Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
КО-ДИОВАН ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

КО-ДИОВАН ТАБЛЕТКА 160МГ/12,5МГ №28

300 000 so'mdan
(4355)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Valsartan,hydrochlorothiazide
Ishlab chiqaruvchi
НОВАРТИС
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Препараты влияющие на ангиотензивную систему
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Дозани ошириб юборилиши
Дорихоналардан бериш тартиби Манба: https://medu.uz/instruksiya/ko-diovan/
Дори шакли

қобиқ билан қопланган таблеткалар 

Ножўя таъсирлари

Қуйида келтирилган ножўя реакциялар аъзолар, тизимлар ва пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича таснифланади. Ножўя реакцияларнинг пайдо бўлиши тез-тезлиги бўйича таснифи: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (>1/100 ≤1/10), тез-тез эмас (>1/1000 ≤1/100), кам ҳолларда (>1/10000 ≤1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/100000), шу жумладан якка хабарлар, номаълум тез-тезликдаги маълумотлар (мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди). Ножўя реакциялар гуруҳида ҳар бир тез-тезлиги учун, жиддийликни камайтириш тартибида жойланган.

Моддалар алмашинувининг бузилиши

Тез-тез эмас

Дегидратация
Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Жуда кам ҳолларда 

Тез-тезлиги номаълум

Парестезия

Бош айланиши

Хушдан кетиш

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Кўришни хиралашиши
Эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Қулоқларда шовқин
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Гипотензия 
Нафас тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Тез-тезлиги номаълум

Йўтал

Кардиоген бўлмаган ўпка шиши

Гастроинтестинал бузилишлар

Жуда кам ҳолларда

Диарея 
Суяк-мушак тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Жуда кам холларда

Миалгия 

Артралгия

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум

Буйрак фаолиятини ёмонлашиши

Умумий бузилишлар

Тез-тез эмас

Толиқиш 
Лаборатор кўрсаткичларига таъсири 

Тез-тезлиги номаълум

Зардобда сийдик кислотаси, креатинин, билурубин даражасининг ошиши, гипокалиемия, гипонатриемия, қондаги мочевинада азот миқдорини ошиши, нейтропения.

 

Қуйидаги ножўя кўринишлар текширилаётган препарат билан сабаб-оқибат боғлиқлигига боғлиқ бўлмаган, гипертензияси бўлган пациентларда клиник тадқиқотларда аниқланган: абдоминал оғриқ, қориннинг юқори қисмида оғриқ, ҳавотирлик ҳисси, артрит, астения, белда оғриқ, бронхит, ўткир бронхит, кўкракда оғриқ, постурал бош айланиши, диспепсия, хансираш, оғизни қуриши, бурундан қон кетиши, эректил дисфункция, гастроэнтерит, бош оғриғи, кўп терлаш, гипоэстезия, грипп, уйқусизлик, мушакларни тиришишлари, пайларни чўзилиши, мушакларни чўзилиши, бурунни битиши ринофарингит, кўнгил айниши, бўйинда оғриқ, шиш, периферик шиш, ўрта отит, оёқ ва қўлда оғриқ, юрак уришини тезлашиши, фаринголарингиал оғриқ, поллакиурия, тана ҳароратини ошиши, бурун олди бўшлиқларида димланиш ҳолатлари, синусит, уйқучанлик, тахикардия, юқори нафас йўллари инфекциялари, сийдик чиқариш йўлларини инфекциялари, вертиго, вирусли инфекциялар, кўришни хиралашиши.

Компонентларга таалуқли бўлган қўшимча маълумот.

Ко-диован аввал алоҳида компонентларидан бири учун аниқланган, ҳаттоки агар клиник тадқиқотларда ва постмаркетинг тадқиқотлар даврида кузатилмаган ножўя реакцияларни чақириши мумкин.

Валсартан 

Постмаркетинг ва лаборатор тадқиқотлар натижасида олинган, тез-тезлиги бўйича таснифланиб бўлмайдиган ножўя самаралар: гемоглобинни пасайиши, гематокритни пасайиши, тромбоцитопения, ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан зардоб касаллиги, қон зардобида калий концентрациясини ошиши, гипонатриемия, васкулит, жигар фаолияти даражасининг ошиши, ангионевротик шиш, тошма, буллёз дерматит, қичишиш, буйрак фаолиятини ёмонлашуви.

Тез-тез эмас: вертиго, абдоминал оғриқ.

