Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Квантавир ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Квантавир ТАБЛЕТКА 0,5МГ №30

364 000 so'mdan
(1403)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Entecavirum
Ishlab chiqaruvchi
Abdi Ibrahim Ilac San.
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Противовирусные препараты
Dori tafsilotlari
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши

Пациентларда препаратнинг дозасини ошириб юборилиш холатлари юзасидан чекланган маълумотлар бор. Препаратни 20 мг гача бўлган дозада 14 кун давомида ёки 40 мг гача бўлган бир марталик дозаларни қабул қилган соғлом кўнгиллиларда, кутилмаган ножўя кўринишлар бўлмаган. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида пациент синчков тиббий кузатувда бўлиши ва зарурати бўлганида стандарт тутиб турувчи даволаш ўтказилиши керак. 

Сақлаш шароити

15-25оС ҳароратда сақлансин. 

Дори шакли

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Энтекавир HBV полимеразага нисбатан кучли ва селектив фаолликка эга бўлган гуанозин нуклеозидининг аналоги хисобланади. Энтекавир фосфор гуруҳини бириктириб, хужайра ичидан Т1/2 15 соатга тенг бўлган фаол трифосфатни (ТФ) ҳосил қилади. ТФ нинг хужайра ичидаги концентрацияси энтекавирнинг хужайрадан ташқаридаги даражаси билан бевосита боғлиқ, бунда “плато”ни бошланғич даражасидан кейин препаратни аҳамиятли даражада тўпланиши кузатилмайди. Табиий субстрат деоксигуаназин-ТФ билан рақобатлашиб, энтекавир-ТФ вирусли полимеразанинг барча 3 функционал фаоллигини: (1) прайминг HBV полимераза, (2) прегеном иРНК негатив занжирининг тескари транскриптазаси ва (3) HBV ДНК позитив занжирининг синтезини ингибиция қилади. Энтекавир-ТФ ингибирлаш константаси (Ki) 18-40 мкМ бўлган хужайра ДНК ά-, β-, δ-полимеразаларнинг кучсиз ингибитори хисобланади. Бундан ташқари, энтекавир-ТФ ва энтекавирнинг юқори концентрацияларида γ-полимераза ва HepG2 хужайраларнинг митохондрияларида ДНК синтезига нисбатан ножўя самаралари аниқланмаган. 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Соғлом одамларда энтекавир тез сўрилади, ва плазмада максимал концентрацияси 0,5-1,5 соатдан кейин аниқланади. Энтекавир 0,1 дан 1 мг гача бўлган дозаларда такрорий қабул қилинганда максимал концентрациясини (Cmax) ва “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонини (AUC) дозага пропорционал равишда ошиши аниқланади. Ичга кунига бир марта қабул қилинганида 6-10 кундан кейин мувозанат ҳолатига эришилади, бунда плазмадаги концентрацияси тахминан 2 марта ошади. Мувозанат ҳолатида плазмада максимал (Cmax) ва минимал (Cmin) концентрациялари, 0,5 мг дозада қабул қилинганида мувофиқ 4,2 ва 0,3 нг/мл, 1 мг дозада қабул қилинганида мувофиқ 8,2 ва 0,5 нг/мл ни ташкил этган. 0,5 мг энтекавир ичга ёғлиқ, ва ёғсиз овқат билан қабул қилинганида, минимал даражада сўрилиши (овқат билан қабул қилинганида 1-1,5 соатга ва оч қоринга қабул қилинганида 0,75 соатга секинлашиши), Cmax ни 44-46% га пасайиши ва AUC ни 18-20% га пасайиши кузатилган.

Тақсимланиши

Энтекавирнинг баҳоланадиган тақсимланиш ҳажми организмдаги сувнинг умумий ҳажмидан юқори бўлган, бу препаратни тўқималарга яхши киришидан далолат беради. in vitro шароитларида энтекавир одам зардобидаги оқсиллар билан тахминан 13% га боғланади.

