Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Калгель ГЕЛЬ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Калгель ГЕЛЬ 10г №1

21 700 so'mdan
(4151)
Dorixonalardagi narx
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
lidocaine, cetylpyridinium chloride
Ishlab chiqaruvchi
GLAXOSMITHKLINE
Chiqarilish shakli
ГЕЛЬ
Farma. Guruh
Местноанестезириющие препараты
Dori tafsilotlari
Сақлаш шароити
Қўллаш усули ва дозалари
Дори шакли
Фармакологик ҳусусиятлари
Қўлланилиши
Ножўя таъсирлари
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус кўрсатмалар
Дозани ошириб юборилиши
Яроқлилик муддати
Сақлаш шароити

25оС дан паст ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. 

Қўллаш усули ва дозалари

Калгель тиш гели оромукоз юбориш учун мўлжалланган.

Катталар

Тегишли маълумотлар йўқ.

Болалар

Калгель тиш гелини болаларда 3 ойликдан бошлаб қўллаш тавсия этилади.

Тахминан 7,5 мм бўлган тиш гелининг оз миқдорини тоза бармоқ учига олиниб, боланинг милкини яллиғланган соҳасига эҳтиёткорлик билан суртилади.

Зарурат бўлганида тиш гелини 20 минутлик интервал билан кунига 6 мартагача суртиш мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар

Тегишли маълумотлар йўқ.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Тегишли маълумотлар йўқ.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Тегишли маълумотлар йўқ. 

Дори шакли

тиш гели 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Калгель тиш гели – оромукоз (оғиз шиллиқ қаватига) юбориш учун оғриқ қолдирувчи препарат, бунда лидокаин шиллиқ қаватлар юзасига суртилганда маҳаллий оғриқсизлантирувчи ҳисобланади. Цетилпиридин хлориди антисептик хусусиятларга эга.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Лидокаин шиллиқ қаватлари орқали тезда сўрилади.

Тақсимланиши

Лидокаин плазма оқсиллари, шу жумладан альфа-1-ацид гликопротеин (ААГ) билан боғланади. Боғланиш даражаси ўзгарувчан ва тахминан 66% ни ташкил этади. Лидокаиннинг плазма оқсиллари билан боғланиши қисман плазмадаги препарат ва альфа-1-ацид гликопротеин (ААГ) нинг концентрациясига боғлиқ. Альфа-1-ацид гликопротеин (ААГ) нинг концентрациясини ҳар қандай ўзгариши лидокаиннинг плазмадаги концентрациясига аҳамиятли даражада таъсир этиши мумкин.

Метаболизм

Лидокаин асосан жигарда метаболизмга учрайди. Жигарда метаболизми тез кечади ва юборилган дозанинг 90% алкил гуруҳини йўқотади ва метаболитлари – моноэтилглицинэксилидид ва глицинэксилидид ҳосил бўлади.

Чиқарилиши

Метаболитлар кўринишида сийдик билан чиқарилади ва лидокаиннинг 10% дан камроғи ўзгармаган кўринишида чиқарилади. 

Қўлланилиши

Калгель тиш гели болаларда тиш чиқаётганида қўлланилади. Калгель тиш гели тез таъсир этиб, болаларда тиш чиқаётгандаги оғриқни енгиллаштиради ва милкдаги оғриқни тинчлантиради, енгил антисептик хусусиятларга эга. 

Ножўя таъсирлари

Препаратни йўриқномага мувофиқ қўлланганда ножўя таъсирлар келиб чиқиш эҳтимоли кам. Лекин, маҳаллий инъекциядан кейин катталарда ва 12 ёшдан ошган болаларда лидокаин гидрохлоридига ўта юқори сезувчанликнинг якка ҳолатлари таърифланган. Бундай ҳолларда юқори сезувчанлик реакциялари нафас олишни бироз қийинлашиши билан кечувчи маҳаллий шиш кўринишида ёки тарқалган тошмалар кўринишида намоён бўлган.

Ўтдан олинадиган ароматизаторнинг асосий компоненти бўлган мойчечак аллергик реакцияларни чақириши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Мойчечакка ўта юқори сезувчанлик одатда аллергияга мойил бўлган шахсларда нафас олишини қийнлашиши билан намоён бўлади. Мойчечак сақлайдиган ўт йиғмалари ва настойкаларини қабул қилган шахсларда анафилактик реакциялар тўғрисида хабар берилган. Сенсибилизацияланган пациентлар мойчечак сақлайдиган препаратларга ижобий тери реакцияларини намоён қилишлари мумкин.

Ҳар қандай ножўя таъсир юз берганида, препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Калгель тиш гели препаратини анамнезида препаратга ёки унинг таркибига кирувчи ҳар қандай моддаларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Калгель тиш гели препарати билан қандайдир дориларнинг ўзаро таъсири номаълум.

Вена ичига юбориладиган лидокаинни перорал прокаинамид, монотерапия кўринишидаги ёки фенобарбитал билан мажмуадаги, пиримидон ёки карбамазепин билан, перорал пропанолол ва калийни тежамайдиган диуретиклар, шу жумладан буметонид, фуросемид ва тиазидни бирга буюрилганида дориларнинг ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор.

Дориларнинг бундай ўзаро таъсирининг Калгель тиш гелини қўлланилиши билан боғлиқликнинг эхтимоли кам.

Номутаносиблик

Тегишли маълумотлар йўқ. 

Махсус кўрсатмалар

Болаларда қўлланиши

Тавсия этилган дозалар оширилмасин.

 

 

Ёрдамчи моддалар

Жуда кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштира олмаслиги бўлган пациентлар ушбу дори препаратини қўлламасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик

Тегишли маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик

Қўлланилмайди.

Лактация

Қўлланилмайди.

Диққатни юқори даражада жамлаш, психомотор реакциялар тезлиги ёки когнитив кўникмаларни талаб қилувчи фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсири.

Қўлланмайди.

Препаратни яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда салаш керак. 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари ва белгилари

Ёндош ютишни қийинлашиши билан кечувчи фарингеал сезувчанликни сусайиши Калгель тиш гелининг юқори дозаларда оромукоз қўлланилиши оқибатида юз бериши мумкин.

Даволаш

Дозани ошириб юборилганда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак. 

Яроқлилик муддати

36 ой.