Қуйидаги қўшимча ножўя кўринишлар текширилаётган препарат билан сабаб-оқибат боғлиқлигига боғлиқ бўлмаган, гипертензияси бўлган пациентлардаги клиник тадқиқотларда аниқланган: артралгия, астения, белда оғриқ, диарея, бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, либидонни пасайиши, кўнгил айниши, шиш, фарингит, ринит, синусит, юқори нафас йўллари инфекциялари, вирусли инфекциялар.

Гидрохлортиазид.

Жуда тез-тез: қонда липидлар миқдорини ошиши (одатда юқори дозаларда қабул қилганда).

Тез-тез: гипомагниемия, гиперурикемия, эшакеми ва тошманинг бошқа шакллари, иштахани пасайиши кўнгил айниши, қусиш алкоголни истеъмол қилганда, наркоз учун воситаларни ёки седатив воситаларни қўллаганда яққоллиги ортадиган ортостатик гипотензия.

Кам ҳолларда: гиперкальциемия, гипергликемия, диабети бўлган беморлар глюкозурия ва ҳолатининг ёмонлашуви, фотосезувчанлик реакциялари, МИЙ соҳасида дискомфорт, қабзият ва диарея, холестаз ёки сариқлик, аритмия, бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, депрессия, парестезия, кўришни бузилиши (асосан даволашнинг биринчи ҳафталарида), тромбоцитопения, баъзида пурпура билан.

Жуда кам ҳолларда: гипохлоремик алкалоз, некротик васкулит ва токсик эпидермал некроз, тизимли қизил югирикни эслатувчи тери реакциялари, тизимли қизил югирикнинг тери кўринишларини зўрайиши, панкреатит, лейкопения, агранулоцитоз, суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши, гемолитик анемия, ўта юқори сезувчанлик реакциялари-нафас тизими томонидан бузилишлар, шу жумладан пневмония ва ўпка шиши.

Тез-тезлиги номаълум: кўп шаклли эритема, ўткир ёпиқ бурчакли глаукома, апластик анемия,

ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак фаолиятини бузилиши, тана ҳароратини ошиши, астения, мушак спазмлари. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
  • Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.
  • Ҳомиладорлик, лактация.
  • Жигар фаолиятини оғир бузилишлари, жигар циррози ва холестаз.
  • Анурия, буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин).
  • Рефрактер гипокалиемия, гипонатриемия, гипокальциемия, симптоматик гиперурикемия.
  • Ангиотензин рецепторларини антагонистларини, шу жумладан валсартанни ёки II тип қандли диабети бўлган пациентларда ангиотензинга-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Литийни ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторлари антагонистлари ёки тиазидлар билан бирга қўлланганида, литийни зардобдаги концентрациясини қайтувчан ошиши ёки токсикликни намоён бўлиши ҳақида хабар берилган. Тиазидларни қўллаганда литийнинг буйрак клиренси камайиши туфайли, Ко-Диован препаратини қўллаганда литийнинг токсиклигини намоён бўлиши хавфи эҳтимол ошиши мумкин.

Шундай қилиб, Ко-Диован ва литий препаратларини бирга қўлланганида литийнинг зардобдаги концентрациясини синчков мониторингини ўтказиш тавсия этилади. 

Препаратнинг антигипертензив самараси бошқа антигипертензив препаратлар билан бир вақтда қўлланганида кучайиши мумкин. 

Ушбу препаратни калий тузлари, калий тежовчи диуретиклар, калий сақловчи туз ўрнини босувчилар ёки қон зардобида калийнинг даражасини ошириши мумкин бўлган  бошқа дори препаратлар (гепарин ва бошқ.) билан бирга қўлланганида, эҳтиёткорликка риоя қилиш ва қон зардобидаги калийнинг концентрацияси тез-тез аниқлаш керак.

Ангиотензин рецепторлари антагонистлари, ААФ ингибиторлари ёки алискирен билан ренин-ангиотензин-тизимли (РАТ) ни икки томонлама блокадаси: ангиотензин рецепторлари антагонистлари, шу жумладан валсартанни РАТ га таъсир этувчи бошқа воситалар билан бир вақтда қўлланганида гипотензия, гиперкалиемия ҳолатлари сонини ва монотерапия билан солиштирилганда буйрак фаолиятининг бузилишларининг ошиши билан боғлиқ.

Ко-Диован ва РАТ га таъсир этувчи бошқа моддаларни қабул қилаётган беморларда артериал босимни, буйрак фаолияти ва электролитлар даражасини назорат қилиш тавсия этилади. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин клиренси <30 мл/мин) БРА ни, шу жумладан валсартанни ёки ААФ ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим.

