Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Кандиго СВЕЧИ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Кандиго СВЕЧИ 100мг №6

13 000 so'mdan
(3894)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Clotrimazole
Ishlab chiqaruvchi
КУСУМ
Chiqarilish shakli
СУПП
Farma. Guruh
Противогрибковые препараты
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Ҳар бир вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: 
фаол модда: клотримазол 100/500 мг; 
ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ (Suppocire NAI 25 A).

Farmakodinamikasi

Клотримазол эргостерол синтезини сусайтириш орқали замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади. Эргостерол синтезининг сусайтирилиши замбуруғ цитоплазматик мембранасининг таркибий ва функционал етишмовчилигига олиб келади.
Клотримазол кенг in vitro ва in vivo шароитида антимикотик таъсир доирасига эга бўлиб, у дерматофитлар, ачитқи ва моғор замбуруғларини ва бошқа замбуруғларни ўз ичига олади.
Тааллуқли синов шароитларида ушбу турдаги замбуруғлар учун MIC миқдорлари 0,062-8,0 мкг / мл камроқ субстрат доирасида бўлади. Клотримазолнинг таъсир кўрсатиш механизми, клотримазолнинг юқумли касалликлар ўчоғидаги концентрациясига қараб, фунгистатик ёки фунгицид таъсирга эга бўлади. In vitro шароитида фаоллиги замбуруғ элементлари кўпайишини тўхтатади, бироқ замбуруғлар спораларининг унга сезувчанлиги кам бўлади.
Замбуруғлар сезувчан турларининг бирламчи резистентлиги жуда камдан-кам учрайди, сезувчан замбуруғларнинг иккиламчи резистентлиги фақат айрим ҳолларда терапия таъсирида кузатилиши мумкин.

Farmakokinetikasi

Фармакокинетик тадқиқотларда вагинал қўллангандан сўнг клотримазолнинг фақат кичик миқдори (дозанинг 3-10% и) сўрилиши исботланган.
Жигарда тез метаболизми туфайли клотримазолнинг фармакологик жиҳатдан фаол бўлмаган метаболитлари, 500 мг доза вагинал қўллангандан сўнг клотримазолнинг плазмадаги концентрацияси якуний чўққиси 10 нг/мл дан камроқ кўрсаткични ташкил этади, бу эса клотримазолнинг интравагинал қўлланиши сезиларли тизимли бузилишларга ёки ножўя таъсирларга олиб келмаслигини тасдиқлайди.

Nojo'ya samaralari

Қайд этилган ножўя таъсирлар спонтан хабарларга асосланганлиги туфайли улардан ҳар бирининг аниқ пайдо бўлиш тезлигини аниқлаш мумкин эмас.
Иммун тизим томонидан бузилишлар:
Аллергик реакциялар (ҳушидан кетиш, артериал босим пасайиши, нафас сиқилиши, эшак еми касаллиги, қичима).
Жинсий органлар ва сут безлари томонидан бузилишлар: 
Генитал шўралаш, қичима, тошма, шишиш, қизариш, ноқулайлик ҳисси, безовталик, тос соҳасидаги оғриқ, вагинал қон кетиш.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Қориндаги оғриқ.

Maxsus shartlar

Беморда биринчи марта кандидозли вагинит симптомлари пайдо бўлса даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиши керак.
Кандиго® суппозиторийлари қўлланишидан олдин қуйидаги шароитлардан айримлари мавжуд бўлган тақдирда, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак:
‒ сўнгги 6 ой давомида кандидозли вагинитнинг иккитадан кўпроқ юқумли касалликлари кузатилган.
‒ касаллик тарихида жинсий йўл билан ўтадиган бошдан кечирилган касалликлар мавжуд ёки шундай ҳолат шеригида аниқланган.  
‒ ҳомиладорлик ёки ҳомиладорликка тахмин қилинган.
‒ 16 ёшдан кичик ёки 60 ёшдан катта ёшдагилар.
‒ имидазолга ёки бошқа вагинал замбуруғга қарши дори воситаларига маълум юқори сезувчанлик.
Кандиго® суппозиторийлари тиббий ёрдам учун мурожаат қилинганда қуйидаги симптомлардан айримларига эга беморлар томонидан қўлланмаслиги керак: 
‒ номунтазам вагинал қон кетиши.
‒ аномал вагинал қон кетиши ёки қонли ажратмалар.
‒ вульва ёки ҳазна яраси, буллёзли шикастланиш ёки йирингли яралар.
‒ қориннинг пастки бўлимларидаги оғриқ ёки дизурия.
‒ даволаш билан боғлиқ қизариш, яллиғланиш ёки шишиш каби ҳар қандай ножўя реакциялар.
‒ иситмалаш ёки эт увушиши.
‒ кўнгил айниши ёки қайт қилиш.
‒ диарея.
‒ қиндан ёмон ҳидли ажратмалар.
Агар Кандиго® суппозиторийси қўлланган бир ҳафта ичида симптомлар енгиллашиши бошланмаса, беморлар даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Агар кандидозли юқумли касаллик 7 кундан сўнг яна пайдо бўлса, Кандиго® суппозиторийсидан қайта фойдаланиш мумкин. Бироқ кандидозли юқумли касаллик олти ой давомида икки мартадан кўпроқ такрорланса, беморлар даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. 

