Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Кальцемин Адванс

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Кальцемин Адванс ТАБ №30

150 000 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Кальцемин Адванс ТАБ №30
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
VITAMIN D,CALCIUM MACRO MICROELEMENTS
Ishlab chiqaruvchi
(Bayer AG , Германия)
Chiqarilish shakli
таблетка
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Nojo'ya samaralari
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Ehtiyot choralari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли 30, 60 ва 120 таблеткадан флаконда. Флакон йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Таъсир этувчи моддалар:

кальций  (кальций цитрати ва кальций

карбонати)                                                                                      500 мг

D3 витамини                                                                                    200 ХБ

магний (магния оксиди)                                                                 40 мг

рух (рух оксиди)                                                                             7,5 мг

мис (мис оксиди)                                                                             1 мг

марганец (марганец сульфати)                                                     1,8 мг

бор (натрий борати)                                                                       250 мкг

Ёрдамчи моддалари: микрокристал целлюлоза (Е460), стеарин кислотаси (Е570), кроскармеллоза натрий, мальтодекстрин, соя полисахариди, натрий лаурилсульфати.

Қобиғи: гипромеллоза, магний силикати (Е553а), титан диоксиди (Е171), триацетин (Е1518), минерал мойи (Е905), FD&C Қизил № 40 Лаки (Е129), FD&C Кўк № 1 Лаки (Е133), FD&C Сариқ № 6 Лаки (Е110).

Farmakodinamikasi

Витаминлар, макро-/микроэлементлар сақловчи мажмуавий препаратдир. Таъсири унинг таркибига кирувчи ингредиентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

 

Фармакокинетикаси

Кальций асосан ингичка ичакнинг просимал қисмида, фаол D-витаминига боғлиқ, транспорт механизми ёрдамида сўрилади. Сўрилгандан кейин тушган кальций аъзолар ва тизимларга тақсимланади, энг аввало суяк тўқимасига тушади.

Меъдада кальций ионлари рН га боғлиқ ҳолда ажралиб чиқади. Кальций карбонати кўринишида тушган кальцийнинг сўрилиши тахминан 20-30% ни ташкил қилади ва асосан ўн икки бармоқли ичакда D-витаминига боғлиқ, тўйинадиган, фаол транспорт ёрдамида амалга ошади. Сийдик, ахлат ва тер билан чиқарилади. Кальцийни сийдик билан чиқарилиши калавалар фильтрациясининг ва кальцийни каналчали реабсорбциясининг фаолиятини ҳисобланади. D-витамини ингичка ичакда сўрилади. Биокираолишлиги 50-70% ни ташкил қилади. У специфик альфа-глобуминлар билан боғланади ва жигарда ташилади, у ерда 25-гидроксихолекальциферолгача метаболизмга учрайди. 1,25-дегидроксихолекальциферолгача кейинги гидроксил гуруҳини бирикиши буйракда содир бўлади. Ушбу метаболит витамининг кальцийни сўрилишини ошириши қобилиятига жавоб беради. Метаболизмга учрамаган D витамини ёғ ва мушак тўқималарида тўпланади. D витамини аҳлат ва сийдик билан чиқарилади. Минераллар асосан ингичка ичакнинг юқори қисмида сўрилади ва буйрак орқали чиқарилади. Бундан ташқари, қисман ахлат билан чиқарилиши мумкин.

Nojo'ya samaralari

Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда қабзият, қоринни дам бўлиши, қоринда оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш.

 

Иммун изими томонидан: аллергик ва анафилактик реакциялар, жуда кам холларда анафилактик шок, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан астматик синдром, тери (тошма, эшакеми, шиш, қичшиш) ва/ёки нафас тизими, меъда-ичак йўллари ва /ёки юрак қон томир тизими томонидан енгил ва ўртача оғирликдаги реакциялар (симптомлар респиратор-дистресс-синдромини ҳам қамраб олиш мумкин).

