Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Интралин ПОР

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Интралин ПОР Д/ИН 1,0Г ФЛ №1

2 800 so'mdan
(5471)
Dorixonalardagi narx
Tavsif
Интралин ПОР Д/ИН 1,0Г ФЛ №1
Xususiyatlari
Xalqaro nomlanishi
CEFAZOLIN
Ishlab chiqaruvchi
(Jurabek Laboratories , Узбекистан)
Chiqarilish shakli
порошок для инфузий
Farma. Guruh
Dori tafsilotlari
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Dori shakli
Qo'llanilishi
Farmakodinamikasi
Farmakokinetikasi
Nojo'ya samaralari
Sotish shartlari
Maxsus shartlar
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Dozirovkasi
Dozani oshirib yuborilishi
Chiqarilish shakli
Saqlash sharoiti
Yaroqlilik muddati
Dorixonalardan berish tartibi
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун

 

Таркиби:

цефазолин натрийли тузи стерил цефазолинга қайта ҳисобланганда 0,5 г ёки 1,0 г.
 
Dori shakli
0,5 г ёки 1,0 г флаконларда.

 

 
 
Qo'llanilishi
Препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

 

 

юқори ва қуйи нафас йулларининг касалликлари (ўткир ва сурункали бронхитлар, пневмониялар, плевра эмпиемалари, ўпка эмпиема ва абсцесслари, бронхоэктазалар);

сийдик-таносил ҳамда кичик чаноқ аъзолари касалликлари (шу жумладан ўткир ва сурункали пиелонефритлар, сифилис, гонорея);

ўт чиқариш йулларининг касалликлари; тери ва юмшоқ тўқималарнинг касалликлари (шу жумладан целлюлит, сарамас, карбункул, флегмона);

суяк ва бўғимларнинг касалликлари (шу жумладан остеомиелит, септик артрит);

гинекологик ва туғруқдан кейинги инфекциялар (шу жумладан септик аборт, эндометрит), мастит;

эндокардит; перитонит; сепсис; септицемия;

ўрта отит; мастоидит;

жароҳат инфекциялари; куйиш инфекциялари.

Иммунитети сусайган пациентлардаги инфекцияларда. Жарроҳлик аралашувларидаги инфекцияларни ва операциядан кейинги асоратларни олдини олишда қўлланилади.

 
Farmakodinamikasi
Кенг таъсир доирасига эга бўлган, цефалоспоринлар гуруҳи биринчи авлодига мансуб микробларга қарши, ярим синтетик препарат. Бактерицид таъсир кўрсатади. Таъсир механизми микроорганизмлар ҳужайра девори биосинтезини ингибиция қилиш билан боғлиқ. Плазматик мембрана юзасидаги махсус пенициллинни боғловчи оқсиллар билан ўзаро таъсирга киришади, хужайра деворидаги пептидогликан қаватини ҳосил бўлишини сусайтиради (транспептидазани тўхтатади, пептидогликаннинг кўндаланг уланган занжирчалари ҳосил бўлишини сусайтиради), ҳужайра деворининг аутолитик ферментларини ажралиб чиқишини чақириб, уни шикастланишига ва бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади.

 

Цефазолинга сезгир микроорганизмлар:

Граммусбат: стафилококклар – Staphylococcus spp. (пенициллиназани ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлар) (метициллинга-резистент штаммлардан ташқари); стрептококклар – Streptococcus spp., Streptococcus pneumoniae; бошқалар – Corynebacterium diphtheriae, Bacillus anthracis, Spirochaetoceae, Leptospira spp. грамманфий: энтеробактериялар – Enterobacter aerogenes, Escherichia coli, Klebsiella spp., Salmonella spp., Proteus mirabilis; бошқалар – Neisseria meningitides, Neisseria gonorrhoeae, Shigella spp., Haemophilus influenza, Treponema spp. анаэроб: Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus spp., Prevotella spp., Propionibacterium acnes, Veillonella spp.

Цефазолинга ўртача сезгир микроорганизмлар:

Граммусбат: Eubacterium spp.

Цефазолинга чидамли микроорганизмлар:

Граммусбат: Enterococcus spp., Staphylococcus spp. (метициллинга резистент штаммлар), Listeria monocytogenes; грамманфий: Acinetobacter baumanii, Aeromonas spp., Alcaligenes denitrificans, Bordetella spp., Campylobacter spp., Citrobacter freundii, Enterobacter spp., Enterobacter cloacae, Legionella spp., Morganella morganii, Proteus spp.: индол-мусбат штаммлар (Proteus morgana, Proteus vulgaris, Proteus rettgeri), Providencia spp., Pseudomonas spp., Pseudomonas aeruginosa, Serratia spp., Vibrio spp., Yersinia enterocolitica; аэроб – Bacteroides spp., Clostridium difficile; бошқалар – Chlamydia spp., Mycobacterium spp., Mycobacterium tuberculosis, Mycoplasma spp., Rickettsia spp.