НЯҚВ ва ангиотензин II антагонистларини бир вақтда буюрилганда, антигипертензив самара сусайиши мумкин. Бундан ташқари, кекса ёшли, озғин (шу жумладан диуретиклар билан даволанишда бўлган) ёки буйрак фаолияти бузилган пациентларда ангиотензин II антагонистлари ва НЯҚВ ни бир вақтда қабул қилиш, буйрак фаолиятини ёмонлашишининг юқори хавфига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, НЯҚВ ни бир вақтда қабул қиладиган пациентларда валсартан билан даволашни бошлашда ёки ўзгартиришлар киритишда буйрак фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади.

Кўчириб ўтказишнинг ингибитори (рифампин, циклоспорин) ёки эффлюкс транспортер (ритонавир) ни бир вақтда қабул қилиш валсартанни таъсирини кучайтириши мумкин.

Қуйидаги препаратларни қабул қилиш фонида валсартан билан монотерапияни ўтказишда клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган: циметидин, варфарин, фуросемид, дигоксин, атенолол, индометацин, гидрохлортиазид, амлодипин, глибен кламид.

Препаратни таркибига кирувчи тиазидли компонентлар туфайли, қуйидаги дориларнинг ўзаро таъсирлари бўлиши мумкин: тиазидлар кураре ҳосилалари таъсирини кучайтиради.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, салицил кислотаси ҳосиласи, индометацин) ни қўллаш, препарат таркибига кирувчи тиазид диуретикларни диуретик ва антигипертензив фаоллигини сусайтириш мумкин. Ёндош гиповолемия ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Диуретикларнинг гипокалиемик самарасини калийуретик диуретиклар, кортикостероидлар, АКТГ, амфотерицин, карбеноксолон, пенициллин G, салицил кислотасининг ҳосилалари ошириши мумкин. Ангишвонагул ва тиазидли диуретик препаратларини биргаликда қабул қилишда, аритмияни ривожланиш эҳтимоли ошади, чунки тиазидли диуретиклар гипокалиемия ва гипомагниемияни чақириши мумкин.

Гипокалиемияни ривожланиш хавфи туфайли Torsades de Poites тури аритмияларини чақирувчи препаратлар: I а синф аритмияга қарши препаратлар (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид), III синф аритмияга қарши препаратлар (масалан, аминодирон, соталол), айрим антипсихотик препаратлар (масалан, тиоридазин, хлорпромазин, левомепромазин, трифлуоперазин, сульпирид, тиаприд, пимозид, галоперидол, дроперидол), бошқа воситалар (масалан бепридил, цизаприд, вена ичига эритромицин, галофантрин, кетансерин, мизоластин, пентамидин, спарфлоксацин, терфенадин, винкамин вена ичига) билан гидрохлортиазидни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Инсулин ёки диабетга қарши перорал воситаларни дозасига тузатиш киритиш зарурати туғилиши мумкин.

Тиазид диуретикларини бир вақтда қўллаш аллопуринолга юқори сезувчанлик реакцияларининг тез-тезлигини ошириши, амантадин томонидан чақирилган ножўя реакцияларнинг ривожланиши хавфини ошириши; диазоксиднинг гипергликемик таъсирини кучайтириши, шунингдек буйраклар орқали цитотоксик дори воситаларининг (масалан, циклофосфамид, метотрексат) чиқарилишини камайтириши ва уларнинг миелосупрессив самарасини кучайтириши мумкин.

Тиазид диуретикларнинг биокираолишлигини антихолинергик воситалар (масалан, атропин, биперидин), эҳтимол меъда ва ичак перистальтикасини ва меъданинг бўшалиш тезлигини пасайиши натижасида ошириши мумкин.

Гидрохлортиазид ва метилдопа бир вақтда қўлланганида гемолитик анемиянинг ҳоллари тўғрисида хабарлар бор.

Колестерамин тиазид диуретикларни сўрилишини камайтиради. 

Тиазид диуретиклар ва D витамини ёки кальций тузларини бир вақтда қўллаш оқибатида қон зардобида кальцийнинг концентрациясини ошириши мумкин.

Циклоспоринлар билан бир вақтда қўлланганида гиперурикемия ва подагра каби асоратларни пайдо бўлиш хавфи ошади.

Тиазидли диуретикларни алкоголь, барбитуратлар ёки наркотиклар билан бир вақтда қабул қилиш ортостатик гипотензияни ривожланишига олиб келиши мумкин. 

