Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Клиотран таб.

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Клиотран таб. ваг. 100мг/100мг №10

33 300 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Клиотран таб. ваг. 100мг/100мг №10
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Metronidazole, miconazole
Ishlab chiqaruvchi
(Agio , Индия)
Chiqarilish shakli
таблетки вагинальные
Farma. Guruh
Средства, применяемые в акушерстве и гинекологии
Dori tafsilotlari
Maxsus saqlash sharoitlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Dozirovkasi
Farmakodinamikasi
Dozani oshirib yuborilishi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: вагинал таблеткалар

 

Таркиби:

Қобиқ билан қопланмаган ҳар бир вагинал таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

миконазол нитрати 100 мг;

метронидазол 100 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон, тозаланган сув, натрий крахмали гликолляти, коллоидли кремний диоксиди, магний стеарати.

Dori shakli
Алюмин стрипда 6, 10 ва 12 та таблетка. 1 стрип аппликатор ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойлаштирилган. 
 
Dozirovkasi

7 кун мобайнида ҳар бир вагинал таблетка кечқурун ва битта вагинал таблетка эрталаб қўйилади. Такрорий ҳолатларда, ёки даволашнинг бошқа усулларига вагинитнинг чидамлилигида. 14 кун мобайнида кечкурун ва эрталаб битта вагинал таблетка қинга чуқур қўйилади. Қадоқга бириктирилган аппликатор ёрдамида таблеткани қинга чуқур киритиш керак.

Аппликаторни қўллаш бўйича йўриқнома:

1. А поршень охиригача чиқарилади. Вагинал таблетка В аппликаторга жойланади.

2. Таблетка турган аппликатор эҳтиёткорлик билан қинга иложи борича чуқурроқ киритилади (имкони бўлса ётган ҳолда). Таблетка қинга тушиши учун А поршень охиригача босилади. Аппликатор олиб ташланади.

3. Фойдалангандан сўнг В аппликатордан чиқарилиб А поршень бутунлай олиб ташланади. Кейин у илиқ (қайноқ эмас) совунли сувда яхшилаб ювиб ташланади ва қуритилади.

Farmakodinamikasi
“Клиотран” вагинал таблеткаларида замбуруғларга қарши таъсирга эга миконазол ва бактерияларга қарши ва трихомонозга қарши таъсирга эга метронидазол мавжуд. Миконазол нитрати замбуруғларга қарши восита бўлиб кенг спектрли таъсирга эга, айниқса Candida albicans билан бирга патоген замбуруғларга нисбатан. Бундан ташқари, миконазол нитрати грамманфий (+) бактерияларга қарши самарали. Метронидазол бактерияларга қарши ва протозойга қарши восита ҳисобланади, у анаэроб стрептококклар ва Trichomonas vaginalis ни ҳисобга олиб, Gardenella vaginalis ва анаэроб бактерияларга қарши самарали.
 
Dozani oshirib yuborilishi
Метронидазол+Миконазол нитрати таблеткалари билан одамда дозани ошириб юбориш ҳолатлари бўлмаган. Организмга бўлган таъсирни чақириш учун метронидазол етарли миқдорда абсорбцияланиши мумкин. Маҳсулотнинг катта миқдори тасодифий қўлланилганда ошқозонни тозалашнинг тегишли усули талаб қилиниши мумкин. Метронидазол билан дозани ошириб юборилиши симптомлари- бу кўнгил айниши, қусиш, қориндаги оғриқ, металл таъми, ҳаракат бузилиши (атаксия), бош айланиши, терида ғайритабиий ҳислар (парестезия), тиришишлар, лейкоцитлар сонини камайиши ва сийдикнинг тўқ тус олиши. Миконазол билан дозани ошириб юборилиши симптомлари- бу кўнгил айниши, қусиш, томоқда ва оғиз бўшлиғидаги оғриқлар, иштаҳани пасайиши, бош оғриғи ва диарея.
Farmakokinetikasi

Миконазол нитратининг қин ичи йўли билан абсорбцияси жуда паст (тахминан дозадан 1,4%). Бу йўл билан метронидазолнинг биоэришимлиги перорал қўлланишига нисбатан 20% ни ташкил этади. “Клиотран” препарати қўлланилгандан сўнг миконазол нитрати қон плазмасида аниқланмайди. Стационарда метронидазолнинг қон плазмасидаги даражаси 1,6 - 7,2 мкг/мл га етади. Метронидазол жигарда метаболизмга учрайди. Гидроксил метаболит самарали ҳисобланади. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил этади. Дозанинг тахминан 20% организмдан сийдик орқали ўзгармас ҳолда чиқарилади.

