Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Калия хлорид

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Калия хлорид АМПУЛЫ 4% 5мл №10

2 500 so'mdan
(2055)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
РАДИКС
Chiqarilish shakli
АМП
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

 

Таркиби:

1000 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: калий хлориди – 40 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1000 мл гача

Таърифи: тиниқ рангсиз суюқлик.

Farmakodinamikasi

Калий ҳужайра ичи бўшлиғидаги муҳим катион ҳисобланади, организмдаги мавжуд калийнинг умумий миқдорини тахминан 98% ҳужайра ичидаги суюқликда бўлади. Калий ҳужайранинг электрокимёвий жараёнларида, шунингдек углевод ва оқсил алмашинувида иштирок этади. Гликоген ва оқсил синтези вақтида калий ҳужайралар томонидан истеъмол қилинади, бу субстратларни парчаланиш жараёнида калий ажралиб чиқади (тахминан 1 г гликогенга 0,4-1 ммоль калий ва тахминан 1 г чиқариладиган азот 2-3 ммоль калий).

 

Терапевтик самараси

Перорал қабул қилиш (ёки энтерал юбориш) мумкин бўлмаган ёки етарли бўлмаганда калий танқислигини олдини олиш ёки даволаш вена ичига юбориш учун калий хлориди эритмаларининг терапевтик самаралари бўлиб ҳисобланади. Калийга бўлган суткалик эҳтиёж кг тана вазнига тахминан 1-1,5 ммоль ни ташкил қилади. Калий танқислиги буйрак орқали чиқарилишини ошиши, меъда-ичак йўллари орқали йўқотилишини ошиши, масалан қусиш, диарея ёки оқма яралар орқали, ҳужайра ичида истеъмол қилинишини ошиши, масалан ацидозни даволаш ёки декстроза ва инсулинни юборишда, шунингдек калийни етарли даражада истеъмол қилинмаганлигида чиқарилиши мумкин. Гипокалиемия мушак холсизлиги, меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларини атонияси (қабзиятдан ичак тутилишигача), буйракнинг сийдикни концентрациялаш қобилиятини йўқотилиши, ЭКГ даги ўзгаришлар ва юрак аритмиялари билан кечади.

Farmakokinetikasi

Сўрилиши

 

Дори препарати вена ичига юборилганлиги туфайли, унинг биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Калий ва хлор ионлари организмнинг умумий қон оқимига тушади. Калийнинг концентрацияси ва қон плазмасининг кислота-ишқор мувозанати ўзаро бир бири билан боғлиқ. Алкалоз кўпинча гипокалиемия билан ацидоз эса – гиперкалиемия билан кечади. Ацидозда калийнинг қон плазмасидаги норма чегарасидаги концентрацияси калий танқислигини кўрсатади. Калийнинг ҳужайра ичидаги концентрацияси тахминан 140-150 ммоль/л ни ташкил этади. Калийнинг қон плазмасидаги концентрацияси норма чегарасида 3,5 дан 5 ммоль/л ни ташкил қилади.

Чиқарилиши

Калий асосан сийдик билан буйраклар орқали (тахминан 90%), тахминан 10% организмдан меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Ҳатто калий танқислиги ҳолатларида суткада 10-50 ммоль калий буйраклар орқали чиқарилади.

Nojo'ya samaralari

Нохуш таъсирлар мутлоқ ёки нисбий дозани ошириб юборилиш ва/ёки ҳаддан ташқари юқори тезликда инфузия қилинган ҳолатдагина гиперкалиемия симптомлари кўринишида ривожланиши мумкин. Нохуш реакцияларнинг ривожлаништез-тезлиги дозага боғлиқ.

 

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлари: артериал босимини пасайиши, аритмия, тўлиқ АВ-блокадани пайдо бўлгунига қадар, артриовентрикуляр ўтказувчанлигини секинлашиши, юрак уришини тўхташи (дозани ошириб юборилганда).

Нерв тизими томонидан бузилишлари: толиқиш, мушак кучсизлиги, онгни чалкашиши, парестезия.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқ.

Бошқалар: ацидоз, гиперхлоремия, гиперкалиемия, аллергик реакциялар.

