Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
КОРГЛИКОН РАСТВОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

КОРГЛИКОН РАСТВОР ДЛЯ ИНФУЗИИ 0,06% 1МЛ №10

10 000 so'mdan
(3595)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
CORGLYCONE
Ishlab chiqaruvchi
УЗБЕКИСТАН
Chiqarilish shakli
Р-Р Д/ИНФ
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

инъекция учун эритма 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Коргликон юрак гликозидлари гуруҳига мансуб ва ўзининг специфик самаралар бўйича строфантинга яқин, лекин узоқроқ таъсирга эга. Коргликон дори воситасининг таъсир механизми кардиомиоцитларнинг Nа+-К+– АТФ-азасини блокадаси, миофибриллаларнинг қисқарувчанлик жараёнини энергетик таъминлашга таъсири билан боғлиқ. Препарат мусбат миотроп таъсир, манфий хроно- ва дромотроп самаларга эга, юрак гликозидлари ва Гис тутами бўйича ўтказувчанликни секинлаштиради. Препарат гемодинамикани яхшилайди, симпатоадренал тизим фаоллигини пасайтиради. Препарат марказий нерв тизимига седатив таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг самараси вена ичига юборилгандан 3-5 минутдан кейин кузатилади, 30 минут давомида максимумга эришади. Препарат қон плазмаси оқсиллари билан боғланмайди, организмда метаболизмга учрайди. Асосан сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Деярли кумулятив таъсирга эга эмас. Организмдан ярим чиқарилиш даври (асосан буйрак орқали) – тахминан 28 соатни ташкил қилади. 

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали юрак етишмовчилигида (ангишвонагул препаратларини ўзлаштираолмасликда) қўлланади. 

Қўллаш усули ва дозалари

Коргликон вена ичига юборилади. юбориш секин 5-6 минут давомида (препаратни фақат 10-20 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилсин) суткада 1-2 марта амалга оширилади. Катталарга 0,5-1 мл, 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга – 0,2-0,5 мл; 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 0,5-0,75 мл дан юборилсин. Суткада 2 марта юборилганда инъекциялар ўртасидаги интервал 8-12 соатни ташкил қилади.

Катталар учун вена ичига максимал дозаси: бир марталик – 1 мл, суткалик – 2 мл ни ташкил қилади. 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: препарат автоматизм ва ўтказувчанликка, айниқса тез юборилганда таъсири ҳисобига юрак ритми бузилишларини (экстрасистолия, атриовентрикуляр блокада, брадиаритмия, юрак қоринчалари аритмиялари, AV-ўтказувчанликни секинлашиши) чақириши мумкин.

Овқат-ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғизни қуриши, анорексия, эпигастрал соҳада дискомфорт.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: онгни чалкашиши, қўл-оёқларда оғриқ ва парестезия, ҳолсизлик, уйқусизлик, бош айланиши, бош оғриғи, ранг ажратишни бузилиши, узоқ вақт қўлланилганда – кўриш майдонларини тушиб қолиши, кўриш ўткирлигини пасайиши.

Тери томонидан: анафилактик шок, тошма.

Бошқалар: гипокалиемия, гинекомастия (узоқ вақт қўллаганда); аллергик реакциялар, шу жумладан эшакеми, қичишиш; юбориш жойидаги ўзгаришлар. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига, шунингдек бошқа юрак гликозидларига юқори сезувчанлик. Диастолик функция бузилишларидаги юрак етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти, турли даражадаги атриовентрикуляр блокада, брадикардия, экстрасистолия, ритм юргизувчиси имплантациясиз синус тугуни заифлиги синдроми, ностабил стенокардия, каротид синусининг ўта юқори сезувчанлик синдроми, ўткир миокардит, эндокардит, гипертрофик обструктив кардиомиопатия, констриктив перикардит, аортанинг кўкрак соҳаси аневризмаси, алоҳида митрал стеноз, WPW синдроми, гиперкальциемия, гипокалиемия, гликозидли интоксикацияда қўллаш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Адреномиметик воситалар. Эфедрин гидрохлориди, адреналин гидрохлориди ёки норадреналин гидротартрати, шунингдек селектив бета-адреномиметик воситаларни юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаш юрак аритмияларини юзага келишига олиб келади. 

Кальций антагонистлари (айниқса верапамил), хинидин, эритромицин, тетрациклин, амиодарон препаратни чиқарилишини секинлаштиради ва қон плазмасидаги концентрациясини оширади. Бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида Коргликоннинг дозаси 2 марта камайтирилади.

Аминаин ва бошқа фенотиазин ҳосилалари. Юрак гликозидларининг таъсири камаяди.

Антихолинэстераз препаратлар. Антихолинэстераз препаратларни юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаганда брадикардия кучаяди. Зарурати бўлганида атропин сульфатини юбориб уни бартараф этиш ёки сусайтириш мумкин. 