Qo'llanilishi
Кандиго® суппозиторийси кандидозли вагинитни даволаш учун тавсия этилади.
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Мазкур дори воситасининг фаол моддасига ёки исталган бошқа таркибий моддасига юқори сезувчанлик.
 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Лаборатория тадқиқотларида исботланганки, бир вақтда фойдаланишда мазкур дори воситаси латексли контрацептивлар шикастланишига сабаб бўлиши мумкин. Тааллуқли равишда, ушбу контрацептивлар самарадорлиги пасайиши мумкин. Беморларга мазкур дори воситаси қўллангандан сўнг энг камида беш кун давомида муқобил эҳтиёткорлик чораларидан фойдаланишлари тавсия этилади.   
Клотримазол билан вагинал қўлланиш йўли орқали ва перорал шаклда такролимус (FK-506; Иммуносупрессор) билан бир вақтда даволаш плазмада такролимус ва худди шундай сиролимус даражаси оширилишига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, беморлар, зарур ҳолларда, плазмада тааллуқли даражаларни аниқлаш йўли орқали такролимус ёки сиролимуснинг ортиқча дозаланиш аломатлари ва симптомларини пухта назорат қилишлари керак. 

Dozirovkasi

Суппозиторий қинга қадар чуқурроқ жойлаштирилиши керак. Бунга чалқанчасига ётган, тиззалар букилган ва тиззалар кўкракка тортилган ҳолатда энг яхши тарзда эришиш мумкин. Зарур ҳолларда, такрорий даволаш ўтказилиши мумкин.


Катта ёшдагилар: 
Кандиго® 100 мг вагинал суппозиторийлари 
100 мг дан иккита суппозиторий кетма-кет уч кун давомида ҳар куни (кўпроқ кечқурун) қўлланиши керак. Муқобил тарзда, олти кун давомида ҳар куни битта суппозиторий қўлланиши мумкин. Зарур ҳолларда, такрорий даволаш ўтказилиши мумкин. Кекса ёшдагилар учун алоҳида қўлланиш схемаси йўқ.
Кандиго® 500 мг вагинал суппозиторийлари 
500 мг дан битта суппозиторий кечки пайт қинга қўйилиши керак; суппозиторий қинга имкон қадар чуқурроқ жойлаштирилиши керак.
Кандиго® суппозиторийси тўлиқ эриб кетиши учун қин намланиши керак, акс ҳолда суппозиторийларнинг эримай қолган бўлаклари қиндан чиқиб кетиши мумкин. Суппозиторийларнинг эримай қолган бўлаклари вагинал қуруқликка эга аёлларда кузатилиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун суппозиторий кечки пайт қинга имкон қадар чуқурроқ жойлаштирилиши керак.
Умумий кўрсатмалар:
Ҳайз кўрганда суппозиторий ювилиб кетиши мумкинлиги туфайли даволаш менструал қон кетишлар вақтида ўтказилмаслиги керак. Даволаш хайз кўриш бошлангунгача якунланиши керак. Дори воситаси қўлланиши вақтида тампонлар, интравагинал душлар, спермицидлар ёки бошқа вагинал препаратлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Вагинал юқумли касалликларда ва мазкур дори воситасидан фойдаланилганда шерикка касаллик юқиши мумкинлиги туфайли вагинал жинсий алоқадан сақланиш керак.  
Болалар: болаларга қўлланилиши тавсия этилмайди.

Dozani oshirib yuborilishi

Ўткир интоксикация хавфи намоён бўлмайди, чунки ягона вагинал ёки дермал қўлланишдан сўнг ортиқча дозалаш (абсорбция учун қулай шароитларда катта майдонга қўлланишши) ёки билмасдан перорал ютиб юбориш эҳтимоли кам. Махсус заҳарга қарши дори йўқ. Бироқ тасодифан ютиб юборилганда меъдани ювиш каби тегишли тадбирлар ортиқча дозалашнинг клиник симптомлари (масалан, бош айланиши, кўнгил айниши ёки қайт қилиш) аниқ намоён бўлган ҳолатдагина амалга оширилиши керак. Меъдани ювиш нафас йўлларини тегишли ҳимоялаш мумкин бўлган ҳолатдагина ўтказилади.

Dori shakli

Кандиго® 100 мг вагинал суппозиторийлар: 
6 вагинал суппозиторий ПВХ/полиэтилен стрипда, 1 стрип тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.  
Кандиго® 500 мг вагинал суппозиторийлар: 
1 вагинал суппозиторий ПВХ/полиэтилен стрипда, 1 стрип тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.