 
 
Farmakokinetikasi
Сўрилиши

 

Мушак ичига (м/и) 500 мг дозада юборилгандан кейин қондаги максимал концентрациясига (Cmax) 1 соатдан сўнг эришилади ва у 37-64 мкг/мл ни ташкил қилади. Терапевтик концентрацияларда 8-12 соатгача сақланади. 8 соатдан сўнг зардобдаги концентрациялари мувофиқ равишда 3 ва 7 мкг/мл ни ташкил қилади.

1 г дозада вена ичига (в/и) юборилганда Cmax 185 мкг/мл ни ташкил қилади, қон зардобдаги концентрацияси 8 соатдан кейин 4 мкг/мл ни ташкил қилади.

Вена ичига (в/и) юборилганда қонда препаратнинг концентрацияси юқори бўлади, лекин препарат мувофиқ равишда тезроқ чиқарилади.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 85-90% ни ташкил қилади. Биокираолишлиги  – 95-100% ни ташкил қилади.

Цефазолин юрак-қон томир тизими тўқималарига; қорин бўшлиғига; буйрак ва сийдик чиқариш йўлларига; ўрта қулоққа; нафас йўлларига; тери ва юмшоқ тўқималарга; суяк тўқимасига; бўғим бўшлиғига; асцитик суюқликка; плевра суюқлигига; перитонеал суюқликка; синовиал суюқликка ўта олади; йўлдош тўсиғи орқали амниотик суюқлик ва киндик қонига киради. ГЭТ (гематоэнцефалик тўсиқ) орқали ёмон ўтади ва МНТ (марказий нерв тизими) да аниқланмайди. Она сути таркибида жуда оз миқдорда аниқланади. Ўт пуфаги тўқимаси ва сафро таркибидаги концентрацияси қондагидан сезиларли даражада юқоридир.

Чиқарилиши

Цефазолиннинг ярим чиқарилиш даври (T1/2) тахминан 2 соат (1 ҳафталик чақалоқларда – 4-5 соат) ни ташкил этади. Цефазолин сийдик билан ўзгармаган ҳолда, асосан буйрак калавалари фильтрацияси ва қисман найчалари секрецияси ёрдамида чиқарилади. М/и юборилгандан сўнг 80% 24 соатдан сўнг чиқарилади. М/и 500 мг ва 1 г юборилгандан кейин сийдикдаги максимал концентрацияси (Cmax) мувофиқ равишда 1 мг/мл ва 4 мг/мл ни ташкил қилади.

Цефазолиннинг сафро таркибида, гарчи у бу йул билан оз миқдорда чиқарилсада, юқори концентрациялари тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда T1/2 узаяди. Гемодиализ вақтида ўртача даражада чиқарилади.

 
 
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (терида тошма, қичишиш, иситма), эшакеми, кам ҳолларда – ангионевротик шиш (Квинке шиши), кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан хавфли эксудатив эритема ёки Стивенс-Джонсон синдроми), анафилактик шок, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

 

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия.

Нафас олиш тизими томонидан: йўтал, ринит, бронхоспазм, кўкракда оғриқ, плевра бўшлиғига суюқлик тўпланиши.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тиришишлар, бош айланиши, умумий лоҳаслик, чарчоқ, даҳшатли туш кўришлар, асабийлашиш ёки безовталик, уйқусизлик, уйқучанлик, холсизлик, қизиш ҳисси, ранг ажратишни ўзгариши, онгни чалкашиши, энцефалопатия, тутқаноқсимон хуружлар (буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда), асептик менингит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани йўқолиши, анорексия, кўнгил айниши, диарея/қабзият, қусиш, (бундай белгилар асосан камдан кам ҳолларда намоён бўлиб, даволаш даврида ёки ундан кейин йўқолади), абдоминал оғриқлар, сохта мембраноз колит, кам ҳолларда – холестатик сариқлик, гепатит, узоқ муддатли даволанишда – дисбактериоз, кандидозли стоматит.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак касалликлари бўлган пациентларни катта дозалар билан даволаш мобайнида, буйрак фаолиятини бузилишлари кузатилиши мумкин (бундай холатларда доза камайтирилади), кандидоз, вагинит.

