Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
КАЛЬЦИЯ ХЛОРИД

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

КАЛЬЦИЯ ХЛОРИД АМПУЛЫ 10% 10МЛ №10

5 000 so'mdan
(1887)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
CALCIUM CHLORIDE
Ishlab chiqaruvchi
ДЕНТАФИЛ
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инъекция учун эритма.

 

Таркиби:

фаол модда: кальций хлориди - 100,0 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 000 мл гача.

 
Dori shakli
10 % ли инъекция учун эритма 1 мл ёки 2 мл ампулаларда.

 

 
Farmakodinamikasi
Кальций ионлари манбаи, скелет ва силлиқ мушакларининг қисқаришида, юрак мушагининг фаолиятида, нерв импульсларининг ўтказиш жараёнида, суяк тўқималарининг шаклланишида, қон ивишида мухим роль ўйнайди. Кальций танқислигини тўлдиради. Мушак дистрофиясида, миастенияда мушак қисқаришларини яхшилайди, ўртача диуретик таъсир кўрсатади.

 

Аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Аллергияга қарши таъсир механизми номаълум, аммо кальций тузларини вена ичига юборилганида симпатик нерв тизимини қўзғатади ва буйрак усти безларидан адреналинни чиқарилишини кучайтиради.

Ҳужайралар ва қон томирлар деворини ўтказувчанлигини пасайтиради, яллиғланиш реакцияларини ривожланишини олдини олади, организмни инфекцияларга чидамлилигини оширади ва фагоцитозни ахамиятли кучайтириши мумкин.

 
Farmakokinetikasi
Плазмада тахминан 45% оқсиллар билан мажмуада сақланади. Тахминан 20% буйраклар орқали чиқарилади, қолган қисми (80%) ичак махсулотлари билан чиқарилади.

 

 
Nojo'ya samaralari
Вена ичига юборилганида: брадикардия, юз терисининг гиперемияси, дастлаб оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун танада қизиш ҳиссининг пайдо бўлиши, тез юборилганда – юрак қоринчаларининг фибрилляцияси. Маҳаллий реакциялар: вена бўйлаб оғриқ ва гиперемия.

 

 

 
Sotish shartlari
Шифокор рецепти бўйича берилади.
 
 
Maxsus shartlar
Препаратни тери остига ёки мушак ичига юбориш мумкин эмас, чунки у тўқималарнинг кучли таъсирланишива некрозини чақиради.

 

Тери остига ёки мушакка ва медикаментоз инфилтроат соҳасига тушган ҳолларда кальций хлоридини иложи борича шприц ёрдамида сўриб олиш, инъекция қилинган жойга 5-10 мл 0,9% натрий хлориди, сўнг 10 мл 0,25% новокаин (кальций хлориднинг тери остига юборилганлиги аниқлангандан сўнг биринси 10-15 минут ичида инъекция қилинади), шундан сўнг шу соҳага ярим спиртли компресс қўйилади. Резорбтив таъсирини йўқотиш учун дифенгидрамин (димедрол), гиперкальцемияда – этилендиаминтетрасирка кислотаси буюрилади.

Томир деворига препаратнинг зарарловчи таъсири натижасида атрофдаги тўқималарга ўтиши ва некроз чақириш хавфини минималлаштириш мақсадида кальций хлоридни ингичка игна ёрдамида катта венага юбориш керак.

Венага тез юборганда қоринчаларнинг фибрилляцияси ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин. Даволашни қон таркибидаги кальций концентрациясини назорати остида олиб борилади.

Дори воситасининг транспорт воситасини бошқариш ёки потенционал хавфли механизмларни бошқаришга таъсири

Юқори диққатни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш лозим.

 
 
Qo'llanilishi
  • турли этиологияда ва локализацияли қон кетишларида (ўпка, меъда-ичак, бурун, бачадон ва бошқалар), оператив аралашувлардан олдин қон ивишини ошириш мақсадида;
  • томирўтказувчанлиги ошиши, (геморрагик васкулит, нур касаллиги);
  • қон плазмасида кальций ионларини концентрациясини тез ошириш талаб этилган гиокальциемия холатларида (парақалқонсимон безларининг функционал етишмовчилигидаги тетания, D витамининг етишмовчилигидаги тетания, алмашинадиганқон қуйишдаги ва цитратли  қонни қуйишдаги гипокальциемия, алкалозда);
  • беморнинг узоқ муддатли иммобилизацияси натижасида, спазмофилияда кузатиладиган гипокальциемия ва организмдан кальцийнинг кучли ажралишида;
  • ўткир қўрғошин билан заҳарланишнинг комплекс терапиясида;
  • магнийнинг дозасини ошириб юборилигида пайдо бўладиган захарланиш холатлари;
  • фторид ва шовул кислоталари билан заҳарланишда;
  • аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, иситма, қичишиш, Квинке шиши) ва дориларни қабул қилиш билан боғлиқ аллергик асоратларда, ҳашоратлар чаққанида, бронхиал астма; 
  • тери касалликлари (қичишиш, экзема, псориаз ва бошқалар);
  • туғруқ фаолиятининг заифлиги;
  • яллиғланиш ва экссудатив жараёнларда (пневмония, плеврит, аднексит, эндометрит);
  • дистрофик алиментар шишларда;
  • остеомаляция;
  • ўпка туберкулёзида;
  • паренхиматозли гепатит, токсик гепатит, нефрит, эклампсия;
  • пароксизмал миоплегияда қўлланилади.
 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
  • препаратни компонентларига юқори сезувчанлик;
  • гиперкальциемия, яққол гиперкальциурия;
  • сийдик-тош касаллиги;
  • оғир буйрак етишмовчилиги;
  • атеросклероз;
  • саркоидоз;
  • гиперкоагуляция, тромбларни ҳосил бўлишга мойиллик;
  • яққол атеросклероз;
  • қоринчаларнинг фибрилляцияси;
  • асистолия ва электромеханик диссоциациялар;
  • тери остига ва мушак ичига юбориш;
  • бир вақтнинг ўзида юрак гликозидларни қабул қилиш;
  • цефтриаксон билан бир вақтда қабул қилиш;
  • 1 ёшгача бўлган болаларда;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Эҳтиёткорлик билан: юрак, шунингдек нафас етишмовчилигида.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бир шприцда бошқа дори препаратлар билан юбориш мумкин эмас!