Метаболизми ва чиқарилиши

Энтекавир CYP450 ферментлар тизимининг субстрати, ингибитори ёки индуктори ҳисобланмайди. Одамлар ва каламушларга нишонланган 14С-энтекавир юборилганидан кейин оксидланган ёки ацетилланган метаболитлари аниқланмаган, II фаза метаболитлари (глюкуронидлар ва сульфатлар) эса катта бўлмаган миқдорда аниқланган. Максимал даражага эришилганидан сўнг энтекавирнинг плазмадаги концентрацияси биоэкспоненциал равишда пасайган, бунда ярим чиқарилиш даври 128-149 соатни ташкил этган. Кунига бир марта қабул қилинганида препаратнинг концентрациясини 2 марта ошиши (кумуляцияси) юз берган, яъни самарали ярим чиқарилиш даври тахминан 24 соатни ташкил этган.

Энтекавир асосан буйраклар орқали чиқарилади, бунда мувозанат холатида дозанинг 62%-73% сийдикда ўзгармаган ҳолда аниқланади. Буйрак клиренси дозага боғлиқ эмас ва минутига 360 дан 471 мл гача бўлган чегарада ўзгариб туради, бу препаратни гломеруляр фильтрация ва найчалар секрецияси орқали чиқарилишидан далолат беради. 

Қўлланилиши

Катталарда сурункали В гепатити:

  • жигарни компенсацияланган шикастланиши ва вирусли репликация бўлганида, зардоб трансаминазалари (аланинаминотранфераза, АЛТ; ёки аспартатаминотрансфераза, АСТ) нинг фаоллигини ва жигарда яллиғланиш жараёнлари ва/ёки фибрознинг гистологик белгилари ошиши бўлганида; 
  • жигарнинг декомпенсацияланган шикастланиши бўлганида қўлланади.  
Қўллаш усули ва дозалари

Энтекавирни ичга, оч қоринга (яъни овқатдан кейин камида 2 соат ўтгач ва навбатдаги овқатланишдан камида 2 соат олдин) қабул қилиш керак. 

Жигарнинг компенсацияланган шикастланиши бўлган пациентлар учун энтекавирнинг тавсия этиладиган дозаси кунига бир марта 0,5 мг ни ташкил этади.

Ламивудинга резистентлиги бўлган пациентларга (яъни анамнезида ламивудин билан даволаш фонида В гепатити вируси билан виремия бўлган пациентлар, ёки ламивудинга резистентлиги тасдиқланган пациентларга) 1 мг энтекавирни кунига бир марта буюриш тавсия этилади. 

Жигарнинг декомпенсацияланган шикастланиши бўлган пациентларга 1 мг энтекавирни кунига бир марта буюриш тавсия этилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Креатинин клиренси пасайганида энтекавирнинг клиренси камаяди. Креатинин клиренси < 50 мл/мин бўлган, шу жумладан гемодиализда ва давомли амбулатор перитонеал диализда бўлган пациентларда энтекавирнинг дозасига, 1-жадвалга мувофиқ, тузатиш киритиш тавсия этилади. 

 

1-жадвал. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга энтекавирнинг тавсия этиладиган дозалари.

Креатинин клиренси

(мл/мин)

Илгари нуклеозидли препаратларни қабул қилмаган пациентлар Ламивудинга резистент пациентлар ва жигарнинг декомпенсацияланган шикастланиши бўлган пациентлар
≥ 50 0,5 мг кунига бир марта 1 мг кунига бир марта
30 – < 50 0,5 мг ҳар 48 соатда 1 мг ҳар 48 соатда
10 – < 30 0,5 мг ҳар 72 соатда 1 мг ҳар 72 соатда
< 10

Гемодиализ* ёки давомли амбулатор перитонеал диализ

0,5 мг ҳар 5-7 кунда 1 мг ҳар 5-7 кунда

* Энтекавирни гемодиализ сеансидан кейин қабул қилиш керак.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда энтекавирнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Кекса пациентларда энтекавирнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда (≥1/1000, < 1/100): диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш.