Таянч-ҳаракат тизими томонидан: артралгия.

Қон яратиш тизими томонидан: гемолитик анемия, апластик анемия.

Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, тромбоцитоз, эозинофилия, лейкоцитоз, гранулоцитоз, агранулоцитоз, гранулоцитопения, моноцитоз, лимфоцитопения, базофилия, протромбин вақтини ошиши, Кумбснинг мусбат реакцияси, ИФ, ЛДГ ва жигар трансаминазалари (АЛТ, АСТ) фаоллигини транзитор ошиши, гиперкреатининемия, кам ҳолларда – гемоглобин ва/ёки гематокритни пасайиши, панцитопения.

Маҳаллий реакциялар: юборилган жойда оғриқ ва ачишиш, гиперемия, флебит.

Бошқалар: умумий ҳолсизлик, кучли толиқиш, периферик шишлар, қизиб кетиш ҳисси, узоқ вақт даволанганда – суперинфекция, гипогликемия, гипергликемия.

 
Sotish shartlari
Рецепти бўйича.
 
Maxsus shartlar
Цефазолинни бошқа антибиотиклар билан бир шприцда ёки эритмада аралаштириш мумкин эмас.

 

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда нефротоксиклик кўринишлари кузатилиши (сийдикда азот ва қонда креатинин миқдорини ошиши) мумкин. Бундай холларда препаратнинг дозаси буйрак фаолиятини бузилиш даражасига қараб камайтирилади ва даволаш ушбу кўрсаткичларнинг ўзгаришига қараб олиб борилади (хафтасига бир мартадан кам бўлмаган ҳолда). Шунингдек гемодиализдаги пациентларда ҳам препаратнинг қондаги миқдори мунтазам равишда аниқлаб турилади.

Сохта мембраноз колитга хос бўлган оғир диарея пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ва тегишли даволашни буюриш керак.

Даволаш давомида пациентлар спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан воз кечишлари лозим.

Препарат узоқ вақт қўлланилганида қон ва буйрак фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш, шунингдек дисбактериозни олдини олишни амалга ошириш лозим. Препаратни узоқ муддат давомида қўлланганда хам микроорганизмларнинг резистентлиги ривожланиши мумкин.

Препарат жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида, колитда, қон ивиши пасайганида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Юқори сезувчанликнинг ўткир реакциялари, тери тошмаси, дори иситмаси пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни дарҳол тўҳтатиш лозим. Бундай ҳолатларни бартараф қилиш учун адреналин, антигистамин препаратлар, глюкокортикостероидларни қўллаш мумкин.

Цефазолин билан даволаш мобайнида мусбат (бевосита ва билвосита) Кумбс синамаси ҳамда сийдикдаги глюкозанинг сохта мусбат реакцияси олиниши мумкин.

Гемодиализ вақтида меъёрда чиқарилади.

Музлатгичда (5°C ли) сақланган эритма эритилгандан сўнг 10 кун давомида, ёки ҳона хароратида сақланса 48 соат давомида яроқли ҳисобланади.

Эритманинг pH қиймати 8,5 дан юқори бўлганида натрий тузи гидролизга учрайди, агар pH  4,5 дан кам бўлса чўкма ҳосил қилади (эримайдиган цефазолин).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препарат хомиладорлик даврида, унинг она учун кутилаётган бўлган фойда, ҳомила учун потенциал хавфидан юқори бўлганида қўлланади.

Лактация даврида эмизишни тўхтатиб туриш тавсия қилинади (гарчи цефазолин кўкрак сутига ўтмаслиги ҳақидаги маълумотлар бўлса ҳам).

 
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
препаратга ёки бошқа бета-лактам антибиотикларга/цефалоспоринларга нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас;

 

Эҳтиёткорлик билан:

пенициллин қатори антибиотикларига ва карбапенемларга нисбатан юқори сезувчанлик;

чала туғилган чақалоқлар;

янги туғилган ва 1 ойликкача бўлган чақалоқлар;

яққол буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги;

сохта мембраноз колитда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа антибиотиклар (айниқса аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотиклар) ёки цефазолин билан номутаносиб препаратлар билан битта флакон ёки шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Ҳалқали диуретиклар, пробенецид ва найчалар секрециясини блокловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида, цефазолиннинг буйрак клиренси пасаяди, бу эса цефазолиннинг қондаги концентрациясини давомли ошишига олиб келади (бундай мажмуа тавсия қилинмайди).

