Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Кидклор ПОРОШОК

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Кидклор ПОРОШОК ДЛЯ СУСПЕНЗИИ 125мг/5мл 60мл №1

36 000 so'mdan
(2740)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
REMEDY GROUP
Chiqarilish shakli
ПОР Д/СУСП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Қўллаш усули ва дозалари
Чиқарилиш шакли
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакокинетикаси
Қўлланилиши
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Махсус кўрсатмалар
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Дозани ошириб юборилиши
Яроқлилик муддати
Дорихоналардан бериш тартиби
Қўллаш усули ва дозалари

«Кидклор» кукунидан суспензия тайёрлаш керак. Бунинг учун флакондаги кукунни чайқатиш, кейин хона ҳароратигача совутилган қайнатилган ичимлик сувини «60 мл» белгисигача қўшиш ва жадал чайқатиш лозим. Шундан кейин, ҳосил бўлган кўпик чўкканидан кейин суспензиянинг ҳажмини қўшимча равишда 60 мл гача етказиш, ва яхшилаб чайқатиш керак. Суспензия қабул қилишга тайёр. 

Дозалаш тартиби инфекциянинг кечишини оғирлиги ва жойлашишини, қўзғатувчининг сезгирлигини  ҳисобга олиб, шахсий равишда белгиланади:

  • катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга, цефаклорга юқори сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларда – 5 мл суспензия (250 мг цефаклор) дан ҳар 8 соатда буюрилади;
  • катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга, цефаклорга ўртача сезгир микрофлора чақирган оғир инфекцияларда – 10 мл суспензия (500 мг цефаклор) дан ҳар 8 соатда буюрилади;
  • болаларга, цефаклорга юқори сезгир микрофлора чақирган инфекцияларда 0,4 мл суспензия/кг тана вазнига суткалик дозада ҳар 8 соатда буюрилади;
  • болаларга, цефаклорга ўртача сезгир микрофлора чақирган оғир инфекцияларда 0,8 мл суспензия/кг тана вазнига суткалик дозада ҳар 8 соатда буюрилади.

Катталар учун максимал суткалик доза суткада 80 мл суспензияни (4 г цефаклорни) ташкил қилади.

Болалар учун максимал суткалик доза суткада 20 мл суспензияни (1 г цефаклорни) ташкил қилади.

Даволаш курси 7-10 кунни ташкил қилади. Даволашни инфекциянинг клиник симптомлари йўқолганидан кейин 2-3 кун давомида давом эттирилади. β-гемолитик стрептококк чақирган инфекцияларни даволаш давомийлиги камида 10 кунни ташкил қилиши лозим.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда цефаклорнинг дозасини тўғрилаш одатда талаб қилинмайди.

Кидклор препаратининг суспензияси ёқимли қулупнай таъмига эга, бу цефаклорни педиатрияда кенг оммалашишини таъминлади.

Чиқарилиш шакли

Кидклор 60 мл флаконда (125 мг) ўлчов қошиқчаси ёки ўлчов қалпокчаси билан. Кидклор 60 мл флаконда (250 мг) ўлчов қошиқчаси ёки ўлчов қалпоқчаси билан.

Фармакологик ҳусусиятлари

Цефаклор – кенг таъсир доирасига эга II авлод цефалоспорин антибиотигидир. Бактерияларнинг ҳужайра девори синтезини ингиблаш ҳисобига бактерицид таъсир кўрсатади. Мембрана билан боғлиқ транспептидазаларни ацетиллайди ва шу йўл билан ҳужайра деворининг мустаҳкамлиги ва ригидлигини таъминлаш учун зарур бўлган пептидогликанларни қарама-қарши тикилишини бузади. 

Грамманфий бактериялар: Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Salmonella spp., Shigella spp., Proteus mirabilis, Klebsiella spp., Niesseria gonorrhoeae; граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp., Streptococcus spp.га нисбатан юқори фаолдир; 

Цефаклорга анаэроб бактериялар: Peptostreptococcus spp., Bacteroides spp. ўртача сезгирдирлар.

Pseudomonas spp., Enterococcus spp. нинг аксарият штаммлари, Enterobacter cloacae нинг кўпгина штаммлари, Staphylococcus spp. ва Listeria monocytogenes нинг метициллин-резистент штаммларига нисбатан фаол эмас. 

Бета-лактамазаларнинг таъсирига чидамли.