Maxsus shartlar

Даволаш даврида дори воситасини юбориш вақтида қон зардобида калий концентрациясини мониторинг қилиш ва дозага ўз вақтида тузатиш киритиш керак. Бундан ташқари (айниқса, юрак, буйрак касалликлари ёки ацидоз бўлганида), кислота-ишқор мувозанатини, зардоб электролитларини, ЭКГ ва беморни клиник аҳволини назорат қилиш тавсия этилади. Гиперкалиемия тез ривожланади ва симптомсиз кечади, ҳамда потенциал ички юрак ўтказувчанлигини блокадасига ва ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Гиперкалиемиянинг эрта аломатлари – гипотонус ва қўл-оёқларни парестезиясидан иборат. Гиперкалиемияни даволаш оғир гиперкалиемияга йўл қўймаслик мақсадида калий тузлари ва калий тежовчи диуретикларни бир вақтда юбориш билан амалга оширилмаслиги керак. Юрак блокадалари билан бирга кечадиган касалликларда калий препаратлари билан даволаш ўтказилмаслиги керак, чунки бу блокада даражасини ошириши мумкин.

 

Кислота-ишқор холатини ўзгариши қон пламасида калий концентрациясига таъсир кўрсатади. Қандли диабети бўлган пациентларда кетоацидозни компенсациясида, шунингдек декстроза/қисқа таъсирли инсулинни юборганда калийга бўлган эхтиёж ошади.

Даволашнинг дастлабки босқичида глюкоза билан бир вақтда юборилишдан сақланиш керак, чунки бу калий концентрациясининг кейинги пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Препаратни фақат вена ичига юборилишини таъминлаш керак, чунки вена атрофига юбориш тўқималарни некрозини чиқарилиши мумкин. Кичик диаметрли венага калий хлориди юборилганда дори воситаси юборилган жойда оғриқ билан кечиши мумкин. Эритмани фақат агар у тиниқ ва ампула шикастланмаган бўлса қўллаш керак.

Препаратни фақат инфузия учун мутаносиб эритма билан суюлтирилган ҳолда қўлланиши керак.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қили қобилияти

Препарат билан даволаш даврида транспортни воситаларини бошқаришда ва юқори диққат концентрациясини ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя этиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Препаратни бевосита ампула очилгандан сўнг суюлтириш керак. Дори воситасини суюлтирилганда асептика қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Микробиологик хавфсизлик нуқтаи - назаридан суюлтирилган, дори воситаси зудлик билан ишлатилиши керак. Ампула фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Препаратнинг ишлатилмай қолган қисми йўқ қилиниши керак.

Qo'llanilishi

·               Турли генезли гипокалиемияда, шу жумладан қусиш, диарея, гиперальдостеронизм, айрим дори воситаларини қабул қилиш билан боғлиқ;

·               аритмияда, шу жумладан гликозид интоксикацияси;

·               гипокалиемик шаклдаги пароксизмал миоплегияда қўлланилади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

·               препаратнинг компонентарига ўта юқори сезувчанлик;

 

·               ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги;

·               турли этиологияли гиперкалиемия ёки гиперхлоремия;

·               тўлиқ атриовентрикуляр ёки қоинчалар ичи блокадаси;

·               қоринчалар фибрилляцияси;

·               буйрак усти бези етишмовчилиги;

·               адреногенитал синдроми билан боғлиқ гипоальдостеронизм;

·               ўткир дегидратация, гипонатриемия билан бўлган гиповолемия;

·               ацидоз;

·               калий тузлари ва калий тежовчи диуретиклар билан ёндош даволаш;

·               тўқималарни экстенсив парчаланиши (шу жумладан оғир куйишларда);

·               иссиқ тиришишлар;

·               калийни юборилишига юқори сезувчанлик билан кечадиган холатлар (шу жумладан наслий эпизодик адинамия ёки туғма парамиотония) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

I-II даражали атриовентрикуляр блокада, юрак етишмовчилиги, ўроқсимон ҳужайрали анемия, калийни чиқарилишини бузилиши билан бирга кечадиган касалликлар ва ҳолатлар, шу жумладан сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак усти безини етишмовчилиги. Юрак гликозидлари, альдостерон антагонистлари, ангиотензин-ўзгарувчи ферменти ингибиторлари, такролимус, циклоспорин, узоқ таъсирга эга гепарин, суксаметоний ёки потенциал нефротоксик дори препаратлари (ностероид яллиғланишга қарши дори препаратлари, периферик таъсир кўрсатувчи анальгетиклар) қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Калий тежовчи диуретиклар (шу жумладан, триамтерен, спиронолактон, амилорид) билан бир вақтда юбориш калий ионларини буйрак экскрециясини пасайиши ҳисобига оғир гиперкалиемияга олиб келиши мумкин. Ангиотензин-ўзгарувчи фермент ингибиторлари – гиперкалиемия ривожланиш хавфи мавжуд, чунки ангиотензин-ўзгарувчи фермент ингибиторлари альдостерон секрециясини пасайтиради, бу организмда калийни тутилишига олиб келади. Бета-адреноблокаторлар шошилинч вена ичига калийни қон зардобидаги калийни максимал концентрациясини ҳам, унинг дастлабки даражага қайтиши учун керакли вақтни ҳам оширади. Ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари билан – буйракларда простагландинлар синтезини сусайтирилгандан сўнг иккиламчи гиперальдостеронизмни ривожланиши оқибатида гиперкалиемияни ривожланиши хавфи мавжуд. Гепарин альдостерон синтезини пасайтиради, бу, айниқса, мавжуд буйрак етишмовчилиги ёки организмдан калийни экскрециясини ёмонлаштирадиган бошқа ҳолатларда гиперкалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида юрак гликозидларини қабул қилаётган оғир ва тўлиқ юрак блокадасига бўлган беморларда калий препаратларини юбориш тавсия этилмайди. Бундай беморларда гипокалиемияни тузатиш учун калий препаратларини қўлланилган ҳолатда синчков мониторингини ўтказиш талаб қилинади. Инсулин, натрий гидрокарбонат билан бир вақтда қўллаш қон зардобида калийнимиқдорини пасайтиради. Таркибида калий сақлаган ёки гиперкалиемияни ривожланишига мойиллик яратувчи қуйидаги дори воситалари:

 

·               алискирен,

·               ангиотензин II рецепторлари антагонистлари,

·               циклоспорин,

·               такролимускалий препаратлари билан бир вақтда қўлланганда калийни тўпланиб қолишига олиб келиши мумкин.

Вена ичига юбориш учун қуйидаги эритмалар билан фармацевтик мутаносиб:

·               Рингер инъекция учун эритмаси глюкоза (декстроза) эритмаси билан мажмуада;

·               Рингер лактат эритмаси инъекция учун глюкоза (декстроза) эритмаси билан мажмуада;

·               Рингер лактат инъекция учун эритмасидаги5% глюкоза (декстроза) эритмаси;

·               натрий хлорид билан мажмуада глюкоза (декстроза) эритмаси;

·               натрий хлориднинг 0,9% эритмасидаги 5% глюкоза (декстроза) эритмаси;

·               инъекция учун сувдаги 2,5%, 5%, 10%, 20% глюкоза (декстроза) эритмалари;

·               Рингер инъекция учун эритмаси;

·               Рингер лактат инъекция учун эритмаси;

·               0,45%, 0,9%, 3% натрий хлорид эритмалари

Таркибида қуйидагиларни сақлаган эритмалар билан аралаштирилганда фармацевтик номутаносиб:

·               амикацин сульфати,

·               амфотерицин В,

·               амоксициллин натрий,

·               бензилпенициллин,

·               диазепам,

·               добутамин гидрохлориди,

·               эрготамин тартрати,

·               цисилантин ва маннитол биланбўлган этопозид,

·               метилпреднизолон натрий сукцинати,

·               фенитоин натрий,

·               прометазин гидрохлориди,

·               натрий нитропруссиди,

·               стрептомицин сульфати,

·               маннитол,

·               таркибида соя мойи ва лецитин сақлаган стерил ёғли эмульсия (ушбу рўйхат тўлақонли эмас).

Maxsus saqlash sharoitlari

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.

Dozirovkasi

Оқим билан юбориш мумкин эмас!

 

Препаратни вена ичига томчилаб, фақат концентратни изотоник эритма олингунга қадар (калий хлоридни эритмаси 0,4% дан кўп эмас) суюлтирилгандан кейин томчилаб юборилади.

Вена ичига томчилаб юбориш учун натрий хлоридни 500 мл 0,9% ли изотоник эритмасида ёки 5% ли декстроза эритмасида калий хлориди 2,5 г гача бўлган ҳисобдаги эритмани тайёрлаш мумкин.

Гипокалиемияни даволашни бошида декстроза эритмаси қўлланмайди, чунки у қонда калийни концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин.

Бир вақтда бир инфузияда 100 мл дан кўп бўлмаган тайёрланган эритмани юборилади.

Зарур бўлса эритмани такроран қуйиш мумкин, лекин умумий суткалик дозадан тайёрлаб қўйилган калий хлоридни 0,4% концентрацияли эритмаси 300-500 мл дан ошиб кетмаслиги керак. Вена ичига томчилаб (минутига 20-30 томчидан) юборилади.

Дозалари:

Катталарда:

Максимал юбориладиган калийнинг концентрацияси 40 ммоль/л ни (3 г калий хлоридни) ташкил қилади.

Максимал юбориш тезлиги:

·               соатига калийни 20 ммоль гача (соатига 1,5 г калий хлоридни);

·               агар қон плазмасида калийни концентрацияси 2 ммоль калий/л дан кам бўлса, инфузия тезлиги соатига 40 ммоль (3 г калий хлорид) етиши мумкин.