Препаратни узоқ муддат қабул қилгандан кейин сийдикда кальцийнинг миқдори ва қон зардобида кальцийнинг концентрацияси ошиши мумкин, бу шифокор томонидан назорат қилиниши лозим.

Санаб ўтилган шунингдек ушбу йўриқномада  кўрсатилмаган ножўя реакциялардан биронтаси юзага келганда дарҳол шифокорга мурожжат қилиш зарур.

Qo'llanilishi

Кальций, D витамини ва микроэлементларни мувофиқ парҳез билан қондиришни иложи бўлмаса, айниқса узоқ муддат етишмовчиликда, мунтазам бўлмаган ва мувозонатланмаган овқатланиш ва эхтиёжларни ошишида, хусусан ҳаётнинг муайян даврида уларни тўлдириш учун қўлланилади:

-   ўсмирлик ёши;

-   постменопауза;

-   ҳомиладорлик ва эмизиш даврлари (клиник кўрсатмалар ва/ёки шифокор тавсияси бўйича);

-   кексалик ёши;

шунингдек:

-   остеопорозни олдини олиш ва специфик даволашда қўшимча сифати.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик.

Гиперкальциемия, оғир гиперкальциурия, нефролитиаз, D гипервитаминози, оғир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Фенитоин, барбитуратлар, карбамазепин, рифампицин: Dвитаминининг фаол бўлмаган метаболитларга унинг метаболизмини ошириш йўли билан самарасини камайтириши мумикин.

Бисфосфонатлар, фторидлар: меъда-ичак йўлларида бисфосфонатлар ва натрий фторидидининг сўрилиши камайиши мумкин. Кальцемин Адванс препаратини қабул қилишдан камида 1-2 соатдан олдин ёки кейин қўллаш тавсия этилади. Бисфосфонатлар ва кальций препаратларини сутканинг ҳар хил вақтида қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Тетрациклин: меъда–ичак йўлларида тетрациклиннинг сўрилишини камайиши муммкин. Кальцемин Адванс препаратини қабул қилишдан камида 2-3 соат олдин ёки 4-6 соатдан сўнг  қўллаш тавсия этилади.

Юрак гликозидлари, кальций каналларининг блокаторлари: юрак гликозидларининг токсиклиги ошиши мумкин (летал аритмиянинг хавфи). ЭКГ ва қонда кальций концентрацияси мониторинги тавсия этилади. Хилпилловчи аритмияда верапамил каби кальций каналлари блокаторларининг самараси камаяди. Бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Левотироксин: левотироксиннинг сўрилиши камайиши мумкин. Ушбу препаратни  қабул қилишдан камида 2-4 соат олдин ёки 4-6 соатдан сўнг  қўллаш тавсия этилади.

Хинолонлар, вирусларга қарши воситалар: хинолонлар гуруҳига мансуб антибактериал воситаларнинг (масалан, ципрофлоксацин, левофлоксацин, норфлоксацин, офлоксацин, налидиксон кислотаси) ва вирусларга қарши воситаларнинг (протеаза ингибиторлари) сўрилиши бузилиши мумкин. Ушбу препаратни  қабул қилишдан камида 2-4 соат олдин ёки 4-6 соатдан сўнг  қўллаш тавсия этилади.

Тиазидли диуретиклар: тиазидли диуретиклар сийдик билан кальциянинг чиқарилишини камайтиради. Гиперкальциемиянинг юқори хавфи туфайли, тиазидли диуретиклар ва  кальций препаратларини бир вақтда қўлланганда қон зардобида кальций даражасини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Глюкокортикоидлар, гормонал ҳомилага қарши воситалар: кальций сўрилишини камайтиради, D3 витаминининг самараси камайиши мумкин. Кальцемин Адванс дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Холестирамин каби ион алмашинувчи қатрон, сурги воситалари, орлистат: ушбу  препаратлар билан бир вақтда қабул қилганда меъда-ичак йўлларида Dвитаминининг сўрилиши камайиши мумкин. D витамнини қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки 4-6 соатдан сўнг  қўллаш тавсия этилади.

