Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
КЛОТРИМАЗОЛ ТАБЛЕТКИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

КЛОТРИМАЗОЛ ТАБЛЕТКИ ВАГИНАЛЬНЫЕ 100МГ №10

3 780 so'mdan
(1286)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
CLOTRIMAZOLE
Ishlab chiqaruvchi
ДЕНТАФИЛ
Chiqarilish shakli
ТАБ ВАГИН
Farma. Guruh
Противогрибковые препараты
Dori tafsilotlari
Дори шакли
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Сақлаш шароити
Дори шакли

вагинал таблеткалар 

Фармакологик хусусиятлари

Таъсир этиш механизми ва фармакодинамик самаралари

Клотримазол микроорганизмларни ўсишини ва бўлинишини сусайтиради ва концентрацияга қараб, фунгистатик ёки фунгицид таъсир кўрсатади. Клотримазолнинг таъсир механизми эргостерол синтезига таъсир этиш, шунингдек замбуруғлар деворидаги фосфолипидларни боғлаб, хужайра мембранаси ўтказувчанлигини ўзгартиришни ўз ичига олади. Клотримазол оқсиллар, ёғлар, ДНК ва полисахаридлар синтезини ингибиция қилади (сусайтиради), ҳужайрадаги нуклеин кислоталарини парчалайди ва калийни чиқиб кетишини тезлаштиради. У яна замбуруғларнинг оксидловчи ва пероксидловчи ферментлар фаоллигини замбуруғларнинг, триглицеридлари ва фосфолипидлари синтезини ингибиция қилади.

Юқорироқ концентрацияларда клотримазол стероллар синтезига боғлиқ бўлмаган механизмлар орқали ҳужайра мембраналарини шикастланишини чақиради.

Клотримазол Candida albicans бластопорларини мицелиянинг инвазив шаклларига айланишини олдини олади. Хужайралар мембраналари фаолиятини ўзгариши хужайралар нобуд бўлиши натижаси ҳисобланади ва у дори воситасининг микроорганизмлардаги экспозициясига боғлиқ.

Фаоллик спектри

Клотримазолнинг фаоллик спектри замбуруғларга қарши ва антибактериал фаолликнинг кенг спектри билан тавсифланади. Ўсишни сусайтиради ва нобуд бўлишига олиб келади:

  • дерматофитлар (Epidermophyton floccosum, Microsporum canis, Trichophyton mentagrophytes, Trichophyton rubrum),
  • ачитқилар (Candida spp., Cryptococcus neoformans),
  • диморф замбуруғлар (Coccidioidea immitis, Histoplasma capsulatum, Paracoccidioides brasiliensis),
  • содда ҳайвонлар (Trichomonas vaginalis).

Клотримазол шунингдек баъзи граммусбат бактерияларга нисбатан ҳам фаол.

Ўзининг антимикотик таъсирига қўшимча клотримазол шунингдек граммусбат (стрептококклар/стафилококклар Gardnerella vagiinals) ва грамманфий микроорганизмлар (бактероидлар (Bacteroides)) га нисбатан фаол. Лактобактериялар (Lactobacilli)га таъсир этмайди.

Клотримазол in vitro шароитида субстратдаги 0,5-10 мкг/мл концентрацияда коринобактериялар, граммусбат коккларни энтерококклардан ташқари, кўпайишини сусайтиради.

Клотримазолнинг самарасиниin vitro шароитида текширилганда унинг кенг доирали фунгистотик ва фунгицид фаоллиги аниқланган. У дерматофитларнингмицелийсига гризеофульвинга ўхшаб таъсир кўрсатади (Trichophyton, Microsporum, Epidermophyton), ажралиб кўпаётган замбуруғлар (Candida) га таъсири эса, полиенлар (амфотерицин В ва нистатин) га ўхшашдир.

Клотримазол 1 мкг/мл дан кам концентрацияларда Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum, Microsporum canis нинг кўпчилик штаммларини ривожланишини сусайтиради.

3 мкг/мл концентрацияси кўпчилик бошқа патогенлар: Pityrosporum orbiculare, Aspergillus fumigatus, Candida species, шу қатори Candida albicans, Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes ларнинг баъзи штаммалари, шунингдек Proteus vulgaris ва Salmonella нинг баъзи штаммлари ривожланишини сусайтиради.

Клотримазол Sporothrix, Crytococcus, Cephalosporium, Fusarium га нисбатан фаол.
100 мкг/мл концентрациялари Trichomonas vaginalis га қарши самаралидир.

Клотримазолга резистент замбуруғлар жуда ҳам кам учрайди; фақат Candida guilliermondii нинг айрим штаммлари тўғрисида маълумотлар бор.