 

Ҳаётга хавф солувчи юрак аритмияларни ривожланиш хавфини олдини олиш мақсадида кальций хлоридини юрак гликозидларини қабул килганда қўллаш мумкин эмас, чунки мазкур препаратларнинг кардиотоксик самаралари синергик.

Кальций хлоридни инфузияси добутаминнинг кардиотоник самарасини камайтиради. 

Кальций хлоридини бирга қўлланганида тетрациклин қатори антибиотиклари билан комплекслар ҳосил қилади, шу билан уларнинг антибактериал самарасини нейтраллайди.

Цефтриаксон ва кальций сақловчи препаратларни аралаштириш ёки бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Кальций сақловчи эритмаларни цефтриаксонни охирги юборилгандан кейин 48 соат ичида қўллаш тавсия этилмайди.

Тиазидли диуретиклар кальций экскрециясини пасайтиради, шунинг учун уларни кальций хлориди ёки бошқа кальций сақловчи препаратлар билан биргаликда қўллашда эхтиёткорлик талаб этилади.

Гиперкальциемияда  кальций хлорид кальцитонин самарасини пасайтириши мумкин, фенитоин биокираолишлигини пасайтиради.

Кальций хлорид қутбланмайдиган миорелаксантлар самарадорлигини пасайтиради. Тубокурарин хлоридининг таъсирини узайтириши мумкин.

Кальций хлорид бир вақтда қўлланганда кальций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради. Хинидин билан бирга қўлланганда юрак қоринчалар ичи ўтказувчангилини пасайтириши ва хинидиннинг токсик таъсиринини кўпайтириши мумкин.

Кальций хлорид магний тузлари билан, шовул ва фторид кислоталарини тузлари билан бирга ўзаро таъсирланганда заҳарсиз эритмасини эримайдиган бирикмалар ҳосил бўлиши мумкин, бу кальций хлоридини эритмасини антидотсифатида қўллаш имконини беради. 

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Эритма хиралашганда ёки чўкма хосил бўлганида қўлланилмасин.

 
Dozirovkasi
Препарат вена ичига томчилаб буюрилади (секин: минутига 6-8 томчидан), вена ичига оқим билан (жуда секин).

 

Препаратни тери остига ёки мушак ичига юбориш мумкин эмас, чунки терининг кучли таъсирланиш ва тўқималарнинг некрозини чақиради.

Венага томчилаб юборилади, юборишдан олдин препаратнинг 5-10 мл 10% эритмасини 100-200 мл натрия хлорид изотоник эритмаси ёки 5% глюкоза эритмасида эритилади.

Вена ичига оқим билан 5 мл 10% препарат эритмасини жуда секин юборилади (5 минут давомида).

Алмаштириладиган қон қуйишда ва цитратли қонни қуйишда: катталарга ва болаларга 30 мг дан (0,3 мл) ҳар 100 мл қонга.

Катталардаги тетания: 10 мл 10% эритма (1 г) минутига 10-30 давомида, зарур бўлганда 6 соатдан сўнг такрорлаш мумкин.

Болалар

Гипокальциемия: минутига 0,5 мл тезликда аста-секинлик билан юборилади, 10-20 мг/кг (кг тана вазнига 0,1-0,2 мл) дозада, зарурияти бўлганда ҳар 4-6соатда такрорланади.

Тетания: 10 мг/кг (кг тана вазнига 0,1 мл) 5-10 минут давомида, зарур бўлганда 6 соатдан сўнг такрорласин ёки инфузия кўринишида давом эттирилади. Болалар учун максимал суткалик дозаси (ёшидан қатъий назар)  – 10 мл (1000 мг).

Учраш тез-тезлиги ва давомийлиги қўллаш кўрсаткичларидан ва клиник вазиятларга боғлиқ.

 
Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: гиперкальцимия (чанқаш, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, полиурия, қорин оғриғи, мушак заифлиги, руҳий бузилиш, оғир ҳолатларда аритмия, кома).

 

Даволаш: оз миқдорда дозани ошириб юборилганда (калий миқдори 2,6-2,9 ммоль/л) дори юбориш тўхтатилади ва бошқа кальций сақловчи дорилар бекор қилинади. Кўп миқдорда доза ошириб юборилганда (калий миқдори 2,9 ммоль/л дан ортиқроқ) кальцитонин парентерал тарзда суткада тана оғирлигига қараб 5-10 МЕ/кг дозада (500 мл 0,9% ли натрий хлорид эритмасига қўшиб) 6 соат мобайнида вена ичига томчилаб юборилади; нетиазид диуретиклар; қонда калий ва магний даражасини назорат қилиш зарур, зарур холларда – калий ва магний препаратлари юборилади, юрак-қон томирлари тизими функциясини назорат қилиш, аритмиялар профилактикаси учун бета-адреноблокаторлар юборилади, гемодиализ.