Махсус кўрсатмалар

Электролитлар мувозанатини ўзгариши. Ко-Диован ва калий тузлари, калийни тежовчи диуретиклар, калий сақловчи туз ўрнини босувчилар ёки калийнинг даражасини ошириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари (масалан, гепарин) бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Тиазид диуретиклари билан даволаниш вақтида гипокалиемия ҳоллари тўғрисида хабар берилган. Қон зардобида калийнинг миқдорини назорат қилиш тавсия қилинади.

Тиазид диуретиклари билан даволаш кўпинча гипонатриемия ва гипохлоремик алкалозни пайдо бўлиши билан боғлиқ. Тиазидлар сийдик билан магнийни чиқарилишини кучайтиради, натижада бу гипомагниемияга олиб келиши мумкин.

Организмда натрий ва/ёки айланаётган қон ҳажмининг (АҚҲ) танқислиги бўлган пациентлар. Организмда натрий ва/ёки АҚҲ нинг оғир даражали танқислиги бўлган пациентларда, масалан, диуретикларни юқори дозаларда қабул қилаётганларда, айрим ҳолларда Ко-Диован билан даволашнинг бошида симптоматик гипотензия кузатилиши мумкин. Шунинг учун ушбу препарат билан даволашни бошлашдан олдин организмда натрийнинг миқдорига ва/ёки АҚҲ га тузатиш киритиш лозим.

Гипотензияда пациентни горизонтал ҳолатга ётқизиш ва агар зарурати бўлса тузли эритмани вена ичига инфузиясини ўтказиш керак. Даволашни артериал босим барқарорлашганидан кейиноқ дарҳол давом эттириш мумкин.

Буйрак артериясининг стенози. Буйрак артериясининг бир томонлама ёки икки томонлама стенози бўлган ёки якка буйрак артериясининг стенози бўлган пациентларда Ко-Диованни қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу пациентларда қонда мочевина даражаси ва зардобда кретинин даражаси ошиши мумкин. 

Буйрак фаолиятини бузилиши. Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин клиренси ≥ 30 мл/мин) дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. 

Препарат таркибида гидрохлортиазид мавжудлиги сабабли Ко-Диованни оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим (креатинин клиренси >30 мл/мин), Тиазидин диуретиклар буйракларнинг сурункали касалликлари бўлган пациентларда азотемияни тезлаштириш мумкин. Улар оғир буйрак етишмовчилигида монотерапия сифатида самарасиздир, бироқ халқали диуретиклар билан биргаликда етарли даражада эҳтиёткорликда, ҳаттоки креатинин клиренси <30 мл/мин бўлган пациентларда ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин клиренси <30 мл/мин) ангиотензин рецепторлари антагонистлари, шу жумладан валсартанни ёки ААФ ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўлланилишидан сақланиш лозим.

Ко-Диован препаратини буйраклар трансплантацияси ўтказилган пациентларда қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ.

Жигар фаолиятини бузилиши. Холестазсиз енгил ёки ўртача жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, валсартаннинг дозаси 80 мг дан ошмаслиги лозим. Бундай пациентларда максимал доза бир таблетка 80 мг/12,5 мг (80 мг валсартан ва 12,5 мг гидрохлортиазид) ни ташкил қилади.

Ко-Диованни билиар обструкцияси бўлган пациентларга ва оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ангионевротик шиш.

Валсартан қабул қилган пациентларда ангионевротик шиш, шу жумладан ҳиқилдоқ ва товуш ёриғини шиши ҳақида ҳабарлар берилган, бу нафас йўлларининг обструкциясига ва/ёки юз, лаблар, ҳиқилдоқ ва/ёки тилни шишига олиб келади; ушбу пациентларнинг айримларида бошқа дори препаратларини, шу жумладан ААФ ингибиторларини қабул қилганда аввал Квинке шиши ривожланган.

Ангионевротик шиш ривожланган пациентларда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим ва препарат қайта буюрилмаслиги керак.

Тизимли қизил югирик. Тиазид диуретикларнинг тизимли қизил югирикнинг кўринишларини кучайтириши ёки фаоллаштириши хақида хабар берилган.

Бошқа метаболик бузилишлар. Тиазид диуретиклари глюкозага толерантликни ўзгартириши ва зардобда холестерин, триглицидлар ва сийдик кислотасининг даражасини ошириши мумкин.

Умумий бузилишлар

Аллергияси ёки астмаси бўлган пациентларда гидрохлортиазидга ўта юқори сезувчанлик реакциялар кенгроқ тарқалган.

