Ilovani yuklab oling
Yuklab olish
Интинова ВАГИНАЛЬНЫЙ

Oson Apteka - Dorixonalar ma'lumotnomasi

Интинова ВАГИНАЛЬНЫЙ ГЕЛЬ 5г №7

138 100 so'mdan
(1342)
Dorixonalardagi narx
Xaritada topish
Xususiyatlari
Xalqaro nomi
Ishlab chiqaruvchi
Aurochem Laboratories
Chiqarilish shakli
вагин.гель
Farma. Guruh
Pharm Group Name
Dori tafsilotlari
Dori shakli
Farmakodinamikasi
Qo'llanilishi
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Maxsus saqlash sharoitlari
Dozirovkasi
Ehtiyot choralari
Dori shakli
Косметик гель 5 г ли тубаларда, ўрамда 7 дона тубадан.
 
Farmakodinamikasi

Интиновагели табиий йўл билан олинган компонентлар бўлиб, қиннинг ҳолатига мажмуавий таъсир кўрсатади:

 

·      алоэ вера экстрактиқиннинг шиллиқ қаватини регенерация қилиш қобилиятига эга, таранглигини оширади, юмшатади, шунингдек, қинни таъсирланишини ва қичишини бартараф этади.Бундан ташқари алоэнинг фаол моддалари яллиғланишга қарши, антибактериал ва замбуруғларга қарши хусусиятларга эга;

·      бодом экстрактининг таркибида кўп тўйинган ёғ кислоталари, А, Е, В гуруҳи (В1, В2, В5, В6, В9, В12), Н, РР витаминлари, микроэлементлар, аминокислоталарнинг мавжудлиги туфайли қин тўқимасининг трофикасини оширади, жинсий аъзоларда қон айланишини яхшилайди, ҳамда коллаген синтезлаш қобилиятига эга, бу қиннинг шиллиқ қаватини юмшоқлигини ва эластиклигини яхшиланишига, қин деворини мустаҳкамланишига олиб келади;

·      гамамелис экстракти ошловчи моддаларнинг манбаи ҳисобланади, у буриштирувчи ва томирларни мустаҳкамловчи хусусиятларга эга, ҳамда қиннинг тонусини ошириб, шиллиқ қаватини қалинлаштиради.  Микробларга қарши, вирусларга қарши ва замбуруғларга қарши ҳусусиятлари ҳисобига гамамелис вагинал инфекцияларни олдини олиш қобилиятига эга;

·      мирофирм (пуэрарии мирифики экстракти) яққол фитоэстроген хусусиятлари ҳисобига қиннинг шиллиқ қаватини тиклайди, шиллиққ аватда синтетик жараёнларнинг ошириши ҳисобига вагинал атрофияни баратарф этади, жинсий аъзоларда қон айланишини яхшилайди. Бундан ташқари, пуэрария мирифика  либидони, шунингдек, жинсий алоқа вақтида шиллиқ қаватнинг сезувчанлигини оширади.

·      Оддий женьшен экстракти биостимулловчи, иммуностимулловчи ва адаптоген хусусиятлари билан жуда маълум. Вагиналь қўлланганда женьшен экстракти қиннинг шиллиқ қаватини патоген микроорганизмларга ва бошқа таъсирловчи омилларга чидамлилигини оширади, томирлар тонусини оширади ва жинсий аъзоларда қон айланишини яхшилайди.  Қўшимча тарзда женьшен жинсий безларнинг функциясини рағбатлантиради ва жинсий фаолликни оширади;

·      Анор дарахти экстракти яққол антиоксидант ва репаратив хусусиятларга эга, шиллиқ қаватда синтетик жараёнларни, энг асосийси эластин ва коллаген оқсилларини фаоллаштиради. Бунинг ҳисобига қиннинг таранглиги ва эластиклиги аҳамиятли ошади.  Органик кислоталарнинг мавжудлиги ҳисобига, анор дарахтининг экстракти рН ни оптимал даражада тутиб туради ва вагинал дисбиозни баратарф этади;

·      гиалурон кислотаси табиий полисахарид ҳисобланади, шиллиқ қаватни тиклаш қобилиятига эга бўлиб, қин деворини мустаҳкамлаб қиннинг шиллиқ қаватини қоплаб олади ва унинг юзасида ҳимоя тўсиғини шаллантиради. Бундан ташқари, гиалурон кислотаси қиннинг шиллиқ қаватини  қуруқлигида уни яхшилаб намлайди.

Шу тариқа Интинова гелининг таркибидаги биологик фаол моддаларни кўп бўлганлиги сабабли, қиннинг шиллиқ қаватини юмшатади, тиклайди ва эластиклигини ва тонусини оширади, ҳамда вагинал инфекцияларни олдини олиш қобилиятига эга.

Qo'llanilishi

Интинова гелини қуйидаги шароитларда вагинал қўллаш учун тавсия этилади:
даволашнинг жадал усулларидан сўнг (диатермокоагуляция, бачадон деворини ёки қинни лазер билан даволаш ва криотерапия, болани олиб ташлаш), қиннинг деворини ёки бачадоннинг танасини тушиб тушиб қолишида, тоз асосини ҳолатини тутиб тураолмасликда вагинал операциялардан кейин қиннинг шиллиқ қаватини тиклаш ва қин деворини мустаҳкамлаш учун;
менопауза ёшидаги аёлларда қиннинг шиллиқ қаватини қуруқлиги ва атрофиясини бартараф этиш ва олдини олишда;
туғруқдан сўнг қиннинг шиллиқ қаватини таранглигини ва эластиклигини тиклаш учун;
қинни қалинлашиши ва ёшариши учун;
жинсий алоқа вақтида қинни қуруқлиги ва дискомфортни баратарф этиш учун;
жинсий алоқа вақтида юқори сезувчанликни ошириш учун қўлланилади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Тиббий буюмнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
 
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Вагинал гели дори воситаси ҳисобланмайди.
 
Dozirovkasi
Қиннинг шиллиқ қаватини тонусини ва эластиклигини тиклаш, қуруқлигини бартараф этиш мақсадида қечқурун уйқу олдидан, кунига бир марта ёки кун ора 2-3 ой давомида қўлланилади. Зарурати бўлса, 2-3 ойдан сўнг курс такрорланиши мумкин.
 
Ehtiyot choralari
Шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолатида юбориш жойида қизариш, ачишиш, оғриқ ватаъсирланиш кузатилиши мумкин. Гелни қўллагандан сўнг ҳар қандай дискомфорт ҳолатлари кузатилса, уни қўллашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Гелнинг ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин. Агар тубанинг бутунлигини бузилган бўлса, фойдаланмасин.