Темир, рух, магний, стронций ранелати: кальций темир, магний, рух ва стронций ранелатининг сўрилишини камайтириши мумкин. Биргаликда қўллашнинг зарурати бўлса кальций препаратини  қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки 4-6 соатли танаффусга риоя қилиш лозим..

Озиқ-овқат маҳсулотлари: айрим озиқ-овқат маҳсулотлари (масалан, шовул кислотаси, фосфатлар, фитин кислоталари ёки клетчаткани кўп сақлайдиган маҳсулотлар) билан ўзаро таъсирланиши мумкин. Кальцийнинг сўрилишининг камайишини хавфи туфайли, кальций ва ушбу озиқ-овқат маҳсулотларнини қабул қилиш орасида танаффусга риоя  қилиш тавсия этилади.

Maxsus saqlash sharoitlari

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Dozirovkasi

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга кунига 1 таблеткадан 2 марта овқат вақтида.

Кекса ёшдаги пациентлар:

Махсус кўрсатмалари йўқ.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар:

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини енгил ва ўрта оғирлик даражадасиги бузилишларида – қон ва сийдикда кальций ва фосфор концентрациясини назорати остида, эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларлар:

Махсус кўрсатмалар йўқ.

Даволаш давомийлиги:

Кальций ва D витаминининг танқислигини тўлдириш учун қўллаганда даволаш курсининг давомийлиги камида 4-6 ҳафтани ташкил қилади.

Остеопорозни олдини олиш учун қўллаганда даволаш курсининг ўртача давомийлиги 2 ойни ташкил қилади; остеопорозни даволаш учун – 3 ой.

Йил давомида такрорий курсларнинг миқдори шифокор томонидан аниқланади.

Dozani oshirib yuborilishi

Тавсияларга мувофиқ равишда қўлланилганида дозани ошириб юборилишига олиб келиши ҳақидаги хеч қандай далиллар йўқ.

Моно- ва/ёки поливитамин препаратни юқори дозаларда бирга қабул қилиш билан боғлиқ бўлган дозани ошириб юборилишига тегишли кўпчилик маълумотлар бор.

Кальцийни 2500 мг ва D витаминини суткада 4000 ХБ дан юқори дозаларда қабул қилишда, токсик самараларга олиб келиши мумкин.

Гиперкальциемияли ёки гиперальциемия билан боғлиқ бўлган холат, буйрак етишмовчилиги ва/ёки нефролитиазга мойиллиги бўлган пациентларда кальций ва D витаминини пастроқ дозаларда қабул қилганда токсик самаралар пайдо бўлиши мумкин.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда гиперфосфатемия, буйрак тош касаллиги ва нефрокальцинозин ровожланишининг юқори хавфи мавжуд.

Кальций ва D витаминининг ўткир ёки давомли дозасини ошириб юборилиши, айниқса мойиллиги бўлган пациентларда D-гипервитаминози, гиперкальциемия, гиперкальциурия ва гиперфосфатемияни чиқариши мумкин. Бунинг оқибатлари буйрак етишмовчилиги “сут-ишқор синдроми” қон томирларни ва юмшоқ тўқималарни кальцификацияланиши, шу жумладан нефролиатизга олиб келувчи кальциноздан иборат бўлади.

Ўткир дозани ошириб юборилишининг белгилари тўсатдан бош оғриғи, онгни чалкашиши, қабзият, диарея, кўнгил айниши ва қусиш каби меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар пайдо бўлиши мумкин.

Агар ушбу симптомлар пайдо бўлса, даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Токсиклик ва гиперкальциемиянинг лаборатор ва клиник кўринишлари турличадир ва у пациентнинг қабул қилиш ва мувофиқ ҳолатларга боғлиқдир. Симптомлар анорексия, вазнини йўқотиш, чанқоқлик, полиурия ва бошқа минералларни сўрилишининг бузилишини ўз ичига олади. Лаборатор кўрсаткичлар ўзгариши мумкин: қон плазмасида аспартатаминотрансфераза ва аланинаминотрансфераза концентрациясини ошиши. Дозани сурункали ошириб юборилиши гиперкальциемия чақирган қон томирлар ва аъзоларнинг кальцификациясига олиб келиши мумкин. Хаддан зиёд юқори гиперкальцифекация кома ва ўлим сабабчиси бўлиши мумкин.