Ўткир ёпиқ бурчакли глаукома

Гидрохлортиазидни қабул қилиш натижасида вақтинчалик кўришни ўткир йўқолиши ва ўткир ёпиқ бурчакли глаукома келиб чиқиши мумкин. Ўткир ёпиқ бурчакли глаукомани ривожланиш хавф омили бўлиб, сульфаниламидлар ёки пенициллинларга бўлган аллергия ҳисобланади.

Юрак етишмовчилиги/инфарктдан кейинги ҳолат. Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини (РААТ) сусайиши оқибатида, юқори сезувчанликка эга бўлган шахсларда буйрак фаолиятини бузилиши кузатилиши мумкин. Буйрак фаолияти ренин-ангиотензин альдостерон тизими фаоллигига боғлиқ бўлган оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин рецепторлари антагонистлари билан даволаш олигоурия ва/ёки авж олиб борувчи азотемия ўткир буйрак етишмовчилиги (кам ҳолларда) ва/ёки летал ҳолатга сабаб бўлиши мумкин. Юрак етишмовчилиги ёки инфарктдан кейинги ҳолатда бўлган пациентлар ҳолатини баҳолаш, буйрак фаолиятини мониторингини ўз ичига олиш лозим.

Аортал ва митрал клапанлар стенози, гипертрофик кардиомиопатия.

Аортал ва митрал стенози, шунингдек гипертрофик кардиомиопатияси бўлган пациентларда, бошқа вазодилататорларни қўллашдаги каби алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ренин-ангиотензин тизими (РАТ) нинг икки томонлама блокадаси.

Ангиотензин рецепторларини антагонистларини, шу жумладан валсартан, ААФ ингибиторлари ёки алискирен каби РАТ ни блокловчи бошқа воситалар билан бирга қўллаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ангиотензин II рецепторлари антагонистларини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги давомида қабул қилиш тавсия этилмайди ва ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Эпидемиологик маълумотлар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ААФ ингибиторларини қўллашда тератоген таъсирининг юқори хавфини кўрсатди. Шунингдек бундай хавф ангиотензин II рецепторлари антагонистларини қабул қилишда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Ҳомиладорликни режалаштираётган пациентларда, зарурати бўлса, ҳомиладорлик вақтида қўллаш учун хавфсизлик профили аниқланган муқобил антигипертензив даволашни буюриш лозим. Ҳомиладорлик аниқланса, ангиотензин II рецепторлари антагонистлари билан даволашни дарҳол тўхтатиш лозим, зарурати бўлса муқобил даволаш буюрилиши мумкин.

Ангиотензин II рецепторлари антагонистларини ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида фетотоксиклик (буйрак фаолиятини пасайиши ҳомила атрофидаги сувни кам ошиши калла суягининг суякланишини кечикиши) ва неонатал токсиклик (буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, гиперкалиемия) ни кўрсатиши маълум.

Агар аёл ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида ангиотензин II рецепторлари антагонистларини қабул қилган бўлса, буйрак фаолияти ва ҳомиланинг калла суягини УТТ назоратини ўтказиш лозим. Оналари ангиотензин II рецепторлари антагонистини қабул қилган янги туғилган чақалоқлар, артериал гипотензияни хавфи туфайли, диққат билан кузатувда бўлишлари лозим

Препарат кўкрак сутига ўтиши номаълум. Гидрохлортиазид йўлдош орқали ўтади, шунингдек кўкрак сути билан чиқарилади. Шунинг учун, эмизаётган оналарга Ко-Диованни қўллаш тавсия қилинмайди.

Болалар.

Болаларда Ко-Диованни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Ко-Диован препаратини автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини баҳолаш бўйича текширувлар ўтказилмаган. Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда, бош айланиши ёки ҳолсизлик келиб чиқишини ҳисобга олиш зарур. Бошқа антигипертензив воситаларни буюришдаги каби, автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.  

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси 

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг (РААТ) фаол гормони, ангиотензин I дан ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) иштирокида ҳосил бўладиган ангиотензин II ҳисобланади. Ангиотензин II турли тўқималарнинг хужайралари мембраналарида жойлашган специфик рецепторлари билан боғланади. У биринчи навбатда ҳам бевосита, ҳам билвосита қон босимини бошқарилишида иштирок этувчиларни ўз ичига олган кенг доирали физиологик самарага эга. Томирларни торайтирувчи кучли модда сифатида, ангиотензин II тўғридан тўғри вазопрессор таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, у натрийни тутилишига ёрдам беради ва альдостерон секрециясини рағбарлантиради.