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез (≥1/100, < 1/10): бош оғриғи, толиқиш; кам ҳолларда (≥ 1/1000, < 1/100): уйқусизлик, бош айланиши, уйқучанлик.

Постмаркетинг маълумотлар (учраш тезлигини аниқлаш мумкин эмас):

Иммун тизими томонидан: анафилактоид реакция.

Тери ва тери ости қавати томонидан: алопеция, тошма.

Жигар томонидан: трансаминазаларнинг фаоллигини ошиши.

Моддалар алмашинуви томонидан: лактоацидоз (умумий толиқиш, кўнгил айниши, қусиш, қорин бўшлиғида оғриқ, тана вазнини тўсатдан пасайиши, хансираш, нафас фаолиятини тезлашиши, мушакларни бўшлиги), айниқса жигарнинг декомпенсацияланган шикастланиши бўлган пациентларда кузатилиши мумкин.

Бундан ташқари, жигарнинг декомпенсацияланган шикастланиши бўлган пациентларда қўшимча қуйидаги ножўя самаралари аниқланган:

Тез-тез: қонда бикарбонат концентрациясини пасайиши, АЛТ фаоллиги ва билирубиннинг концентрациясини норманинг юқори чегарасига нисбатан 2 мартадан кўпроқ қийматга ошиши, альбуминнинг концентрацияси 2,5 г/дл дан кам, липазанинг фаоллигини нормага нисбатан 3 мартадан кўпроқ қийматга ошиши, тромбоцитларнинг концентрацияси 50000/мм3 дан паст; кам ҳолларда: буйрак етишмовчилиги. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • энтекавирга ёки препаратнинг хар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик.
  • 18 ёшгача бўлган болалар.
  • лактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани мальабсорбциясида қўллаш мумкин эмас. 
Дориларнинг ўзаро таъсири

Энтекавир асосан буйрак орқали чиқарилиши туфайли, энтекавир ва буйрак фаолиятини пасайтирувчи ёки найчалар секрецияси даражасида рақобат қилувчи дори воситалари бир вақтда қўлланганида, зардобда энтекавир ёки шу дориларнинг концентрацияси ошиши мумкин. Энтекавир ламивудин, адефовир ёки тенофовир билан бир вақтда буюрилганида, дориларнинг ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Энтекавирни буйрак орқали чиқариладиган ёки буйракларнинг фаолиятига таъсир қиладиган бошқа препаратлар билан ўаро таъсири ўрганилмаган. Энтекавир шундай препаратлар билан бир вақтда буюрилганида, пациентлар синчков тиббий кузатув остида бўлишлари керак.  

Махсус кўрсатмалар

Нуклеозид аналоглари, шу жумладан энтекавир билан монотерапия ҳолида ва антиретровирус препаратлари билан мажмуада даволанганда, баъзида пациентнинг ўлимига олиб келувчи лактоацидоз ва стеатоз билан кечувчи яққол гепатомегалия ҳоллари таърифланган.

Лактоацидозни ривожланишига ишора қилиши мумкин бўлган симптомлар: умумий толиқиш, кўнгил айниши, қусиш, қорин бўшлиғида оғриқ, тана вазнини тўсатдан пасайиши, хансираш, нафас фаолиятини тезлашиши, мушакларни бўшлигидан иборат. Хавф омиллари бўлиб аёллар, семизлик, нуклеозид аналогларини узоқ муддат қўллаш, гепатомегалия хисобланади. Кўрсатилган симптомлар пайдо бўлганида ёки лаборатор жиҳатдан тасдиқланган лактоацидозда, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Вирусларга қарши даволаш, шу жумладан энтекавир билан даволаш, бекор қилинганидан сўнг гепатитни зўрайиш холлари таърифланган. Бундай холларнинг кўпчилиги даволашсиз ўтиб кетган. Бироқ оғир асоратлар, шу жумладан фатал ҳолатлар, ривожланиши хам мумкин.

