Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Кинолокс ТАБЛЕТКА

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Кинолокс ТАБЛЕТКА 400мг №5

43 900 so'mdan
(3534)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Moxifloxacin
Ishlab chiqaruvchi
NOVUGEN
Chiqarilish shakli
ТАБ
Farma. Guruh
Антибиотики
Dori tafsilotlari
Maxsus shartlar
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Maxsus shartlar

Кинолокс тутқаноқ синдромида (шу жумладан, анамнезда), тутқаноқда, оғир даражадаги жигар етишмовчилигида, QT интервалини узайиши синдромида, шунингдек брадикардия, ўткир миокард ишемияси, брадикардия каби аритмияларга мойиллиги бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан буюрилади.

 

Кинолокс билан даволаниш вақтида оғир диарея ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.

Кинолокс амалиётда қўлланганида фотосезувчанлик реакциялари кузатилмаган. Шунга қарамасдан, моксифлоксацин қабул қилаётган пациентлар, қуёш нурларининг тўғридан тўғри таъсиридин ва УБ-нурланишдан сақланишлари керак.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат марказий нерв тизими томонидан ножўя реакциялар чақириши мумкин, шунинг учун автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш мумкинлиги, препаратни қабул қилишга нисбатан пациентнинг реакциясига қараб баҳоланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Хомилага таъсир кўрсатиш FDA тоифаси бўйича - С.

Ҳомиладорликда Кинолоксни қўллаш қўллаш мумкин эмас.

Лактация даврида Кинолоксни буюриш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда Кинолокснинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. 

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

 

Таркиби:

Кобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: моксифлоксацин гидрохлориди – 436.34 мг (400 мг моксифлоксацинга эквивалент).

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, коллоид кремний диоксиди, кроскамеллоза натрий, повидон, магний стеарати.

қобиғининг таркиби: пушти рангли Opadry II.

Farmakodinamikasi

Кинолокс – IV авлод фторхинолонлар қаторининг кенг таъсир доирасига эга бўлган бактерицид антибактериал воситасидир. Кинолокс бактериялардаги ДНК репликацияси, транскрипцияси, репарацияси ва рекомбинацияси учун керак бўлган топоизомераза II (ДНК-гираза) ва топоизомераза IV-ферментларни ингибиция қилади. Изомеразаларнинг функциясини ингибиция бўлиши бактерияларнинг хужайраларида қайтмас ўзгаришларга ва уларни ўлимига олиб келади. Минимал бактерицид концентрациялари минимал бостирувчи концентрацияларидан деярли фарқ қилмайди.

Резистентлик

Кинолоксга умумий чидамлиликни ривожланиш тезлиги паст. Кинолоксга чидамлилик аста-секин қатор кетма-кет келувчи мутациялар натижасида ривожланади. Пенициллинларга, цефалоспоринларга, аминогликозидларга, макролидларга ва тетрациклинларга нисбатан Кинолоксда кесишган резистентлик мавжуд эмас. Фторхинолонлар гурухига мансуб воситалар ўртасида кесишган чидамлилик кузатилади, аммо бошқа фторхинолонларга чидамли бўлган айрим граммусбат ва анаэроб микроорганизмлар моксифлоксацинга сезгир бўлиши мумкин.

Таъсир доираси

Кинолокс кенг доирали граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, анаэроблар, кислотага чидамли бактериялар ва Mycoplasma, Chlamidia ва Legionella каби атипик шакллари, шунингдек b-лактам ва макролид антибиотикларга чидамли бактерияларга нисбатан фаолликка эга.

Кинолокснинг антибактериал фаоллик доираси қуйидаги микроорганизмларни ўз ичига олади: граммусбат микроорганизмлар - Streptococcus pneumoniae (шу жумладан пенициллинга чидамли штаммлари ва антибиотикларга нисбатан кўп сонли чидамлилиги бўлган штаммлари), Streptococcus pyogenes (А гуруҳи), Streptococcus milleri, Streptococcus mitis, Streptococcus agalactiae, Streptococcus dysgalactiae, Streptococcus auginosus, Streptococcus constellatus, Staphylococcus aureus (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus cohnii, Staphylococcus epidermidis (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus simulans, Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis (фақат ванкомицинга ва гентаминцинга сезгир штаммалари);

грамманфий микроорганизмлар - Haemophillus influenzae (шу жумладан, b-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Haemophillus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis (шу жумладан b-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Escherichia coli, Enterobacter cloacae, Bordetella pertussis, Klebsiella oxytoca, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter intermedius, Enterobacter sakazaki, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia rettgeri, Providencia stuartii;

