Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
ЛЕВОМИЦЕТИН ГЛАЗНЫЕ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

ЛЕВОМИЦЕТИН ГЛАЗНЫЕ КАПЛИ 0,25% 5МЛ №1

1 500 so'mdan
(4468)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
CHLORAMPHENICOL
Ishlab chiqaruvchi
СЛАВЯНСКАЯ АПТЕКА
Chiqarilish shakli
ГЛ/КАПЛИ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Dori shakli
Tarkibi
Farmakodinamikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
5 мл ёки 10 мл дан буриладиган қопқоқчаси билан полиэтилен флакон-томчилагичда. Флакон қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
 
Tarkibi
 
Фаол модда: хлорамфеникол - 2,50 мг;

 

Ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, натрий гидроксиди, инъекция учун сув 1,0 мл гача

 
Farmakodinamikasi
Кенг таъсир доирали бактериостатик антибиотик, микроб ҳужайраларида оқсил синтези жараёнини бузади (ёғ эритувчи бўлиб, бактериялар ҳужайра мембранаси орқали киради ва оқсил синтезини бузилишига олиб келувчи, ўсиб бораётган пептид занжирларга аминокислоталар ҳаракатини кечиктирувчи бактериал рибосомларни 50S суббирлиги билан қайтар боғланади), уларда ўсувчи пептик занжирларга аминокислоталар тўхтаб қолади, бу оқсил синтезини бузилишига олиб келади).

 

Пенициллин, тетрациклин, сулфаниламидларга чидамли бактерияларнинг штаммларига  самарали. Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Klebsiella pneumoniae бактерия штаммлари, Enterobacter (Aerobacter), айрим турлари, Neisseria, Staphylococcus aureus, Streptococcus spp. (шу жумладан Streptococcus pneumoniae, Streptococcus hemolyticus), Moraxella lacunata, риккетция ва микоплазма турларига нисбатан фаол. Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens га  нисбатан самарасиз.

 
Nojo'ya samaralari
Маҳаллий аллергик реакциялар.

 

Узоқ муддат қўлланганда: ретикулоцитопения, лейкопения, гранулоцитопения, тромбоцитопения, эритроцитопения; кам ҳолларда - апластик анемия, агранулоцитоз; иккиламчи замбуруғли инфекция кузатилиши мумкин.

 
Sotish shartlari
Шифокор рецепти бўйича.

 

 
Maxsus shartlar
Офтальмологик шакллар қўлланилгандан кейин суяк кўмиги гипоплазияси ривожланиш ҳақида алоҳида маълумот мавжуд (даволаш жараёнида периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш керак).

 

Олдиндан цитостатик даволаш  ёки нур терапия қабул қилган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Qo'llanilishi
Сезгир микрофлора томонидан чақирилган бактериал кўз инфекциялари:

 

-конъюнктивит;

- кератит;

-блефарит, блефароконъюнктивит;

-кератоконъюнктивит;

- иккиламчи бактериал инфекция мавжудлигида нейропаралитик кератитда қўлланилади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
·      препаратнинг компонентларига юқори индивидуал сезувчанлик;

 

·      суяк кўмигининг қон яратишни сусайиши;

·      ўткир вақти - вақти билан авж олувчи порфирия;

·      глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;

·      жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги;

·      ҳомиладорлик, лактация даври;

·      янги туғилган даврида (4 хафтагача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан препаратни қўллаш керак:

·      тери касалликлари (псориаз, экзема, замбуруғли шикастланиши);

·      эрта ёшдаги болалар.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Қон яратиш сусайтирувчи (сульфаниламидлар, цитостатиклар), жигарда моддалар алмашинувига таьсир қилувчи препаратлар, нур терапия билан бир вақтда қўлланилганда - ножўя таъсир ривожланиш хавфини оширади.

 

Эритромицин, клиндамицин, линкомицин билан бир вақтда қўлланилганда таьсирни ўзарокамайиши кузатилади, чунки  хлорамфеникол бу препаратларни боғланган ҳолатдан чиқариши ёки бактериал рибосомларнинг 50S кичик бирликлари билан боғланишига  қаршилик қилиши мумкин.

Перорал гипогликемик препаратлар билан буюрилганда жигарда метаболизмни бостирилиши ва уларни плазмадаги концентрациясини ошиши туфайли уларнинг таъсири кучаяди. Хлорамфеникол цитохром Р450 фермент тизимини сусайтиради, шунинг учун фенобарбитал, фенитоин, билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганда ушбу препаратларнинг метаболизми сусаяди, уларнинг чиқарилишини камайтиради ва плазмадаги концентрациясини оширади.

Пенициллинлар ва цефалоспоринларнинг антибактериал самарасини камайтиради.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25˚С юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.

Флакон очилгандан кейин – 1 ой.

 

Срок годности

2 года.

Не применять препарат после окончания срока годности, указанного на упаковке.

После вскрытия флакона – 1 месяц.

 
 
Dozirovkasi
Препарат конъюнктива бўшлиғига ҳар 1-4 соатда 1-2 томчида томизилади.
 
Dozani oshirib yuborilishi

Препаратнинг дозаси ошириб юбориши ҳақида маълумотлар йўқ.