Валсартан – ичга қабул қилиш учун мўлжалланган ангиотензин II рецепторларининг фаол ва специфик антагонисти. У ангиотензин II нинг самаралари учун масъул бўлган АТ1 кичик тур рецепторларига танлаб таъсир қилади. Валсартан томонидан АТ1-рецепторларини блокадаси натижасида ангиотензин II нинг даражаларини ошиши эркин АТ2–рецепторларини рағбатлантириши мумкин, бу АТ1–рецепторларининг самарасини мувофиқлаштиради. Валсартан АТ1–рецепторлари агонисти сифатида бирон-бир қисман фаолликка эга эмас ва АТ2–рецепторларига нисбатан АТ1-рецепторларига анча юқори (тахминан 20000 марта) яқинликка эга.

Валсартан, шунингдек кининаза II сифатида маълум бўлган ААФ ни сусайтирмайди, у ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантиради ва брадикининни парчалайди. Брадикинин билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай ножўя самаралар кузатилмайди. Валсартанни ААФ ингибитори билан солиштирилган клиник тадқиқотларда, қуруқ йўталнинг ривожланиш тез-тезлиги, Валсартан қабул қилган беморларда ААФ ингибиторини қабул қилган беморларга нисбатан сезиларли паст (Р<0,05) (мувофиқ 7,9% га қарши 2,6%) бўлган. Илгари ААФ ингибиторлари билан даволанган беморларда қуруқ йўтал ривожланган, беморларни ўз ичига олган клиник тадқиқотларда, валсартан билан даволашда бу асорат 19.5%, тиазид диуретик билан даволашда эса – 19% ҳолларда кузатилган, айни вақтда ААФ ингибиторлари билан даволанган беморлар гуруҳида эса йўтал 68.5% ҳолларда (Р<0,05) кузатилган. Валсартан ўзаро таъсирга киришмайди ва бошқа гормонларнинг рецепторлари ёки юрак-томир тизимини бошқариш учун муҳим бўлган ион каналларини блокламайди. 

Препаратни гипертензияси бўлган беморларга буюрилиши артериал босимнинг пасайишига олиб келади, бунда пульс тез-тезлигига таъсир қилмайди.

Препаратнинг бир марталик дозаси ичга қабул қилинганидан кейин кўпчилик беморларда антигипертензив таъсирнинг бошланиши тахминан 2 соат чегараларида кузатилади, артериал босимнинг максимал пасайишига эса 4-6 соат чегараларида эришилади. Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин антигипертензив самараси 24 соатдан ортиқ сақланади. Препаратни мунтазам қўллаш шароитида максимал терапевтик самарага одатда 2-4 ҳафта давомида эришилади ва узоқ муддатли даволашда эришилган даражада сақланиб қолади. Гидрохлортиазид билан мажмуаси артериал босимни самарали пасайтиради.

Тиазид диуретикларнинг таъсир қилиш нуқтаси буйрак дистал найларининг пўстлоқ бўлими бўлиб, у ерда диуретиклар таъсирига юқори сезгир рецепторлар жойлашган, ва у ерда Na ва Cl ионларининг ташилишини сусайиши юз беради. Тиазидларнинг таъсир механизми Na+Cl– насосини сусайиши билан боғлиқ, бу эҳтимол Cl-ташилиш жойи учун рақобат оқибатида юз беради. Бунинг оқибатида натрий ва хлор ионларининг чиқарилиши тахминан бир хил ошади. Диуретик таъсири натижасида айланаётган плазма ҳажмини камайиши кузатилади, бунинг оқибатида рениннинг фаоллиги, альдостероннинг секрецияси, калийнинг сийдик билан чиқарилиши ошади ва демак калийнинг зардобдаги концентрацияси пасаяди. Ренин ва альдостерон орасидаги ўзаро таъсир ангиотензин II орқали бўлади, шунинг учун ангиотензин II рецепторлари антагонистини буюриш, тиазид диуретикни қўллаш билан боғлиқ бўлган калийнинг йўқотилишини камайтиради.

Фармакокинетикаси 

Валсартан. Валсартаннинг плазмадаги максимал концентрациясига препаратни оч қоринга ичга қабул қилгандан 2-4 соатдан кейин эришилади. Препаратнинг биокираолишининг ўртача қиймати 23% ни ташкил қилади.

Валсартан овқат билан бирга буюрилганида «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) 48% га камаяди, гарчи, препарат қабул қилинганидан кейин тахминан 8-чи соатдан бошлаб валсартаннинг плазмадаги концентрацияси, уни оч қоринга қабул қилган, ҳам овқат билан қабул қилган ҳолдагида ҳам бир хил бўлади. Бироқ «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдонни камайиши, терапевтик самаранинг клиник аҳамиятли пасайиши билан кечмайди.