Максимал суткалик доза: кг тана вазнига 2-3 ммоль калийгача (кг тана вазнига 0,15-0,22 г калий хлориди).

Болалар:

·               янги туғилган чақалоқлар ва 10 ёшгача бўлган болалар: кг/тана вазнига 0,5-1 ммоль (калий хлориди кг тана вазнига 0,037-0,075 г), суткалик максимал доза: суткада 30 ммоль калий (2,25 г калий хлориди);

·               10 ёшдан ошган болалар: юбориладиган калийнинг максимал концентрацияси 10-20 ммоль/л ни ташкил этади, максимал суткалик доза суткада 40 ммоль (3 г калий хлориди).

Максимал юбориш тезлиги:

·               янги туғилган чақалоқлар: соатига 0,5-1 ммоль калий/кг (соатига 0,037-0,075 г калий/кг);

·               болалар: соатига 0,3-0,5 ммоль калий/кг; (соатига 0,022-0,037 г калий/кг).

Калий танқислигини даволаш учун доза қон плазмасида электролитларнинг амалдаги концентрациясига ва кислота-асос ҳолати кўрсаткичларига мувофиқ танланиши керак.

Ўртача, симптомсиз калий танқислигини даволаш учун доза ва қонда калийни концентрациясини аниқланганда тутиб турувчи терапиядаги доза:

Ўртача калий танқислигини тузатиш учун ва тутиб турувчи даволашда калийнингзарурий миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилиши мумкин:

Талаб қилинадиган К+ммоль миқдори = (МТ*[кг] х 0,2)** х 2 х (қон плазмасида К+мақсадли концентрация *** - қон плазмасидаги К+амалдаги концентрация [ммоль/л])

қаерда: *МТ = тана вазни;

** Қиймат ҳужайра ичидаги суюқлик ҳажмини ифодалайди;

*** қон плазмасида К+мақсадли концентрацияси 4,5 ммоль/л.га тенг бўлиши керак.

Эктопик аритмияни профилактика қилиш ва даволаш учун қутбловчи аралашма қўлланади: декстрозанинг 500 мл 5%-10% ли эритмасида 2-2,5 г калий хлориди бўлган эритмага (3-4 г қуруқ декстрозага глюкозага) 1 ТВ ҳисобида қисқа таъсирли инсулин қўшилади. Ҳосил бўлган эритма минутига 20-30 томчи тезлик билан вена ичига томчилаб юборилади. Эритмани юбориш тезлиги соатига 1,5 г дан ошмаслиги керак. Оғир гипокалиемия ёки кетоацидозда эритмани юқорироқ тезлик билан юбориш керак бўлиши мумкин бўлиб, бу мажбурий ЭКГ-мониторинг ўтказилиши билан бирга олиб борилиши керак.

Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: экскретор механизми бузилиши ёки калийни вена ичига ҳаддан ташқари тез юбориш фатал гиперкалиемияга (мушак гипотонуси, оёқ-қўлларни парестезияси, атриовентрикуляр ўтказувчанликни секинлашиши, аритмия, юракни тўхтаб қолиши) олиб келиши мумкин. Гиперкалиемиянинг эрта клиник аломатлари, одатда, қон зардобида калий ионларининг концентрациялари 6 ммоль/лдан юқори ҳолатларда пайдо бўлади: Т тишчасини уткирлашиши, энг кўп V2-V4 кўкрак оралиқларида, Р тишчасини йўқолиши, ST сегментини пасайиши, QT интервалини узайиши, QRS комплекси кенгайиши. Гиперкалиемиянинг янада оғирроқ симптомлари – мушаклар фалажлиги ва юрак тўхтаб қолиши – қон зардобида калий ионлари концентрациялари 9-10 ммоль/л ҳолатларида ривожланади.

 

Даволаш: калий хлориди инфузиясини дархол тўхтатиш. Ичга ёки вена ичига – натрий хлориди эритмаси; вена ичига 300-500 мл 5% декстроза эритмаси (1 л га қисқа таъсирли 10-20 ТБ инсулин билан); зарур бўлганда ацидозда гемодиализ ва перитонеал диализ ёрдамида

Юрак гликозидлари билан даволанаётган беморларда гиперкалиемияни даволашда қон зардобидаги калий концентрациясининг тез пасайиши дигиталис интоксикациясига олиб келиши мумкин. Дозани ошириб юборилишида дозани даволашда узлуксиз ЭКГ-мониторингини ўтказиш, вақти-вақти билан қон зардобидаги креатинин, мочевина ва электролитларни аниқлаш, калий концентрациясини назорат қилиш керак (зарур бўлганда, ҳар 2-3 соатда), симптомсиз беморларни 6 соат мобайнида кузатиш керак.