анаэроблар - Bacteroides distasonis, Bacteroides eggerthii, Bacteroides fragilis, Bacteroides ovatum, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides uniformis, Fusobacterium spp., Peptostreptoccus spp., Porphyromonas spp., Porphyromonas anaerobius, Porphyromonas asaccharolyticus, Porphyromonas magnus, Prevotella spp, Propionibacterium spp., Clostridium perfringens, Clostridium ramosum; атипик микроорганизмлар - Chlamydia pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae, Legionella pneumophila, Coxiella burnetti.

Кинолокс Staphylococcus aureus (метициллин/офлоксацинга чидамли штаммлари), Staphylococcus epidermis (метициллин/офлоксацинга чидамли штаммлари), Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas fluorescens, Burkholderia cepacia, Streptrophomonas maltophilia ларга нисбатан фаоллиги камроқ.

Farmakokinetikasi

Сўрилиши

 

Ичга қабул қилинганида Кинолокс меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади, овқат қабул қилиш тизимли сўрилиш даражаси ва тезлигига ахамиятли таъсир кўрсатмайди. Кинолокс 400 мг бир марта қабул қилинганидан сўнг қон плазмасидаги максимал концентрациясига 0,5-4 соатлар давомида эришилади ва тахминан 3,1 мг/л ни ташкил қилади. Мутлақ биокираолишлиги деярли 90% ни ташкил этади.

Тақсимланиши

Кинолокс қон-томирлар хавзасидан ташқарида жуда тез тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми – 1,7-2,7 л/кг ни ташкил этади. Қон зардобидаги оқсиллари билан (асосан альбуминлар билан) боғланиши тахминан 30-50% ни ташкил этади ва модданинг концентрациясига боғлиқ эмас.

Кинолокснинг плазмадаги концентрациясидан юқори концентрациялари ўпка тўқимасида (шу жумладан, альвеоляр макрофагларда), бронхлар ва буруннинг ёндош бўшлиқларини шиллиқ қаватларида, терининг яллиғланиш ўчоғидаги экссудатда ҳосил бўлади. Сўлакда ва интерстициал суюқликда препаратнинг юқори концентрациялари эркин ҳолатда аниқланади. Бундан ташқари, препаратнинг юқори концентрациялари қорин бўшлиғи аъзоларида ва перитонеал суюқликда, шунингдек аёлларнинг жинсий аъзоларида аниқланади.

Метаболизми

Кинолокс биотрансформациянинг 2-нчи босқичидан ўтганидан сўнг организмдан буйраклар ва МИЙ орқали, ҳам ўзгармаган ҳолда, ҳам нофаол сульфобирикмалар (М1) ва глюкуронидлар (М2) кўринишида чиқарилади. Кинолокс цитохром Р450 микросомал тизими томонидан биотрансформацияга учрамайди.

Чиқарилиши

Кинолокснинг ярим чиқарилиш даври тахминан 12 соатни ташкил этади. Кинолокснинг тахминан 45% ўзгармаган ҳолда (улардан тахминан 20% сийдик билан, тахминан 25% - ахлат билан) чиқарилади. Умумий тахминий клиренси – 12 ± 2,0 л/соат, буйрак клиренси – 2,6 ± 0,5 л/соатни ташкил этади.

Nojo'ya samaralari

Кинолокс одатда яхши ўзлаштирилади, кўпчилик ножўя таъсирлари енгил ёки ўртача даражада бўлади.

Ножўя самараларнинг учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000).

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, диспепсия (шу жумладан, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, диарея), жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши; кам ҳолларда – оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидози, анорексия, стоматит, глоссит, гамма-глютамилтрансферазанинг даражасини ошиши.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи; кам ҳолларда – астения, уйқусизлик ёки уйқучанлик, асабийлик, ховотирлик хисси, тремор, парестезиялар.

Сезги аъзолари томонидан: тез-тез – таъм билишни бузилиши.

Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни ошиши, юрак уришини ҳис этиш, кўкракда оғриқ, QT интервалини узайиши.

Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – хансираш; жуда кам ҳолларда – бронхал астма.

Таянч-харакат аппарати томонидан: кам ҳолларда – артралгия, миалгия.

Сийдик таносил тизими томонидан: кам ҳолларда – вагинал кандидоз, вагинит.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тошма, қичишиш.

