Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Кетозол-СН КРЕМ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Кетозол-СН КРЕМ 20г №1

37 400 so'mdan
(3845)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ketoconazole, Clobetasol, Neomycin
Ishlab chiqaruvchi
БКРС ФАРМА
Chiqarilish shakli
КРЕМ
Farma. Guruh
Противогрибковые препараты
Dori tafsilotlari
Dori shakli
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Dori shakli
Сиртга қўллаш учун крем 20 г, 30 г дан тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон кутида.
 
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

1 г крем сақлайди:
фаол моддалар: кетоконазол 10 мг, клобетазол пропионати 0,25 мг, неомицин сульфати 5000 ХБ
ёрдамчи моддалар: метил парабен, пропил парабен, рангли суюқ парафин, оқ юмшоқ парафин, пропиленгликоль, кетостеарил спирти, ЭДТА

Farmakodinamikasi

Кетоконазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасидаги восита ҳисобланади, замбуруғнинг ҳужайра мембранасига таъсир қилиб, унинг ўтказувчанлигини ўзгартиради. Фармакологик тадқиқотлар кетоконазолни дерматофитлар (Trichophyton spp., Epidermophyton spp., Microsporum spp.), сахаромицетлар ва Candida albicans га қарши ҳаддан ташқари кучли антимикоз таъсирга эгалигини кўрсатди. Замбуруғ штаммлари кетоконазолнинг таъсирига нисбатан табиий чидамлиликка эга эмас.
Клобетазол пропионати ножўя таъсирлари энг кам бўлган, яллиғланиш ва аллергияга қарши юқори самарали кортикостероид гормондир.
Неомицин сульфати граммусбат ва грамманфий бактерияларга қарши самарали воситадир.
Ушбу воситаларнинг мажмуаси замбуруғли ва бактериал инфекцияларда, яллиғланиш ва қичишишда, бу препаратнинг самарасини оширади.

Nojo'ya samaralari
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Даволаш вақтида крем суртилган жойда ачишиш ёки таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин, бироқ, бу одатда препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.
 
Maxsus shartlar
Кремни кўзларга тушишига йўл қўйилмасин! Юз териси ёки тананинг катта соҳаларига узоқ вақт давомида препаратни қўллаш зарурати бўлганида, шифокорнинг доимий кузатуви талаб қилинади.
 
Qo'llanilishi
Кетозол-СН креми қўл микозларида, товон эпидермофитиясида (микозида), тери трихофитиясида, ранг-баранг темираткиларда, экземада ва терини қичишиши каби терининг замбуруғли инфекцияларини даволашда қўлланилади.
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратга ва унинг ингредиентларидан бирига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Аниқланмаган.
 
Maxsus saqlash sharoitlari
25oC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
 
Dozirovkasi
Сиртга қўллаш учун. Кунига 2 марта терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб суртилади. Силлиқ терининг оддий трихофитияси ва оралиқ трихофитиясини даволашда, даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади, товонлар ва кафтлар эпидермофитиясини даволашда эса 4 ҳафтани ташкил қилади.
 
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юбориш холатларида ножўя таъсир кузатилмаган
 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Ҳомиладорлик ва эмизикли аёллар, шунингдек эмизикли болаларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.