Бу асоратларни даволашни бекор қилиш билан боғлиқлиги номаълум. Даволаш тўхтатилганидан сўнг вақти-вақти билан жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Зарурати бўлганида вирусларга қарши даволашни қайта бошлаш мумкин.

В гепатити/ОИТВ-инфекцияси билан хасталанган пациентлар

Антиретровирус даволаш олмаётган, ОИТВ инфекцияси ва В гепатити билан хасталанган пациентларга энтекавир буюрилганида, ОИТВ нинг чидамли штаммлари ривожланиш хавфи бўлиши мумкинлигини хисобга олиш керак. Энтекавир ОИТВ инфекциясини даволаш учун ўрганилган эмас ва бундай ҳолатда қўллаш учун тавсия этилмайди.

В гепатити/С гепатити/D гепатити билан хасталанган пациентлар

В гепатити/С гепатити/D гепатити билан хасталанган пациентларда энтекавирнинг самарадорлиги юзасидан маълумотлар йўқ. 

Жигарнинг декомпенсацияланган шикастланиши бўлган пациентлар 

Жигар томонидан жиддий ножўя самараларни ривожланиш хавфи юқорилиги аниқланган, хусусан Чайлд-Пью таснифи бўйича жигарнинг декомпенсацияланган шикастланишини С синфи бўлган пациентларда кузатилган. 

Шунингдек бу пациентлар лактоацидоз ва гепаторенал синдром каби буйраклар томонидан специфик ножўя самаралар ривожланиш хавфига кўпроқ мойил бўладилар. Шунинг сабабли лактоацидознинг клиник белгилари ва буйрак фаолиятини бузилишини аниқлаш мақсадида пациентларни синчиклаб кузатиш, шунингдек ушбу пациентлар гурухида мувофиқ лаборатория текширишлар (“жигар” ферментларининг фаоллиги, қонда сийдик кислотасини концентрацияси, қон зардобида креатинин концентрацияси) ни ўтказиш керак.

Ламивудинга резистент пациентлар

В гепатити вирусида ламивудинга чидамли мутацияларни мавжудлиги, энтекавирга резистентлик ривожланиш хавфини оширади. Шу сабабли ламивудинга резистент пациентларда вируслар титрини тез-тез мониторинг ўтказиш ва зарурати бўлганида чидамлилик мутацияларини аниқлаш мақсадида мувофиқ текширишлар ўтказиш талаб этилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар учун дозалаш тартибига тузатиш киритиш тавсия этилади.

Жигар трансплантациясини ўтказган пациентлар

Жигар трансплантациясини ўтказган пациентларда энтекавирнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги номаълум. Жигар трансплантациясини ўтказган, ва циклоспорин ёки такролимус каби буйрак фаолиятига таъсир қилиши мумкин бўлган  иммунодепрессантларни олаётган пациентларни, энтекавир билан даволашдан олдин ва даволаш вақтида буйрак фаолиятини синчиклаб назорат қилиш керак.

Пациентлар учун умумий маълумот

Энтекавир билан даволаниш, В гепатитини юқиш хавфини камайтирмаслиги ва, шунинг учун мувофиқ эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши лозимлиги хақида пациентларни огоҳлантириш керак.

Препаратнинг хар бир таблеткаси 120,5 мг (0,5 мг таблеткалар) ёки 241 мг (1 мг таблеткалар) лактоза сақлайди. Шу сабабли, лактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладор аёлларда адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган.

Квантавир хомиладорлик вақтида, препаратни қўллашдан кутиладиган потенциал фойда хомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўлланиши керак.

Энтекавирни аёллар сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Препарат қўллаш вақтида эмизиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.