Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Интризол КРЕМ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Интризол КРЕМ 20г №1

38 000 so'mdan
(1986)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Интризол КРЕМ 20г №1
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
Chiqarilish shakli
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Таркиби

 

Бир грамм крем сақлайди:

Фаол моддалар: кетоконазол 10 мг, клобетазол пропионати 0,25 мг, неомицин сульфати 5000 ХБ

Ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти, цетомакрогол, оқ юмшоқ парафин, енгил суюқ парафин, стеарин кислотаси, бутилланган гидроксианизол, пропиленгликоль, бензил спирти, лимон кислотаси, натрий цитрати, сув.

 
 
Dori shakli
Сиртга қўллаш учун крем  20 г дан тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

 
Farmakodinamikasi
Кетоконазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасидаги восита ҳисобланади, замбуруғнинг ҳужайра мембранасига таъсир қилиб, унинг ўтказувчанлигини ўзгартиради. Фармакологик тадқиқотлар кетоконазолни дерматофитлар (Trichophytonspp., Epidermophytonspp., Microsporumspp.), сахаромицетлар ва Candidaalbicans га қарши ҳаддан ташқари кучли антимикоз таъсирга эгалигини кўрсатди. Замбуруғ штаммлари кетоконазолнинг таъсирига нисбатан табиий чидамлиликка эга эмас.

 

Клобетазол пропионати ножўя таъсирлари энг кам бўлган, яллиғланиш ва аллергияга қарши юқори самарали кортикостероид гормондир.

Неомицин сульфати граммусбат ва грамманфий бактерияларга қарши самарали воситадир.

Ушбу воситаларнинг мажмуаси замбуруғли ва бактериал инфекцияларда, яллиғланиш ва қичишишда, бу препаратнинг самарасини оширади.

 
Nojo'ya samaralari
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Даволаш вақтида крем суртилган жойда ачишиш ёки таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин, бироқ, бу одатда препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.

 

 
Sotish shartlari
Рецептсиз.
 
Maxsus shartlar
Интризол кремни кўзларга тушишига йўл қўйилмасин! Юз териси ёки тананинг катта соҳаларига узоқ вақт давомида препаратни қўллаш зарурати бўлганида, шифокорнинг доимий кузатуви талаб қилинади.

 

Ҳомиладорлик ва эмизикли аёллар, шунингдек эмизикли болаларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
 
Qo'llanilishi
Интризол креми қўл микозларида, товон эпидермофитиясида (микозида), тери трихофитиясида, ранг-баранг темираткиларда, экземада ва терини қичишиши каби терининг замбуруғли инфекцияларини даволашда кўлланилади.

 

Крем шунингдек қуйидагилар учун кўрсатилган: тери кондидозини (шу жумладан вульвит), рангли лишай (кепакланувчи лишай) ва себореяли дерматит, Malassezia spp. томонидан чақирилган (аввал Pityrosporum деб номланган), шунингдек псориазни даволаш учун кўрсатилган (кенг тарқоқ  бляшкали псориаздан ташқари), қаттиқ дерматозлар, қизил югурик, дискоид қизил югурик, улар кам кучли стероидларга қониқарли таъсир қилмайди, бошқа тери касалликлари қўлланилади.

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратга ва унинг ингредиентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик

 

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Аниқланмаган.

 

 
Maxsus saqlash sharoitlari
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, болалар олаолмайдиган жойда,  25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати.

3 йил.

 

 
Dozirovkasi

Интризолни сиртга қўллаш учун. Кунига 2 марта терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб суртилади. Силлиқ терининг оддий трихофитияси ва оралиқ трихофитиясини даволашда, даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади, товонлар ва кафтлар эпидермофитиясини даволашда эса 4 ҳафтани ташкил қилади.