Препаратни кунига бир марта қабул қилганда тўпланиши аҳамиятсиз даражада бўлади. Қон плазмасидаги концентрацияси аёллар ва эркакларда бир хил. Валсартан қоннинг плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада, айнан албумин билан боғланади (94-97%). Мувозанат ҳолатдаги даврда тақсимланиш хажми паст (тахминан 17 л). Вена ичига юборгандан кейин, валсартаннинг плазмали клиренси тахминан 1 соатда 2 л ни ташкил қилади ва унинг буйрак клиренси 1 соатда 0,62 л ни ташкил қилади (умумий клиренснинг тахминан 30%). Ярим парчаланиш даври 6 соатни ташкил қилади. Ахлат билан чиқарилаётган валсартаннинг миқдори 83% ни ташкил қилади (ичга қабул қилинган дозанинг чўққисига қараб), тахминан 13% асосан ўзгармаган ҳолатда сийдик билан чиқарилади.

Гидрохлортиазид. Ичга қабул қилинганидан кейин гидрохлортиазиднинг сўрилиши тез (tmах – тахминан 2 соат) юз беради. Препаратнинг тақсимланиш ва чиқарилиш фазасидаги фармакокинетикаси умуман олганда, биоэкспоненциал пастга йўналган эгри чизиқ билан ифодаланади; якуний босқичининг ярим чиқарилиш даври 6-15 соатни ташкил қилади.

Терапевтик дозалар диапазонида «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) нинг ўртача катталиги дозани ошишига тўғри пропорционал ортади. Такрор буюришларда гидрохлортиазиднинг фармакокинетикаси ўзгармайди; суткада бир марта буюрилганида тўпланиши аҳамиятсиз.

Ичга қабул қилинганида гидрохлортиазиднинг мутлоқ биокираолишлиги 60-80% ташкил қилади. Чиқарилиши сийдик билан юз беради: дозанинг 95% дан ортиғи ўзгармаган ҳолда ва тахминан 4% – 2 амино-4 хлоро-m-бензенедисульфонамид гидролизати кўринишида чиқарилади.

Гидрохлортиазид овқат билан бирга қўлланганида, оч қоринга қабул қилингандаги мувофиқ кўрсаткичларга нисбатан, унинг тизимли биокираолишлигини ҳам ошиши, ҳам камайиши аниқланган. Бу ўзгаришларнинг диапазони аҳамиятсиз ва клиник аҳамиятга эга эмас.

Валсартан/гидрохлортиазид. Валсартан билан бир вақтда қўлланганида гидрохлортиазиднинг биокираолишлиги тахминан 30% га камаяди. Гидрохлортиазидни бир вақтда буюрилиши, ўз томонидан валсартаннинг кинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Бироқ, бу ўзаро таъсир, валсартан ва гидрохлортиазиднинг мажмуавий қўллаш самарадорлигига таъсир кўрсатмайди. Назоратли клиник тадқиқотларда ушбу мажмуанинг яққол антигипертензив самараси аниқланган, у алоҳида ҳар бир компонентнинг самарасидан, шунингдек плацебонинг самарасидан юқори бўлган.

Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси

Кекса ёшли пациентлар. Кекса ёшли айрим пациентларда валсартаннинг тизимли таъсири ёш пациентларга қараганда бироз кўпроқ намоён бўлган, бироқ у клиник аҳамиятли бўлмаган.

Чекланган маълумотлар соғломларда бўлгани каби, кекса ёшли пациентларда ҳам, артериал гипертензияси бўлган пациентларда ҳам, гидрохлортиазиднинг тизимли клиренси ёш соғлом кўнгиллиларга нисбатан пастроқ бўлишига йўл қўйилишига имкон берилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар. Креатинин клиренси минутига 30-70 мл бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ко-Диованни буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари (креатинин клиренси
<30 мл/мин) бўлган пациентларда ва гемодиализдаги пациентларда қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ. 

Валсартан плазма оқсиллари билан юқори боғланиш даражасига эга ва гемодиализда чиқарилмайди; гидрохлортиазид эса, аксинча, организмдан гемодиализда чиқарилади. 

Гидрохлортиазидни буйраклар орқали чиқарилиши пассив фильтрация ва буйрак найчаларига фаол секреция йўли билан юз беради. Буйрак фаолиятининг ҳолати гидрохлортиазиднинг фармакокинетикасида катта рол ўйнайди, чунки бу препарат фақат буйраклар орқали чиқарилади.