Даволаш: регидратация, халқали диуретикларни (масалан фуросемид), глюкокортикостероидлар, кальцитонин, бифосфонатларни қўллаш лозим, оғир ҳолатларда гемодиализ ўтказилади.

Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi

Кальцемин Адванс ҳомиладорлик ва лактация вақтида тавсия этилган дозаларда, агар клиник кўрсатма бўлса қўлланилиши мумкин. Ҳомиладорлар учун суткалик доза кальций 1500 мг ва Dвитамини 600 ХБ дан ошмаслиги лозим, чунки кальций ва D витамнинини сурункали дозани ошириб юборилиши ҳомила ва янги туғилган чақалоқ учун зарарли бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида гиперкальциемия ҳомилада ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин: паратиреоид гормонини сусайиши, гипокальциемия, тетания, тиришишли хушдан кетишлар ва смптомлари ретинопатия, руҳий ривожланишни орқада қолиши ёки ўсишни бузилиши бўлиши мумкин бўлган аортал стеноз синдроми, шунингдек янги туғилган чақалоқларда гиперкальцимияни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Эмизикли аёлларда холекальциферол ва кальций кўкрак сутига чиқишини ҳисобга олиш лозим. Кальций ва Dвитаминини болага қўшимча буюришда буни эътиборга олиш зарур.

Ehtiyot choralari

Тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас. D витаминининг юқори дозаларини сақловчи бошқа манбалар ва/ёки дори препаратлари ёки кальций сақловчи нутриентларни (масалан сут) бир вақтда қўлланганда, Кальцемин Адванс ни қатъий тиббий назорат остида қабул қилиш лозим. Бундай ҳолатда қон зардоби ва сийдикда кальций тдаражасини мунтазам назорат қилиш талаб этилади.

 

Кальций ва D витаминининг мажмуавий препаратлари билан узоқ муддат даволаниш вақтида, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ва юрак гликозидлари, кальций каналлари блокаторлари ва/ёки тиазидли диуретиклар билан мувофиқ даволашда қон зардобида ва сийдикда кальцийнинг миқдорини, шунингдек қон зардобида креатинин миқдорини аниқлаш йўли билан буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим. Бу шунингдек тош пайдо бўлишига юқори мойиллиги бўлган пациентларга тааллуқли. Гиперкальциемия ёки буйрак фаолиятини бузилиши ҳолатида дозани камайтириш ёки даволашни тўхтатиш лозим.

Буйрак фаолиятининг енгил ва ўрта даражадаги бузилиши бўлган пациентларга D витаминини эхтиёткорлик билан ва қон зардобида кальций ва фосфатларни назорат остида қўллаш тавсия этилади.

Юмшоқ тўқималарнинг кальцификацияланиши хавфини ёдда тутиш лозим. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда D витамини холекальциферол кўринишида метаболизмга учрамайди. Шунинг учун бундай пациентларда D витаминини бошқа шаклларини қўллаш тавсия этилади.

D витаминини унинг фаол шаклларигача метаболизмини юқори даражасининг хавфи туфайли, саркоидози бўлган пациентларда препаратни эхтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бундай пациентларда қон зардобида ва сийдикда кальцийнинг даражасини назорат қилиш тавсия этилади.

Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Остеопорози бўлган иммобилизация қилинган (ҳаракатсиз) пациентларда гиперкальциемиянинг юқори хавфи туфайли, мажмуавий витаминли препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Буйрак касаллигида, сийдик тош касаллиги, қалқонсимон бези касалликлирида, суяклардаги ўсмаларининг метастазаларида препаратни қўллашга тааллуқли шифокор маслаҳати зарурдир.