал оксилли озиклантириш: турли генезли гипопротеинемиялар ва суюкликни йукотишларида; операциядан олдинги ва кейинги даврда овкатни одатдаги йул билан кабул килиш; имконияти йуклиги ёки кескин чекланганида; катта чукур куйишларда (айникса, куйишли холдан тойишда); жарохатлар, синишлар, йирингли жараёнлар, сепсисда; ичакнинг яллигланиш касалликларида, кахексияда, захарланишларда.

МИЙ нингхавфли усмаларида, доимий иситмали холатларда; болаларда оксил дистрофияларида, гипотрофияларда, МИЙ нуксонларида. Операциядан кейинги даврда метаболик ва репаратив жараёнларни яхшилаш зарурати тугилганида овкат хазм килиш, сурилиш ва чикарилиш жараёнларида оксиллар алмашинувини бузилишида ва унга юкори эхтиёж ёки сарф этилиши окибатида пайдо буладиган оксил танкислигини тулдириш ёки бартараф килиш. 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига томчилаб, беморнинг холатини синчиклаб кузатув остида секин юборилади. Пациентнинг клиник холати ва унинг аминокислоталар ва суюкликка булган эхтиёжи, тана вазни ва катаболизм даражасига караб дозаланади.

Катталар: 0,6 дан 1,0 г гача аминокислоталар (суткада 20 мл/кг эритма тана вазнига). Катаболик холатларда -1,3-2 г аминокислоталар (суткада 40 мл/кг эритма тана вазнига).

2-18 ёшли болалар: 1,0-2,0 г аминокислоталар (суткада 40 мл/кг эритма тана вазнига).

Максимал суткалик доза – 2,0 г/кг аминокислоталар тана вазнига. Инфузиянинг максимал тезлиги: соатига 2 мл/кг тана вазнига, бу тана вазнига 0,1 г/кг аминокислотага тенгдир. Катталарда парентерал озикпантиришда юбориладиган суюкликнинг умумий микдори тана вазнига суткада 40 мл/кг дан ошмаслиги керак. Препарат пациентни энтерал ёки перорал озикланишга тулик утказгунча кулланади. 

Ножўя таъсирлари

ЛИФЕЗОЛ одатда яхши узлаштирилади. Якка холларда – кунгил айниши, кусиш, этни увишиши, флебит (айникса гез юборилганида). Препаратда натрий дисульфити сакланиши туфайли якка холларда (айникса бронхиал астмали пациентларда) гиперергик реакциялар, кусиш, диарея, диспноэ, бронхиал астма хуружлари, онгни бузилиши, шок булиши мумкин. Бундан ташкари, натрий дисульфитини препаратнинг бошка компоненти – триптофан билан узаро таъсирининг махсулотлари кон плазмасида билирубиннинг микдорини ва жигар ферментлари фаоллигини ошириши мумкин. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Хаёт учун хавф тугдирувчи нотургун кон айланиши (шок). Гипоксия – хужайраларни кислород билан етарлича таъминланмаслиги. Огир жигар ва буйрак етишмовчилиги. Декомпенсация боскичидаги юрак етишмовчилиги. Аминокислоталар алмашинувини бузилиши. Метаболикацидоз. Калла суягимияжарохатинингуткирдаври.

Диккат. Комадаги ёки коматоз холатни чакириши мумкин булган бош миянингфаолиятини бузилиши булган пациентларучун препаратни ишлатиш такикланади. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошка дори воситалари билан узаро номутаносиб (бир эритмада аралаштириш мумкин эмас). 

Махсус кўрсатмалар

Шикастланмаган флаконлардаги факат тиник эритмалар ишлатилсин. Флакон очилганидан кейин препаратни дархол ишлатиш керак! Очилган флаконни саклаш мумкин эмас!

Препарат факат стационар шароитларида кулланади. Микробли ифлосланишнинг юкори хавфи туфайли аминокислоталарни сакловчи эритмаларни бошка дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас. Зардобнинг юкори осмолярлигида эхтиёткорлик билан куллаш керак. Жигар ва буйрак етишмовчилигида дозалаш тартибини тугрилаш талаб килинади. Крннинг сув ва электролит балансини, конда глюкозанинг концентрациясини ва кислота-ишкор таркибини назорат цилиш керак. Тулик парентерал озиклантиришни утказиш учун бир вактда энергия ташувчилар, электролитлар, витаминлар ва микроэлементларни кушиш керак.

Хомиладорлик ва лактация даврида кулланиши

Курсатмалар буйича хомиладорлик ва лактация даврида куллаш мумкин. 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тугрисида маълумотлар келтирилмаган. 

Сақлаш шароити

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.