Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
КАЛЬЦИЯ ГЛЮКОНАТ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

КАЛЬЦИЯ ГЛЮКОНАТ АМПУЛЫ 10% 5МЛ №10

2 000 so'mdan
(4217)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
CALCIUM GLUCONATE
Ishlab chiqaruvchi
ДЖУРАБЕК
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инъекция учун эритма

 

Таркиби:

фаол модда: кальций глюконат – 100,0 мг;

ёрдамчи моддалар: қаҳрабо кислотаси, натрий гидроксиди, инъекция учун сув 1 мл гача.

 
 
Dori shakli
5 ва 10 мл дан ампулалар.

 

 
Farmakodinamikasi
Кальций глюконат – организмда кальций танқислигини тўлдиради, қон томирлар ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қон тўхтатувчи, ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, кальций ионлари нерв импульсларини узатишда, силлиқ ва скелет мушакларнинг қисқаришида, миокарднинг функцияланишида қон ивишида; улар суяк тўқимасини шаклланишида, бошқа тизимлар ва органларнинг ишлаши учун зарур.

Кальцийни вена ичига юборилгандан кейин симптоматик нерв тизимини фаоллашишига олиб келади ва буйрак усти безларидан адреналинни ажралиб чиқишини рағбатлантиради.

 
Farmakokinetikasi
Парентерал қўлланилгандан сўнг қон оқими бўлган препарат барча препарат барча тўқималар ва органларда тенг равишда тақсимланади. Плазмада кальций ион холида бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ажралади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.
 
Nojo'ya samaralari
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия, оғиз бўшлиғида сўнгра бутун тана бўйлаб иссиқликни хисси қилиш мумкин, у тезда ўз ўзидан ўтиб кетади.

 

Жуда тез юборилганда бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш, кўп терлаш, артериал гипотензия, коллапс.

Кальций эритмасини экстравазал ютиш натижасида юмшоқ тўқималарни кальцификацияси бўлиши мумкин. Мушак ичига инъекция қилинганда кальций тузлари маҳаллий таъсирланиши, юмшоқ тўқималарни некрозини чақириши мумкин.

Жуда кам холларда анафилактик ва анафилактоид реакциялар бўлиши мумкин.

 
 
Maxsus shartlar
Кальций тузларини саркоидоз ва юрак касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Агар қон плазмасида кальций миқдори 2,75 ммоль/л дан ошса ёки сийдик суткада кальцийни чиқарилиши 5 мг/кг дан ортса, юрак аритмиясини ривожланиш хавфи туфайли даволашни дарҳол тўхатиш зарур.

 

Анамнезида гиперкальциурия, калава фильтрацияси пасайган ёки нефролиатиаз бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан ва қонда ва сийдикда кальций концентрацясини назорат қилиш билан олиб борилиши лозим. Нефролитиазни ривожланиш хавфини пасайтириш учун кўп суюқлик ичиш тавсия этилади.

14 ёшгача бўлган болаларга препаратни некрозни ривожланиши туфайли  мушак ичига юбориш тавсия этилмайди.

Қонда кальций миқдорини кескин ошиб кетишидан сақланишдан ва эритмани некротик асоартлари туфайли олиб келадиган энг яқин тўқималарга тушмаслиги учун, вена ичига юборилганда кичкина игнадан фойдаланиш ва йўғон венага юбориш тавсия этилади.

Кальций глюконатни тез инъекция қилиш вазодилатацияни, қон босимини тушишини, брадикардияни, юрак аритмиясини, хушдан кетишни ва юрак тўхтатишини чақириши мумкин.

Кальций глюконат эритмасини инъекцияси чўкма хосил бўлишига мойиллиги бор. Агар ампулада ёки шприцда чўкма хосил бўлганлиги аниқланса, препаратни қўлламаслик лозим.

Кальций глюконат кўпчилик бошқа бирикмалар билан номатуносиб (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Алохида юборилгандан кейин хам организмдаги эримайдиган кальций тузларининг микрокристаллизацияланиши натижасида юзага келадиган жиддий асоратларни олдини олиш учун номутаносиб дори воситаларини қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бир вақтнинг ўзида витамин-минерал мажмуаларни қабул қиладиган пациентларга эҳтиёт бўлиш зарур, чунки уларнинг таркибида кальций сақланишига  ва кальцийни дозаси ошиб кетишига олиб келади.  

Хомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препаратни хомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши она учун фойда/хомила (бола) учун хавфни иноабтга олган холда қўлланилиши мумкин. 

Болалар: 14 ёшгача бўлган болаларга некрозни ривожланиши сабабли препартатни вена ичига юбориш тавсия этилмайди.

Транспорт воситаларини бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлаш реакциялар тезлигига таъсир этиш қобиляти:

Транспорт воситаларини бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлаш реакциялар тезлигига таъсир этиши бўйича маълумотлар йўқ.

 
Qo'llanilishi
-                гипопаратиреоз (латент тетанияси, остеопороз);

 

-                кальцийни кучли чиқарилиши (узоқ вақт ётоқ тартиби, сурункали диарея, диуретикларни ва тутқаноққа қарши дори воситаларини, глюкокортикостероидларни узоқ вақт қабул қилган вақтда иккламчи гипокальциемия);

-                қон қуюш вақтида гипокальциемияни олдини олишда;

-                аллергик касалликларда ва дори терапиясининг аллергик асоратларда ёрдамчи воситаси сифатида (зардоб касаллиги, эшакеми, ангионевротик шиш ва бошқалар);

-                турли генезли патологик жараёнларда қон томирларни щтказувчанлигини камайтириш учун (яллиғланиш жараёнинг экссудаптив фазасида, геморрагик васкулит, нур касалиги ва бошқалар);

-                паренхиматоз гепатит, жигарни токсик шикастланишида;

-                нефрит, эклампсия, гиперкалиемия, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалемия шакли;

-                D витаминини алмашинувини бузилиши: рахит (спазмофилия, остеомаляция);

-                сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда гиперфосфатемия;

-                мушакларнинг дистрофияси ва миастенияси бўлган мажмуавий даволаш мақсадида;

-                тери касалликларда (тери қичишиши, экзема, псориаз ва бошқалар);

-                қон тўхтатувчи воситаси сифатида;

-                магний тузлари, шовул кислотаси ёки унинг тузли эритмалари, фтор кислотаси тузлари эритмалари билан захарланишда антидот сифатида қўлланилади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
·           тромбозларга мойилиги бўлган, қонни гиперкоагуляцияли холатларда;

 

·           гиперкальциемия;

·           яққол артеросклероз;

·           юрак гликозидларини қабул қилувчи пациентлар (аритмияни пайдо бўлиш хавфи).

·           18 ёшдан кичик болаларда ва буйрак функцияси бузилиши бўлган шахсларда такрорий ёки узоқ вақт даволаш учун кальций глюконат эритмасини қўллаш.

·           кальций глюконат эритмасини цефтриаксон билан бир вақтда қўллаш муддатидан олдин туғилган чақалоқларни 41 хафтага етгунига қадар қўллаш (хомиладорлик хафталари+ҳаёт хафталари) ва муддатида туғилган чақалоқларда (28 кунликгача)  ўпка ва буйракларда кальцийни цефтриаксон билан преципитат чўкмалари хавфи туфайли.

·           Парентерал озиқлантириш учун эритмани тайёрлаш мумкин эмас.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Кальций ионлари кўп дорилар билан мажмуалар ҳосил қилиши мумкин, бу эса чўкмаларни йиғилишига олиб келиши мумкин. Кальций глюконати: оксидлар, салицилатлар, цитратлар, карбонат эритмалари, бикарбонатлар, фосфатлар, тартратлар ва сульфатлар, амфотерицинлар, цефалотин натрий, цефазолин натрий, цефтриаксон, новобиоцин натрий, добутамитн, прохлорперазин ва тетрациклинлар билан номутаносиб.

 

Тетрациклинлар, дигоксин, перорал темир препаратларини сўрилишини секинлаштиради (уларни қабул қилишлар интервали камида 2 соат бўлиши мумкин), фенитоинни биокираолишини пасайтиради, кальцитонинни самарасини кучсизлантиради (гиперкальциемияда).

