Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Кларидол таб.

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Кларидол таб. 10мг №7

16 000 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Кларидол таб. 10мг №7
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
Loratadine
Ishlab chiqaruvchi
(Shreya , Индия)
Chiqarilish shakli
таблетка
Farma. Guruh
Антигистаминные (противоаллергические) средства
Dori tafsilotlari
Farmakologik ta'sir
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Farmakologik ta'sir
Лоратадин - Н1 - гистамин рецепторларини блокатори (узоқ муддатли таъсир қилувчи). Семиз ҳужайралардан гистамин ва лейкотриен ажралиб чиқишини сусайтиради. Аллергик реакциялар ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Аллергияга қарши, қичишишга қарши, экссудацияга қарши таъсирга эга. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималарни шиши ривожланишини олдини олади, силлиқ мушаклар спазмини йўқотади. Аллергияга қарши самараси 30 минутдан кейин ривожланади, 8-12 соат ўтгач максимумга етади ва 24 соат давом этади. Марказий нерв тизимига таъсир қилмайди ва ўрганиб қолишлик чақирмайди (чунки амалда гематоэницефалик тўсиқ орқали ўтмайди).
 
Farmakokinetikasi
Меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Максимал концентрацияга эришиш вақти-1,3-2,5 соат; овқат қабул қилиш уни 1 соатга секинлаштиради. Жигарни алкогол билан шикастланишида касаллик оғирлигини ошиши билан, кекса одамларда максимал концентрацияси 50% га ошади. Плазма оқсиллари билан боғланиши-97%. Жигарда цитохром Р450 ни CYP3A4 ва камроқ даражада CYP2D6 ферментлари иштирокида фаол метаболити декарбоэтоксилоратадин ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.
Лоратадин ва метаболитини плазмадаги мувозанат концентрациясига юборишни 5 суткасида эришилади. Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтмайди. Лоратадинни яримчиқариш даври -3-20 соат (ўртача 8.4), фаол метоолитини - 8,8-92 соат (ўртача 28 соат); кекса пациентларда мос равишда - 6.7-37 соат (ўртача 18,2 соат) ва 11-38 соат (17,5 соат). Жигарни алкоголли шикастланишида касаллик оғирлигини ошиши билан яримчиқариш даври ошади. Буйраклар орқали ва ўт-сафро билан чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ва гемодиализ ўтказилганида фармакокинетикаси амалда ўзгармайди.
 
Nojo'ya samaralari
Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлар, лоратадин қўллаганида тез-тезлиги 2% учрайди ва плацебо ("пустишка") қўлланганида ҳам тахминан шу тез-тезлигида учрайди.
Катталарда: бош оғриғи, чарчоқлиқ, оғиз қуриши, уйқучанлик, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, гастрит), шунингдек тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар. Бундан ташқари анафилаксия, алопеция, жигар фаолиятини бузилиши, юрак уриши, тахикардия ҳақида камдан-кам хабарлар бўлган.
Болаларда камдан-кам: бош оғриғи, асабийлик, седатив таъсир.
 
Maxsus shartlar
Даволаниш даврида юқори диққатни жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, 2 ёшгача бўлган болалар. Эҳтиёткорлик билан - жигар етишмовчилиги.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Этанол лоратадин самарасини пасайтиради. Эритромицин, циметидин, кетоконазол лоратадин билан бир вақтда қўлланганида, клиник кўринишлар чақирмасдан ва ЭКГ га таъсир қилмасдан, қон плазмасида лоратадин концентрациясини оширади. Микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, барбитуратлар, зиксорин, рифампицин, фенилбутазон, учциклик антидепрессантлар) лоратадин самарасини пасайтиради.
 
Dozirovkasi
Ичга қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 10 мг дан Кларидол (икки чой қошиқ сироп) кунига 1 марта. Суткалик доза - 10 мг. 2 дан 12 ёшгача бўлган болаларга Кларидол дозаси тана вазнига қараб буюриш тавсия қилинади: - тана вазни 30 кг дан камлигида - 5 мг дан (бир чой қошиқ сироп) кунига 1 марта. Суткалик доза - 5 мг. - тана вазни 30 кг ва кўплигида - 10 мг дан (икки чой қошиқ сироп) кунига 1 марта. Суткалик доза - 10 мг.
 
Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: уйқучанлик, тахикардия, бош оғриғи. Доза ошириб юборилган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Даволаш: қайд қилишни чақириш, меъдани ювиш, фаолланган кўмир қабул қилиш.