Candida albicans ва Trichophyton mentagrophytes пассажидан кейин Клотримазолга сезгир замбуруғларда чидамлилик ривожлангани тўғрисида маълумотлар берилмаган. Кимёвий мутация натижасида полиенли антибиотикларга чидамли бўлган С. аlbicans штаммларида чидамлилик ҳолатлари ҳам таърифланмаган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

Вагинал қўлланганидан кейинги фармакокинетик тадқиқотлар, Клотримазолнинг фақат озгина миқдори (дозанинг 3-10%) сўрилишини кўрсатди. Сўрилган Клоримазолнинг жигардаги тез кечадиган метаболизми сабабли, фармакологик фаол бўлмаган метаболитларга айланиши натижасида 500 мг дозада вагинал қўллангандан кейин Клотримазолнинг плазмадаги чўққи концентрацияси 10 мг/мл кам бўлган, бу интравагинал қўлланган Клотримазол аниқлаб бўладиган тизимли самаралар ва ножўя таъсирларга олиб келмаслигидан далолат беради.

Метаболизми ва чиқарилиши

Клотримазол жигарда фаол бўлмаган моддаларгача метболизмга учрайди ва буйрак, ичак орқали организмдан чиқариб юборилади.

Клиник тадқиқотлар

Тегишли маълумотлар йўқ.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари

Бошқа бўлимларга киритилгандан ташқари, шифокор учун қўшимча (клиника олди) маълумотлар йўқ. 

Қўлланилиши

Candida гуруҳи замбуруғлари томонидан чақирилган вагинитларни даволаш учун қўлланилади.

  • Candida ва Trichomonas vaginalis тури замбуруғлари томонидан чақирилган генитал инфекциялар, шу шумладан нистатинга резистент штаммлари томонидан чақирилган инфекцияларда қўлланилади.
  • клотримазолга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган генитал суперинфекциялар.
  • туғруқдан олдин туғруқ йўллари санациясида қўлланади. 
Қўллаш усули ва дозалари

Агар симптомлар 7 кун давомида сақланаётган бўлса, пациентда шифокор томонидан даволаш керак бўлган касаллик бўлиши мумкин.

Даволаш, зарурати бўлса такроран ўтказилиши мумкин, лекин қайталанувчи инфекциялар яширин патология борлигини кўрсатиши мумкин.

Бир пайтнинг ўзида ташқи жинсий аъзолар (жинсий лаблар, вулва) инфекциялари мавжуд бўлганида, интравагинал даволашни крем кўринишида Клотримазолни маҳаллий ташқи қўллаш билан бирга олиб бориш тавсия этилади (мажмуавий терапия).

Киритишдан олдин вагинал таблеткаларни кейинчалик тўлиқ эриб кетиши учун ҳўллаш керак, акс ҳолда таблетканинг эримаган бўлакчалари қиндан тўкилиб кетиши мумкин. Эримаган таблетка бўлакчаларини қинда қуруқлик ҳис этувчи аёллар сезиб, қолишлари мумкин. Буни олдини олиш учун таблеткани қинга уйқудан олдин, иложи борича чуқурроқ киритиш лозим.

Ҳайз кўриш даврида таблеткаларни ҳайз ажралмалари билан ювилиб кетиш хавфи туфайли, даволаш ўтказилмаслиги керак. Даволаш ҳайз кўриш бошлангунича тугатилиши лозим.

Клотримазол вагинал таблеткалар препарати билан даволаниш вақтида тампонлар, спринцевания қилиш, спермицид воситалари ва бошқа интравагинал қўлланиладиган препаратларни ишлатмаслик керак.

Клоримазол препарати билан даволаниш вақтида вагинал инфекция ривожланган ҳолларда, жинсий алоқа қилишдан воз кечиш тавсия қилинади, чунки жинсий шерикка касаллик юқиши мумкин.

Киритиш усули

Вагинал қўллаш учун.

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар.

1 таблеткадан кунига 2 марта 3 кун давомида ёки 1 таблеткадан кунига 1 марта 6-7 кун давомида, уйқудан олдин киритган маъқулроқ.

Болалар

12 ёшдан катта болаларга Клотримазол вагинал таблеткаларини ҳудди катталардагидек график бўйича буюрилади.

Клотримазол вагинал таблеткаларини 12 ёшгача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас.

Кекса пациентлар

Тегишли маълумотлар йўқ.

Буйрак етишмовчилиги

Тегишли маълумотлар йўқ.

Жигар етишмовчилиги

Тегишли маълумотлар йўқ. 

Ножўя таъсирлари

Клиник тадқиқотлар маълумотлари

Тегишли маълумотлар йўқ.