Жигар фаолиятини бузилиши. Жигар фаолиятининг кучсиз намоён бўлган ва ўртача намоён бўлган бузилишлари бўлган пациентларда валсартаннинг тизимли таъсири, соғлом кўнгиллилардагига нисбатан 2 марта юқори бўлган. Валсартанни жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда қўлланиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Жигар касалликлари гидрохлортиазиднинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир қилмайди ва шунинг учун унинг дозасини пасайтириш талаб қилинмайди. 

Қўлланилиши

Артериал гипертензия.

Қон босимини монотерапия ёрдамида назорат қилиб бўлмайдиган пациентларда артериал гипертензияни даволашда Ко-Диован қўлланилади 

Қўллаш усули ва дозалари

Тавсия этилган дозаси – кунига 1 таблеткани ташкил этади. Клиник кўрсатмаларга қараб,
80 мг валсартан ва 12,5 мг гидрохлортиазид ёки 160 мг валсартан ва 12,5 мг гидрохлортиазид дозалари буюрилиши мумкин. Зарурати бўлганида 160 мг валсартан ва 25 мг гидрохлортиазид ёки 320 мг валсартан ва 25 мг гидрохлортиазид буюрилиши мумкин.

Гипотензияни ва бошқа ножўя самараларни хавфини камайтириш мақсадида, шу жумладан дозани ошириш учун алоҳида компонентлар билан, титрлаш тавсия этилади. Клиник зарурати бўлган ҳолларда қон босими валсартан ёки гидрохлортиазид билан монотерапия ёрдамида назорат қилиб бўлмайдиган пациентларда, алоҳида компонентлар учун дозани титрлаш йўли билан мажмуавий даволашга ўтиш мумкин.

Даволашни 1-2 ҳафталаридан кейин артериал босимини назорати зарурияти бўйича кунига 1 марта 320 мг валсартан ва 25 мг гидрохлортиазиди ташкил этувчи максимал дозага ошириш мумкин.

Максимал суткалик доза 320 мг валсартан ва 25 мг гидрохлортиазидни ташкил қилади. Кўпгина пациентларда максимал антигипертензив самарага 2-4 ҳафта давомида эришилади. Бироқ, айрим пациентлар учун 4-8 ҳафта даволаниш талаб этилиши мумкин. Бу дозани титрлашда ҳисобга олиниши лозим. 

Ко-диованни айланувчи қон хажмини танқислиги бўлган пациентларда, бошланғич терапия сифатида тавсия этилмайди.

Ко-диованни овқатга боғлиқ бўлмаган ҳолатда қабул қилиш мумкин. Таблеткани кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилиш лозим.

Буйрак фаолиятининг аҳамиятсиз ва ўртача бузилишлари (креатинин клиренси минутига ≥30 мл) бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Препаратни оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Холестазсиз енгил ва ўртача жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда валсартаннинг дозаси 80 мг дан ошмаслиги лозим. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас. 

Дозани ошириб юборилиши

Валсартаннинг дозасини ошириб юборилиши яққол гипотензияга олиб келиши мумкин, у ўз навбатида онгни чалкашиши юрак етишмовчилиги ва/ёки гиповолемик шок ривожланишига олиб келиши мумкин.

Гидрохлортиазид дозасини ошириб юборилишида қуйидаги белгилар ва симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Кўнгил айниши, уйқучанлик, гиповолемия, электролитлар мувозанатининг бузилиши оқибатида аритмия ва мушак спазмлари келиб чиқиши мумкин.

Терапевтик чора тадбирлар ошириб юборилган дозани қабул қилинган вақтига, шунингдек симптомларнинг тури ва оғирлигига боғлиқ, бунда биринчи навбатдаги чора-тадбир гемодинамикани меъёрлаштириш ҳисобланади. Дозани ошириб юборилишида препаратни қабул қилгандан кейин ўтган вақтга қараб, қўлланиладиган чоралар қусишни чақириш, меъдани ювиш ва/ёки фаоллаштирилган кўмир қабул қилишни ўз ичига олади.

Гипотензияда пациентни горизонтал ҳолатга ётқизиш ва изотоник тузли эритмани юбориш йўли билан сув-туз мувозанатини шошилинч тикланишини таъминлаш лозим.

Валсартанни плазма оқсиллари билан боғланиши туфайли, гемодиализ ёрдамида организмдан чиқариш мумкин эмас, бироқ гидрохлортиазидни организмдан чиқариш учун гемодиализ самарали ҳисобланади.

 

Дорихоналардан бериш тартиби Манба: https://medu.uz/instruksiya/ko-diovan/

Рецепт бўйича.