Бир вақтда қўлланилганда кальций каналлар блокатори таъсирини камайтиради: нефидипин ва верапамил гипотензив таъсирини камайтиради (унинг антиаритмик самарасига таъсир этмайди).

Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида, уни кардиотоксик таъсирини кучайтириши туфайли кальций глюконатни парентерал қўллаш тавсия этилмайди.

Хинидин билан бир вақтда қўлланилганда юрак қоринчалар ўтказувчанлигини секинлашиши ва хинидинни токсиклигини ошиши кузатилиши мумкин.

Тиазид диуретиклари билан биргаликда  гиперкальциемияни кучайтириш мумкин.

Кальций глюконат аминогликозидларнинг бир қатори антибиотикларини қўллаш оқибатида нерв-мушаклар ўзатилишини сусайишини бартараф этади.

Бошқа кальций препаратлари билан биргаликда буюриш тавсия этилмайди.

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳарорат сақлансин.

 

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

 
Dozirovkasi
Препаратни вена ичига оқим билан, томчилатиб юборилади. Эритмали ампулани юборишдан олдин тана хароратигача иситиб кейин юборилади.

 

Вена ичига оқим билан юбориш. Инъекцияни вена ичига тез юборишдан кейин ножўя реакциялардан сақланишни олдини олиш учун препаратни секин-аста тахминан 4-5 минут давомида юбориш зарур.

Вена ичига томчилатиб юборилади. Кальций глюконатни вена ичига томчилатиб, препаратни 100 мл изотоник эритмасини 5% глюкоза эритмаси билан аралаштириб юбориш мумкин.

Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга: 10% кальций глюконат эритмасини 5-10 мл дан касалликни характери ва беморни холатига боғлиқ холда хар куни, кун ора ёки 2 кундан кейин юборилади.

Болалар: препаратни некроз ривожланиши сабабли мушак ичига юбориш мумкин эмас. Ёшга боғлиқ холда 10% кальций глюконат эритмасини фақат вена ичига қуйидаги дозаларда юбориш тавсия этилади: 

6 ойликкача бўлганларга – 0,1-1 мл;

7-12 ойликкача бўлганларга – 1-1,5 мл;

1-3 ёшгача – 1,5-2 мл;

4-6 ёшгача – 2-2,5 мл;

7-14 ёшгача – 3-5 мл.

Эритмани 1 мл дан кам бўлган миқдорга келтириш учун, бир марталик дозани маълум бўлган хажмга (шприц хажми) натрий хлоридни 0,9% изотоник эритмасини ёки 5% глюкозани аралаштириш йўли орқали амалга оширилади.

 
Dozani oshirib yuborilishi
Кальций препаратини узоқ муддат қўллаш аъзоларда ва қон томирларида кальций тузларини йиғилиши оқибатида гиперкальциемияга олиб келиши мумкин.

 

Дозани ошириб юборишлиш симптомлари: уйқучанлик, холсизлик, бош айланиши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, полиурия, полидиспия, абдоминал оғриқ, мушак заифлиги, рухий бузилишлар, дегидратация, қонда мочевина миқдорини ошиши, нефрокальциноз, нефролитиаз, оғир холатларда – юрак аритмияси, кома.

Даволаш: кальций глюконатни юборишни тўхтатиш, гиперкальциемияга олиб келувчи (тиазидлар, витамин Д), юрак-қон томирлари функцияси тизимини назорат қилувчи препаратларни бекор қилиш. Антидот сифатида вена ичига кальцитонинни 5-10 ХБ/кг хисобида (уни 500 мл 0,9% натрий хлорид эритмасига аралаштириб) қўлланилади. Юборилиш давомийлиги 6 соатни ташкил этади.

Сувсизланишни ва сув электролит дисбалансига тузатиш кириш керак, зарурат бўлганда халқали диуретикларни буюриш зарур (фуросемид, торасемид).

Оғир холатларда кальций миқдорини перитонеал диализ йўли орқали олиб ташлаш мумкин. Дозани ошириб юбориш симптомида пациентлар қуёш нурларидан сақланишлари лозим.

 
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Препаратни хомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши она учун фойда/хомила (бола) учун хавфни иноабтга олган холда қўлланилиши мумкин.