Фармакокинетикаси

Цефаклор меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, сўрилиши овқа қабул қилишга боғлиқ эмас. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси 0,5-1 соатдан кейин аниқланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ташкил қилади. Организмда тез тақсимланади ва организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларида даволовчи концентрациясига эришилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Юборилган дозанинг 85% ўзгармаган холда 8 соат давомида сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

– юқори нафас йўлларининг бактериал инфекциялари (стрептококкли тонзиллофарингит, ўткир синусит);

– қуйи нафас йўлларининг бактериал инфекциялари (сурункали бронхитни зўрайиши, касалхонадан ташқари пневмония);

– ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан ўрта қулоқ отити, синусит);

– буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;

– гинекологик инфекциялар;

– тери, юмшоқ тўқималар, суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;

– операциялар кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, жигар трансаминазалари фаоллигини транзитор ошиши, холестатик сариқлик, гепатит, сохтамембраноз колит.

Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи.

Аллергик реакциялар: тери тошмалари, қичишиш, эозонофилия; кам ҳолларда – Квинке шиши.

Қон яратиш тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганда периферик қон манзарасида ўзгаришлар (лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, гемолитик анемия) бўлиши мумкин.

Қон ивиши тизими томонидан: кам ҳолларда – гипопротромбинемия.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: ўткри буйрак етишмовчилиги, интерстициал нефрит.

Кимётерапевтик таъсири билан боғлиқ самаралар: кандидоз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа бета-лактам антибиотикларига).

Препаратни пенициллин антибиотикларига юқори сезувчанликда (қарама-қарши аллергияни бўлиши мумкинлиги туфайли), шунингдек анамнезда бронхиал астмаси ва оғир аллергик реакциялари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Махсус кўрсатмалар

Анамнездаги меъда-ичак йўлларининг касалликлари (колит, носпецифик ярали колит), буйраклар фаолиятининг бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда цефалоспорин антибиотикларга аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Цефаклорни қўллаш даврида протромбин вақтини ва қон кетиш вақтини назорат қилиш керак.

Даволаш даврида Кумбснинг мусбат реакцияси ва сийдикни глюкозага сохтамусбат реакцияси бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препарат ҳомиладорлик вақтида (айниқса I уч ойликда), фақат қатъий кўрсатмалар бўйича ва она учун антибиотикни қўлланишидан тахмин қилинаётган фойда ва ҳомила учун потенциал хавфни синчков баҳолангандан кейин буюрилиши мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш керак, чунки цефаклор кўкрак сути билан чиқарилиши мумкин ва болаларда цефаклорга нисбатан ўта юқори сезувчанлик реакциялари, диарея ёки шиллиқ қаватларни замбуруғли шикастланиши ривожланиши мумкин.

Клиник тадқиқотларда ривожланаётган ҳомилага цефаклорнинг салбий таъсири, экспериментал тадқиқотларда эса, цефаклорнинг тератоген хусусиятлари аниқланмади.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Цефаклор, ичак флорасини сусайтириб, К витаминининг синтезига тўсқинлик қилади, шунинг учун тромбоцитлар агрегациясини сусайтирувчи препаратлар (ностероид яллиғланишга қарши воситалар, салицилаты, сульфинпиразон) билан бир вақтда қўлланганда қон кетишларини ривожланиш хавфи ошади. Худди шу сабабга кўра, антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганда антикоагулянт таъсирни кучайиши аниқланади.

Пробенецид цефаклорни чиқарилишини, охиргининг буйрак каналчалари орқали секрециясини пасайтириш ҳисобига секинлаштиради.

Цефаклорнинг терапевтик самарасини аминогликозидлар, метронидазол, полимиксинлар, рифампицин оширади, левомицетин, тетрациклинлар эса – сусайтиради.

Цефаклор бутадион, аминогликозидлар ва полимиксинларнинг нефротоксиклигини кучайтиради. 

Холестирамин цефаклорани сўрилишини камайтиради.

Дозани ошириб юборилиши

Гарчи Цефаклор билан заҳарланиш ҳоллари шу вақтгача кузатилмаган бўлсада, заҳарланишга шубҳа туғилганда эҳтиёткорлик мақсадида, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. 

Симптомлари: дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, қусиш, диарея билан намоён бўлади.

Қабул қилинган дори ҳақида шифокорни хабардор қилиш мумкин бўлиши учун ўрами тайёр туриш керак.

Даволаш: меъдани ювиш ўтказилади, фаоллаштирилган кўмир буюрилади; дозани ошириб юборилишини даволаш – симптоматик. Жадаллаштирилган  диурез, перитонеал диализ ва гемодиализ кам самаралидир.

Яроқлилик муддати

2 йил. 

Суспензия тайёрланганидан кейин хона ҳароратида (300С дан юқори бўлмаган) сақланганида 7 кун ва совутгичда (40С) сақланганида 14 кун давомида ишлатиш учун яроқлидир.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.