Бенедикт, Фелинг эритмалари ёки Клинитест таблеткалари ёрдамида ўтказиладиган лаборатор таҳлил натижаларида сийдикдаги қанд миқдорининг сохта мусбат натижалари қайд этилиши мумкин. Шу билан бирга цефазолин, ферментли усуллар орқали бажариладиган таҳлил натижаларига таъсир кўрсатмайди. Бундан ташқари, бевосита ва билвосита Кумбс синамасининг сохта манфий натижалари қайд қилиниши мумкин, масалан она цефазолин билан даволанганда, чақалоқларда қайд этилиши мумкин.

Препарат антикоагулянтлар, кучли диуретиклар (фуросемид, этакрин кислотаси) билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

Аминогликозидлар, ванкомицин, рифампицин билан бир вақтда қўлланилганда бактерияларга қарши таъсирининг синергизми кузатилади.

Аминогликозидлар буйракни шикастланиш ҳавфини кучайтиради ва цефазолин билан фармацевтик номутаносибдир (ўзаро фаолсизланиш юз беради).

Цефазолин этанол билан бир вақтда қўлланилганида дисульфирамсимон реакциялар чақириши мумкин.

В/и (оқим билан ёки томчилаб) юбориладиган эритмани тайёрлаш учун эритувчи сифатида лидокаин ва новокаин ишлатилмасин.

 
Dozirovkasi
Буюрилаётган вақтда 30 мкг цефазолин сақловчи дисклардан фойдаланиб, унга нисбатан микроорганизмларнинг сезувчанлигини аниқлаш керак.

 

Доза касалликнинг оғирлиги, инфекция тури, организмнинг ҳолати, пациентнинг ёши, вазни ва буйрак фаолиятига боғлиқдир.

Мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) (томчилатиб ёки оқим билан) юборилади.

Препаратни мушак ичига юбориш учун флакон ичидаги 500 мг моддани 1% ли лидокаин эритмасининг 2 мл ёки 0,5% ли новокаин эритмасининг 3 мл да эритилади, флакон ичидаги 1000 мг моддани кукунни эса 1% ли лидокаин эритмасининг 3,5 мл ёки 5 мл 0,5% ли новокаин эритмасининг эритилади. Агар лидокаин ва новокаин препаратларини қўллаш мумкин бўлмаса, унда препарат 0,9% ли натрий хлориди ёки инъекция учун сувнинг 3-5 мл да эритиб юборилади. Мушак соҳасига чуқур юборилади. Хар бир думба соҳасига кўпи билан 1 г препарат юбориш тавсия қилинади.

Вена ичига оқим билан юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси 10 мл миқдордаги 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки инъекция учун сувда эритилади ва 3-5 минут давомида аста-секинлик билан юборилади.

Вена ичига томчилаб юбориш учун 0,5-1,0 г препарат 100-250 мл миқдордаги 5-10% ли глюкоза ёки 0,9% ли натрий хлориди ёки Рингер ёхуд 5% ли натрий бикарбонати эритмасида эритилади ва 20-40 минут давомида (юбориш тезлиги минутига 60-80 томчи) юборилади.

Эритиш мобайнида флаконлар кукун бутунлай эригунча яхшилаб силкитилади.

Катталар: бир марталик ўртача доза – 0,25-1 г; бир марталик энг юқори доза – 1 г; суткалик ўртача доза – 1-4 г; суткалик энг юқори доза – 6 г ни ташкил этади; юборишлар сони – суткада 2-4 марта; даволаш давомийлиги 5-10 кунни ташкил қилади.

Болалар: бир марталик ўртача доза – 5-10 мг/кг; бир марталик энг юқори доза – 10-20 мг/кг; суткалик ўртача доза – 20-50 мг/кг; суткалик энг юқори доза – 100 мг/кг/сут; юборишлар сони – 2 суткасига 2-4 марта; даволаш давомийлиги 5-10 кунни ташкил қилади.

Операцияларидан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун – операциядан 30-60 минут олдин 1 г, операция вақтида 0,5-1 г ҳамда операциядан сўнг ҳар 6-8 соатда 0,5-1 г дан; оғир инфекцияларда – 0,5-1 г дан ҳар 6-8 соатда; граммусбат микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцияларда – (катталар учун 1 марталик дозаси) 0,25-0,5 г дан ҳар 8 соатда; грамманфий микроорганизмлар томонидан чақирилган касалликларда – 0,5-1,0 г дан ҳар 6-8 соатда; пневмококклар томонидан чақирилган нафас йўлларининг ўртача оғирликдаги инфекцияларида ва сийдик-чиқариш йўлларининг инфекцияларида – 0,5-1,0 г дан ҳар 12 соатда; оғир инфекцияларда (сепсис, эндокардит, перитонит, деструктив пневмония, ўткир гематоген остеомиелит, асоратли урологик инфекцияларда) 1-4 г дан ҳар 6-8 соатда (энг юқори суткалик дозаси 6 г) юборилади.