Глюкокортикостероидлар. Глюкокортикостероидлар билан узоқ вақт даволаш оқибатида гипокалиемия юзага келганда юрак гликозидларининг нохуш самаралари кучайиши мумкин.

Диуретик воситалар. Диуретик воситаларни юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаганда юрак гликозидларининг таъсири кучаяди. Уларни бир вақтда қўллаганда оптимал дозалашга риоя қилиш керак.

Калий препаратлари. Калий препаратлари таъсири остида юрак гликозидларининг нохуш самаралари камаяди.

Кальций препаратлари. Юрак гликозидлари билан даволаганда кальций препаратларини парентерал қўллаш хавфли, чунки кардиотоксик самаралар кучаяди.

Инсулин. Инсулин билан бир вақтда қўллаганда гликозидли интоксикация хавфи ошади.

Этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи (ЭДТА). Юрак гликозидларининг самарадорлиги ва токсиклигини пасайиши кузатилади.

Кортикотропин препаратлари. Кортикотропин таъсири остида юрак гликозидларининг таъсири кучайиши мумкин.

Ксантин ҳосилалари. Кофеин ёки теофиллин препаратлари юрак ритмини бузилишлари хавфини оширади.

Натрий аденозинотрифосфат. Натрий аденозинотрифосфатни юрак гликозидлари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Эргокальциферол. Эргокальциферол чақирган гипервитаминозда гиперкальциемия ривожланиши билан боғлиқ юрак гликозидларининг таъсири кучайиши мумкин.

Наркотик анальгетиклар. Фентанил ва юрак гликозидларининг мажмуаси артериал гипотензиянинг сабаби бўлиши мумкин.

Парацетамол. Бу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти етарлича ўрганилмаган, лекин парацетамол таъсири остида юрак гликозидларини буйрак орқали чиқарилишини камайиши ҳақида маълумотлар бор.

Номутаносиблик

Бир сиғимда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Буйрак функциясини бузилиши бўлган шахсларда, кекса ёшдаги шахсларда, ҳолсизланган беморларда, электростимулятор инплантация қилинган беморларда дозани синчковлик билан танлаш керак. Коргликонни қўллаганда электролит мувозанатни назорат қилиш керак. Буйракнинг ажратиш функцияси бузилишларида гликозидли интоксикация юзага келишини олдини олиш учун дозани камайтириш керак. Гипокалиемия, гипомагниемия, гиперкальциемия, юрак бўшлиқларини яққол кенгайишида, ўпка касаллиги туфайли юрак патологияларида, алкалозда, шунингдек кекса ёшдаги шахсларда ҳам гликозидли интоксикация ривожланиши эҳтимоли ошади. 

Вена ичига тез юборилганда брадиаритмиялар, юрак қоринчалари тахикардияси, атриовентрикуляр блокада ривожланиши ва юрак тўхташи мумкин. Бу самарани олдини олиш учун суткалик дозани 2-3 марта юборишга тақсимлаш мумкин. Даволашни электрокардиограммани доимий назорати остида олиб борилади. Тиреотоксикозда ва юрак бўлмачалари хилпиллашига ўтиши мумкинлиги туфайли бўлмачалар экстрасистолиясида препаратни буюриб, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Болалар.

2 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти

Коргликонни қўллаш вақтида автотранспортни бошқариш ёки психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари:

Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмиялар, шу жумладан брадикардия, атриовентрикуляр блокада, юрак қоринчалари тахикардияси ёки экстрасистолияси, юрак қоринчалари фибрилляцияси;

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея;

Марказий нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, юқори толиқиш, бош айланиши, кам ҳолларда – ранг ажратишни бузилиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, скотомалар, макро- ва микропсия, жуда кам ҳолларда – онгни чалкашиши, синкопал ҳолат.

Даволаш. Гликозидли интоксикация ривожланганда, аритмиялар юзага келганда калий препаратларни вена ичига томчилаб юбориш керак, инсулинсиз юборган афзал (қон зардобида калийнинг концентрацияси 5 мEq/л бўлганда юборишни тўхтатиш керак). AV-ўтказувчанликни бузилишларида калий препаратларини юбориш мумкин эмас. Яққол брадикардияда атропин сульфати эритмаси юборилади. Оксигенотерапия кўрсатилган. Антидот сифатида унитиол буюрилади (биринчи 2 кун тери остига беморнинг 10 кг тана вазнига 0,05 г препарат (1 мл 5% ли эритма) ҳисобидан суткада 3-4 марта юборилади, сўнгра Коргликоннинг кардиотоксик таъсири тўхтагунча суткада 1-2 марта юборилади). Даволаш симптоматик. 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.