 

Nojo'ya samaralari

Клиник тадқиқотларда ўлим ҳолатлари ёки жиддий ножўя таъсирлари бўлмаган. Тарқалган, тарқалмаган ва кам учрайдиган тиббий ҳолатлар қуйида санаб ўтилган. Агар фоиз бошқа тарзда айтиб ўтилган бўлса, унда алоҳида ножўя таъсирларни пайдо бўлиши 1% ни ташкил этган.

 

Вагинал бузилишлар

Қиннинг безовталаниши (қизиши, қичишиши) 2-6%. Қин шиллиқ пардасининг яллиғланиши туфайли вагинитда қиннинг безовталаниши биринчи овуляцияда биринчи бор қўлланилишида ёки даволанишнинг учинчи кунида кузатилиши мумкин. Даволаниш давомида бундай ҳолатлар тез йўқолиб кетади. Кучли безовталаниш пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур, чунки даволашни тўхтатиш талаб қилиниши мумкин.

Меъда-ичак бузилишлари

Абдоминал ёки спазмлар (3%), металл таъми (1,7%), қабзият, оғиз қуриши, кам ҳолларда диарея, иштаҳанинг йўқлиги, кўнгил айниши ва қусиш.

МНС томонидан бузилишлар

Бош оғриғи, ҳаракат бузилишлари (атаксия), бош айланиши, психик ўзгаришлар, доза ошириб юборилганидан ёки узоқ муддат қўлланилганидан кейин асаб бузилишлари (периферик невропатия), тиришиш.

Тери касалликлари

Тошма.

Қон касалликлари

Лейкоцитларнинг камайиши.

Maxsus shartlar

Фақат вагинал қўлланилиши учун. Перорал қўлланилиш учун эмас.

 

Спиртли ичимликлар билан мумкин қадар юқори мос келмаслиги сабабли даволаш пайтида ва курс якунлангандан сўнг камида 24-48 соат мобайнида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Тухумдоннинг туби йиртилиб кетиши мумкин бўлган резинага таъсир кўрсатиши сабабли таблетка ҳомиладор бўлишга қарши мембраналар ва презервативлар билан бирга қўлланилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Агар шифокор буни зарур деб топса ва доимий кузатув остида бўлса “Клиотран” вагинал таблеткаларини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойилигидан кейин қўллаш мумкин. Фаол компонентлар кўкрак сути билан чиқарилиши сабабли “Клиотран” вагинал таблеткаларини қўллашда болани эмизиш мумкин эмас. Даволаш тугагандан кейин 24-48 соат ўтгандан сўнг кўкрак сути билан эмизишни давом эттириш мумкин.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Маълумотлар эришимли эмас.

Qo'llanilishi

“Клиотран” вагинал таблеткалари Candida оиласига хос замбуруғларга нисбатан замбуруғларга қарши таъсирга эга, метронидазол эса грамманфий коккларга, бактероидларга ва трихомонадларга нисбатан бактерияларга қарши таъсирга эга. Миконазолнинг қўшимча таъсири ва кандидозли суперинфекция ривожланишини олдини олиши туфайли бу мажмуа метронидазолнинг бактерияларга қарши фаоллигини кучайтиради. Тез битиши ва кичик ножўя таъсирлари туфайли вагинитни маҳаллий даволаш ўз афзалликларига эга. 

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг таркибида мавжуд бўлган ҳар қандай таркибга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш тақиқланган.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Препаратнинг фаол компонентлари, метронидазол ва миконазолнинг абсорбцияси туфайли, таркибида спирт ёки қуйида келтирилган препаратларнинг ҳар қандайлари мавжуд бўлган дори маҳсулоти қўлланилганда ўзаро таъсирлар пайдо бўлиши мумкин:

 

  • ‒ қонни қуюлтирадиган дорилар (перорал интикоагулянтлар);
  • ‒ тиришишга қарши воситалар (фенитоин, фенобарбитал);
  • ‒ меъдада кислоталикни пасайтирадиган препаратлар (циметидин);
  • ‒ алкоголизмни даволовчи препаратлар (дисульфирам);
  • ‒ психоз ва депрессияга қарши препаратлар (литий);
  • ‒ аллергияга қарши препаратлар (астемизол ва тертенадин).

“Клиотран” таблеткаси билан даволаниш пайтида жигар ферментлари, глюкоза (гексокиназ усули), теофиллин ва прокаинамид таркибини аниқлашда лаборатор синовлар хатоликларни кўрсатиши мумкин.