Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Кетобест ТАБ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Кетобест ТАБ №100

338 500 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Кетобест ТАБ №100
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
KETOISOLEUCINE,KETOLEUCINE,KETOPHENYLALANINE,KETOVALINE,HYDROXYMETHIONINE,LYZINE,THREONINE,TRYPTOPHAN,HISTIDINE,TYROSINE
Ishlab chiqaruvchi
(Nanjing Baijingyu Pharmaceutical , Китай)
Chiqarilish shakli
штука
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Дорихоналардан бериш тартиби
Сақлаш шароити
Дори шакли: 
Таркиби:
Таърифи:
Фармакотерапевтик гуруҳи: 
Яроқлилик муддати
Фармакологик хусусиятлари
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Чиқарилиш шакли
Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Дори шакли: 

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

 

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол ингредиентлар:

кальций D,L-α-кетоизолейцин 67 мг

кальций α-кетолейцин 101 мг

кальций α-кетофенилаланин 68 мг

кальций α-кетовалин 86 мг

кальций D,L-α-гидроксиметионин 59 мг

лизин ацетати 105 мг

треонин 53 мг

триптофан 23 мг

гистидин 38 мг

тирозин 30 мг

 

Таърифи:

 чўзинчоқ, икки томонлама қавариқ, сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препаратдир. Азот минимал юборилганида алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарга бўлган талабни тўлиқ таъминлайди. Аминокислоталарнинг кетонли аналоглари организмда мочевинани парчалаб, ферментатив мувофиқ L-аминокислоталарга трансаминлаш реакциясига учрайди. Препарат алмашинувнинг азот сақловчи маҳсулотларини утилизациясига, бир вақтда зардобда мочевинанинг концентрациясини пасайишида оқсилларнинг анаболизмига ёрдам беради. Азот алмашинувини яхшилайди. Қонда калий, магний ва фосфат ионларининг концентрациясини пасайтиради. Сурункали буйрак етишмовчилигида препарат мунтазам қўлланганида пациентларнинг ҳолатини яхшиланиши аниқланган. Қатор ҳолларда диализ ўтказишни бошлашни кечиктириш мумкин бўлади.

 

 

Қўлланилиши

Оқсил-энергетик етишмовчилик, катталар ва 3 ёшдан ошган болаларда сурункали буйрак етишмовчилигида ва оқсил чекланган рационда оқсиллар метаболизмини ўзгаришлари чақирган бузилишларни олдини олиш ва даволаш. Асосан калавалар фильтрацияси тезлиги минутига 25 мл дан паст бўлган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланади, бу калава фильтрациясининг тезлиги минутига 25 мл дан юқори бўлганда хам қўллашни истисно қилмайди.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларда 5 кг тана вазнига суткада 1 таблеткадан ёки суткада тана вазнига 0,1 г/кг буюрилади. Агар бошқача буюрилмаган бўлса, кунига 3 марта овқатланиш вақтида қабул қилинади. Чайнамасдан ютилади.

Қўллаш давомийлиги: Кетобест® калавалар фильтрациясининг тезлиги минутига 25 мл дан паст бўлган хамма вақт давомида буюрилади. Диализдан олдинги даврда буйрак етишмовчилигининг даражасига қараб овқатдаги оқсилнинг миқдори кунига 40 г дан ортиқ бўлмаслиги тавсия этилади. Диализдаги беморларда оқсилни истеъмол қилиш қабул қилинган стандартларга мувофиқ бўлиши керак. 

Катталар учун одатдаги доза (тана вазнига 70 кг) кунига 3 марта 4-8 таблеткани ташкил қилади. Болалар учун одатдаги доза – 5 кг тана вазнига суткада 1 таблеткадан.

3 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун овқатдаги оқсилнинг тавсия этилган миқдори -суткада тана вазнига 1,4-0,8 г/кг, 10 ёшдан бошлаб болалар учун – суткада тана вазнига 1,0-0,6 г/кг.

 

Ножўя таъсирлари

Алоҳида ҳолларда гиперкальциемия ривожланиши мумкин. Бунда Д витамини қабул қилишни камайтириш тавсия этилади. Агар гиперкальциемия сақланса, Кетобест® дозасини, шунингдек кальцийнинг бошқа манбаларини камайтириш керак.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гиперкальциемия, аминокислоталар алмашинувини бузилиши, ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Наслий фенилкетонурияда препаратни фенилаланин сақлашини ҳисобга олиш керак.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кальций сақловчи дори воситаларини бир вақтда буюриш, қон зардобида кальцийнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Кетобест® таъсири остида уремик симптомлар камайган сари, бир вақтда буюрилган алюминий гидроксидининг дозаси мувофиқ камайтирилиши керак.

Қон зардобидаги фосфатларнинг даражасини пасайишини кузатиш керак. Ичакдаги сўрилишини бузилмаслиги учун, Кетобест® билан бирга кальций билан қийин эрийдиган бирикмаларни ҳосил қилиш қобилиятига эга бўлган дори воситаларни (масалан, тетрациклинлар, хинолонлар, темир, фтор сақловчи препаратлар ва эстрамуцин) қабул қилиш керак. Кетобест® ва бундай препаратларни қабул қилиш орасида 2 соатдан кам бўлмаган интервал бўлиши керак.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўллаш тажрибаси етарли эмас. Кетобест®нинг сўрилишини ва мувофиқ аминокислоталарга айланишини яхшилаш учун уни овқатланиш вақтида қабул қилиш керак. 

Қон зардобидаги кальцийнинг даражасини мунтазам кузатиш керак. Овқатнинг етарлича калориялилигини таъминлаш талаб этилади.

Алоҳида холларда препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик бўлган беморларда аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагач ишлатилмасин.

 

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 20 таблеткадан Al/ПВХ блистерда. 5 блистердан кавшарланган Al/ПВХ пакетда. 1 пакет қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.