Лобаротор кўрсаткичлар: кам ҳолларда – лейкопения, протромбин вақтини узайиши, эозинофилия, тромбоцитоз, амилазанинг фаоллигини ошиши.

Бошқалар: кам ҳолларда – кандидоз, умумий дискомфорт, кучли терлаш.

Qo'llanilishi

Кинолоксга сезгир бўлган микроорганизмлар келтириб чиқарадиган қуйидаги инфекцияларни катталарда даволашда қўлланилади:

 

  • Ўткир бактериал синусит (Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis);
  • Сурункали бронхитнинг кучайиши (Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, metitsillinga sezgir Staphylococcus aureus, Moraxella catarrhalis);
  • Шифохонадан ташқари пневмония (Streptococcus pneumoniae, шу жумладан кўп чидамли штаммлар, Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Klebsiella pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia pneumoniae);
  • Тери, таносил ва юмшок тўқималарнинг асоратланмаган ва асоратланган юқумли касалликлари, инфекцияланган диабетик оёқ панжаси (метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Enterobacter cloacae bundan mustasno);
  • Қорин бўшлиғидаги юқумли касалликлар, шу жумладан абсцесс, перитонит, асоратланган аппендицит, ичак тешилишлари;
  • Кичик чаноқ аъзоларининг асоратланмаган ва асоратланган яллиғланиш касалликлари (шу жумладан салпингитлар ва эндометритлар);
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

•     препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

•     хомиладорлик ва лактация (эмизиш) даври;

•     18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Антацидлар, минерал моддалар, поливитаминлар препарат ичга қабул қилинганида (поливалент катионлар билан хелат комплексларни хосил бўлиши оқибатида) унинг сўрилишини ёмонлаштирадилар ва плазмада Кинолокснинг концентрациясини пасайтирадилар (юқоридаги препаратларни бир вақтда қабул қилиш, Кинолоксни қабул қилишдан 4 соат олдин ёки қабул қилгандан сўнг 8 соатдан кейин, мумкин). Фаоллаштирилган кўмир ва Кинолокс ичга бир вақтда қабул қилинганида, унинг сўрилишини тормозланиши натижасида препаратнинг тизимли биокираолишлиги пасаяди.

 

Кинолокс антиаритмик препаратларнинг IА синфи (хинидин, прокаинамид) ёки III синфи (амиодарон, соталол), шунингдек QT интервалини узайтирувчи препаратлар (цизаприд, эритромицин, антипсихотик препаратлар, трициклик антидепрессантлар) билан қўлланганида, QT интервалини узайишига нисбатан аддитив таъсир қилиши мумкин.

Кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганида тендовагинит ёки пайларни узилишини ривожланиш хавфи ошади.

Maxsus saqlash sharoitlari

Намликдан химояланган жойда, 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Dozirovkasi

Кинолокс, ичга қабул қилинади, овқат қабул қилишдан қатъий назар.

 

Тавсия этилган дозаси – 400 мг ( 1 таблетка Кинолокс) суткада 1 марта.

Даволашнинг давомийлиги инфекциянинг оғирлиги, ва клиник самарасига қараб белгиланади, ва ўртача қуйидагиларни ташкил қилади:

 

Инфекцион касаллик тури

Ҳар 24 соатда қўллаш дозалари

 

Даволашнинг давомийлиги

Ўткир бактериал синусит

400 мг

10 кун

Сурункали бронхитнинг кучайиши

400 мг

5 кун

Шифохонадан ташқари пневмония

400 мг

7-14 кун

Тери ва таносил асоратланмаган юқумли касалликлари

400 мг

7 кун

Тери ва таносил асоратланган юқумли касалликлари

400 мг

7-21 кун

Қорин бўшлиғидаги асоратланган юқумли касалликлар

400 мг

5-14 кун

Кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари

400 мг

10-14 кун

Вабо касаллиги

400 мг

10-14 кун

Dozani oshirib yuborilishi

Кинолоксни 1200 мг гача бўлган бир марталик дозаларда ва 600 мг дан кўп марталик дозаларда 10 кун давомида қўллаш бирон-бир ножўя самаралар билан кечмаган.

 

Даволаш: доза ошириб юборилганида клиник манзарасига мослаш, ЭКГ-мониторинги билан бирга симптоматик тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак.

Ичга қабул қилиш учун препаратнинг дозаси ошириб юборилганида фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, моксифлоксациннинг тизимли таъсирини камайтириши мумкин.