Болалар:

Вазни

(кг)

Интервал (соат)

Доза

(бир марталик)

(мг)

Суюлтириш учун зарур ҳажм

(мл)

4,5

Ҳар 8

40

0,35

4,5 (зарурат бўлганида)

Ҳар 6

30

0,25

9

Ҳар 8

75

0,6

9 (зарурат бўлганида)

Ҳар 6

55

0,45

13,5

Ҳар 8

115

0,9

13,5 (зарурат бўлганида)

Ҳар 6

85

0,7

22,5

Ҳар 8

190

1,5

22,5 (зарурат бўлганида)

Ҳар 6

140

1,1

 

 

 

 

Буйрак касалликларида:

Буйракнинг чиқариш фаолиятини бузилишида дозалаш тартиби креатинин клиренсини (КК) ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Препаратнинг дозаси оширилиб, юборишлар орасидаги интервал узайтирилади.

Катталар:

Креатинин клиренси (КК) (мл/мин)

Зардобдаги креатинин (мг%)

Цефазолин дозаси (г)

Вақт оралиғи (соат)

Ярим чиқарилиш даври (T1/2)

(соат)

 

 

70-40

 

 

20-34

0,25-0,5 (енгил ёки ўртача даражадаги инфекцияда)

0,5-1,25 (оғир даражадаги инфекцияда)

 

 

ҳар 12

 

 

3-5

 

 

40-20

 

 

35-49

0,125-0,25 (енгил ёки ўртача даражадаги инфекцияда)

0,25-0,6 (оғир даражадаги инфекцияда)

 

 

ҳар 12

 

 

6-12

 

 

20-5

 

 

50-75

0,075-0,015 (енгил ёки ўртача даражадаги инфекцияда)

0,15-0,4 (оғир даражадаги инфекцияда)

 

 

ҳар 24

 

 

15-30

 

 

5

 

 

75

0,0375-0,075 (енгил ёки ўртача даражадаги инфекцияда)

0,075-0,2 (оғир даражадаги инфекцияда)

 

 

ҳар 24

 

 

30-40

 

 

 

Креатинин клиренси (КК) (мл/мин)

Зардобдаги креатинин (мг%)

Цефазолин дозаси (г)

Вақт оралиғи (соат)

70-40

20-34

ўртача суткалик дозанинг 60% и

ҳар 12

40-20

35-49

ўртача суткалик дозанинг 25% и

ҳар 12

20-5

50-75

ўртача суткалик дозанинг 10 % и

ҳар 24

5

75

ўртача суткалик дозанинг 60% и

ҳар 24

Изоҳ: Барча тавсия қилинган дозалар 5-10 мг/кг бошланғич доза юборилганидан сўнг берилади. Даволашнинг бошида гемодиализ ўтказилаётган болаларга препарат тана вазнига 7 мг/кг дозада берилади. Диализ вақтида цефазолиннинг қондаги концентрацияси 35-65% га камайиши ҳисобига, препарат 3-4 мг/кг хисобидаги дозада юборилади (диализ муолажалари орасидаги интервал 72 соат).

 
Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши, бош айланиши, парестезиялар ва бош оғриғи. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда  нейтротоксик ҳолатлар юз бериши мумкин. Бундай ҳолатларда юқори тиришишга тайёрлик, умумий клоникотоник тиришишлар, қусиш ва тахикардия кузатилиши мумкин.

 

Даволаш: симтоматик даволаш. Тиришиш хуружлари пайдо бўлганида тиришишга қарши даволаш амалга оширилади. Доза ҳаддан ташқари ошириб юборилганда, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, гемодиализ ва гемосорбция қўлланилади. Бундай ҳолларда перитониал диализ самарасиздир.

Chiqarilish shakli

Flakonlar, konturli uyali o‘ramlarda 0,5 yoki 1 g dan. 1 ta konturli uyali o‘ramlarda qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga kartonli qutida.

 

 

Saqlash sharoiti

Quruq, yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25°C dan yuqori bo‘lmagan xaroratda saqlansin.

 

 

Yaroqlilik muddati

3 yil.

 

 

Dorixonalardan berish tartibi

Resept bo‘yicha.