Пост маркетинг маълумотлар

Учраш тез-тезлигига қараб ножўя реакцияларнинг қуйидаги таснифидан фойдаланилган:

жуда тез-тез (≥1/10),

тез-тез (≥1/100 <1/10 гача),

баъзида (≥1/1000<1/100 гача),

кам ҳолларда (≥1/10000<1/1000 гача),

жуда кам ҳолларда (<1/10 000),

номаълум (ҳозирги вақтдан келиб олинган маълумотларга кўра, тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди). 

Иммун тизим томонидан бузилишлар

Номаълум: аллергик реакциялар (эшакеми, диспноэ, артериал гипотензия, синкопе билан намоён бўлган).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Номаълум: қичишиш, тошмалар, пуфакчали тошмалар, пўст ташлаш дискомфорт/оғриқ, шиш, ачишиш, таъсирланиш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Клотримазол ёки препаратнинг бошқа компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Контрацептивлар

Лаборатория тадқиқотлари Клотримазол вагинал таблеткалар препарати бир вақтда қўлланилганда контрацептивларнинг латексини шикастланишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Демак, бундай контрацептивларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Пациентларга, ҳеч бўлмаганда, ушбу препарат қўлланилгандан кейин беш кун давомида сақлашнинг бошқа муқобил чораларини қўллашни тавсия этиш керак.

Такролимус, сиролимус

Вагинал қўллаш учун Клотримазол препарати билан ичга қабул қилинадиган такролимус (FK-506; иммунодепрессант) ни бирга қўллаш плазмада такролимуснинг миқдорини ошишига олиб келиши мумкин. Бундай ўзаро таъсир сиролимус билан бир пайтда қўлланганда ҳам кузатилади. Пациентларда такролимус ёки сиролимуснинг дозаларини ошириб юборилиши симптомлари борлигини, зарурат бўлганида қон плазмасида ушбу препаратларнинг даражасини аниқлаш йўли билан синчков назорат қилиш керак. 

Махсус кўрсатмалар

Кўзга тегишига йўл қўйманг ва ютиб юборманг.

Даволашни бошланиши

Агар пациент биринчи марта кандидозли вагинит симптомларини ҳис қилаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилиши керак.

Қуйидаги ҳолатларда вагинал таблеткаларни қўллашдан олдин тиббий маслаҳат олиш зарур:

  • охирги 6 ой мобайнида иккитадан ортиқ вагинит инфекцияси кузатилган.
  • анамнезда жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар бўлган ёки жинсий йўл орқали юқадиган касаллиги бўлган шерик билан жинсий алоқа.
  • ҳомиладорлик ёки тахмин қилинган ҳомиладорлик.
  • 12 ёшгача бўлган ёки 60 ёшдан ошганлар.
  • имидазоллар ёки бошқа замбуруғларга қарши вагинал препаратларга анамнезда юқори сезувчанлик.

Агар пациентда қуйидаги симптомлардан бирортаси бўлса, вагинал таблеткаларни қўлламаслик ва шифокорга мурожаат қилиш керак:

  • номунтазам вагинал қон кетишлари,
  • нормал бўлмаган қон кетишлари (қиндан қон кетишлари) ёки қонли ажралмалар,
  • вульва яралари ёки вагинал яралар, пуфакчалар ёки ярачалар,
  • қориннинг паст қисмида оғриқ ва ёки дизурия,
  • даволаниш билан боғлиқ бўлган, қизариш, таъсирланиш ва шиш каби ҳар қандай ножўя ҳолатлар,
  • иситма (ҳарорат 38оС ва юқори) ёки эт увишиши,
  • кўнгил айниши ёки қусиш,
  • диарея (ич кетиши),
  • қиндан чиқаётган ажралмаларнинг ёқимсиз ҳиди,
  • белда оғриқ,
  • елкада қўшилган оғриқ.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик

Клотримазолнинг одам фертиллигига таъсири тўғрисида тадқиқотлар олиб борилмаган, лекин ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, препарат фертилликка бирон бир таъсир кўрсатишини намойиш этмаган.

Ҳомиладорлик

Клотримазолни ҳомиладор аёлларда қўллаш тўғрисидаги маълумотлар чекланган.

Ҳайвонларда репродуктив токсик таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқот бевосита ёки билвосита номақбул самараларини аниқламаган. Эҳтиёткорлик чоралари кўринишида Клотримазол препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Ҳайвонларда маълум бўлган фармакологик/токсикологик маълумотлар кўрсатадики, клотримазол/метаболитлари сутга ажралиб чиқишини намойиш этди. Клотримазол билан даволанаётган пайтда эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситалари ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этмайди ёки жуда кам таъсир қилади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлламаслик керак. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари ва белгилари: бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш. Тасодифан ичга қабул қилинганда симптоматик даволашни амалга ошириш керак. 

Сақлаш шароити

15-25оС ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.